OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ХУДОЁРХОН ЎРДАСИДАН РЕПОРТАЖ! XIX АСРНИНГ ЎЗИГА ХОС ТАРИХИЙ ОБИДАСИ! 20.06.2016 16:00

 [000360]

XIX асрнинг ўзига хос обидаларидан бўлган Худоёрхон Ўрдаси, Туркистон заминида сақланиб қолган учта сарой мажмуаларидан биридир.  

[000362]

Саид Муҳаммад Худоёрхон ўз хокимиятининг дастлабки йилларида «Жаҳонаро» саройида яшаган бўлиб, аммо, у ерда отаси ва акаси ўлдирилганлиги, ҳамда сарой замон талабига жавоб бера олмай қолганлиги учун, XIX асрнинг эллигинчи йиллари охирида янги Ўрда қурдира бошлайди. Қурилиш ишларининг бошлиғи машҳур меъмор усталардан Мир Убайдулло Муҳандис Ҳўқандий бўлган, Ўрда унинг лойиҳаси ва раҳбарлигида қурилган.

[000356]

Худоёрхон вақтинча тахтдан кетгандан сўнг, қурилиш ишини Султон Саидхон бир оз давом эттиради. Аммо, 1865 йил Худоёрхон тахтни қайта эгаллагач, Ўрда қурилиши тезроқ давом этиб, 1873 йилда якунланган. Хон Ўрдасидан шу кунга қадар 19 хона сақланиб қолган. Уларнинг жумласига пештоқ, дарвоза, дарвозахона, девон, асосий ҳовли, саломхона, ҳужраи хос сингари хоналар киради.

 [000363]

Ўрда асл ҳолида тўғри тўртбурчак  тарҳли бўлиб, сунъий  тепаликка  баланд  ғиштин  пойдеворли қилиб қурилган:  Хон қароргоҳи, Ўрда  аҳли  яшайдиган  ҳамда  турли мақсадларда  фойдаланиладиган 100  га яқин  катта-кичик  хоналар,  ички-ташқи ҳовлилардан  иборат  бўлган. 

[000458]

[000352]

Биринчи ҳовлида  айвон,  кўринишхона,  хазина-хона,  масжнд,  Марказда Хон  қароргоҳи (шоҳнишин),  саломхона, хўжалик  бинолари,  иккинчи  ҳовлини унинг  саҳни  билан  боғланган  ҳарам  ва  хос  хоналар  эгаллаган.  Ўрданинг  асосий  шарқий  томонини  ташкил  этувчи  пештоқ гумбазли  дарвозахона ҳамда, унинг икки қанотида жойлашган  xоналаргина  сақланган,  қолган қисми  бузилиб  кетган. 

[000464]

[000474]

Худоёрхон Ўрдаси 1873 йилда тўлиқ қуриб битказилган. Мазкур Ўрда ўша даврда Қўқон хонлигида қурилган 7 та саройнинг энг охиргисидир.

[000358]

[000369]

Ўрданинг бош тарзи, хоналар кошинлар, ўйма ганчкори нақшлар билан  безатилган,  шифтлари  ҳовузакли  бўлиб,  уларга  гуллар  солинган,  айрим хоналарнинг полига паркет  терилган,  айвонлар  саҳнига мармар  ётқизилган,  деворларига  равоқлар ишланиб, нақшлар билан зийнатланган.

[000428]

[000447]

[000448]

[000472]

Ҳозирда кўплаб экспонатларга эга бу Ўрда, Музей сифатида юртдошларимиз эътиборида!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo__3399 img________6845____0

Фотолар учун фотограф Сардор Азимов ва фотограф Ўткир Мирзааҳмедовга миннатдорчилик билдирамиз

 [000478]

 [000461]

[000357]

[000470]

[000462]

[000374][000375][000373]

[000354]

[000409]

[000410]

[000436]

[000437]

[000480]

[000436]

[000357]

[000446]

[000444]

[000430]

 

[000400]

[000417]

[000422]

[000418]

[000407]

[000398]

[000397]

[000394]

[000387]

[000469]