OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

КОНЦЕРТЛАР

BAPY8055

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЁДГОР МИРЗАЖОНОВ: МУЗЕЙДАГИ КУН! 03.11.2012 14:51

yodgor_mirzajonov_klip2-15.jpg

3 ноябрь куни хонанда Ёдгор Мирзажонов ўзининг яна бир янги “Салом, эй ишқ” деб номланган қўшиғига видео клип суратга олдирди.

yodgor_mirzajonov_klip2-63.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-60.jpg

Клипни суратга олиш жараёнлари “Минг ўрик” тарихий музей комплексида бўлиб ўтди. мазкур осмон остидаги очиқ тарихий музейнинг ишга туширилганлигига кўп вақт бўлмаса ҳам, қадимда қалъа бўлган бу жой, ўзига хос тарихий кўриниши билан эътиборни ўзига тортарди.

yodgor_mirzajonov_klip2-7.jpg

Суратга олиш майдончасига кириб борганимизда, у ерда иш қизғин, ижодий гуруҳ клип сюжети бўйича “набирасини узатаётган бувижон”нинг “набирасига тақинчоқлар танлаётган” вақтини суратга олаётган эдилар.

yodgor_mirzajonov_klip2-2.jpg

Клипни суратга олиш жараёнларига таклиф учун Продюсер, журналист, киношунос Феруза Нодировага алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

yodgor_mirzajonov_klip2-3.jpg

Клип режиссёри Шуҳрат Мавлонов

yodgor_mirzajonov_klip2-4.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-20.jpg

Клипда буви ролини Ўзбекистон Халқ артисти, ҳозирги кунда “чеча” деса, барча бирдек эътибор қаратадиган актриса Азиза Бегматова ижро қилаётган эдилар.

yodgor_mirzajonov_klip2-18.jpg

Клип сюжет йўналишида бўлиб, унда ўзбекона миллий урф-одатларимиз акс этаётган эди. Айниқса, клипда суратга тушаётганлардан ташқари, ижодий гуруҳ аъзоларининг кўплари ҳам миллий либосларда эканлиги кўзни қувонтирди.

yodgor_mirzajonov_klip2-71.jpg yodgor_mirzajonov_klip2-72.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-66.jpg yodgor_mirzajonov_klip2-67.jpg

Биз ҳам шу қоидага амал қилдик.

yodgor_mirzajonov_klip2-16.jpg yodgor_mirzajonov_klip2.jpg

Хонанда Ёдгор Мирзажонов: - “Салом, эй ишқ” қўшиғи сўзлари Ўткир Хидиров, мусиқаси Илҳом Маматовга тегишли. Қўшиғимизни “Салом, эй ишқ” деб номланишига сабаб, масалан, биз ўзбекларда келин-куёв “Тўйлар муборак” қўшиғи билан тўйхонага кириб келсалар, ҳиндларда, “Салом, эй ишқ” деб куйлаб кириб боришади. “Салом, эй ишқ” дегани, муҳаббатга пойқадамдир. Яъни, севгига, муҳаббатга йўл очилиб, келин ва куёв ишқ-муҳаббатга қадам қўйганлигини ифода этишдир. Шундан келиб чиқиб, биз ҳам клипга ўз миллий анъаналаримиз тасвирланган сюжетли клип олиш фикрига келдик. Суратга олиш жараёнида ҳам, ҳаммамиз миллий кийимлардамиз. Клипни миллий анъаналаримиз йўналишида суратга олиш ғояси, Феруза опамизга тегишли. Мен ўзи аслида замонавий клип суратга олиш ҳақида айтгандим. Лекин, Феруза опанинг “қўшиқ миллий анаъаналаримизга тортяпти” деган сўзларидан кейин ўйлаб кўрдим. Чиндан ҳам, қўшиқ сўзлари, услуби, у ерда чалинган доира ва гармония оҳанги, бари миллий талқинни акс эттираётганлигини сезиб, бу фикр менга ҳам маъқул бўлди. Сўнг, дарҳол клип суратга олиш учун ҳаракатни бошлаб юбордик. Клипда ўзимизнинг гўзал миллий қадриятларимизни кўрсатмоқчимиз. Барибир бизнинг миллий удумларимизга етадиган йўқ, назаримда. (самимий) Клипни суратга олиш учун бу музейни қидириб-қидириб зўрға топдик. Бу ер қадимий жой бўлса ҳам, Тошкент шаҳрининг маркази ҳисобланади.

 yodgor_mirzajonov_klip2-12.jpg

Продюсер, журналист, киношунос Феруза Нодирова: - Анчадан буён Ёдгор Мирзажоновда миллий анъаналаримизга хос клип йўқ эди. Бугун бунга имконият туғилди. Клипда сюжет бўйича миллий анъаналаримиз акс этади. Тўй олди ҳолатлари, келинга либос, тақинчоқлар танлаш, миллий урф-одатлар... Қолаверса, клипимиз ҳам ҳақиқий тарихий обида ичида суратга олинмоқда. Биз ҳозир мана шу обидадан декорация сифатида фойдаланяпмиз, музей деталларидан ҳам. Клипдаги бувижон ролини Ўзбекистон Халқ артисти Азиза Бегматова ижро этяптилар, уларга миннатдорчилик билдирамиз! Шунингдек, клип режиссёри ҳақида айтиб ўтмоқчиман, Шуҳрат Мавлонов, аввал ҳам Ёдгор билан биргаликда “Гўзал ёр” қўшиғига клип суратга олишган. Менга бу йигитни, кадрларни чиройли суратга олиши, ўзига хос режиссёрлик ёндошуви, ракурслари, қаҳрамонларнинг йирик планларини, ҳамда табиат манзаралари ва деталларни профессионал даражада ифода эта олиши маъқул бўлмоқда. Шунинг учун ҳам, яна айнан шу клипмейкер билан бирга ижодий ҳамкорликни давом эттиряпмиз. Иш жараёнида, бу йигитни ҳар бир кадр устида, ҳар бир детал, актёрларнинг ҳар бир ҳолати устида, жуда синчковлик билан ишлаётганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Ўйлайманки, натижаси ёмон бўлмайди. Қолаверса, суратга олиш учун бу тарихий музейни ҳам клип режиссёримиз тавсия қилди. Фурсатдан фойдаланиб, музей ходимаси Нигорахон Рауфбоевага ҳам миннатдорчилик билдирамиз. Бизга яқиндан ёрдам берганликлари учун раҳмат! Бу ерлар илгари қаровсиз жойлар бўлган, кейинчалик эътибор қаратилиб, музейга айлантирилган экан. Тарихий ёдгорлигимизни асраб қолиб, яна шунчалик чиройли қилиб, халққа тақдим қилганлари учун, ташаккур. Тошкентга ташриф буюрган меҳмонлар ҳам, бу ерга келиб, тарихий обида ва миллий анъаналаримиз билан танишиши мумкин. Бу бизнинг тарихимиз! Бу музей бизнинг тарихий анъаналаримизни, маданиятимизни янада юксалтиришга хизмат қилади.

 yodgor_mirzajonov_klip2-6.jpg

“Минг ўрик” музейи ходимаси Нигора Рауфбоева: - Бу ерга клип суратга олиш учун келганларида, маслаҳатлашдик. Либосларни танлашга ҳам ўз ҳиссамизни қўшдик. Клип суратга олинаётган бу обида қадимда “Минг ўрик” қалъаси бўлган. Комплекс сифатида ишга туширилганлигига эса, 7-8ой бўлиб қолди. Бу музей, Амалий санъат музейининг филиалидир.

Очиғи, Нигора Рауфбоева деб таништирганларида, хаёлдан биринчи навбатда “Кинотеатр” кўрсатуви муаллифи, журналист Шоира Рауфбоеванинг синглиси бўлсалар керак, деган фикр ўтди. Йўқ, қариндошлик тарафлари йўқ экан.

 yodgor_mirzajonov_klip2-13.jpg yodgor_mirzajonov_klip2-9.jpg

Ўзбекистон Халқ артисти Азиза Бегматова: - Авваламбор, миллий қадриятларимизни унутмай, мана шундай клип суратга олаётган ижодий гуруҳга, хонандамиз Ёдгор Мирзажоновга, Ферузахонга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ёдгор Мирзажоновнинг қўшиғи менга жуда ҳам ёқди. Тинглаганимда, чиндан ҳам миллий тўйларимиз кўз олдимга келди. Мен учун, қандай клипга тушишим мумкин. Қўшиқ сўзлари мазмунли бўлиши керак. Шунинг учун ҳам, қўшиқни тинглаб кўрдим. Қўшиқни тинглаганда, хаёл билан бир жойларга учиб кетгандек бўлиб, жуда ҳам таъсирли. Тинглаб, кўрганимда ҳам бу қўшиқни дилдан ҳис қилдим. Бугун мана шу муҳитда, чиндан ҳам ўз набирамни турмушга бераётгандекман! Ўз ҳаётимда ҳам қиз набирамни турмушга узатганман! Ҳозир бу ҳолатни яна ҳис қиляпман. (образга кириб) Набирам чиройли келинчак бўлмоқда. У бахтли бўлармикан? Келин бўлиб борган хонадонида, миллий удумларимизга риоя қилармикан? Хуллас, набирамни узатганимдаги ҳис-ҳаяжонларим, таъсирчанлигимни кўз ёшларим билан эмас, ҳаракатларим ва ички дунёйим билан билдирмоқчиман. Илоҳим, ёшлар бахтли бўлишсин, қўша қаришсин, деган ниятлар билан ўз набирасига бахт тилаётган меҳрибон бувижонни талқин қиляпман. Ёдгор Мирзажоновга ижодида янада омад тилайман! Бу хонанда баландпарвоз сўзлар билан эмас, ўзининг амалиёти билан қўшиқчилик санъатимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Унинг санъатини, қўшиқларини ўзим ҳам жуда яхши кўраман.

 yodgor_mirzajonov_klip2-78.jpg

Клип режиссёри Шуҳрат Мавлонов: - Бу хонанда Ёдгор Мирзажонов билан ҳамкорликдаги иккинчи клипимиз. Биринчи клипни замонавий тарзда суратга олгандик. Иккинч  клипимизни эса миллий йўналишда суратга оляпмиз. Бу қўшиқ менга жуда ҳам ёқди. Бу қўшиқда миллийлик мужассам. Қолаверса, севги-муҳаббат ҳам чиройли тараннум этилган. Ёдгор Мирзажонов билан биргаликда ишлаш мароқли, жуда ҳам талабчан. Ҳар бир деталларгача аҳамиятли ва бу жуда ҳам яхши, деб ўйлайман. Чунки, ишнинг сифати ҳам шунга яраша муваффақиятли бўлади, деб ўйлайман.

 yodgor_mirzajonov_klip2-27.jpg

 yodgor_mirzajonov_klip2-75.jpg

Клипдаги “келинчак” Зарнигор Ибрагимова: - Ўзи соҳам дизайнер. Бундан олдин, хонанда Мавлуда Асалхўжаеванинг клипларида суратга тушганман. Шунингдек, модель сифатида либослар намойишида ҳам иштирок этганман. Лекин, бу клипда жуда ҳам ўзгача, миллий. Мана ҳаттоки, қўлларимга атайлаб хиналар ҳам қўйдиришди. Бунинг ҳам завқи ўзгача бўлмоқда. Бу миллий клип, миллий анъаналаримизни янада эътиборда бўлишига ўз ҳиссасини қўшади, деб ўйлайман. Ҳозир ҳаяжондаман, худди чиндан ҳам, олдинги замонларда, миллий урф-одатлар билан турмушга чиқаётган қизга ўхшаяпман. Ўзимни шундай ҳис қиляпман. Менимча, бунга муҳит ҳам сабаб бўлса керак.

yodgor_mirzajonov_klip2-30.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-35.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-43.jpg yodgor_mirzajonov_klip2-46.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-57.jpg

 Клипнинг суратга олиш ишлари давомида, Продюсер, журналист, киношунос Феруза Нодирова ва Ёдгор Мирзажонов бизни тарихий “Минг ўрик” музей қалъаси бўйлаб, экскурсияга таклиф қилишди.

 yodgor_mirzajonov_klip2-62.jpg

 yodgor_mirzajonov_klip2-56.jpg yodgor_mirzajonov_klip2-50.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-41.jpg

Бу музей қалъада чиндан ҳам ўзингизни ҳақиқий тарихий вақтларга саёҳат қилгандек ҳис қилиш мумкин. У ердаги деярли барча нарсалар тарихий бўлиб, кўплари археологик қазилмалар эди...

yodgor_mirzajonov_klip2-65.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-58.jpg

Бу қалъани қисман сақлаб қолинганлигининг ўзи, тарихий меросимизга бўлган эътибор кучли эканлигининг ёрқин исботидир.

yodgor_mirzajonov_klip2-28.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-31.jpg

Тарихий обиданинг бир қисмида куёвнинг куёвжўралар билан кириб келиш жараёни суратга олинди.

yodgor_mirzajonov_klip2-76.jpg

yodgor_mirzajonov_klip2-74.jpg

Бир ёнда эса, “келинчак”ни дугоналари ва бувижониси тақинчоқлар билан безантираётган эдилар.

yodgor_mirzajonov_klip2-73.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-19.jpg

Суратга олиш жараёнлари ҳам ўзига хос тарзда кечди. Ҳамма чиндан ҳам ҳақиқий ўзбекона миллий тўйда иштирок этаётгандек эди.

yodgor_mirzajonov_klip2-81.jpg

Бу ҳақиқий ўзбекона миллий урф-одатларимиз, миллий анъаналаримиз дид ва эътибор билан тасвирланаётган ҳақиқий ўзбекона клип бўлишига шубҳа йўқ. 

yodgor_mirzajonov_klip2-11.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-17.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-22.jpg

Тарихий қалъадаги ҳолат, миллий либослар ва кўтаринки кайфият мужассам эди. Бу ажойиб “тўй”ни тарк этгимиз келмаётган бўлса ҳам, афсуски, аввалдан белгиланган интервьюга кеч қолаётганлигимиз туфайли, бироз вақтлироқ кетишимизга тўғри келди.

yodgor_mirzajonov_klip2-64.jpg

Клип билан боғлиқ воқеалар тасвирланган видеолавҳаларни эса, тез кунларда тақдим этамиз.

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова

yodgor_mirzajonov_klip2-77.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-1.jpg yodgor_mirzajonov_klip2-79.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-5.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-10.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-8.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-7.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-14.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-25.jpg yodgor_mirzajonov_klip2-36.jpg

 yodgor_mirzajonov_klip2-26.jpg

yodgor_mirzajonov_klip2-21.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-80.jpg

  yodgor_mirzajonov_klip2-52.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-53.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-51.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-49.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-45.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-47.jpg

yodgor_mirzajonov_klip2-61.jpg

 yodgor_mirzajonov_klip2-48.jpg

yodgor_mirzajonov_klip2-42.jpg

yodgor_mirzajonov_klip2-44.jpg

 yodgor_mirzajonov_klip2-40.jpg

 yodgor_mirzajonov_klip2-37.jpg

 yodgor_mirzajonov_klip2-38.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-39.jpg

yodgor_mirzajonov_klip2-34.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-33.jpg yodgor_mirzajonov_klip2-32.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-26.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-29.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-23.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-24.jpg

 

yodgor_mirzajonov_klip2-82.jpg