OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ХОРИЖИЙ ШОУ БИЗНЕС: БРЕД ПИТТ ЁШ МОДЕЛЛАР ҚУРШОВИДА, АНЖЕЛИНА ЖОЛИНИНГ “КЛОН”И, РАФИҚАСИ ХИЁНАТ ҚИЛГАН НИКОЛАС КЕЙЖ... 29.06.2016 06:11

photo (10)

НИКОЛАС КЕЙЖ АЖРАШМОҚДА, УНГА РАФИҚАСИ ХИЁНАТ ҚИЛДИ?

Актёр Николас Кейж 11 йил биргаликда яшаган рафиқаси Элис Ким билан ажрашмоқда. Бу оила Ҳолливудда энг бахтли оилалардан бири эди ва уларнинг битта ўғли ҳам бор. Николас Кейж ажралиш сабабини айтмаса ҳам, барчага маълум бўлди! Оила бузилиши ва ажралишига сабаб, актёрнинг рафиқаси Элис Кимнинг эрига хиёнати бўлиб чиқди! Одатда, эркак хиёнати туфайли оилалар бузиларди, бу гал эса, тескари ҳолат юз бергани, Ҳолливудда ҳаммани ҳайратга солмоқда!

 photo (2)

БРЕД ПИТТ МОТОЦИКЛЛАР ШОУСИДА, ЁШ МОДЕЛЛАР ҚУРШОВИДА?

Актёр Бред Питт кутилмаганда энг севимли қизиқишларидан бири бўлган мотоцикллар шоусига машҳур рафиқаси Анжелина Жолисиз келди. Бундан ташқари, у мотошоу давомида, кўплаб ёш модель қизлар қуршовида суратга тушишдан бўшамади! Бу эса, барчада, унинг рафиқаси билан никоҳига путур етиши ҳақидаги гап-сўзларга сабаб бўлди! Ҳозирда Ҳолливуддагилар бу ҳолатга Анжелина Жолининг муносабатини кутишмоқда!

 photo (4)

АНЖЕЛИНА ЖОЛИНИНГ “КЛОН”И!

Канадалик 28 ёшли модель Вероника Блэк Анжелина Жолига ўхшашлиги билан ҳамманинг эътиборини тортмоқда! Пластик жарроҳликдан сўнг, у яна ҳам, машҳур актрисага ўхшаш бўлиб олди! У бундан аввал ҳам, машҳур актрисага ўхшашлигидан хурсандлигини яширмаган, ҳамма унга шуни таъкидлайвергач эса, пластик операция билан бу “ўхшаш”ликни янада мустаҳкамлади!

 photo (11) photo (8)

ЖОННИ ДЕППНИ СОБИҚ СЕВГИЛИСИ ҲИМОЯ ҚИЛМОҚДА!

Актёр Жонни Деппни рафиқаси Эмбер Херд судга бериб, унга қўл кўтарганликда айблаётган эди. Айнан шу вақтда, уни собиқ севгилиси актриса Вайнона Райдер ҳимоя қилишга тушди! Вайнона Райдер бу ҳақида интервью ҳам бериб, Эмбер Херддан аввал, бир неча йиллар олдин, Жонни Депп билан 4 йил учрашиб юрган вақтида, унинг жуда яхши инсон бўлганлигини, унга ҳеч қачон қўпол гапирмаганлиги, қўл кўтариш тугул, умуман аёлларга қўпол муносабатда бўла олмаслиги ҳақида гапирди! Ўша вақтда уларнинг ажралиб кетишларига ягона сабаб, Жонни Деппни бошқани ёқтириб қолганлиги бўлган. Шу сабабли ҳам, актриса Вайнона Райдер Жонни Деппни рафиқаси Эмбер Хердни унга “қўл кўтарди” деб, туҳмат қилишда айбламоқда!

 photo (17) photo (14)photo (13)

УИТНИ ХЬЮСТОННИНГ ШАХСИЙ БУЮМЛАРИ АУКЦИОНДА СОТИЛДИ!

Heritage Auctions томонидан ташкиллаштирилган аукционда, машҳур хонанда Уитни Хьюстоннинг шахсий буюмлари сотилди! Сотувдан тушган маблағ ярим миллион АҚШ долларини ташкил этди. Буюмлар ўз нархидан анча қимматга сотиб олинди. Масалан, Уитни Хьюстоннинг Nike Air Jordan крассовкалари 20 минг АҚШ долларига сотиб олинган. Чунки, унга бу крассовкаларни шахсан Майкл Жордан совға қилган эди! Шунингдек, сотилган буюмлар қаторида, хонанданинг Dolce & Gabbana брендига мансуб мўйнаси, у кийиб турмушга чиққан Никоҳ либоси, баскетбол тўпи, 1993 йил қўлга киритган Billboard Music Awards соврини, бир неча либослари ва бошқа буюмлари ҳам бор. Уитни Хьюстон 2012 йил 11 февралида 48 ёшида, вафот этган.

 photo (1) photo (12)

ОТА ИЗИДАН! УИЛЛ СМИТНИНГ ҚИЗИ CHANEL НИНГ “ЮЗИ”!

Актёр Уилл Смитнинг қизи Уиллоу ҳам, шоу бизнес оиламида таниқли бўлиш истагида! Ҳозирда у дастлабки қадам сифатида таниқли моделлардан бирига айланмоқда! Chanel Модалар уйи ҳам, янги Куз/Қиш 2017 акссессуарлар реклама компаниясининг "юзи" сифатида, айнан уни танлади! Реклама ролиги режиссёри Chanel Модалар уйининг креатив директори Карл Лагерфельд бўлди, Chanel Модалар уйи Либослар намойишларига ҳам, Уиллоуни айнан у таклиф этган.

 photo (6) photo (7)

ПОДИУМДА ЙИҚИЛГАН МОДЕЛЛАР!

Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган Модалар Ҳафталигида кутилмаган ҳодисалар юз берди. Марк Жейкобс либосларини намойиши вақтида, полнинг ҳаддан ортиқ силлиқлиги ва оёқ кийимлари ноқулайлиги сабаб, либосларни подиумда намойиш қилаётган модель қизлар 2 марта, подиумнинг ўзида йиқилиб тушишди! 1980 йиллар услубидаги либослар барчага манзур бўлган бўлса ҳам, моделлар билан бўлган бу ҳолат, албатта томошабинларни бефарқ қолдирмади.

 photo (9)

АКТРИСА УМА ТУРМАН, ОТДАН ЙИҚИЛГАЧ...

Оиласи билан дам олишни мароқли ўтказаётган актриса Ума Турман кутилмаганда отдан йиқилиб тушди. Аммо, жуда жиддий жароҳат олгани йўқ, ҳамда соғлигини билдириш учун Instagram тармоғига ўз суратларини жойлади.

 photo (5)

ДЭНИЕЛ РЭДКЛИФФ “ГАРРИ ПОТТЕР”ГА ҚАЙТИШИ МУМКИН!

Актер Дэниел Рэдклиф агар унга сценарий маъқул бўлса, Гарри Поттер ролини ўйнашни давом эттириши мумкинлигини маълум қилди. Бундан аввал, актёр бу фильмнинг 8 та қисмида суратга тушган. Охирги қисм 2011 йил катта экранда намойиш қилинган.

 photo (16)

ХОНАНДА РИАННА ФАНАТЛАРИНИ ҲАҚОРАТ ҚИЛДИ?

Хонанда Рианнанинг Халқаро Турнеси доирасида, Лондонда «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган концертини, унинг фанатлари концерт эмас, ўзларига нисбатан “Ҳақорат” деб қабул қилишди! Сабаби, ҳозирда бўлиб ўтаётган Евро-2016 футбол ўйинлари туфайли, стадионнинг ярми деярли бўшлигини кўрган хонанда, концерт вақтини қисқартириб, қўшиқларининг бир қисмини тезроқ темпда куйлаган ва ҳаттоки қўшиқларнинг кўп қисмини куйламай, фақат мусиқага рақсга тушиб, ўтказиб юборган.

 photo (3)

ЭЛВИС ПРЕСЛИНИНГ ЎГАЙ АКАСИ У ҲАҚИДА КИТОБ ЁЗДИ!

Элвис Преслининг ўгай акаси Дэвид Стэнли у ҳақида “Менинг акам Элвис” деб номланган китоб ёзиб, унда акаси ўз жонига қасд қилганлигини ҳақида маълум қилди. Дэвид Стэнли ўз фикрини асослаб, Элвис ўлимидан аввал, буни режалаштираётганлиги ҳақида, қариндошларига маълум қилганлигини ҳам билдирди.

 photo (15)

КАЙЛИ МИНОУГ 48 ЁШИДА, 28 ЁШЛИ АКТЁРГА ТУРМУШГА ЧИҚМОҚДА!

48 ёшли хонанда, актриса Кайли Миноуг ва 28 ёшли актёр Жошуа Сасса тез орада турмуш қуришларини маълум қилишмоқда! Тўй шу йилнинг ёз ойларида Италияда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тўйнинг ўткалиши жойини улар атайлаб, ҳеч кимга маълум қилмасликларини  билдишган. Кайли Миноуг ва Жошуа Сасса ўтган йилнинг сентябрь ойида «Галавант» сериалининг суратга олиш жараёнларида танишишган. Жошуа Сасса бу сериалда бош ролда, Кайли Миноуг эса, эпизодда иштирок этган.