OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ДИНЕЙРА: ИНСОНЛАРНИНГ ҲАММАСИ ҲАМ СЕВИШГА ҚОДИР ЭМАСЛАР... 02.11.2012 10:04

dineyra-2.jpg Тўлиқ исми-шарифи: Динара Хасенова.     Саҳнавий тахаллуси: Динейра
 
Мусиқий альбомлари: 2 та, “Алвидо” ва “Манзиллар”
 
Актриса сифатида 3 та фильмда бош ролларни ижро этган: “Ёр-ёр қани?”, “Бахт излаб”, “Висол”
 
Ҳаётдаги принципи:
“Чиройли фикрлар + чиройли сўзлар + чиройли ҳаракатлар = ЧИРОЙЛИ ҲАЁТ”
 
dineyra_0.jpg 
21 июль куни Зарафшон шаҳрида туғилган. Оилада икки фарзанд, акаси ва Динейра. Ота-онаси умуман, шоубизнесдан йироқ соҳа вакиллари бўлиб, отаси қурилиш соҳаси бўйича ўз бизнесига эга тадбиркор, онаси эса инглиз тили ўқитувчиси. Зарафшонда Гимназияни тугатгач, Тошкентга келиб, ота-онасининг ҳоҳишига кўра, Иқтисодиёт университетига ўқишга киради. Унгача, Зарафшонда Гимназияда ўқиб юрганидаёқ параллел равишда мусиқа мактабининг фортопиано синфида ҳам ўқиган ва мусиқа  билан шуғулланган эди. Ота-онасининг режаси бўйича у буёғига жиддий соҳа бўйича таълим олиши керак эди. Лекин, Динейрани мусиқага бўлган қизиқиши кучли бўлиб, у ўша йиллардаги машҳур гуруҳлардан “Сетора” (илк состав), хонандалар DJ Пилигримм, Севара Назархонларнинг ижодига қизиқар, уларнинг мухлиси эди.
 
dineyra-5.jpg
Динейра: - Мен “Тарона” студияси ўтказган концертларнинг дискини сотиб олиб кўрар, концертдаги хонандаларга ҳавас қилганимда, вақти келиб ўзи ҳам улар билан бир саҳнада қўшиқ куйлашим мумкинлигини, ҳатто орзу ҳам қилмагандим. Бу мен учун, фантазиямнинг чегараси, орзу қилишдан ҳам юқорироқ тушунча эди. Лекин, мен ўзимизнинг ўзбек эстрадасини, ҳамда хориж эстрадасини доимий кузатиб борардим. Менга ўзбек хонандалари ва шу бирга хориж хонандаларидан Бритни Спирс ёқарди. Унинг услуби, қўшиқ куйлаши, рақслари жуда ҳам манзур бўлганди. Ўзим учун, ўқиш билан параллел равишда рақс билан ҳам шуғуллана бошладим. Ўша пайтда, бу ерда “Тодес”нинг филиали, рақс мактаби очилди. Мен ўзим учун, ўша студияда рақс ва қўшимча равишда, вокал билан ҳам шуғуллана бошладим. Параллел равишда, Иқтисодиёт университетида ҳам аъло баҳоларга ўқидим ва у ерни имтиёзли диплом билан тамомладим. Ўша вақтларда телевизорда кастинг ҳақида маълумотни кўриб қолдим, бу “Star.uz” лойиҳаси эди. Яъни, Россиянинг “Юлдузлар фабрикаси” лойиҳаси каби, эди. Хуллас, мен ўша кастингдан ўтдим. Бу ҳақида ҳеч ким билгани ҳам йўқ. Ота-онамга мен ўзим атайин бу ҳақида билдирмадим. Чунки, улар бунга мутлақо қарши эдилар ва шоубизнесни яхши жой эмас, деб тушунишарди.  Кастингдан ўтгач, ўзим учун ҳам мутлақо кутилмаган равишда, финалга чиқдим. Менга финал босқичга чиққанларни телевизорда кўрсатишларини айтишди. Мен эса, (самимий кулиб) дарҳол лойиҳа продюсерларига қўнғироқ қилиб, менинг анкетамни иштирокчилар сафидан олиб ташлашларини ва мени у ерда қатнашмади, деб ҳисоблашларини илтимос қилдим. Чунки, бу ҳақида ота-онам билишса, шокка тушишлари аниқ эди. Лекин, продюсерлар мени бу фикримдан қайтариб, барибир лойиҳани давом эттиришга кўндиришди. “Бу яхши имконият, сен ғолиб чиқишинг мумкин” дейишди улар. Ўша куни телевизорда чиққан куним, мен телевизорни ўчириб қўйиб, қўлдан келганча ота-онамни чалғитишга ҳаракат қилдим. Шу тарзда ўзим кутмаган ҳолда финалда ғолиб ҳам бўлдим. Шартнома туздик ва биринчи қўшиқни ҳам ёздик. Шундан сўнг, биринчи қўшиғим радиода ва телеведенияда премьера бўлди. Шунда бу соҳа, бу касб меникилигини ҳис қилдим ва ижод қила бошладим. Ота-онамга ҳам тўғрисини айтишимга тўғри келди. Улар мени койишса керак, хафа бўлишса керак, деб ўйлагандим. Лекин, улар мени таваккал қилиб кўрганимга ва ҳеч қандай ҳомийларсиз, катта маблағсиз ҳаракат қилиб ғолиб чиққанимга ҳайрон бўлишди ва бир тарафдан қойил ҳам қолишди. Бунинг уддасидан чиқа олганимга, ҳурмат билан қарашди. Ижод қила бошлаганимдан кейин, улар ҳам, ҳар бир инсон ўз йўлини ўзи танлашини, шоу бизнес ёмон жой эмаслигини, бу ерда истеъдодли ва ажойиб инсонлар меҳнат қилишларини, ҳамма нарсани ҳам пул ҳал қилмаслигини, ўз истеъдодинг ва меҳнатинг билан ҳам муваффақиятга эришишинг мумкинлигини тушунишди. Эндиликда, (самимий) ота-онам менинг энг содиқ мухлисларим деса ҳам бўлади. Онам айниқса мен учун, мендан ҳам кўра кўпроқ қайғурадилар. Мен иштирок этган ҳамма концертларга борадилар, клипларимни кузатиб, ўз фикрларини билдирадилар. Акам Темур ҳам, қурилиш бизнеси билан шуғулланар, санъатдан йироқ инсон эди. Лекин, клиплар суратга олдираётган вақтим, у доим бирга келар ва жараённи кузатар, бу унинг учун қизиқарли эди. Ҳаттоки, режиссёр Нозим Жумаевга ўз таклифларини ҳам айтарди. Кейин, мени биринчи марта фильмга роль ижро этишга таклиф қилишгач, яъни режиссёр Зебо Наврўзова ўз фильмига таклиф қилгач, акам ҳам бу соҳа билан жиддий шуғулланишни ҳоҳлади ва кинопродюсерлик билан шуғуллана бошлади. Ўз хусусий фирмасини ҳам очди. Эндиликда, акамни “Темиржан” деб номланган киностудияси бор. Ҳозир кинопродюсер сифатида фаолият олиб бормоқда, уни рекламаларда суратга тушишга ҳам таклиф қилишяпти. Масалан, яқиндагина актёр Умид Искандаров билан “Билайн” компаниясининг рекламасида суратга тушди. Эндиликда, акам билан ҳамкасбмиз десам ҳам бўлади.
 
- Ҳозирда отангиз ижодингизга қандай муносабат билдиряптилар?
- Отам ҳозирда менинг ижодимдан жуда ҳам хурсанд. Менинг муваффақиятларимдан биргаликда қувонадилар. Албатта, улар мени бундан кўра жиддий касб эгаси бўлишимни истагандилар. Лекин, характерга кўра, мени онам камтарроқ, отамлар эса, эътиборни яхши кўрадилар. Шунинг учун ҳам, отам билан бирга бирор тадбирларга, бирор жойга борганимизда, мени таниб, дасхатлар сўраб, суратларга тушишса, отам бундан хурсанд бўлиб, фахрланадилар ҳам. Эндиликда ўзим ҳам, ота-онамни менинг ижодимга бефарқ эмасликларидан қувонаман.
dineyra-6.jpg
 
- Сиз ўзингиз одатда, ҳаётда ўз олдингизга қандай талаблар қўясиз ва буларни қандай амалга оширасиз?
- Мен ўз олдимга жуда ҳам бир юқори талаблар қўймайман. Мен имкониятларимдан келиб чиқиб, ўзимга ўзим баҳо бераман. Масалан, ҳозирда кўпчилик мендан яккахон концертимни ўтказишимни сўрашяпти. Айниқса, мухлислар... Масалан, вилоятларга чиққанимда, у ерларда концерт берганимда, “қачон Тошкентда яккахон концертингизни ўтказасиз” деган саволни кўп беришади. Мен эса, ҳозир менга бунинг учун ҳали вақтли эканлигини тушунаман. Концерт бериш учун, мен жуда ҳам юқори бир машҳурликка эришишим керак, деб ҳисоблайман. Лекин, концертни шунчаки белги учун, “концерт қилдингми, қилдинг” қабилида ўтказиб юборишни ва кейин “мана мен концерт бердим” деб, зални тўлиқ тўлдирмай концерт беришни ҳам, етарли даражада профессионаллик эмас, деб ҳисоблайман. Тўғри, яккахон концерт бериш орзуйим бор. Лекин, бунинг учун янада кўпроқ ҳаракат ва меҳнат қилишим керак, деб ҳисоблайман. Ҳозир бунга интиляпман, қачондир бу орзуйим ҳам амалга ошишига ишонаман!
 
- Ҳозирда ижодингизда қандай янгиликлар?
-Шу кунларда яна янги фильмда суратга тушишга ҳозирлик кўряпман. Ўзим янги сценарий ёзяпман. Албатта, актриса сифатида жуда ҳам бир профессионал эмасман, лекин актёрлик бўйича дарс ҳам олганман, актриса Зебо Наврўзовадан. Аммо барибир томошабинлар мени актриса сифатида ҳам тан олишлари учун, янада кўпроқ ҳаракат ва меҳнат қилишим керак, деб ҳисоблайман. Ҳозирда бу борада ҳам, меҳнат ва изланишдаман.
dineyra-4.jpg
 
- Сиз ўзингизни аслида актриса деб ҳисоблайсизми ёки хонанда дебми?
-(бироз ўйланиб) Албатта, биринчи навбатда қўшиқчи, хонанда! Чунки, мусиқа илгари мени кўпроқ ўзига жалб этган. Мен ҳеч қачон актриса бўламан, деб ўйламаганман! Чунки, ўз клипларимда ўзим суратга тушганимда, буни қанчалик қийинлигини ҳис қилганман. Кун бўйи суратга олиш ишларининг давом этиши, павильонлар қишда совуқ, ёзда иссиқ, барибир ўзига хос қийинчиликларни кўриб, доим, “бундай ҳолатда актрисалар қандай ишлашади?” дердим. Ахир уларда суратга олиш ишлари ҳафталаб, ойлаб давом этиши мумкин. Шундай шароиларда ва баъзида, овқатланишга ҳам вақт йўқ. Буларни кўриб, мен доим, “мен ҳаётда актриса бўлмайман” дердим. (самимий кулади) Аслида ҳаётда актрисаликка қобилиятим бўлгани билан, қийинчиликларни кўриб, шундай фикрга келгандим. Лекин, кутилмаганда “Манзиллар” клипимдан сўнг, Зебо Наврўзова фильмда роль ижро этишга таклиф қилгач, ўзим учун ҳам, кутмаган ҳолда пробдан ўтдим ва ролга тасдиқландим, кинода ҳам ўйнадим. Ҳозир эса, менга бу жараён жуда ҳам ёқади. Қийинчиликларни ҳам тушунаман. Актриса бўлиш, хонанда бўлишдан кўра, қийинроқ деб ҳисоблайман. Лекин, бу менга ёқади ва актриса сифатида янада ўз устимда ишлаб, профессионалликка эришмоқчиман.
 
- Ўзингизнинг шоубизнесдаги илк муваффақиятли қадамларингизни эслай оласизми?
- Шоубизнесга илк қадамларимни қўйган вақтларимда жуда ҳам ҳаяжонланганман. Чунки, бу ерда деярли ҳеч кимни танимасдим. Лекин, ҳеч ким билан зиддиятга бормаганман. Аксинча, ҳамма билан дўстлашиб кетдим. Аммо, ўша пайтларда бу соҳага бегона эдим ва бу тарафлама менга бироз қийин бўлган, албатта. Каттага саҳнадаги биринчи чиққанимда ҳам жуда ҳаяжонланганман, ҳаттоки тиззаларимгача қалтираган. Лекин, ҳаммаси муваффақиятли ўтган. Бу 2007 йил Истиқлол санъаат саройида бўлган янги йил концерти эди. Лекин, мени дўстларим, ҳамкасбларим қўллаб-қувватлашган. Мен хип-хоп усулида бошлаганман, инглиз тилида куйлаганман. Кейин эса, барибир ўзбек тилида ижод қилишим кераклигини тушундим ва ижодимни миллийлик билан уйғунлаштира бошладим. “Рақсга тушгин” қўшиғим, аэренби элементларини, шарқона элементларни ҳам ўзида уйғунлаштирган. Мен ҳозир ҳам ижодимни шу усулда давом эттиряпман, яъни шўх клуб йўналишидаги қўшиқларим ҳам, миллий йўналишдаги қўшиқларим ҳам бор. Масалан, “Қиз бола” қўшиғим миллий йўналишда куйланган.
farruh_klip_prezentasiya-40.jpg 
- Сиз модел бўлиб ҳам фаолият юритгансиз тўғрими?
- Ҳа. Иқтисодиёт университетида ўқиб юрган вақтларимда, бир муддат модел сифатида ҳам фаолият олиб борганман. Дугоналаримдан бири ўша вақтдаги “Sandra Models” моделлар агентлигининг раҳбари эди. (Ҳозирда “Step Models” деб аталади) У менга таклиф берган эди. Бўйим баланд ва қоматим мос бўлганлиги учун ҳам, у менга фотосессия, баъзи бир компанияларнинг “юзи” сифатида ва модалар намойишларида қатнашишни таклиф қиларди. Рози бўлганман. Менга модалар намойиши ёқарди, подиум, томошабинлар... (самимий кулади) 2006 йилда “Mis Fashion TV” конкурси бўлган, ўшанда мен Олма-отада Ўзбекистон номидан қатнашганман ва ғолиб бўлганман. Бу ҳам ўзига хос, кичик ғалаба бўлган.
 
- Демак, ҳозирги кунда, хонандаликдан ҳам кўра кўпроқ кинога эътибор қаратяпсиз?
- Шундай деса ҳам бўлади. Лекин, тўғрироғи икковини ҳам баравар олиб бориш ниятидаман. Кино борасида эса, боя айтганимдек сценарий ёзяпман. Бу сценарий қисман ўз ҳаётимдан олинган, лекин мавзусини ҳозирча ошкор қилмоқчи эмасман. Режиссёрликка актёр ва режиссёр Нозим Тўлахўжаевни таклиф қилмоқчимиз. Суратга олиш ишларини октябрларда бошламоқчимиз. Бундан ташқари, акам билан янги Web сайт очиш ҳаракатидамиз. Бу сайт Kinogap. com деб номланади ва у ерда ўзбек фильмларини он-лайн намойишлари бўлади. Бу ҳам янги лойиҳа ҳисобланади. Хонандаликда, шу кунларда “Мени эсла” қўшиғимга клип суратга олишни режалаштиряпмиз. У жуда ҳам рақсбоп қўшиқ, клип ҳам албатта, шўх ва рақсбоп бўлади. Ундаги рақсларни ўзим саҳналаштиряпман.
dineyra-2_0.jpg
 
- Клип суратга олдирганда, асосан, кўпроқ трэк бўлиши ҳоҳлайсизми ёки кўпроқ  сюжетли клипларга эътибор қаратасизми? Клипнинг бюджети сиз учун катта аҳамиятга эгами?
- Албатта, ҳар қандай клип учун бюджет муҳим аҳамиятга эга. Чунки, катта бюджет билан яхши, сифатли клип олдириш мумкин. Масалан, компьютер графикаси, декорациялардан фойдаланган ҳолда, сюжетли қилиб, актёрларни ҳам таклиф қилиб. Лекин, мен бошқалардан келиб чиқиб айтяпман, кам бюджетда ҳам, яхши ғоя билан жуда муваффақиятли клип суратга олдирганлари ҳам бор. Мени ўзимни клипларимда эса, агар сокин қўшиқ бўлса, сюжетли бўлгани яхши, чунки, шунда томошабинга қўшиқ мазмунини ҳам яхшироқ очиб бериш мумкин. Агар шўх қўшиқ бўлса, унда мен ўз рақс маҳоратимни кўрсатмоқчи бўламан. Натижада, трэек услубида олишга тўғри бўлади.
 
- Имидж борасида кимгадир тақлид қиласизми? Сизнинг услубингиз кўпроқ Ҳолливуд машҳурларини эслатади...
- Менга хорижлик хонандалардан Николь Шарзингернинг ижоди ва услуби ёқади. Болалигимдан эса, Бритни Спирснинг ижодини жуда яхши кўрардим. Менга доим рақс тушиб қўшиқ айтадиган хонандалар ёқарди. Шунинг учун ҳам, клипларимда мен доим рақслар саҳналаштиришга алоҳида эътибор бераман. 15 сентябрдаги “Ўзбегим таронаси” концертида, янги қўшиғим “Мени эсла”ни ижро этаман ва у ерда биринчи марта хореограф сифатида рақсларни ва саҳна номерини ўзим саҳналаштирганман, ҳаракатларни ҳам ўзим ўйлаб топдим.
marosim_boshlanishidan_oldin-21.jpg
 
- Сиз уларга тақлид қиласизми? Ёки...
- Йўқ, бу тақлид эмас. Ким яхши ижод қилса, Мадоннами, ёки бошқа ижодкорми, бу менга ёқади, унинг концертларини кўриб, уни шу ёшдаги кўриниши ва энергияси мени ҳайрон қолдиради. Унинг концертлари ўзгача, қандайдир ғайриоддий, худди Майкл Жексоннинг концертлари каби. Уларни энергиясига, қандай куч билан ишлашига ҳавас қиламан, улар каби ишлаш керак, деб ҳисоблайман.
 
- Агар сизни севган ёки яқин инсонингиз танқид қилса?
- Мени кўпинча, яқинларимдан онамлар танқид қиладилар. Мен асло хафа бўлмайман, уларнинг фикрларини эшитаман, маслаҳатларига қулоқ соламан. Мен ўзи танқидга ёмон қарамайман, лекин профессионал бўлмаганларнинг танқидлари жаҳлимни чиқаради.
dineyra-1_0.jpg
 
- Сиз ўзингизни томошабинларга қандай образда кўрсатмоқчи бўлгансиз ва бунга эриша олдингизми?
- Тўғрисини айтганда, ҳамма актёрлар, актрисалар, хонандалар, ўзларини қандай бўлсалар, шундай кўрсатишлари керак, деб ўйлайман. Ўзларидан кимдир ясаб олмасликлари керак, назаримда. Инсон, ўзлигича қолиши керак. Саҳнада бошқа инсон, клипда бошқа, ҳаётда эса, умуман бошқа инсон бўлсанг, бу унчалик тўғри эмас.  Буни бошқалар ҳам сезадилар, албатта. Томошабинлар барибир ёлғонни билиб оладилар. Шунинг учун ҳам, инсон ҳаётда қандай бўлса, ҳамма жойда шундай самимий бўлиши керак, деб ўйлайман. Масалан, “Ёнма-ён” клипимда мен бироз эрка, ҳатто мушукчасини ҳам машғулотга олиб келадиган, шўх, лекин самимий, кўнгли очиқ қиз образида чиққанман. Ҳаётда ҳам худди шундайман ва бу клипга ўз характеримдан келиб чиқиб ёндошганман. Саҳнага чиққанимда қандай бўлсам, ҳаётда ҳам шундай қувноқ ва самимийман. Менимча, инсон ҳар доим ҳаётда қандай бўлса, саҳнада ҳам шундай бўлиши керак, деб ўйлайман.
 
- Нима деб ўйлайсиз, хонанда учун интуиция қандай роль ўйнайди?
- Албатта. Мен интуицияга аҳамият бераман. Баъзида, масалан ёлғонни сезмасам, билмасам яхши эди, деб ўйлайман. Умуман, олганда хонанда учун, интуициянинг ўрни катта, чунки томошабинларни, уларнинг кайфиятини ҳам сезишинг керак. Баъзида томошабинларни маъюс, сокин қўшиқ эшитгилари келганини сезаман, масалан ёмғир ёғаётганда, дарҳол сокин қўшиқ айтаман. Агар уларни рақсга тушгилари келаётганини сезсам, шўх қўшиқлар куйлайман. Агар ўзбекча миллий қўшиқлар тинглагиси келса, мен ҳам миллий руҳдаги қўшиқларимни ижро этаман.
dineyra-3.jpg
 
- Ҳозир ёлғон ҳақида гапирдингиз. Ўзингиз ҳам, ҳаётда ёлғонга, алданишга тўқнаш келганмисиз?
-Менимча, (самимий) ҳаётда ёлғон, алдов билан тўқнашмаган инсон бўлмаса керак. Афсуски, бу ҳамма инсонлар билан юз берадиган ҳолат, деса ҳам бўлади. Лекин, менинг қоидам, кек сақламаслик керак! Инсон ўз кўнглида гина-кудрат, алам сақламаслиги керак, ўч ҳам олмаслиги керак, менимча. Инсон кечиримли бўлиши керак. Масалан, мени ўзимда ҳам, кўнглимни қаттиқ оғритган инсонлар ҳам бор, лекин мени кўнглимда уларга нисбатан заррача адоват, нафрат йўқ! Уларда ҳаттоки, бирор ёмонлик бўлса ҳам, мен асло бундан хурсанд бўлмайман, аксинча қайғураман. Мен тақдирга ишонаман ва кимгадир ёмонлик қилсанг, барибир қайтади, деб ҳисоблайман. Инсон асаб бузилиш ва стресслардан ҳам касал бўлиб қолиши мумкин. Шунинг учун, масалан, мен доим инсон ўз қалбини, кўнглини тоза тутиши керак, деб ҳисоблайман. Агар биров мени ранжитса ҳам, мен унга нисбатан кек сақламайман. Хафагарчиликлар бўлиб туради. Бунга оддий қараш керак, кўнгилда гина сақлаш керакмас, кечиримли бўлиш зарур, деб ўйлайман.
 
- Демак, ҳаётда кечиримли инсон экансиз. Унда айтинг-чи, душманингизни ҳам кечиришингиз мумкинми?
- (самимий) Ҳа, кечира оламан. Бу мени қандайдир камчилигим бўлса керак, деб ҳам ўйлайман. Чунки, баъзида бундан ўзим ҳам азият чекиб қоламан. Менга ҳаттоки, онам ҳам бу борада, “Ахир қандай қилиб, бундай қила оласан?” дейдилар. Лекин, мени шундай одатим бор, кимдир нимадир гап айтиб, мени хафа қилди, дейлик, ўша вақт у инсондан хафа бўлишим мумкин. Лекин, кейин яна ўша инсон билан ҳеч нарса бўлмагандек, яхши муомала ҳам қилиб кетишим мумкин, унутиб юборишим ҳам мумкин. Буни яхши ёки ёмонлигини билмайман, лекин бу мен учун осонроқ. Агар мен кек сақламасам, асабийлашмасам, мени ўзимга яхши. Нима учун, ортиқча асабийлашишим, ўз кайфиятимни бузишим керак?
 
dineyra-1.jpg
- Ҳамма инсонлар ҳам хато қиладилар. Сизнинг ҳаётингизда ҳам хатолар бўлганми?
- Ҳа. Бундан ҳеч ким қочиб қутула олмайди. Биз ҳаммамиз улғайиб борамиз, ёшликда эса, ўзинг истамаган ҳолда хатолар қилган бўлишинг мумкин. Хатолардан эса, ўрганиб бораверади. Инсон, бу дунёда ўқиш, ўрганиш учун келган, деб ўйлайман. Яъни, қандайдир хатолар қилиб, шу хатолардан, қолаверса, бошқаларнинг ҳам хатоларидан сабоқ олиб, ўрганади. Масалан, охирги 2-3 йил ичида мен жуда  ҳам ўзгардим, дея оламан. Илгари кимдир нотўғри иш қилса, мени кўнглимни оғритса, мен уни айблардим. Ҳозир эса, агар шундай ҳол юз берса,  менинг бунинг сабабини ўзимдан излайман, демак мен ўзим олдин ниманидир нотўғри қилганман, шунинг учун шундай бўляпти, мени ўзим шу тарафдан қайтяпти, деб ўйлайман. Яъни, ўз устимда ишлаб, ўз хатоларимни, ўз айбимни тан олишни ўргандим. Ҳаттоки, ёмон инсон ҳам бекорга учрамайди, ҳаттоки, ёмон инсонлардан ҳам нимадир ўрганиш мумкин. Ҳар қандай нарсанинг сабабини, инсон биринчи навбатда, ўзидан қидириши керак.
 
- Каръера учун нимадандир воз кечганмисиз?
- Йўқ! Мен ўзи Шоубизнесга тасодифан кириб келганман, бутунлай тасодифан, десам ҳам бўлади. Шунинг учунми, ҳозирча ҳеч қандай воз кечишлар бўлгани йўқ. (самимий кулиб) Лекин, оила қурсам, ана ўшанда нималардандир воз кечишга тўғри келади. Чунки, оила инсон ҳаётида энг муҳими, деб ўйлайман.
 
premera_maryam-5.jpg
- Шоубизнес сизни нималарга ўргатди?
-  Кўп нарсага дейишим мумкин. Биринчи навбатда, инсонларни қандай бўлсалар, шундайликларича қабул қилиш кераклигини, чунки инсонлар ҳар хил харатерли, ҳар хил феъл-атворли бўладилар. Илгари, мен фақат ўзим муомала қилишни истаган инсонлар билан муомала қилган бўлсам, шоубизнесда эса, ҳамма билан муомала қилишга тўғри келади. Инсонларни айбламай, уларни қандай бўлсалар шундайликларича қабул қилиш керак. Бундан ташқари, шоубизнес мени тартиб-интизомга ўргатди. Чунки, (самимий кулиб) графикка риоя қилиш керак, баъзи жуда вақтли туриш керак. Ишлаш керак, кўп нарсага сабр қилиш, жисмоний тарафлама ҳам чидамли бўлиш керак. Масалан, гастрол сафарлари, ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор. Мен илгари, жуда ҳам эрка, инжиқ эдим. Шоубизнесга киргунимга қадар, масалан, самолётда учиб келганимда ҳам, агар кутиш залида узоқ қолиб кетсам, жаҳлим чиқарди. Ҳозир эса, бемалол хотиржам кутишим, автобусда соатлаб жимгина кетишим мумкин. Бир сўз билан айтганда, бемалол сабрли бўлишим мумкин. Бу ҳам бир тарафдан яхши, деб ўйлайман. Мен буларнинг барчасига кўника олдим.
 
- Ёнингизда қандай инсонларни кўришни истамасдингиз?
- Албатта, ёлғончи ва димоғдор шахсларни! Менимча, инсонлардаги димоғдорликни кечира олмасам керак ва айнан шундай инсонлар билан муомала қилишни ҳам истамайман. Инсон ким бўлишидан қатъий назар, ҳамма инсонлар тенг, деб ҳисоблайман. Машҳурми, қайси касб эгаси бўлишидан қатъий назар, инсон-ку. Айниқса, баъзилар кимнидир камситмоқчи бўлсалар, ёки ўзини кимлигини, мавқеини кўрсатиб қўймоқчи бўлса, айнан шоубизнесда эмас, бошқа соҳаларда, оддий кундалик кунда ҳам, масалан, инсон ўзи кимдир бўлмаслиги мумкин, масалан, сартарошми, кимдир бўлиши ҳам мумкин, лекин ўзини катта, димоғдор тутиши мумкин, шундай инсонларни тушуна олмайман, қабул ҳам қила олмайман ва ёқтирмайман. Яхши ҳамки, менинг атрофимда бундай инсонлар йўқ. Мени атрофимдагилар ўзим каби, оддий, самимий, очиқкўнгил муомалали инсонлар. Мен айнан, инсонларда мавқега қараб, табақага ажратишни ёқтирмайман.
 
film_alisher_uzoqov-17.jpg
- Агар сизни ноҳақ хафа қилишса?
- Менимча, албатта ўч олмасам керак. Чунки, барибир кимни ранжитсанг, албатта қайтади. Чунки, кузатишларим натижасида бунга амин бўлганман. Ёмонлик худди бумеранг каби, айланиб ўзингга қайтади. Масалан, мени ранжитган инсон, бир ҳафта ўтиб, ўзи ҳам худди шундай ҳолатдан жабр кўриши мумкин. Шунинг учун ҳам, ким бўлишидан қатъий назар, мен ўзим учун у инсонни кечириб юбораман. Албатта, хафа бўлмайман, демоқчимасман. Қаттиқ хафа бўлишим, ҳаттоки йиғлашим ҳам мумкин. Ахир мен ҳам инсонман, йиғлайман. Тўғри, четдан қараганлар мени қувноқ, позитив, кўзёш нима билмаса, керак дейишади. Лекин, мен кўпинча йиғлайман. Масалан, ўз хонамга кириб олиб, ҳеч кимга кўрсатмай йиғлаб оламан. Бу одатий нормал ҳолат, деб ҳисоблайман. Ахир ҳатто, эркаклар ҳам йиғлашлари мумкин-ку.  Кўзёшлар билан кўнгилдаги ҳамма ғуборлар чиқиб кетади. Ким биландир дардлашиш ҳам мумкин, масалан. Энг муҳими, кўнгилдаги озорни чиқариб юбориш керак, зинҳор ўзингда сақлаб қолмаслик керак. Шундан сўнг, уйқудан уйғонганимда, худди онадан янги туғилгандек уйғонаман, лабимда табассум, кундалик ишларим билан шуғулланаман, кўчага чиқаман ва яна ҳаммаси, ҳаёт ажойиб тарзда давом этади. Дугоналарим, ота-онам билан ҳам суҳбатлашишим мумкин. Лекин, энг муҳими, ўша ноҳақлик ҳақида ўйлаб сиқилиб юриш керак эмас! Шундагина инсон енгил тортади, деб ўйлайман. Мен ўзи жуда таъсирчан инсонман, масалан фильм кўраётиб, бундан таъсирланиб ҳам йиғлашим мумкин.
 
- Ҳар бир инсон ўз каръерасини ўзича тасаввур қилади. Сиз-чи, ўз каръерангизни қандай тасаввур қилгандингиз?
- Мен ҳеч қачон хонанда бўла олишим мумкинлигини тасаввур ҳам қилмагандим. Мен бир текис оқим бўйича кетяпман, деб ўйлайман. Мен тақдирга ишонаман. Агар янги имкониятлар бўлса, мен албатта уларни қабул қиламан.
klip_taqdimoti-1.jpg
 
- Сиз учун севги – муҳаббатнинг инсон ҳаётидаги ўрни?
- О... (самимий кулиб) Ҳаётда энг муҳими! Мен ўйлайманки, қизларда ҳам, йигитларда ҳам шундай! Ўзим ҳақида шуни айтишим мумкин, муҳаббат учун кўп нарсага тайёрман. Лекин, албатта, ўз ҳаётимдан воз кечиш даражасида эмас. (самимий кулади) Аммо, агар муносиб инсон бўлса, мен уни чин дилдан севсам, унинг учун кўп нарсага тайёрман. Чунки, инсониятнинг энг олий туйғуларидан бири бу муҳаббатдир. Муҳаббат ҳам кенг қамровли тушунча бўлиб, ҳамиша ва ҳамма жойда бор, масалан, бу севимли инсоннингга бўлган муҳаббат, ота–онангга бўлган меҳру муҳаббат, Ватанга муҳаббат, болаларга бўлган меҳру муҳаббат, табиатга меҳр каби. Муҳаббат ҳамма ижодкорларни руҳлантиради. Айниқса, хонандаларга илҳом беради, деб ўйлайман. Касбим туфайли ҳам, мен жуда кўп инсонлар билан мулоқотда бўламан ва шуни биламанки, инсонларнинг ҳаммаси ҳам севишга қодир эмаслар. Музлаган юрак, деган тушунча ҳам бор. Шундай инсонлар ҳам бор ва улар бундан ўзлари азият чекадилар. Ўзим ҳақимда эса, шуни айтишим керак, менда ҳам муҳаббат бор, мен ҳам сева оламан, агар севиб қолсам, жуда ҳам кучли севиб қолишим мумкин. Муҳаббат мени ҳам руҳлантиради, илҳом беради.
 
- Ўз шаҳзодангизни топдингизми?
- Афсуски, ҳали йўқ. (самимий кулиб) Ҳозирда менинг қалбим бўш, албатта, ўз шаҳзодамни учратишни орзу қилаяпман. Кутяпман, агар ўз муҳаббатимни учратсам, албатта, бундан руҳланиб, яна ҳам кучли ижод қилсам керак. Лекин, агар каръера ёки оиладан бирини танлаш керак бўладиган бўлиб қолса, унда мен албатта, оилани танлайман. Чунки, мен учун севги-муҳаббат ва оила биринчи ўринда!
 
taqdirlar-8_2.jpg
- Қиз ва йигит муносабатларида, қиз тарафидан қандай ҳаракатларни ноўрин деб ҳисоблайсиз?
- Қиз беодоб бўлмаслиги, ўзини юқори тутмаслиги керак. Масалан, мен ўзим қизиққонман. Илгари, мен ўзим ҳам жуда қатъиятли эдим. Лекин, вақт ўтиб, мулойимроқ бўлиш кераклигини, “хўп” дейиш кераклигини ўргандим. Ҳатто, дугоналаримга ҳам шундай деб маслаҳат беряпман. Ҳар қандай вазиятда ҳам, биз қизлар мулойим бўлишимиз, ақл билан ҳаракат қилишимиз керак. Шунда йигит киши ҳам бунинг қадрига етади. Яъни, мослаша олишимиз керак. Биз барибир шарқ қизларимиз, биз мулойим, ҳаёли ва ақлли бўлишимиз керак, бизнинг кучимиз ҳам, устунлигимиз ҳам шунда, деб ўйлайман. Бундан ташқари, ота–онамнинг муносабатига ҳам разм солсам, масалан, отам кучли, қатъиятли инсон, онамлар эса, мулойим, меҳрибон. Уларни кузатсам, муносабатларда отам оила хўжайини, онам отам дейишидан қатъий назар, уларга қулоқ соладилар. Лекин, охирида, барибир ҳаммаси онамлар ҳоҳлагандек бўлади. (самимий кулади) Мана, бу ҳам ақл билан иш юритиш кераклигини исботи. Яна, масалан, ҳар қандай оилада уришишлар бўлиб туради. Лекин, оилада нима бўлишидан қатъий назар,  аёл киши эрини доим ишдан келганда, очиқ чеҳра ва иссиқ овқат билан кутиб олиши керак. Ҳаттоки, уришиб гаплашмай қолишганда ҳам, аёл киши эри учун овқат тайёрлаши, уни кийимларини ювиб, дазмоллаб бериши керак. Шунда йигит киши буни қадрига етади ва  ҳеч қачон, бундай аёлни ташлаб кетмайди, деб ўйлайман.
 
- Агар сиз шоубизнесга бегона, шунчаки четдан кузатувчи бўлсангиз, шоубизнес ва Динейра ҳақида қандай фикрлар билдирар эдингиз?
- 90 йилларнинг охири, 2000 йилларнинг бошларида, шоубизнес жуда ҳам юқорилагандек эди, “Аъло”, “Зеро”, “Сетора” каби гуруҳлар бор эди. Кейин, янада ривожланди, кейин эса, мени шахсий кузатишим ва шахсий фикрим, бироз секинлашгандек бўлди. Яъни, оммага мослашиш дегандек... Бу мени шахсий фикрим, албатта. Лекин, ҳозир эса, кузатишим бўйича, янада ривожланмоқда! Масалан, жуда ҳам сифатли клиплар суратга олинмоқда, илгариги вақтлардаги каби бюджетдан тежалмаяпти. Клиплар жуда ҳам, ёрқин, рақсларга бой, графикалар билан бойитилган. Ҳамма хонандалар ўзбек шоубизнеснинг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар, деб ўйлайман. Агар шоубизнесга бегона кузатувчи сифатида, Динейра ҳақида фикр билдирсам, унда (самимий кулиб) албатта, ўзим ҳақимда ёмон гапирмасам керак. Тўғрисини айтсам, мен айнан ҳаммага бирдек ёқиш учун, қўшиқ куйлаб, клиплар суратга олмайман. Мен ўз кўнглимга, ўз қалбимга ёққан ишни қиламан. Мен ўз қўшиқларимни яхши кўраман, қайта куйлайман ва рақсларим ҳам, ҳатто саҳна либосларимгача ўзим ёқтиргандек танлайман. Агар шундай хонандага четдан назар ташласам, албатта менимча, менга ёққан бўларди. Агар мен балки бошқача йўналишда куйлаб, бошқача ҳаракат қилганимда, балки ҳозиргидан машҳурроқ бўлишим ҳам мумкин эди. Лекин, унда четдан қаралса, бу мен бўлмасдим. Бошқача бўлиш, нималардир учун ҳаракат қилиш, балки, янада машҳурроқ бўлиш ҳам мумкин эди. Лекин, унда мен ўзимдан қониқмаган бўлардим, шунинг учун ҳам, мен ўзимга ёққан ишни қиляпман.
 
- Сиз учун аёллардаги гўзалликдаги идеал қиёфа?
- Агар Ҳолливуд гўзалларидан деб билсак, унда Анжелина Жоли! Менга у чиройли лаблари ёки бошқа жиҳатлари билан ёқади, эмас. Менга унинг нигоҳлари, қараши ёқади! Унинг нигоҳи, қараши жуда ҳам чиройли, энергияга тўла ва мафтункор! Интервью вақтида ҳам, фильмларда ва ўша қизил поёндозда юрганида ҳам, у шундай қарайди ва нигоҳлари билан ром эта олади. Шунинг учун ҳам, мен нигоҳ, қарашлар, гўзалликда энг муҳими деб ўйлайман. Кўзларнинг ёниб туриши, бу энг муҳими, менимча. Қиз бола жуда гўзал бўлиши шарт эмас, бўй, қадди–қомат, юз, лаблар, унчалик муҳим эмас! Энг муҳими, бу нигоҳ,қарашлар, самимий табассум ва одоб билан ўзини муносиб тута олишидир. Бор гўзаллик, ана шунда, деб ўйлайман.
 
dineyra.jpg
- Машҳурлар, санъаткорлар орасида дўстлик бўлмайди, деган фикрга қандай қарайсиз?
- Йўқ, нима учун? Бўлиши мумкин эмас. Мен ўзим бир неча санъаткорлар билан дўстман, ҳатто яқин дўстларим, дугоналарим бор. Масалан, Шаҳзода Матчонова билан яқин дугоналармиз. Бизни ҳаттоки, ўзаро ҳазилларимиз ҳам бор. Йўқ, бу фикрга қўшила олмайман.
 
- Либос танлаганда энг ёқтирган услубингиз?
- Мен аёлларга хос, нозик дид билан тикилган либосларни ёқтираман, албатта. Тадбирларга борганда баланд пошнали туфлилар кийишни ёқтираман, лекин либослар жуда ҳам очиқ ва бачкана бўлмаслиги керак. Чунки, қиз бола, қиз болалигича қолиши, чегарадан чиқмаслиги деб ўйлайман. Яъни, жуда ҳам калта, юпқа, очиқ либослар киймаслик керак, назаримда. Менга “коктейль” услубидаги кўйлаклар ёқади. Кундалик кунда эса, мен доим спорт ва рақс билан шуғулланганлигим учун, кўпроқ спорт услубида кийинаман.
 
- Агар сизга, кўпдан сиз орзу қилган ишни таклиф қилишса, лекин сиз кўнглингиз тубида, бу ишга лойиқ эмаслигингизни сезиб турсангиз, қандай йўл тутасиз? Яъни, етарли даражада маҳоратга эга эмаслигингизни сезсангиз?
- Қийин савол. Албатта, бундай ҳолатда, орзу қилган ишим бўлгани учун, ўзимни бахтли сезардим. Лекин, бу нарса мени ҳайрон қолдирган ҳам бўларди. Барибир, агар бу ишга ўзимни лойиқ кўрмаган тақдиримда ҳам, бу ишни рад этмаган бўлардим! Буни тақдирнинг туҳфаси деб қабул қилиб, албатта, ўз устимда ишлаб, меҳнат қилиб, ўша ишга лойиқ бўлишга ҳаракат қилардим. Яъни, меҳнатим билан кўнглимда то ўша лойиқ, даражага эришмагунча қўймасдим.
 
- Куз келганида нималарни ҳис қиласиз?
- Бу менинг севган фаслим. Мен ҳаттоки, нега ҳамма баҳорни яхши кўради, деб ўйлаб ҳам қоламан. Чунки, ўзим баҳорни унчалик яхши кўрмайман. Ёзни яхши кўраман албатта, чунки ёзда туғилганман. Лекин, куз мен учун алоҳида аҳамиятга эга фасл. Бу болаликдан одат бўлса керак, чунки ёз таътил вақти, ундан сўнг келиб, мактабларда ўқишлар бошланади. Мактаб, эса севимли маскан, синфдошлар, саргузаштлар, янгиликлар. Шу сабабли, ҳам кузни орзиқиб кутардим. Ҳалигача, менга худди куз билан қандайдир бир янги нарса бошланадигандек, муҳим янги воқеа бўладигандек туюлади. Кузни яхши кўришимнинг яна бир сабаби, мен жуда ҳам романтикман ва ёмғирни, баргларнинг тўкилишини, ўша қуруқ барглар устидан юришни, юрганда хазонларни оёқ остидаги шитирлашини ёқтираман. Куз менга илҳом беради, ўзим ҳам шеърлар ёзаман.
 
- Ўз шеърларинизни ҳам қўшиқ қилиб куйлаганмисиз ёки, тўплам чиқариш ниятида эмасмисиз?
- Менинг биринчи мусиқий альбомимда, 2 та русча қўшиқ бор. Ана ўшаларнинг шеърини ўзим ёзганман. Биринчиси, “Севги ҳақида” (“О любви”) деб номланган, иккинчиси, “Сен маъюс бўлганингда” (“Когда ты грустишь”). Одатда шеър ёзишда менга кутилмаганда илҳом келади ва шошганимдан қўлимга тушган нарсани олиб, баъзида эса, телефонимга ёзиб оламан. Шеърларим қандайдир юракдан келиб чиқади. Афсуски, шеърларимнинг ҳаммасини рус тилида ёзаман. Ўзбек тилини жуда ҳам мукаммал, шеър ёза оладиган даражада яхши билмайман ва агар билганимда, албатта, ўзбек тилида ҳам ёзган бўлардим. Лекин, ҳаракат қиляпман, балки вақт ўтиб, тўплам ҳам чиқарарман.
 
- Сизни от спорти билан ҳам шуғулланишингиз ҳақида гапиришганди...
- (самимий кулиб) Мендан аслида, нима билан шуғулланмагансиз, деб сўраш осонроқ. Чунки, мен ҳамма нарсага қизиқаман, спортнинг ҳам кўплаб турлари билан шуғулланганман. Негаки, жуда ҳам эстремал инсонман, ҳамма нарсага қизиқаман. Лекин, менга от спорти билан шуғулланиш унчалик ёқмади, негаки, бунда сиз бутунлай отга боғлиқ  бўлиб қоласиз, яъни вазиятни ўзингиз бошқара олмайсиз. Шунинг учун ҳам, бироз қўрқдим. Менга спорт турлари ичида энг ёққани, бу чанғида учиш! Унда мен ўзим вазиятни назорат қила оламан. Қолаверса, бу ҳам экстрим, қиш, қор, қорни ҳам жуда яхши кўраман. Кундалик кунда эса, энг кўп шуғулланадиганим бу рақс. Агар машғулотлар бўлмаса ҳам, уйда бир ўзим мусиқа қўйиб, шўх хорижий мусиқага ёки арабча мусиқага, кўзгуга қараб, рақсга тушаман. Рақсга тушганимда, ҳамма нарсани унутаман, жуда ҳам берилиб рақсга тушаман. Чунки, рақсга тушишни жуда ҳам яхши кўраман.
 
- Қўшиқларингиз ичида ўз ҳаётингиздан олингани ҳам борми?
- Ҳа, албатта. Боя айтганим, шеърини ўзим ёзган, “Севги ҳақида” (“О любви”) ва “Сен маъюс бўлганингда” (“Когда ты грустишь”) қўшиқларим. Бундан ташқари, инглиз тилидаги бир қўшиғимни ҳам шеърини ярмини ўзим, ярмини мистер Slan ёзган. Ўзбек тилидаги қўшиқларимдан ҳам бир нечтасини шеърини ўзим ёзмаган бўлсам ҳам, бастакорга, “менга мана шундай мавзудаги қўшиқ керак” деб айтганман, буларни ҳам албатта, ўз ҳаётимга тааллуқли тарафи бўлган. Буни яхши тарафи, ўша қўшиқларни ҳаётингга яқин бўлгани учун ҳам, ўзингдан ўтказиб, юракдан куйлайсан.
 
- Жонли ижрода куйлай оласизми?
- Албатта! Бемалол, фақат ҳамма вақт ҳам бунга имконият бўлавермайди. Ўзи олдин ҳам, дугоналарим ва дўстларим билан бирор жойга борганимизда, мен саҳнага чиқиб, Анжелика Варум ва бошқа ўзим ёқтирган хонандаларнинг қўшиқларини жонли ижрода, ҳеч қандай тайёргарликсиз куйлаб берардим.
 
- Фильмларда роль ижро этишга таклиф бўлганда, асосий қайси жиҳатларига аҳамият берасиз ва қандай ролларни рад этишингиз мумкин?
- Тўғрисини айтсам, агар эътибор бериб қаралса, учта фильмда роль ижро этган бўлсам, уччала ролим ҳам, характер тарафлама бир-бирига ўхшаш деб ўйлайман. Чунки, уччови ҳам, эркароқ, инжиқроқ, шўх, қувноқ, лекин ўз принципларига эга, севги-муҳаббат учун ҳамма нарсага тайёр қизлар! Уччови ҳам характери худди мен каби, мен ҳам севгим учун кўп нарсага тайёрман. Албатта, роль борасидаги таклифларни кўрганда, агар менинг принципларимга тўғри келмайдиган роль бўлса, рад этишим мумкин. Масалан, уйланган эркакнинг жазмани, енгилтак, беодоб қизлар ролларини ва менталитетга мос бўлмаган ролларни сўзсиз рад этаман. Сабаби, биринчидан бундай роллар ўзимнинг руҳиятимга ҳам мос келмайди, қолаверса бу ота-онам, бувим ва бувамнинг ёнида ҳам ноқулай бўлади. Улар бунга қандай қарашлари мумкин? Қолаверса, томошабинлар ҳам нотўғри тушунишлари мумкин. Шундай ролни ўйнабдими, демак ростдан ҳам шундайми, дейишлари ҳам мумкин. Чунки, кўплар кўрганига ишонишади. Билмадим, қанча гонорар тўлашса ҳам, бундай ролларни ижро этмайман.
 
- Динейра ошхонада?
- Тўғрисини айтганда, (самимий кулиб) уйда овқатни илгари асосан онам пиширардилар, мен жуда ҳам кам нарса пиширганман. Кейин, бир куни уриниб кўрсам, ўзимни мақташ эмасу, жуда ҳам ширин таом тайёрладим. Шундан кейин, қизиқиб кетдим, ўқиб, ўргандим. Ҳозирда менга овқат тайёрлаш жуда ҳам ёқади ва ўзим тайёрлаган овқатларнинг суратларини олиб, Facebooc ва Twitter га қўйиб қўйяпман. Айниқса, яқинларимга ёқтирган таомларини тайёрлаб берганимда, улар ширин чиқибди, деб хурсанд бўлишса, мен ҳам қувонаман. Менимча, оилада яхши ошпаз ҳам бўла олсам керак.
 
Динейра: - Суҳбат ниҳоясида, ҳаммага, мухлисларга, томошабинларга, газета ва сайт ижодкорларига, чин дилдан бахт, севги-муҳаббат, омад, муваффақият тилайман! Доим қалбларига қулоқ солишсин! Ҳамиша, ҳаётдаги барча орзуларига эришишларига тилакдошман!

Саида Вахобова

Интервью Тасвир газетасида чоп этилган.

 taqdirlar-7_2.jpg