OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262

баннер туй_2

ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЯНГИ ОВОЗЛАР” ТЕЛЕТАНЛОВИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ! 26.06.2016 03:03

1

“Янги овозлар” телетанлови Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази давлат унитар корхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Танлов 18-30 ёшдаги ҳаваскорлар ва профессионал тайёргарликка эга бўлган иштирокчилар ўртасида телевизион танлов шаклида ўтказилади.

Мамлакатимиздаги ёшларнинг хонандалик йўналишидаги истеъдодини намоён этиши учун ижодий майдон яратиш, уларнинг маҳоратини ошириш, жаҳон ва ўзбек миллий хонандалиги анъаналарини тарғиб қилиш ва ривожлантириш, янги маҳоратли овоз соҳибларини, шунингдек, турли жанрлар ва чет тилларида куйлай оладиган истеъдодларни излаб топиш ҳамда уларни профессионал санъатга жалб этиш танловнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Танлов доирасида иштирокчиларнинг куйлаш услуби ва репертуарини ўзгартирмаган ҳолда, истеъдодини катта саҳнага энг таасуротли кўринишда олиб чиқиш, ёш иқтидорларни саралаш ҳамда уларни муносиб тарзда рағбатлантириш ва доимий қўллаб-қувватлаш танловнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Танлов иштирокчилари томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Биринчи босқич учун:

- электрон ариза (анкета)лар;

- ижодий иши “mp3” қўшиқ ёки “mp4”, “MPG”, “AVI” видео форматларда.

Иккинчи босқич учун:

- паспорт нусхаси;

- ижро дастури;

- бадиий фото 4 дона (электрон шаклда ва қоғозда чиқарилган);

- иштирокчининг тўлиқ кўриниши туширилган фото.

Танловнинг иккинчи босқичи ғолиби (Гран-при) ва 1-, 2-, 3-ўрин совриндорлари ташкилотчилар ва ҳомийлар томонидан танлов статуэткаси, диплом, пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалар билан, фаол иштирокчилар эса фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланади.

Гран-при – 10 000 000 сўм

1-ўрин – 7 000 000 сўм

2-ўрин – 5 000 000 сўм

3-ўрин – 3 000 000 сўм

Танлов ғолибларининг ижодий фаолияти ташкилотчиларнинг овоз ёзиш студияларида бепул ёзиб берилади, ижодий фаолияти Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг теле ва радиоканаллари, ташкилотчи ҳамда ҳамкорларнинг интернет сайтлари ва босма нашрлари орқали кенг жамоатчиликка тарғиб қилинади.

Мурожаат учун телефонлар: (0371) 233-49-22, (95) 194-39-33.

Ёшлар Маданият ва санъат Маркази

Матбуот хизмати