OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ (ШҲТ) САММИТИ ДОИРАСИДА МАДАНИЯТ ВАЗИРЛАРИ УЧУН БЎЛИБ ЎТГАН КОНЦЕРТ ДАСТУРИДАН! 22.06.2016 08:51

Тошкент шаҳрида 23-24 июнь кунлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Саммитда давлат раҳбарлари ШҲТ доирасида режали ва самарали ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиб, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича фикр алмашадилар.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) таркибига Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон киради.

Саммитда давлат раҳбарлари 2016 - 2020 йилларга мўлжалланган сиёсат, хавфсизлик, иқтисодий, маданий-гуманитар, ахборот ва халқаро соҳаларга оид асосий йўналишлар бўйича, тадбирлар режасини тасдиқлашлари кутилмоқда.

IMG_1898

21 июнь куни эса, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) Саммити доирасида Маданият Вазирлари учун Санъат усталари, ҳамда Халқаро танловлар лауреатлари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.

IMG_1859

Концертда Ўзбекистон Халқ артисти Муножот Йўлчиева,

IMG_3519

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков,

IMG_1852

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Тўлқин Жабборов, Юлдуз Турдиева, “Ниҳол” мукофоти совриндори Малика Эгамбердиева,

IMG_1877

опера йўналишида Ўзбекистон Халқ артистлари Рамз Усмонов,

IMG_1881

Аваз Ражабов,

IMG_1867

Халқаро танловлар лауреати Азиза Муҳамедова,

IMG_1851

хонанда Акбар Атамуҳамедов, шунингдек, “Алишер Навоий” номидаги Давлат Академик катта театри симфоник оркестри,“Сўғдиёна” халқ чолғулари камер оркестри, Ўзбекистон ДАКТ солистлари ва бошқа санъаткорлар иштирок этишди.

IMG_3510

Мазкур концертда она Ватан, Истиқлол ҳақидаги қўшиқлар билан биргаликда,

IMG_3473

рус, қозоқ, тожик, қорақалпоқ тилларидаги қўшиқлар,

IMG_1874 

ҳамда классик опералардан ариялар ва

IMG_1818

балет рақслари намойиш этилди.

IMG_1857

Жумладан, Ўзбекистон Халқ артисти Муножот Йўлчиева ижросида, “Оҳ, ким раҳм айламас”,

IMG_3518

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросида “Шукурона”,

IMG_1883

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ижросида “Муҳаббатим”,

IMG_1878

опера йўналишида Ўзбекистон Халқ артисти Рамз Усмонов ижросида “Арлезианка” операсидан “Плач Федирико” арияси, Ўзбекистон Халқ артисти Аваз Ражабов ижросида “Майсаранинг иши” операсидан “Ҳожи Дарға” арияси,

IMG_1831

Ўзбекистон Халқ артисти Мирзагул Сапаева ижросида “Дембермес” (қорақалпоқча қўшиқ),

IMG_1862

хонандалар Акбар Атамеҳамедов, Гулмира Нурметова, “Сўғдиёна” халқ чолғулари камер оркестри ижросида “Ушконыр” (қозоқча қўшиқ),

IMG_1811

Халқаро танловлар лауреати Азиза Муҳамедова ижросида “Нежность” (русча қўшиқ) ва бошқа тиллардаги қўшиқ ва ариялар янгради.

IMG_3465

Концерт Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ва

IMG_1887

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ижросидаги “Нурга ўрайман” қўшиғи билан якунланди.

 IMG_1895

Бу концерт санъат, дўстлик, гўзаллик ва нафосат оқшомига айланди, ҳамда томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 IMG_1892

IMG_3504  IMG_3524

IMG_1884

IMG_3492

IMG_1890

IMG_3486

 IMG_1885

 IMG_1884

IMG_1851

 IMG_1839

IMG_1807

IMG_1805

IMG_1803