OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЯНГИ ОВОЗЛАР” ТЕЛЕТАНЛОВИ! БИРИНЧИ САРАЛАШ БОСҚИЧИГА ҚАДАР... 05.07.2016 09:18

 yangiovoz4(1)

“Янги овозлар” телетанлови Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда, Ёшлар маданият ва санъат Маркази давлат унитар корхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Танлов 18-30 ёшдаги ҳаваскорлар ва профессионал тайёргарликка эга бўлган иштирокчилар ўртасида телевизион танлов шаклида ўтказилади.

yangiovoz2

Жорий йилнинг 5 июлига қадар, Республикамизнинг турли худудларидан 180 нафардан зиёд истеъдодли ёшларимиз иштирок этиш истагини билдирган. Шулардан, Ёшлар маданият ва санъат Марказига ариза топширганлар сони 76 нафарни, интернетдан онлайн тарзда эса 13 нафардан зиёд иқтидорли ёшларни ташкил этади. Шунингдек, марказ томонидан ўтказилган бир қатор кўрик танловларда фаол иштирок этган 100 ортиқ иқтидорли ёшларимиз жалб қилинмоқда.

yangiovoz5

Яна бир бор эслатиб ўтамиз танлов иштирокчилари томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Биринчи босқич учун:

- электрон ариза (анкета)лар;

- ижодий иши “mp3” қўшиқ ёки “mp4”, “MPG”, “AVI” видео форматларда.

Иккинчи босқич учун:

- паспорт нусхаси;

- ижро дастури;

- бадиий фото 4 дона (электрон шаклда ва қоғозда чиқарилган);

- иштирокчининг тўлиқ кўриниши туширилган фото.

Танловнинг иккинчи босқичи ғолиби (Гран-при) ва 1-, 2-, 3-ўрин совриндорлари ташкилотчилар ва ҳомийлар томонидан танлов статуэткаси, диплом, пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалар билан, фаол иштирокчилар эса фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланади.

Гран-при – 10 000 000 сўм

1-ўрин – 7 000 000 сўм

2-ўрин – 5 000 000 сўм

3-ўрин – 3 000 000 сўм

Танлов ғолибларининг ижодий фаолияти ташкилотчиларнинг овоз ёзиш студияларида бепул ёзиб берилади, ижодий фаолияти Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг теле ва радиоканаллари, ташкилотчи ҳамда ҳамкорларнинг интернет сайтлари ва босма нашрлари орқали кенг жамоатчиликка тарғиб қилинади.

Телетанловнинг биринчи саралаш босқичи (кастинг) жорий йилнинг 20-22 июль кунилари, Ёшлар маданият ва санъат марказида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

 Ёшлар маданият ва санъат Маркази

Матбуот хизмати