OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

КОНЦЕРТЛАР

BAPY8055

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

"ҚАФАСДАГИ ШАҲЗОДА...?" ЁДГОР МИРЗАЖОНОВНИНГ "ГЎЗАЛДИРСАН" КЛИПИДА! 29.10.2012 09:16

yodgor_mirzajonov_klipida-47.jpg yodgor_mirzajonov_klipida-48.jpg

Хонанда Ёдгор Мирзажонов ўзининг “Гўзалдирсан” деб номланган қўшиғига клип суратга олдирди. Клип суратга олиниши учун деярли бир ой давомида катта тайёргарлик кўрилди.

yodgor_mirzajonov_klipida.jpg

Декорация ёрдамида, ҳақиқий ғор ясалди, қум келтирилди, клипда суратга тушаётганлар учун махсус костюмлар танланди.

yodgor_mirzajonov_klipida-54.jpg

Клип режиссёри Санжар Hadji .

yodgor_mirzajonov_klipida-45.jpg

Клип сюжет йўналишида суратга олинмоқда, лекин Ёдгор Мирзажоновнинг ўзи бу клипда меҳрибон қароқчи қиёфасида намоён бўлади. Лекин, хонанда клипда бош ролни ижро қилмади.

yodgor_mirzajonov_klipida-30.jpg

Бош ролни “Ёш томошабинлар” театри актёри Ферузбек   ижро этди. Клипдаги бош қаҳрамон қиз ролида эса,

yodgor_mirzajonov_klipida-1.jpg yodgor_mirzajonov_klipida-56.jpg

актриса Шаҳзода Муҳамедовани кўришимиз мумкин.

yodgor_mirzajonov_klipida-34.jpg

yodgor_mirzajonov_klipida-22.jpg

Суратга олиш майдонига кириб келганимизда, клипдаги қароқчилар саҳнаси суратга олинаётган эди.

yodgor_mirzajonov_klipida-2.jpg

Клипни суратга олиш жараёнига таклиф учун Продюсер, журналист ва киношунос Феруза Нодировага миннатдорчилик билдирамиз.

yodgor_mirzajonov_klipida-28.jpg

Ҳақиқий ғорни эслатувчи хонанинг полига қалингина қилиб қум тўкилиб, махсус оловли чироқлар, қароқчиларга хос нарсалар билан “безатилган”.

yodgor_mirzajonov_klipida-35.jpg

Торгина “ғор”да, бунинг устига оловлар ёниб турган хонада суратга олиш ишлари, ижодкорлар учун осон кечмаётганлиги кўриниб турарди.

yodgor_mirzajonov_klipida-32.jpg

Актриса Шаҳзода Муҳамедова катта қафас ичида, қароқчилар ичида асира бўлган малика қиёфасида турарди.

yodgor_mirzajonov_klipida-5.jpg

yodgor_mirzajonov_klipida-29.jpg

Қароқчилар ўзаро тортишар, бири бочкада ерда думалар, яна бири эса, бир неча асира қизларни олиб келиб, уларга дўқ қилаётган саҳналар суратга олинди.

yodgor_mirzajonov_klipida-3.jpg        

yodgor_mirzajonov_klipida-41.jpg

Хонанда Ёдгор Мирзажонов: - Клип ғоясини, клип режиссёри Санжар билан бирга ўйладик. Бундай фикр ҳеч кимда бўлмаганлиги учун ҳам, шу ғояни танладик. Яъни, ҳеч кимникига ўхшаш бўлмаган сюжетлар асосида суратга оляпмиз. Сюжет бўйича воқеалар ғорда юз беради.  Қўшиқ шарқона услубда куйланган, мусиқаси ҳам шўх тарона. Унга қароқчиларнинг образларини яратишга ҳаракат қилдик. Клипдаги воқеаларнинг асосий қисми ғорда бўлиб ўтади. Асосий эътибор, декорация, рақслар, актёрлар ижросига қаратилган. Мазкур “Гўзалдирсан” қўшиғимиз шўх, рақсбоп қўшиқ. Мен ўзим ҳам рақсбоп қўшиқларни яхши кўраман. Бу қўшиқ умуман, ижодимда ҳам янгилик бўлди, деб ўйлайман. Чунки, ижросида ҳам бутунлай бошқача куйлаганман. Илгари баланд тоналностда куйлаган бўлсам, эндиликда паст тоналностда куйладим. Қўшиқнинг кайфияти ҳам бошқача, тингловчини завқлантиради. Қўшиқнинг сўз муаллифи Нодир Азимов, мусиқаси ва аранжеровка Жамшид Азимовга тегишли. Қўшиқда севги-муҳаббат ифодаланган. Мисол учун, севги-муҳаббат ҳар доим, зулматдами, қоронғуликдами, қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар, албатта ўзлигини топади. Клипда ҳақиқий йигит севган ёри, шундай вазиятга тушганида, ўзини қандай тутиши кераклиги, керак бўлса ўз жонини ўша қизга фидо қилиб, шундай таваккал қилган ҳолда ҳаракат қилишлари тасвирланади.

 

yodgor_mirzajonov_klipida-6.jpg 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

yodgor_mirzajonov_klipida-37.jpg

 yodgor_mirzajonov_klipida-21.jpg

Продюсер, журналист, киношунос Феруза Нодирова:  - Клипдаги малика образига актриса Шаҳзода Муҳамедовани танладик. Нима учун? Унинг пластикаси кучли, кўзлари, қарашлари, мимикалари айнан образга мос, деб ўйлайман. Бизга бу образ учун, айнан шундай актриса керак эди. Драматик ва психологик ҳолатларни яхши очиб берганлиги учун ҳам, қафасдаги асира малика образи учун Шаҳзодани танладик. Клипдаги бош қаҳрамон ёш актёр Ферузбек клипдаги мураккаб акробатик трюклар ва қароқчилар билан жанг саҳналарини каскадёрсиз ўзи ижро қилмоқда. Шунинг учун ҳам, клипда бош қаҳрамон ролига, Ёдгорнинг ўзи эмас, Ферузбек танланди. Менинг фикримча, ҳамма ишни ўз устаси қилиши керак. Ёдгор Мирзажонов эса, кузатувчи сифатида, ўз қўшиғини ижро қилади ва меҳрибон қароқчи образида чиқади. Клипга тайёргарлик жараёнида профессионал декораторлар ишлашди. Клипни суратга олишда, ёш ижодкорлар билан ишлаганлигимиз тўғри деб биламан. Чунки, ёшларнинг ўзини клипга, янгича креатив ёндошуви бор. Бу клип ана шу ўзига хос креатив ва янгича ёндошуви билан томошабинларнинг эътиборини тортади, деб ўйлайман.

 yodgor_mirzajonov_klipida-51.jpg

Ёш томошабинлар театри актёри Ферузбек Худойбердиев: - Клипга мени Ёдгор Мирзажонов таклиф қилдилар. Аввал Ҳиндистон маданият марказида ишлаган эдим, мени ўша ердагилар орқали топишган. Бундан аввал, хонанда Ғуломжон Ёқубовнинг клипида ҳам рол ижро қилгандим. Бу клипда ҳам рол ўйнаб туриб, ўша ролнинг ичида рол ижро этаман. Яъни, клипда икки хил қиёфада чиқаман. Ҳозир қароқчи қиёфасидаман. Кейинги образим эса, бутунлай бошқача образ. Буни клип тайёр бўлгач, билиб олишингиз мумкин. Ўзим актёрликдан ташқари, асосан акробатика, трюклар билан шуғулланаман! Каскадёр ва спорт устасиман, таэквандо ва кикбоксинг бўйича қора белбоғ соҳибиман. Бундан ташқари, футбол ишқибозиман. Клипда суратга тушишим олдидан Ёдгор ака Мирзажонов қўшиқни эшиттириб кўрганларида жуда ҳам маъқул бўлди. жуда ҳам рақсбоп тарона, уни тинглаганим заҳоти рақслари ҳам кўз олдимга келди. Албатта, ҳар бир клипни суратга олиш жараёнида қийинчиликлар бўлиши табиий ҳол. Лекин, бу клипни суратга олиш жараёни шунчалик қизиқарли бўлаётганлигидан, ҳаттоки қийинчиликлар ҳам сезилмаяпти. Бу ерда биз рақс ҳам ижро қиламиз. 5 та раққос яъни, актёр йигитлар ва 5 та раққоса қиз ҳам клипда суратга тушишмоқда. Клип учун махсус рақс ҳам саҳналаштирилди. Рақслар ҳам қум устида ижро қилинади.

 yodgor_mirzajonov_klipida-57.jpg

yodgor_mirzajonov_klipida-60.jpg

Актриса Шаҳзода Муҳамедова: - (самимий) Мана ҳозир мен қафасда ўтирибман, бир ўзим зерикиб, қийналиб... Клипга мени Феруза Нодирова таклиф қилдилар. Ёдгор Мирзажонов билан аввал ҳам кўп марта биргаликда ишлаганмиз. Мана бугун бу клипда яна бирга ишлаш насиб қилди, бундан жуда хурсандман. Менга қароқчилар гуруҳи ҳам жуда ёқди, профессионал актёрлар экан. Ижодий гуруҳимиз жуда ҳам аҳил, декорацияга ҳам гап бўлиши мумкин эмас. Ҳолатга кириш учун энг катта ёрдам берадиган бу либос ва декорация ҳисобланади, назаримда. Шунинг учун ҳам, бу ерда ҳамма актёрлар ўз ҳолатидан чиқиб кета олишмаяпти. (кулади) Менга ўзи кўп эртакларда маликаларнинг қафасда туриши менга ёқарди, мана бугун шу роль менга насиб этди.

 

yodgor_mirzajonov_klipida-53.jpg

yodgor_mirzajonov_klipida-52.jpg

Клип режиссёри Санжар Ходжиев: - Ёдгор Мирзажонов қўшиқни олиб  келганида, қўшиқни тинглаб, шарқона ва жўшқин куйли эканлигидан келиб чиқиб, шу ғояни ўйладик. Тайёргарлик жараёнининг ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бўлди. Декорация ва костюмларга алоҳида аҳамият берилди. Суратга олиш вақтида оловларнинг тез ўчиб қолиши, бироз қийнамоқда. Бу клип бир вақтнинг ўзида ҳам катталар ва ёш томошабинларимиз учун ҳам мўлжалланган, деб ўйлайман. Ёдгор Мирзажонов билан биринчи марта биргаликда ишлашимиз. Клипни тўлақонли суратга олиш учун ҳамма шароитларни яратиб бердилар. Актёрларнинг ижро маҳорати ҳам аъло даражада. Клип икки ҳафтада тайёр бўлади.

 yodgor_mirzajonov_klipida-59.jpg

Энг қизиқарли тарафларидан бири, суратга олиш майдонига келганимизда, ҳали қўшиққа ном топилмаганди. Суратга олиш жараёни давомида, қўшиқни тинглаб, клип учун номни биргаликда ўйладик. Натижада, ҳар хил таклифлар ўртага ташланди ва хонанда Ёдгор Мирзажоновнинг таклифи билан клипга “Гўзалдирсан” деб ном қўйилди.

yodgor_mirzajonov_klipida-49.jpg

yodgor_mirzajonov_klipida-42.jpg

yodgor_mirzajonov_klipida-33.jpg

Суратга олиш жараёнлари ниҳоятда қувноқ руҳда ўтаётган эди. Айниқса, актёрларнинг қувноқ ҳазиллари суратга олиш жараёнида, ўзига хос бир муҳит яратиб, барчани янада куч билан ишлашга ундарди.

yodgor_mirzajonov_klipida-24.jpg

yodgor_mirzajonov_klipida-16.jpg

Суратга олиш майдончасидан кетаётганимизда, олдинда яна бир қатор суратга олиниши керак бўлган лавҳалар борлигини маълум қилишди.

yodgor_mirzajonov_klipida-58.jpg

Демак, воқеалар жараёнини биргаликда кузатамиз ва қолган лавҳалар билан боғлиқ жараёнларни иккинчи қисмда тақдим этамиз.

sanjar.jpg

Шунингдек, яна бир хушхабар, клип режиссёри Санжар Hadji  16 ноябрь куни уйланаётганлигини маълум қилиб, бизни никоҳ тўйига таклиф қилди. Санжар ва Гулнозахонга чин дилдан бахт тилаймиз!

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова

Клип суратга олиш жараёнидан...

yodgor_mirzajonov_klipida-4.jpg

 yodgor_mirzajonov_klipida-8.jpg yodgor_mirzajonov_klipida-9.jpg

yodgor_mirzajonov_klipida-12.jpg

yodgor_mirzajonov_klipida-11.jpg

yodgor_mirzajonov_klipida-13.jpg

yodgor_mirzajonov_klipida-10.jpg

yodgor_mirzajonov_klipida-17.jpg

yodgor_mirzajonov_klipida-7.jpg

yodgor_mirzajonov_klipida-55.jpg
yodgor_mirzajonov_klipida-14.jpg
yodgor_mirzajonov_klipida-15.jpg
yodgor_mirzajonov_klipida-50.jpg
yodgor_mirzajonov_klipida-46.jpg yodgor_mirzajonov_klipida-40.jpg
yodgor_mirzajonov_klipida-49.jpg
yodgor_mirzajonov_klipida-44.jpg
yodgor_mirzajonov_klipida-43.jpg
yodgor_mirzajonov_klipida-36.jpg
yodgor_mirzajonov_klipida-18.jpg yodgor_mirzajonov_klipida-25.jpg
yodgor_mirzajonov_klipida-26.jpg
yodgor_mirzajonov_klipida-39.jpg yodgor_mirzajonov_klipida-38.jpg
yodgor_mirzajonov_klipida-31.jpg
yodgor_mirzajonov_klipida-25.jpg yodgor_mirzajonov_klipida-27.jpg
yodgor_mirzajonov_klipida-23.jpg yodgor_mirzajonov_klipida-38.jpg
yodgor_mirzajonov_klipida-20.jpg
yodgor_mirzajonov_klipida-19.jpg