OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

3 – КУНГА РОЗИЛИК БЕРМАГАН УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ!  23.10.2012 11:17

ulugbek_r-4.jpg

26-27 октябрь кунлари «Истиқлол» санъат саройида Улуғбек Раҳматуллаев ўзининг навбатдаги концерт дастурини тақдим этади. Мазкур концерт дастурига тайёргарлик узоқ муддат давом этди, натижа эса кўнгилдагидек кетмоқда!


Улуғбекнинг администратори Дилдош Рахматуллаевнинг маълум қилишича, концертдан 10 кун олдин , чипталарнинг барчаси сотиб бўлинган! Мухлислар эса, концерт кунларига яна бир кун қўшилишини исташмоқда! Ҳаттоки, охирги қолган 5 та билет мухлислар тарафидан талаш оқибатида жанжалга ҳам олиб келди. Тўғрида, ҳаммани ҳам яхши жойга ўтиргиси келади.

ulugbek_r-3.jpg

Аммо, Улуғбек Раҳматуллаев концерт кунларини кўпайтириш кунлари йўқ эканлигини маълум қилди. Зеро, концерт дастури учун Улуғбек Раҳматуллаев тайёргарликларни бошлар экан, 2 кунлик концерт дастури ташкил этиш борасида режалар тузиб қўйган эди. Ундан ортиғига эса, Улуғбек бу йил тайёр эмас! Зеро концерт дастури фақатгина бир инсоннинг имкониятидан келиб чиқиб, амалга ошириладиган иш эмас. Унда 50-60 дан ортиқ ижодий гуруҳнинг меҳнати талаб этилади. Улуғбекнинг раққослар гуруҳи ҳам ушбу 2 кунлик концерт дастуридан сўнг, хорижга гастрол сафари билан жўнаб кетишлари режалаштирилган бўлиб, улардан бошқа рақс гуруҳи концерт дастуридан ўрин олган барча қўшиқларга қандай ҳаракатланиш, қандай рақсга тушиш кераклигини билмайдилар. Ўрганишларига эса, анчагина вақт талаб этилади.

ulugbek_r-1.jpg

Майли, нима бўлган тақдирда ҳам, биз дўстимиз Улуғбек Раҳматуллаевни олдидаги катта имтиҳонидан эсон-омон ёруғ юз билан ўтиб олишига тилак билдириб қоламиз. Келгуси йилда эса концерт дастурларини олдиндан кўпроқ кун ташкиллаштириш борасида  тайёргарликлар олиб боради, деган умиддамиз.

ulugbek_r-2.jpg