OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

РАЙҲОН: ЙИГИТАЛИ МУХЛИСИМ ЭМАС!  29.10.2012 09:13

 rayhon-40.jpg rayhon-37.jpg

Хонанда Райҳон барча ОАВ вакилларини 29 октябрь куни соат 15.00 га “Патрикс” ресторанига Пресс-конференцияга таклиф қилган эди.

rayhon-38.jpg

Белгиланган вақтда барча йиғилгач, Райҳон, администратори Фатхиддин ака билан, бирга кириб келди ва барча билан дўстона саломлашиб, пресс-конференцияни бошлади.

rayhon-39.jpg

Пресс-конференция бошланишидан олдин, мухлислари унга гул ҳам совға қилиб улгуришди.

rayhon-11.jpg

Шунингдек, Райҳоннинг Бўкалик мухлисаси ҳам унинг учун келин-куёв сувенирини совға қилиб олиб келган эди.

rayhon-12.jpg

 

rayhon-13_0.jpg

Райҳон совғадан жуда ҳам мамнун бўлди.

rayhon-63.jpg

Пресс-конференция асосан, Райҳоннинг 16 ноябрда бўлиб ўтажак тўйи ҳақида бўлди. Кўплар, Пресс-конференцияга Райҳон нега бўлажак турмуш ўртоғи Йигитали билан биргаликда келмаганлиги ҳақида айтиб ўтишди. Райҳон эса, бунга жавобан, агар журналистлар исташса, тўйдан сўнг ҳам, пресс-конференция уюштириши мумкинлигини билдирди.  

rayhon-64.jpg

Ўз-ўзидан дастлабки саволлар Райҳоннинг бўлажак турмуш ўртоғи Йигитали ҳақида бўлиб, Райҳон у билан қаерда ва қандай танишганлиги, умуман у ҳақида, маълумот бериб ўтди.

 mashhurlar-6.jpg

Йигитали Мамажонов ва у билан муносабати ҳақида

Йигитали билан “Самодан” клипининг суратга олиш ишлари вақти, тайёргарлик жараёнида танишган эдим. Унгача, уни ҳаётда кўрмаган эдим. Уни бошқа клипларда, телеэкран орқали, актёр сифатида кўргандим. Лоланинг клипида кўрганимда, менга клипнинг ўзи, Лола ва унинг ижроси маъқул бўлганди. Уни яхши актёр сифатида эътироф этганман, холос. Клипимга эса, Йигиталини графист Максим таклиф қилди ва айнан уни таклиф қилишимиз керак, деб қатъий ўз фикрида туриб олди. Йигитали суратга олиш майдонига келгач, биз суратга олиш ишлари учун каскадёрларни ҳам таклиф қилмоқчи бўлганимизда, у рад жавобини берди ва барча трюкларни ўзи бажарди. Унга қизиқиб, мен ҳам кўп ҳаракатларни ўзим бажардим. Очиғи, илгари ҳеч қайси клипимда бундай роль ижро қилмаган эдим. Йигиталини ўшанда илк кўрганимдаёқ, кўнглимда илиқлик пайдо бўлганди. Бир боқишда муҳаббат деса ҳам бўлади. Бир кўргандаёқ, бир-биримизни худди аввалдан билгандек туюлди. Менимча ҳақиқий муҳаббат деганлари шу бўлса керак. Билмадим, никоҳ осмонда ўқилади, дейишади. Балки, чиндан ҳам шундайдир? (самимий кулиб) Иш жараёнида, муносабатларимиз жиддий туйғуларга айланди. Аввалига у менга севги изҳор қилиб, унга турмушга чиқишимни сўраганда, ишона олмадим. У эса, менинг ёнимда фақат У бўлиши кераклигига мени ишонтира олди! У менинг тақдирим эканлигига, мени ишонтирди! Сўнг, унинг ота-онаси бизникига келишди ва танишдик. Ҳаммаси рисоладагидек бўлди. Буни маълум бир вақтгача сир тутмоқчи ва кейин эълон қилмоқчи эдик. Мана бугун тўй кунигача эълон қиляпмиз.

oltin_gepard-1.jpg

Тўйимиз хабарини биринчи бўлиб, синглим ва аммам Шахноза опага айтдим. Тўғрисини айтаман, улар ҳайрон қолишди! Бу ҳақида кейин билган бошқалар ҳам ҳайратланишди. Улар буни кутишмаганди, менимча. Лекин, кейин қувонишди. Синглим Насиба ва Йигитали дўстлашиб олишди ва жуда яхши муносабатдалар.

rayhon-80.jpg

Йигитали мендан 12 ёш кичик, у менга турмушга чиқишни таклиф қилганида, мен дарҳол унга шу саволни берганман. Лекин, у менга бу саволга, жуда ҳам асосли жавоб берди. Яъни, Пайғамбаримизнинг биринчи рафиқалари Хадича онамиз ҳам, улардан анча ёш катта бўлганликларини айтди.

rayhon-85.jpg rayhon-81.jpg

Йигитали 1990 йил 16 июнда Москвада туғилган. Унинг онаси уй бекаси ва отаси ҳарбий. Кейин улар Андижонга яшаш учун кўчиб кетишган. Йигиталининг ўзи Тошкент Давлат Санъат институтини тамомлаган. Кўп вақтдан буён Тошкентда яшайди, шунинг учун ҳам у билан Андижонга бориб яшашимиз шарт бўлмаса керак, деб ўйлаймиз.

rayhon-83.jpg rayhon-84.jpg

Йигиталининг онаси жуда ҳам ажойиб аёл ва у бизнинг муносабатларимизни келин эмас, худди дугоналардек бўлишини истади. Бизни яқин дўст бўлишимизни ҳоҳлади.

mashhurlar-7.jpg

Йигиталига тегишли бўлган саволларга бемалол унинг ўзидан жавоб олиш мумкин. У ўз ҳуқуқига эга инсон. Агар у интервью беришни истамаса, албатта мен уни мажбур қила олмайман-ку. Мен унинг номидан жавоб бера олмайман. Шунингдек, биз бир-биримизнинг ижодий ишларимизга ҳам аралашмаймиз.

rayhon-79.jpg

Йигитали менинг мухлисим эмас! У менинг ижодимдан унчалик хабардор ҳам эмас. У ўзи аслида, ўзбек эстрадаси билан ҳам унчалик таниш эмас. Кўпгина артистларни танимай, “бу ким” деб сўрайди ҳам. У хориж эстрадасига қизиқади ва тинглайди.

rayhon-74.jpg rayhon-75.jpg

Йигитали билан, ишдан ва ижоддан ташқари, умумий қизиқишларимиз ҳам кўп. (самимий) Масалан, биргаликда кино кўришни ёқтирамиз. Мусиқа борасида ҳам умумий қизиқишларимиз бор. Бундан ташқари, иккимиз ҳам суратга олишни ёқтирамиз. Санасам, жуда кўп. (самимий кулади) Балки, шунинг учун ҳам осон тил топиша олган бўлсак керак.

rayhon-68.jpg rayhon-69.jpg

Мен рус мактабида ўқиганман. Шунингдек, университетда ҳам рус гуруҳида таҳсил олдим. Ўзбек тилини бироз тушунаман, лекин баъзи мураккаб жумлаларни чиндан ҳам тушуна олмайман. Мен миямда, рус тилида ўйлайман. Эндиликда эса, бўлажак турмуш ўртоғим Йигиталига ҳам бу ҳолат ёқмаяпти. (самимий кулади) У “йўқ, ўзбек тилини яхши ўрганишинг керак” деяпти. Тўғри, ўзбек тилини ўрганишим керак! Чунки, мен ўзбекман, ўзбек қизиман! Лекин, синглим Насиба ўзбек тилини яхши билади. У аксинча, ўзбекча ўйлаб, кейин уни рус тилига таржима қилиб гапиради. Менда эса, аксинча, русча ўйлаб, кейин ўзбекчага таржимани ўйлайман. Ҳозирда Йигитали билан русча гаплашамиз, лекин мен ўзбекчани мукаммал ўрганишга ҳаракат қиляпман.

 

rayhon-73.jpg rayhon-71.jpg

 

Нима учун 16 ноябрь?

Йигитали 16 июнда, мен 16 сентябрда туғилганмиз. 16 бизнинг кун! Шунинг учун ҳам, Тўйни ҳам 16 ноябрга белгиладик!

 

rayhon-65.jpg rayhon-66.jpg

 

Райҳон оила қургунича...

Бир тарафдан мен ҳозир бироз қўрқяпман. Негаки, мен ҳозир 34 ёшдаман, бугунги кунчага, биринчи ўзим қарор қабул қилиб келганман. (самимий) Уйдагилар мени, тўғрисини айтганда, ота ўрнида кўришган десам ҳам бўлади. Менимча, эндиликда ҳаммаси ўзгарадиган вақт келди, деб ўйлайман. Албатта, бугун шу қарорга келган эканман, демак чиндан ҳам ҳаммасини ўзгартирадиган вақт келди ва ўзим ҳам оила учун, ўзгаришим керак. Оила учун одатда нимадир қурбон қилинади, дейишади. Мен бунга розиман.

 

rayhon-72.jpg

 

Нима учун айнан Йигитали?

Йигиталига турмушга чиқишга рози бўлганимдан сўнг, албатта ҳамма “нима учун?” деб кўп сўрашди ва сўрашмоқда. Албатта, менга аввал ҳам турмушга чиқиш учун, қўлимни сўраганлар жуда кўп бўлган. “Ҳар тарафлама сенга муносиб, мавқе ва бойлик тарафлама, ҳам чиройли” деб кўпларни айтишган. Ўзингиз ўйлаб кўринг, агар қалбингизда ўша турмушга чиқадиган инсонингизга нисбатан ҳеч қандай туйғу бўлмаса, қандай қилиб бирга яшаш мумкин? Ҳеч қандай бойлиги ва мавқейи керак эмас, менга фақат туйғу, унга бўлган туйғулар керак! Бошқаси муҳим эмас. Шунинг учун ҳам, мен Йигиталини танладим! Инсоннинг қалбидаги доим юзида акс этади, деб ўйлайман. Йигиталининг ҳам самимий, юраги тоза инсонлиги юз-кўзидан кўриниб турибди. У жуда ҳам яхши, меҳрибон, оғир-босиқ, эътиборли ва иймон-эътиқодли инсон. Мен эмоционал инсонман, у эса аксинча жуда ҳам оғир-босиқ. (самимий кулиб) Келажакда фарзандларимни ҳам, отасига ўхшаган оғир-босиқ инсон бўлишларини ҳоҳлардим.

 

rayhon-60.jpg rayhon-61.jpg

 

Рашк

Иккимиз жуда рашкчи инсонлармиз! Шунинг учун ҳам, мени унга қўйган талабим, унинг қизлар билан севги саҳналарида суратга тушмаслиги бўлди. Лекин, яқинда у суратга тушган яна бир клип чиқади. Бу Манзуранинг клипи ва унда ҳам шундай саҳналар бор. Лекин, Йигитали, бу охиргиси, деб сўз берди. (самимий кулиб) Мени ҳам, Алишер Узоқов билан суратга тушган клипимдаги каби, клипларим эндиликда умуман бўлиши ҳам мумкин эмас! Бошқа талаб ва таъқиқларга келсак, биз бир-биримизни шунчалик яхши тушунамизки, ҳеч қандай таъқиқлар қўймаймиз! Чунки, қандайдир шартлар, таъқиқлар бу эркинликнинг чегараланишидир! Биз бирбиримизни чегараламоқчи эмасмиз, биз бир-биримизни тушунишга ҳаракат қилиб, туйғуларимизни қадрлаймиз.

rayhon-59.jpg rayhon-58.jpg

Райҳон танлаган Келин либоси!

Келин либосини “Лапоса” тўй либослари салонидан танладим. Бу борада хонанда Лола билан маслаҳатлашган эдим. У менга мазкур салонни тавсия қилди. У ерда жуда ҳам чиройли испанча тўй либослари бўлишини айтди. Мен у салонга мурожаат қилганимдан сўнг, мен учун янги тўй либоси келтиришди. Либос менга жуда ҳам ёқди! Либос  танлаш ҳам жуда мароқли кечди. Мен ҳар бир тўй кўйлагини диққат билан кўздан кечирдим. Либос танлаш ҳам жуда ёқимли бўлди!

rayhon-70.jpg rayhon-73.jpg

Онам ҳаёт бўлганида...

Мен ҳозир ўзимни бир пайтнинг ўзида жуда ҳам бахтли ва айни пайтда бахтсиз инсон деб, ҳис қиляпман. Ахир ҳар бир инсон, ота-онаси тўйида иштирок этишини истайди. Лекин, Оллоҳнинг иродаси ва ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди.

rayhon-57.jpg rayhon-46.jpg

Сир эмас, ҳаётимиз синовлардан иборат. Лекин, шуни ҳам биламанки, сен синовларга бардош бера олсанг, Оллоҳ сенга эвазига янада яхши кунларни беради. Лекин, агар сен нолисанг ва “менинг аҳволим ёмон” деяверсанг, ҳеч қачон яхши бўлмайди. Шунинг учун ҳам, инсон ҳаётида нимаики юз бермасин, уни муносиб қабул қила олиши керак. Дипрессия, тушкун ҳолатлар, ҳар қандай инсонда, нимаики касб эгаси бўлишидан қатъий назар, бўладиган нарса. Биз ҳаммамиз инсонлармиз. Ҳаммамизда, қалб, кўнгил ва кечинмалар бор. Шунинг учун ҳам ҳар қандай ҳолатни муносиб қабул қилиш керак. Онам вафот этганларида, мен буни кўтара олмасам керак, деб ўйлагандим. Бу жуда ҳам оғриқли эди. Лекин, мен бунга бардош бера олдимми, демак, энди ҳар қандай ҳолатни қабул қила олишимни ва кўтара олишимни биламан. Онам ҳаётликларида, мен уларга айтишим керак бўлган ҳамма гапларимни айта олдим ва бунга шукур қиламан.

rayhon-47.jpg rayhon-49.jpg

Ота-онаси ҳаёт бўлган ҳаммага мен шуни тилайманки, ота-онангиз ҳаётликларида ва яхши кунларида, уларга кўнглингиздаги ҳамма гапларни айта олинг.

 rayhon-51.jpg

Райҳон нимани кечира олмайди?

Йиллар давомида, атрофимда ўз-ўзидан менга чиндан яқин ва дўст бўлган инсонлар қолишди. Ҳозирда ёнимдагилар менинг ҳақиқий дўстларимдир. Улар менинг ҳаётимдаги борликлари учун ҳам миннатдорман ва уларни қадрлайман. Мен ўзи аслида, инсонларда, инсонийликни, самимийлик, очиқкўнгилликни жуда ҳам қадрлайман! Иккиюзламачиликни жуда ҳам ёмон кўраман! Мени агар биров бир марта алдаса, ёлғон гапирса, иккинчи марта у менга рост гапирганида ҳам мен унга асло ишонмайман! Мен учун инсонни тўғрилиги, самимийлиги жуда ҳам муҳим! Менга фақат тўғрисини айтишларини ҳоҳлайман. Айниқса, юзимга бошқа гап, ортимдан бошқа гап гапирганларни қабул қила олмайман! Агар бировни шундай қилганини ўз кўзим билан кўрсам, ўша инсон билан ҳеч қачон яна самимий муносабатда бўла олмайман, умуман муносабат ҳам қила олмасам керак!

 rayhon-55.jpg rayhon-56.jpg

Тўйга ОАВ таклиф қилинадими?

Тўй бу оилавий маросим. Биз ундан шоу ясамоқчи эмасмиз. ОАВ вакилларини концертга бажонидил таклиф қиламиз. Тўй эса жуда ҳам шахсий маросим ва унга қариндошлар, ҳамда энг яқинлар таклиф қилинади. Жуда ҳам катта тўй қилиш фикридан йироқмиз.

 rayhon-53.jpg rayhon-50.jpg

Тўйга фақат таклифнома билан!

Тўйга фақат таклифнома билан назорат бўлади. Бунга сабаб, бир санъаткорнинг тўйига борган эдим. Шунчалик одам кўпки, ҳайрон қоласан. Кириб, санъаткорлар учун ажратилган жойни сўрасак, бир жойни кўрсатишди, у ерда ҳам ўтириш учун асло бўш жой йўқ!  Биз ўша тўйга фақат кириб, чиқиб кетдик. Кейин эшитсак, ўша тўйдан жуда кўпчилик хафа бўлишибди. Шундай ҳол юз бермаслиги, менинг тўйимда ҳам менинг меҳмонларим ранжиб қолмасликлари учун ҳам, таклифнома назорати қиляпмиз. Бундан ташқари, тўй фотосуратларини ҳам ўзимиз танлаб, эртаси куниданоқ ОАВ га бериш ниятидамиз. Йигитали билан тўй олдидан ҳам миллий либосларда фотосессия қилдирдик.

rayhon-44.jpg rayhon-42.jpg

Тўй таклифномасини кўринишини ҳам ўзимиз ўйлаб топдик. Тўйимиздан меҳмонларга эсдалик бўлсин, деб, таклифномага кўзмунчоқли оқ тумор ҳам қўшдик.

rayhon-43.jpg rayhon-41.jpg

Тўйдаги анъаналар

Тўйда келинсалом бўлади. Уни менинг кўпгина қўшиқларимнинг шеър муаллифи, севимли актрисам Раъно Ярашева ўтказадилар.

 rayhon-35.jpg 

rayhon-36.jpg

Райҳон ўз тўйида қўшиқ куйлайдими?

(самимий кулиб) Йўқ, тўғрисини айтсам, бундай қила олмасам керак! Бунақасини аввал эшитмаган эдим. Лекин, тўйда бошқа сюрпризлар бор. (самимий кулади) Тўйнинг видеосини тарқалишига келсак,  тўй бу боя айтганимдек жуда ҳам оилавий маросим! Буни ҳаммага намойиш қилишни истамасдим, тўғриси! Мухлислар учун қизиқдир, лекин, билмадим, оилам билан маслаҳатлашиб кўришим керак. Чунки,  кўп ҳолларда фақат бир ўзим қарор қабул қилишим қийин.

 rayhon-33.jpg rayhon-34.jpg

Асал ойи

Тўйдан сўнг, бир ҳафтага тўй саёҳати, асал ойи учун “Букет” оролига жўнаймиз. Лекин, ижодий танаффус олмоқчи эмасман! Чунки, олдиндан режалаштирилган ишларни қолдириб бўлмайди. Яқинда бетоб бўлиб қолганимда ҳам, шифокорлар мендан ҳеч бўлмаса 2 кун ётиб даволанишим кераклигини айтди. Мени эса, ҳаттоки мана шунга ҳам вақтим йўқ эди. Ҳар доим қаергадир боришим, нимадир қилишим керак. (самимий) Мени ёмон бир одатим бор, кеч қолиш. Эрталаб уйқудан барвақт тура олмайман ва натижада ишларимга кеч қола бошлайман. Шунинг учун ҳам, жуда тез юришга ҳаракат қиламан ва доим шошиламан.

 rayhon-29.jpg rayhon-30.jpg

Тўйдан сўнг Райҳон ва Йигитали?

Йигитали тўйдан сўнг, менинг уйимда яшайди. Чунки, мен уйимни ва синглимни ташлаб кета олмайман. Ўз уйимдан ҳеч қачон кета олмайман, деб ўйлайман. Тўғри, анъаналаримизни ҳурмат қиламан, лекин синглим олдида ҳам масъулиятлиман. Шунингдек, кекса бувимиз ҳам борлар. Шунинг учун ҳам, оилавий кенгашда маслаҳатлашиб, тўйдан сўнг, меникида яшашга қарор қилдик. Бу шароитдан келиб чиққан ҳолда, бўляпти.

 rayhon-31.jpg rayhon-32.jpg

Райҳоннинг тўй олди ижоди

Ҳозирда янги клип суратга олдик. Онамга бағишланган “Она” қўшиғимизга. Клип рус ва ўзбек тилларида бўлади.

rayhon-4_0.jpg

Шуни ҳам айтиб ўтмоқчиман, мен ҳам аввало инсонман. Шу кунгача, ишим ҳаётимнинг асосий қисми бўлиб келган. Лекин, тушунаман, ҳаётда энг асосийси бу оила! Тушунаман, вақт ўтади, янги ижодкорлар чиқиб келишмоқда. Албатта, мен бир умр ишлай олмайман, вақти келиб кетишимга тўғри келади. Лекин, куч-қувватим ва иштиёқ бор экан, ижоддан тўхтамайман!

rayhon-3_2.jpg

Ҳозирда менга хонанда Мавлуда Асалхўжаевадан қўшиқ ёзиб бериш таклифи тушганди. Мен қўшиқни ёзиб бердим ва уларга жуда ҳам маъқул бўлди. Балки, вақти келиб хонандаликдан кетсам, қўшиқлар ёзарман?

anons-4.jpg

Бундан ташқари, балки бошқаларга концертларни ташкиллаштиришда ёрдамлашарман? Бу ҳам менга жуда яқин. Масалан, ўзим ҳам концерт ўтказганимда, “бўлди бошқа янги ғоя йўқ” дейишганида, бироз дам олиб, ўйлаб олсам, яна янги ғоялар келади.

rayhon-2_3.jpg

Балки, қўшиқ куйлашни тўхтатсам, вақти келиб ўзимга шогирд ҳам оларман? Унга устозлик қиларман? Кимга ижодим яқин бўлса, ижодимга қизиқса, керакли маслаҳатлар бериб, ижодга йўналтира оларман? Чунки, ижодда тажриба жуда ҳам муҳим, деб ўйлайман. Чунки, йилдан йилга тажриба орттириб, ижодинг ҳам мукаммаллашиб боради. Мен ўз тажрибам билан бўлишини ҳоҳлардим.

 rayhon-27.jpg rayhon-28.jpg

Хорижий тиллардаги қўшиқлар...

Мен Майкл Жексонга бағишлаб, унинг ўзи ёзган шеърга куй басталаб қўшиқ қилганман. Кўпчилик Майкл Жексоннинг шеър ёзишидан бехабар бўлишса керак. Лекин, бу қўшиқни тинглаб кўрганимда, менга талаффузим ёқмади. Бу қўшиқни ҳаттоки, уйга ҳам олб кетмадим... Менга ёқмади, тамом.

rayhon_28.jpg

Мен “Бахтли бўламан” қўшиғимни француз тилида куйлаганимда, Француз элчихонаси  маданият вакилларидан бири, студияда қўшиқ ёзилиш жараёнида, ҳар бир сўзимни тўғрилаб турган эди.

rayhon-1_4.jpg

“Шаҳзод” гуруҳи Рашид Холиқов билан француз тилида қўшиқ куйлаганимизда эса, биз ўзимиз куйладик. Шундан сўнг, сайтимда мухлислар томонидан кўпгина эътирозларни ўқидим. “Қандай қилиб, француз тилидаги қўшиқни бунчалик бузиб айтиш мумкин?” дейишибди. (самимий кулади) “Талаффузлари даҳшат! Шунчалик ҳам бўладими?” деб ёзишибди. Жуда ҳам хижолат бўлдим, тўғриси! Эндиликда, бундай таваккал қилишдан қўрқаман.

Лекин, “У меники” қўшиғимни турк тилида ҳам куйладим. Унда талаффузларим соф ва тўғри бўлган. Чунки, таниқли радиобошловчи Умидхон Расулов турк тилини жуда ҳам яхши билади, турк тилидан дарс ҳам беради. Бу қўшиқни аввал ўзим куйлаб кўрганимда, Умидхон, “йўқ, талаффузда хатоларингиз бор” деб, қайта куйлашимни айтганди. Сўнг, ўзи студияда қўшиқ куйлаш жараёнида тўғрилаб туриб, менга ёрдам берган.

 demis_r-10.jpg

“Уммон”, Муниса Ризаева, Согдиана, Шахноз, Лола ҳақида...

“Уммон” гуруҳи билан дуэт куйлаётганим йўқ. Бир гал уларнинг администраторидан фикр, таклиф бўлганди, кейин негадир улар қайта мурожаат қилишмади ва таклифлигича қолиб кетди.

rayhon-7_0.jpg 

Муниса Ризаева билан жуда яхши муносабатдамиз. Ўзбек эстрадасида шундай хонанда борлигидан хурсандман. У ўз қўшиқлари, йўналиши билан эстрадага тоза ҳаво олиб кира олди, деб ўйлайман. У нафақат истеъдодли хонанда, балки жуда яхши инсон.

rayhon-10_0.jpg

Согдиана жуда ҳам ажойиб инсон! Мен уни 2000 йилдан буён биламан. Унинг инсонийлигини ҳеч нарса, машҳурлик ҳам, бойлик ҳам ўзгартира олмаган. У авал қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай меҳрибон, самимий, очиқкўнгил, мулойим инсон. Мен уни шу жиҳатлари учун ҳам қадрлайман.

rayhon-5_0.jpg

Шахнознинг яккахон концертлари бошланиш арафасида ва мен ҳам бу концертда “Шунчалар”  қўшиғимни у билан жонли ижрода куйлайман. У яхши куйлайди, ижроси менга ёқади. У концертида симфоник оркестр билан жоли ижрода куйлайди. Мен Шахноз билан фахрланаман, унга омад тилайман! Уни бастакор ва шоира сифатида билишади. Эндиликда эса, хонанда сифатида ҳам яхши кўришларини истардим. Чунки, у ўзи, ўз кучи билан ҳаракат қиляпти. Бу жуда ҳам қийин. Ҳозир  унга журналистлар ёрдами ҳам керак ва уни қўллаб-қувватлашингизни ҳоҳлардим. Уни ҳақиқатдан ҳам ёрқин юлдуз бўлишга ҳақли, деб ўйлайман.

rayhon-6.jpg

Лола билан дуэт ҳақида, ҳозирча фикрлашяпмиз. Унинг ғояси бор экан. Бу ҳақида ўйлаяпмиз.

 rayhon-45.jpg rayhon-15.jpg

Хориждан таклиф?

Бундан бир неча йил аввал, Украиналик хонанда Тина Каре ҳомиладорлик вақтида, унинг продюсерлари, интернет орқали менга таклиф билан чиқишган эди. “Биз сизнинг жуда ҳам, юқори иқтидорингизни кўрдик. Биз сизга ҳомийлик қилмоқчимиз. Лекин, бунинг учун Тинанинг репертуаридан куйлайсиз.” дейишган. Лекин, энг асосийси, мен улар учун Украина хонандаси бўлишим керак экан. Мен эса, бу таклифни ўша заҳоти рад этганман! Чунки, мен барча эришган ютуқларим учун ўз юртимдан, Ватанимдан миннатдорман! Негаки, айнан мана шу мен туғилган юрт, менга ўзим истаган инсон бўла олишимга ёрдам берган. Ҳозирги кундан нимагаки эришган бўлсам, барчаси мана шу Ватаним ва мени қўллаб-қувватлаган мана шу халқ туфайлидир! Агар мен ўша продюсерларнинг таклифини қабул қилсам, бу Ватаним ва халқимга нисбатан сотқинлик бўларди! Мени қўллаб-қувватлаганларга тупургандек бўлиб қолардим. Йўқ, мен ҳеч қачон бундай қила олмайман!

 rayhon-22.jpg

Райҳоннинг концерт кунлари ҳам ўзгаради?

Эндиликда, концертларим апрель ойида бўлиб ўтади. Бунинг ўзига хос сабабларидан бири, аввал репетицияларни қишда, совуқ вақтда қилиш ҳам қийинроқ эди. Энди эса, баҳорнинг илиқ кунларида, бемалол концерт ўтказамиз. Мухлислар бундан хавотир олмасинлар. Концертга тайёргарлик ҳозирданоқ бошланган. Дастур тузиб бўлинган.

 rayhon-23.jpg

Райҳон ва бизнес

Тўғриси, маълум бир муддат, ижод билан параллел равишда, бизнес билан ҳам шуғулланмоқчи бўлдим. Лекин, бунинг иложи бўлмади. Сабаби, иккита нарсани баравар олиб бориш қийин экан. Масалан, мусиқий мактаб очдим. Лекин, унга ҳам кўп вақт ажратиш керак экан. Мактабга вақт ажратган эдим, ижодимда бироз бўшлиқ бўлиб қолгандек бўлди. Иккисига ҳам, улгура олмадим. (самимий) Мен тўғриси, пул билан муомала қилишни билмасам керак? Мен асло бизнесмен эмасман. Ҳужжатлар борасида ҳам кўп нарсани тушунмайман. Ҳаттоки, менга ҳаммасини тушунтириб ҳам беришди. “Мана бундай ҳужжат керак, солиқ идорасидан маълумотнома, яна қаердандир ҳужжат керак” ва ҳоказо, мен эса, баъзида “Нима?” деб ҳайрон ҳам қолдим... (самимий кулади) Буларнинг барчаси мен учун жуда ҳам қийин!

 rayhon-25.jpg

Райҳон кинода?

Шу кунгача, кўнглимга ёқадиган кучли сценарий учрамади. Тўғри, таклифлар жуда ҳам кўп. Лекин, мен шунчаки роль ижро этишни ҳоҳламайман! Мен роль ижро этган фильмни кўриб, бошқалар “ҳа, яхши” деб қўя қолишларини ҳоҳламайман! Агар яхши, кучли драматик сценарий бўлса, ўйлаб кўришим мумкин. Ҳозирда клипмейкер режиссёр Ёдгор Носиров томонидан таклиф бўлди. Балки, у билан ҳамкорликда ишлармиз?

 rayhon-24.jpg rayhon-26.jpg

Райҳон ошхонада!

(самимий кулиб) Мен жуда ҳам ёмон бекаман ошхонада! Мен овқат пиширишни эмас, даструхон безашни қойиллатаман! Тўғри тушунаман, ҳаётимда янги бир босқич бошланяпти. Ўрганишим керак! Лекин, жуда ҳам банд бўлганим туфайли вақт етишмайди. Лекин, албатта вақтни тўғри тақсимлаб, барчасига улгуришим, ҳаракат қилишим керак.

 rayhon-20.jpg

Турмуш қурмоқчи бўлаётган қизларга Райҳондан маслаҳат!

Биринчи навбатда севган инсонингизнинг ҳолатига назар солинг. Моддий ҳолатига эмас. Айтмоқчиманки, ҳаётда кўп нарсани бойлик ҳал қилади, дейишади. Йўқ. Менинг фикримча, биринчи навбатда инсоннинг шахсий сифатларига эътибор қаратиш керак. Агар у инсон инсоний сифатларга эга, меҳрибон инсон бўлса, ўртада чиндан ҳам чинакам муҳаббат бўлса, унда қўрқмасдан унга турмушга чиқиш мумкин.

 rayhon-21.jpg

Райҳоннинг тилаклари!

Ҳаммангизга ҳаётингизда ҳақиқий муҳаббатга сазовор бўлишингиз тилайман! Ҳар бирингизга ҳақиқий инсоний бахт насиб этсин! Тўғри, ҳамма бахтни ҳар хил қабул қилади. Лекин, оилавий бахт, энг муҳими деб ўйлайман. Ҳар биримизга, ҳақиқий бахтдан баҳраманд бўлиш насиб қилсин!

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова

 rayhon-19.jpg

 

rayhon-17.jpg

 

rayhon-18.jpg

rayhon-14.jpg rayhon-16.jpg

 

rayhon-8_0.jpg

 

rayhon-82.jpg

 

rayhon-78.jpg

 

rayhon-76.jpg

 

rayhon-77.jpg

 

rayhon-67.jpg

 

rayhon-51.jpg

 

rayhon-52.jpg