OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“МИЛЛИЙ ВА ЗАМОНАВИЙ ЭСТРАДА ХОНАНДАЛИГИ” ЛОЙИҲАСИ! 28.06.2016 05:16

 IMG_4208

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги Ёшлар Маданият ва Санъат Маркази томонидан Марказ қошида “Ёшлар театр студияси”, “Миллий ва замонавий эстрада хонандалиги”, “Миллий ва замонавий рақс” ва “Инглиз тили” лойиҳалари ўз фаолиятини бошлашига ҳам саноқли кунлар қолди.

IMG_4003

Ҳозирга қадар, “Ёшлар театр студияси”, “Миллий ва замонавий рақс” ва “Инглиз тили” лойиҳаларнинг саралаш босқичлари якунланиб жами 200 нафардан зиёд иштирокчилар ўз истеъдодларини намойиш этишган эди.

IMG_4207

Жорий йилнинг 25 май санасида “Инглиз тили” лойиҳаси билан бошланган саралаш босқичлари 25 июнь куни “Миллий ва замонавий эстрада хонандалиги” йўналишидаги кастинг билан якун топди.

IMG_4209

 

Саралаш давомида 71 нафардан иборат иштирокчилар ўзларининг тайёрлаб келган ижодий ишлари, иқтидорлари ва истеъдодларини элимизнинг таниқли санъаткорларидан иборат малакали устозларга намойиш этишди ҳамда иштирокчиларнинг иқтидорлари ва истеъдодларидан келиб чиқиб икки “А” ва “Б” гуруҳларга ажратиб олинди.

Бўлажак “Миллий ва замонавий эстрада хонандалиги” лойиҳасининг иштирокчилари ҳам бошқа йўналишлар каби июль ойидан фаолиятларини бошлайдилар.

   Ёшлар Маданият ва Санъат маркази

 Матбуот хизмати