OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

IMG_0262

 

 

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ МУРОД РАЖАБОВНИНГ БУГУНГИ КУНДАГИ “ТАНҚИДЧИ”ЛАРГА НИСБАТАН ОЧИҚ-ОЙДИН ФИКРЛАРИ! ТАНҚИД БУГУНГИ КУНДА ШУНЧАКИ ЭРМАККА АЙЛАНИБ ҚОЛДИ... АНИҚ ВА ПРОФЕССИОНАЛ ТАНҚИД ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК? 01.07.2016 11:10

 photo (12)

Ўзбекистон Халқ артисти Мурод Ражабов илк бор, бугунги кун кино оламидаги жараёнлар, ҳамда энг асосийси фильмларни билиб-билмай, аксарият ҳолларда эса, ўзи бу соҳани унчалик тушунмай танқид қилаётган ва шу билан эътибор тортиш учун интилаётган танқидчилар ҳақида, очиқ-ойдин ўз шахсий фикрларини билдирди!

 photo (13)

Биз учун жудаям муҳим ва қадрли, мухлисларимиз учун эса севимли бўлган кино олами ҳақида ҳар хил бўлар-бўлмас танқидий гаплар кўп бўляпти. Танқид қилаётган кишилар ичида эса, кино оламини ҳақиқий танқидчиларини учратмайсан! Танқид бугунги кунда аччиқ ва керакли ҳақиқатга эмас, афсуски, шунчаки эрмакка айланиб қолди шекилли... Кино санъатининг “С” ҳарфини тушунмай, у ҳақида фикр-мулоҳаза юритадиган ва очиқроқ айтганимизда, уни яъни кинони тепкилаб ташлаётганлар кўп учрамоқда. Ўз ўрнида аниқ ва профессионал айтилган танқид, ҳар бир ижодкорни ижод йўлида муҳим роль ўйнайди. Гоҳида эса, унинг ижодида катта бурилиш ясайди, лекин бу танқид шунчаки “валдир-вулдир” бўлса-чи...

photo (8)

Ёшликда мени дўстим, ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст кино агентлигига бош директор қилиб сайланди. Уни бу лавозим билан табриклайман, деб олдига кирдим. (Бу воқеага 4-5 йил бўлди.)

Киришим билан “Келинг адаш” – деб ўз дардини айтиб кетди.

-Адаш, мен келганимдан бери 7 та фильм кўрдим, лекин бирортасига прокат учун рухсат бермадим. – деди у.

Нега? – деб сўрадим.

-Назаримда суст ва саёз фильмлар – деб айтди.

-Энди у фильмларнинг тақдири нима бўлади? – дедим.

У елка қисди.

Мен гапни узоқдан бошладим.

-Биласизми адаш, бу фильмларни қилган ёшлар, ўзимизнинг ёшлар, Санъат институтининг режиссура факультетини кечагина тугатган ёшлар, яъни актёрлар, рассомлар, гриммёрлар. Улар ҳомийлар топиб, пул сарфлаб, яхшими-ёмонми, ўзларини фильмларини яратишяпти. Ҳа, камчиликлар жуда кўп, лекин бундай олиб қарасангиз, уларни фильмларининг нияти ёмон эмас... Озми-кўпми ўзига яраша маънавияти бор. Сиз рухсат бераверинг. Томошабин фильмни кўргач, яхши-ёмонини ўзи ажратиб олади. Агар биз ҳозирдан кечагина пайдо бўлган хусусий студияларни оёғига болта урсак, студиялар ривожланмайди. Голливуд пайдо бўлганига 115 йил бўлди! Болливуд пайдо бўлганига эса, 70-80 йил бўлди! Эндигина улар нуқсонсиз фильмлар қиляпти. Бизда эса хусусий кино студиялар пайдо бўлганига эндигина 6-7 йил бўлди! Шунинг учун, уларнинг ривожланишига озгина имкон берайлик – дедим.

-Ҳали улар кўп қоқилади. Унга ҳам 5-10 йил бор. Шунинг учун илтимос, уларга ҳам имконият берайлик- дедим.

Мурод Муҳаммад Дўст хонасида у ёқдан бу ёққа юриб, менга тикилиб қарадида: -Умуман, олганда гапингиз тўғри! – деди.

Биз у билан яна 10-15 минут гаплашиб ўтирдик. Лекин, у мени тушунгани учун хонасидан хурсанд бўлиб чиқиб кетдим. Орадан кўп ўтмай, ўша фильмларга рухсат берилди...

photo (15)

Фильмларни танқид қилаётган кишилар оғзидан кўпинча “бачкана” деган сўзни кўп эшитамиз! Лекин, бу сўзларни умумлаштириб, ҳамма фильмларни бир лойга қориштириб гапиришганда, ўксинасан киши... Баъзида англолмай ҳам қоласан. Бу сўз режиссёрга тегишлими, актёрларга тегишлими, драматургларга тегишлими? Баъзида фильмларимиз ҳақида шундай гапиришадики, уларни мақсади кино оламини йўқ қилмоқчидек туюлади... Неча маротаба телевидение ёки ОАВ орқали бундай гапларни эшитганимда диққат билан тинглайман ва уларнинг айтган гапларининг исботини топа олмайман! Оқибатда, томошабинларга ёки, дўстларимга мурожаат қиламан. Яъни, чиққан фильмлар ҳақида фикрларини сўрайман ва улардан яхши гапларни гапларни эшитаман. “Турли фильмлар, баъзи бирлари сустроқ, лекин бачкана эмас”, дейишади. Хусусий студиялар пайдо бўлганидан бери, 200 дан ортиқ фильмлар яратилди. Лекин, уларни ҳаммасини ҳам “ёмон” деб бўлмайди! Ҳеч бўлмаса, 70 фоизи томошабинларимиз ва айниқса, ёшларимиз қалбидан олган фильмлар! Уларни ўзига яраша бадиийлиги ва маънавияти бор, бу эса энг муҳимидир!

photo (11)

Бачкана ижро қачон пайдо бўлади? Қачонки, актёрнинг ички дунёсига қилаётган ҳатти-ҳаракати тўғри келмаса, ижрода бизни тилимизда “Наигриш” пайдо бўлади! У бачканаликни келтиради, яъни актёрнинг қилаётган ҳатти-ҳаракати, эмоционал ҳолати билан мос келмайди! Бизнинг профессионал актёрларимиз эса бундан ҳоли! Уларни органикаси жудаям бой! “Ўта ақлли танқидшуносларимиз” эса, бу ҳолатни, бу сўзни ҳамма вазиятларда ишлатаверади! Мана бу эса, танқиддаги “Бачканавозлик”!

photo (17)

Бугунги кунда кино оламида бизнинг эътиборимизни оладиган ва фақатгина битта муаммо бор. Бу драматургия муаммоси. Яъни, сценаристлар муаммоси. Кинода ҳам, театрларда ҳам, энг катта муаммо драматургия. Шу борада кўпроқ фикр қилсак бўлар эди. Бу ҳақида кўпроқ Ёзувчилар уюшмаси ва у ерда тузилган драматургия бўлими бош қотирса яхши бўлар эди. Назаримда, драматургия алоҳида бир адабиёт. Уни ҳатто, профессионал ёзувчиларимиз ҳам эплай олмаяпти. Шу сабабли янги пайдо бўлаётган режиссёрларимиз, бу борада қаламкашлик қилишяпти. Бизни адабиётимизда режиссёрлар мурожаат қиладиган асарлар йўқми? Албатта бор! Лекин, улар колхоз-совхоз муаммолари билан эски тузумни идеаллари билан яшовчи инсонлар ҳақида! Ҳа, улар мукаммал асарлар, лекин афсуски, бугунги кун томошабини, айниқса ёшларни талабига ва дидига мос эмас! Биз ёшларимиз қалбига бошқачароқ йўл топишимиз керак! Бу йўл драматургияда қандай акс этади? Мана бу муаммо!

photo (5)

Сценарийларда қизиқарли воқеа ва инсонлар тақдири бўлиши керак! Шундагина ҳаёт акс этади! Лекин, ҳозирги режиссёрларимиз фақат воқеага эътибор қилишяпти. Оқибатда томошабин ҳам, фильмни кўрганда воқеани томоша қилиб ўтиради. Инсон тақдири, эса иккинчи ёки учинчи ўринга тушиб қоляпти. Лекин, санъатнинг асосий вазифаси, инсон тақдири бўлиши керак. Сценарист ва режиссёрлар, қолаверса актёрлар камчилиги шундан иборат бўляпти. Мана шу ўйналаётган воқеалар, сизни кулдиради ёки йиғлатади. Режиссёрлар фильм воқеасини тез-тез суратга олса бўлди. Фильм тайёр деяверинг. Шу сабаб, фильмларни тез-тез олишяпти. Бир ҳафта ўн кун ичида фильм олинса, маблағи анча тежамкор бўлади. Актёрларга ва техникага пул кам ҳаражат қилинади. Фильмни қилган студиялар, фақат фильм олиб келадиган фойда ҳақида ўйлашади. Бу табиий ҳол. Ким сарф қилган пулини совургиси келади? Мен уларни тушунаман!

photo (1)

Мени назаримда Ўзбекистонда кино оламини ўзига хос ҳаёти бор! Бу олам ўзини камчиликлари билан ва ўзига хос ютуқлари билан ўз ҳаётини давом эттирмоқда. Мен хусусий студияларни назарда тутяпман. Улар охирги йилларда катта ишлар қилишди. Режиссёрлар Рустам Сагдиев, Жавлон Шодмонов, Жаҳонгир Аҳмедов ва бошқа режиссёрларимизнинг биринчи йилларда яратган фильмларини кўрингу ва орада 5-6 йилдан кейин қилган фильмларини кўринг. Бу фильмлар орасида катта фарқ бор! Ўсиш бор, бадиийлик бор. Лекин, шунга қарамасдан ўта зукко ва сохта танқидшуносларимиз ҳалигача уларни тепкилаб келишяпти. Кўп танқидий мақолалар, телекўрсатувлар шу танқидга бағишланган бўлди! Ҳаттоки, кўпгина касбдошларимиз ҳам бир-бирига асосланмаган танқидлар билан чиқишлар қилишди! Юзсизларча бир-биримизга лой чаплай бошладик! Бу ишлар бутун мухлисларимиз ва томошабинлар кўз ўнгида содир бўлди! Кино яратаётган ёшларимизни мутлақо ҳафсаласи пир бўлди! Кўпчилиги кино қилмай қўйишди. Оқибатда кинотеатрларимиздан томошабин қочди... Аслида ёшларимизни борадиган ери “Панорама” ва “Киночилар уйи” эди... Ҳозир эса бу саройларимиз деярли бўм-бўш...

photo (16)

Доим кинотеатрларимизни томошабинларга тўлдириб турган хусусий студияларнинг фильмлари бўлган, бугунги кунга келиб, бу ҳақиқат исботланди. Хусусий студияларда қилинган фильмларимиз, ёшларимизни ҳаёти ва муаммоларини акс эттирувчи фильмлардир. Уларни ҳаётга бўлган муносабатларини ҳикоя қилувчи фильмлардир. Ёшлар кинотеатрга келгач, ўзлари яшаётган ҳаётни кузатадилар. Балки, бу хусусий студияларнинг ютуғидир? Ҳа, ўхшаш фильмлар кўп, бу яна драматургия муаммоси. “Ҳозирги фильмларимиз ёшларни дидини бузяпти”, дейишади. Гоҳида эса, “тарбиясини ҳам бузяпти” деган фикрлар ҳам бор. Мени назаримда, инсонда дид бўлса, уни ҳеч ким ва ҳеч нарса билан бузолмайди! Тарбия масаласига келсак, фильмларимизда ёшларни, ёшларни тарбиясини бузувчи, урф-одатларимизга қарши, ёки тескарисини акс эттирувчи воқеалар деярли йўқ десак ҳам бўлади.

photo (2)

Энди мени ўзимга келсак, мен жуда кўп ва ҳар хил ролларни ўйнаганман. Жиддий фиьмларда ҳам, комедик фильмларда ҳам. Кино оламида 120 дан ортиқ ролларни ўйнаганман. Радио ва телевидениеда эса 15 дан ортиқ, театрда эса 50 дан ортиқ ролларни ижро этганман. Шулардан 40-50 фоизи бош роллар, яна 40 фоизи иккинчи даражали роллар ва 10-15 фоизи эса эпизодик роллар... Баъзи бир фильмларда эса, эпизодик ролларни ўзим сўраб олганман. Қилган меҳнатларим учун давлатимиз томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ва кўп ўтмай Ўзбекистон халқ артисти деган унвонга сазовор бўлдим. Томошабинларимиз эса, “Мурод ака кўпинча сиз ўйнаган киноларни томоша қиламиз. Дискларини сотиб оламиз” дейишади. Мени юз хотирлаб шундай дейишяпти, деб ўйлардим, лекин бу сўзларни 40 йил давомида доимий равишда эшитаман. Халқинг сени азизласа, Давлатинг меҳнатингни қадрласа бундан ортиқ бахт борми?!... Мен ҳеч қачон ўзим ҳақимда бундай очиқ-ойдин ғурурланиб, мақтаниб гапирмаганман. Устозим Эргаш Масафоев бир марта, “Ҳой Ражабов, “мен, мен” деган сўзларни камроқ ишлатгин” – деганлар. Устозимнинг шу сўзлари бир умр қулоғимда қолган... Лекин, охирги йилларда мени номимга осмондан тушган, сон-саноқсиз дўлдек танқид тошлари ёғила бошлади. Бу танқидлар томошабинлар томонидан эмас, мен юқорида айтиб ўтган чала танқидчилар томонидан айтилди! Уларга қўшилиб ҳамкасбларим ҳам айбсиз айбларни қўйишди! Бундай воқеалар сени ранжитади ва гоҳида кулдиради. “Ҳа-ҳа-ҳа” деб қўяман ичимда.

photo (3)

Шерозий қўшиқчиларимиз ҳақида шундай деган: "Қўшиқчиларни уч хили бўлади, бири булбул каби, бири от каби, бири эса чумчуқ кабидир!" Булбул деганда, Ҳақиқий истеъдодларни назарда тутган. Улар ҳар қанақасига куйламасин, эшитаверасан. От кабиси эса, бутун чўққиларга ўз меҳнати билан эришади. Меҳнати билан булбул эришган чўққиларга ҳам чиқади. Чумчуқ каби қўшиқчилар эса, “Чир-чир-чир” қилиб чириллайверади. Бундай қўшиқчиларни чумчуқни ҳайдагандай нари ҳайдайсан! Шерозийни бу гапларидан ҳар бир ижодкор хулоса чиқара билиши керак. Ҳулоса чиқарганда ҳам, мен ўйлайманки, ҳеч ким чумчуқ бўлиб қолишни истамайди! Биз ҳеч бўлмаганда от бўлишимиз керак!

photo (14)

Ижод осон нарса эмас! Унга илҳом керак, қолаверса меҳнат ва энг муҳими шарт-шароит керак. Мен яна танқидга қайтаман. Ҳа, танқид келажак меваси дейишади. Мева қилмайдиган дарахтнинг олдига болта кўтариб бориб, “мева қилмасанг чопиб ташлайман”, деб чўчитиб қўйсангиз бас экан. У албатта бу гапдан таъсирланиб, мева қиларкан. Биз мева қилмайдиган дарахтни на огоҳлантирмай, на уни тагини чопмай, уни ўсишига ёрдам бермай иш қилаётганга ўхшаймиз! Ҳар бир ижодкорга нисбатан бўлаётган танқид меҳр ва ҳурмат билан бўлиши керак! Агар меҳр ва ҳурмат бўлмаса, у нафратга айланади ва биз ёш ижодкорни синдириб қўйишимиз мумкин... Биз шафқатсиз танқидларимиз билан, ҳали хўроз ёқи товуққа айланишга улгурмаган жўжани, “Табака” қиляпмиз, шекилли... Мен ҳар қандай танқиддан тўғри ҳулоса чиқара оламан! Қайси бири керакли, қайси кераксиз эканини ҳис қила оламан! Лекин, кечагина санъатга кириб келган ёшлар-чи? Уларни танқидларимиз билан букиб қўймаяпмизми? Танқид қилайлик, лекин бошини силашни ҳам унутмайлик!

photo (9)

Мен сизларга ижрочилик санъати ҳақидаги дардларимдан бирини айтдим. Зерикиб қолманглар, деб батафсил муҳокама қилганим йўқ! Лекин, театр, кино олами, эстрада олами умуман ижрочилик санъати ҳақида, ҳали сизлар билан кўп суҳбат қиламан деган умиддаман.

 Ўзбекистон Халқ артисти Мурод Ражабов

 Umar

Фотолар учун фотограф Умар Комиловга

миннатдорчилик билдирамиз


photo (18)

photo (10)

photo (4)

photo (6)