OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

 КОНЦЕРТЛАР

2

image

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ КОНЦЕРТИДАН!  27.10.2012 12:34

konsert_ulugbek-16.jpg konsert_ulugbek-18.jpg
26-27 октябрь кунлари хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ўзининг “Лайлойимсан” яккахон концерт дастурини тақдим этди. Концертнинг биринчи кунида, хонандалар Шаҳзода, Лола, Мавлуда Асалхўжаева, “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов, режиссёр ва актёр Жавлон Шодмонов, ҳамда “Тарона” студияси директори Даврон Муқимовлар меҳмон бўлишган бўлса,
konsert_ulugbek-20.jpg
 
konsert_ulugbek-9.jpg
 
konsert_ulugbek-8.jpg
 
konsert_ulugbek-37.jpg
 
konsert_ulugbek-13.jpg
концертнинг иккинчи кунида хонандалар Зиёда, Муниса Ризаева, Жаъфарбек, Азиз Ражабий, клипмейкер Наримон Султонхўжаев, актрисалар Дилноза Кубаева ва Муяссар Бердиқулова, ТВМ телеканали журналисти Ойбек Рихсибековлар томошабин сифатида меҳмон бўлдилар.
 
konsert_ulugbek-10.jpg
 
konsert_ulugbek-11.jpg
 
Концерт бошланишидан олдин Улуғбек Раҳматуллаевнинг яқин дўстларидан бири Шерзод Бин концертга келган таниқли инсонлар, мухлислар ва Улуғбек Раҳматуллаевнинг отасидан ҳам видео интервью олди.
 
 konsert_ulugbek-14.jpg
 
Концерт Улуғбек Раҳматуллаевнинг  бир вақтнинг ўзида катта экран орқали намойиш қилинган дил сўзлари билан бошланди. Қуюқ тутун ортидан чиқиб келган Улуғбек Раҳматуллаев “Жоним” қўшиғи билан концертни бошлади.
 
konsert_ulugbek-24.jpg konsert_ulugbek-22.jpg
 
Қўшиқдан сўнг, Улуғбек Раҳматуллаев бошқа концерт дастурларидан фарқли равишда, концерт учун биргаликда меҳнат қилган ижодий гуруҳ вакилларини таништириб ўтди.
konsert_ulugbek-31.jpg
Концерт 3 блокдан иборат бўлди. Концертда,  хонанда “Капалак”, “Лайлойимсан”, “Бемор”, “Омадим келмади” каби хит қўшиқлари билан биргаликда бир неча янги қўшиқларни ҳам ижро этди. Улар ичида, энг таъсирлиси шубҳасиз “Она” қўшиғи бўлди.
 
konsert_ulugbek-12.jpg
 
konsert_ulugbek-58.jpg
 
Мазкур қўшиқни ижро қилишдан олдин хонанда залда томошабинлар қаторида ўтирган ўз онасини гул билан табриклади.
 
konsert_ulugbek-17.jpg
 
Концертда ҳар бир қўшиққа алоҳида рақслар саҳналаштирилган бўлиб, рақсларни Ўзбекистон Халқ артисти Рушана Султонова саҳналаштирган.
 
konsert_ulugbek-23.jpg
Рақслардан айниқса, “Капалак”
 
konsert_ulugbek-2.jpg
ва “Лайлойимсан” қўшиғига саҳналаштирилганлари ўзига хос оригиналлиги билан ажралиб турарди.
konsert_ulugbek-43.jpg
Улуғбек Раҳматуллаев концерт давомида 3 та дуэт қўшиқ ҳам ижро қилди.
 
konsert_ulugbek-27.jpg
 
Биринчиси Ўзбекистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов билан “Шоҳиста” қўшиғи бўлиб, устоз санъаткор 30 йил олдин Улуғбек Раҳматуллаевнинг суннат тўйида хизмат қилганлиги айтиб ўтилди.
 
konsert_ulugbek-29.jpg
 
konsert_ulugbek-28.jpg
 
(Бу ҳақида, Улуғбек Раҳматуллаев ўз интервьюсида ҳам айтиб ўтган эди.)
 
konsert_ulugbek-48.jpg
 
konsert_ulugbek-49.jpg
 
Иккинчиси Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева билан “Ўқилмаган китоб” дуэти бўлиб,
 
konsert_ulugbek-46.jpg konsert_ulugbek-45.jpg
 
Улуғбек Раҳматуллаев Райҳоннинг 16 ноябрь куни бўлиб ўтажак тўйи ҳақида ҳам баралла айтиб ўтди.
 
konsert_ulugbek-4.jpg
Учинчи дуэт эса, жажжи бўлажак хонандалар бўлди. Яъни,  Улуғбек Раҳматуллаев болажонлар билан биргаликда куйлади.
konsert_ulugbek-38.jpg
Концертда Улуғбек Раҳматуллаевнинг яқин дўстларидан бири Шерзод Бин ўзининг янги репертуарини ҳам намойиш қилди.
konsert_ulugbek-40.jpg
 
konsert_ulugbek-41.jpg
Унинг янги репертуаридан Ғиёс Бойтоев, Иброҳим Тотлисас ҳам ўрин олган эди. Шунингдек, Шерзод Бин Исроил Саидумаров, Озодбек Назарбеков, “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов, Жасур Умиров ва Улуғбек Раҳматуллаевнинг ўзини ҳам “ёддан чиқармади”.
konsert_ulugbek-50.jpg
Журналист ва телебошловчи Даврон Кабулов эса, томошабинлар билан Улуғбек Раҳматуллаевнинг қўшиқларини куйлай олиш бўйича мусобақа ўтказди ва
konsert_ulugbek-53.jpg
 
konsert_ulugbek-54.jpg
Улуғбек Раҳматуллаев мазкур мусобақа қатнашчиларига гул билан ўзининг плакатларини совға қилди.
konsert_ulugbek-55.jpg
 
konsert_ulugbek-56.jpg
Сўнг, Даврон Кабулов томошабинларга саҳнадаги катта монитор орқали Улуғбек Раҳматуллаев ва унинг укаси Дилшод Раҳматуллаевнинг болалигидаги видеоларини намойиш қилиб, бу видеолар учун Раҳматуллаевлар оиласига миннатдорчилик ҳам билдирди.
 
konsert_ulugbek-51.jpg
Бундан ташқари, Улуғбек Раҳматуллаевнинг қўшиқлари борасида, “Нима учун капалак, масалан, чигиртка ёки тиллақўнғиз эмас” деб ҳазиломуз эътирозлар ҳам билдириб ўтди. Улуғбек Раҳматуллаев эса бунга жавобан, “Капалак” қўшиғини ўша сўзлар билан ҳам жонли ижро қилиб берди.
konsert_ulugbek-34.jpg
Концерт давомида Улуғбек Раҳматуллаев бир неча бор мухлисларидан совғалар ва гуллар қабул қилиб олди.
konsert_ulugbek-35.jpg
 
konsert_ulugbek-3.jpg
Мухлислари унинг суратини футболкага тушириб ҳам келган эдилар, шунингдек, гуллар орасида унинг исми ёзилган катта гулдаста ҳам бор эди.
 
konsert_ulugbek-21.jpg
 
konsert_ulugbek-26.jpg
 
konsert_ulugbek-36.jpg
Меҳмонлардан Муниса Ризаева, Зиёда ва Дилноза Кубаевалар ҳам Улуғбек Раҳматуллаевни табриклаб, гул ва совғалар тақдим қилдилар.
konsert_ulugbek-59.jpg
Улуғбек Раҳматуллаев концертини ўзи бош роллардан бирини ижро қилган “Ақл ва юрак” фильмига куйлаган “Ширин орзу” деб номланган саундтрек қўшиқ билан якунлади.
konsert_ulugbek-6.jpg
Концерт мазмунли ва файзли ўтди.  

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

konsert_ulugbek-52.jpg

 

konsert_ulugbek-44.jpg konsert_ulugbek-32.jpg

 

konsert_ulugbek-42.jpg

konsert_ulugbek-47.jpg

konsert_ulugbek-39.jpg

 

konsert_ulugbek-33.jpg konsert_ulugbek.jpg

 

konsert_ulugbek-30.jpg

 

konsert_ulugbek-25.jpg

 

konsert_ulugbek-19.jpg

 

konsert_ulugbek-15.jpg

 

konsert_ulugbek-7.jpg

 

konsert_ulugbek-5.jpg

konsert_ulugbek-1.jpg

konsert_ulugbek-57.jpg