OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

АКТРИСА ВА ХОНАНДА МАДИНА МУМТОЗ ТЎЙГА ЧИҚМАЙДИ, ЛЕКИН ФИЛЬМЛАРДА РОЛ ИЖРО ЭТАДИ...  22.11.2012 09:02

madina_mumtoz_intervyu.jpg
Актриса Раъно Ярашеванинг қизи Мадина Мумтоз ёш бўлса-да, ўзининг бир неча қўшиқлари билан омма эътиборини тортди. Ўзининг истеъдодини Консерваторияда таҳсил олиш билан мустаҳкамлади. Бу орада Шоира Фарида Афрўз томонидан унга Мумтоз тахаллуси берилди. Шунинг баробарида, актриса сифатида фильмларда ҳам суратга туша бошлади. 2012 йилдан эса, негадир ижодида бироз сустлашиш сезилгандек бўлди. Кутилмаганда бунинг сири ҳам ойдинлашди. Истеъдодли ёш хонанда ва актриса турмушга чиқди, оилани танлади. У бундан кейин ўз ижодини давом эттирадими? Бугунги “Диллашув” саҳифасининг меҳмони ёш хонанда ва актриса Мадина Мумтоз. У бугунги суҳбатда турмуш ўртоғи Муроджон билан биргаликда.
madina_mumtoz_intervyu-24.jpg
 
Мадина Мумтоз
1990 йил 10 октябрда таваллуд топган. Ёшлигидан санъат шайдоси.
Шу йилнинг 24 август куни тадбиркор Муроджонга турмушга чиқди.
 
- Оила қурдингиз. Ўз муҳаббат қиссангизни айтиб бера оласизми?
- (жилмайиб) Тақдир тақозоси билан танишдик. Мен хонанда Нилуфар Усмонованинг жиянларини тўйига, қўшиқ айтишга эмас, шунчаки меҳмонга борган эдим. Ўша тўйга булар (турмуш ўртоғи Муроджон) ҳам борган эканлар. Булар, Нилуфар опам билан синфдош эканлар. Ўша тўйда ёнма-ён ўтириб қолганмиз. Мен ҳақимда ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаганлар. (самимий кулиб) Ҳатто, Мадина Мумтоз кимлигини ҳам билмаганлар. Чунки, иш билан бўлиб кам телевизор кўрганлар ва ўзбекча нарсалар кўрмасдилар. Мен ўзи, ҳеч қачон ҳеч кимга телефон номеримни бермайман. Лекин, булар билан битта иш масаласи бўйича гаплашиб қолдик. Бир нарсани муҳокама қила бошладик, тўй масаласи эмас! Лекин, мен ўзи нима масала бўлишидан қаттий назар, ҳеч кимга телефон номеримни бермасдим, аммо (самимий) буларга телефон номеримни берганман. Ўзим ҳам ҳайрон бўламан.
 
madina_mumtoz_intervyu-1.jpg
 
- Турмуш ўртоғингиз қачон биринчи марта учрашувга таклиф қилдилар? Ўша тўйдаги биринчи кўришганингиздан сўнг, қанча вақт ўтиб?
- Бир ҳафтадан кейин!
Муроджон (самимий):- Йўғ-еее...
Мадина: - 2 ҳафталардан кейин... Лекин, телефон номеримни олганларидан сўнг, телефон қилмадилар, смс ёзардилар (самимий кулади). Иш масаласи бўйича телефон қилишлари керак бўлганда ҳам смс ёзганлар. “Телефон қилсам, безовта қилмайманми” деб ёзганлар. Жуда ҳам тарбиялилар.
 
- Қанча пайтдан сўнг туйғулар пайдо бўлди? Муҳаббат изҳор қилдилар?
- Бир ойдан сўнг муҳаббат изҳор қилганлар. Қандай шароитда севги изҳор қилганлари сир бўла қолсин!
 
madina_mumtoz_intervyu-10_0.jpg 
- Демак, 1 ой бўлганда севги изҳор қилибдилар, муносабатларингизга қанча бўлганда турмуш қурдингизлар?
- (уялиб, кулиб) Тез бўлиб кетди. Билмайман.
 
- Турмуш ўртоғингизни биринчи марта кўрганингизда, уларнинг қайси жиҳатлари сизни ўзига тортди? Ром этди?
- Жуда ҳам жиддий, оғир-босиқ эдилар. Тарбияли, келишган. Саволга ҳам чиройли жавоб берардилар.
 
madina_mumtoz_intervyu-35.jpg
 
- Қайси фазилатларини қадрлайсиз?
- Ҳамма фазилатларини қадрлайман. Кўнглимдагидек инсон. Жуда ҳам сабрлилар, жуда ҳам ақллилар, кўз тегмасин.
 
madina_mumtoz_intervyu-14.jpg
 
- Тўйингиз 24 августда бўлди. 1 йиллигини нишонлайсизларми?
- Нишонлаш бизлар учун ҳар куни байрам! Бир йил бўлганда нишонласак керак. 
Муроджон - Биз учун 12 сана муҳим жиҳатга эга! Бизларни танишган санамиз 12 бўлган! Лекин, қайси ойлиги сир!
 
- Охирги пайтда ижодингизда сустлик сезилаётган эди. Бу турмуш қураётганингиздан даракмиди?
- Ҳа, шунақа деса ҳам бўлади.
 
madina_mumtoz_intervyu-36.jpg
- Онангиз Раъно Ярашева бунга қандай муносабат билдирдилар?
- (самимий) Муроджон акамни ўз ўғилларидай кўрадилар. Биринчи кўрганларидаёқ, меҳрим тушди, яхши йигит экан, деганлар.
 
madina_mumtoz_intervyu-38.jpg
- Сиз ўзингиз қайнонангизни биринчи кўрганингизда, кўнглингизда нималарни ҳис қилдингиз? Янги оила аъзоларингизни-чи?
- (самимий) Жуда кучли ҳаяжон ва қўрқув бўлди, барибир.
 
madina_mumtoz_intervyu-3.jpg
 
- Келинлик либосини кийганингизда-чи, кўнглингиздан нималар кечди?
- (ҳазил билан) Келин кўйлакни кийганимда, ярашиб турибдими, деб ўйлаганман (кулади). Йўқ ҳазиллашдим! (жиддийлашиб) Тўғрисини айтсам, ўша куни эрталабдан сочим турмаклашди, макияжимни қилишди, тўй либосини кийдиришяпти ҳамки, мен ҳаммага “Ростдан ҳам мен турмушга чиқяпманми”, деб савол бериб ётибман! Рости, ҳеч ишонмаганман! Ҳаяжон кучли бўлган!
 
madina_mumtoz_intervyu-21.jpg
 
- Турмуш ўртоғингиз тўйдан сўнг қандай талаблар қўйдилар?
- (ўйланиб) Қандай талаб қўйдилар? Ҳозир ўйлаб олай... (кулади). Мен ўзи оилада кичик фарзандман. Мен масалан, ўзим ҳоҳлаган нарсамни қилардим. Бировнинг айтганини қилмасдим, қайсар эдим. Энди эса, табиий ҳолат, шу гапга кириш, битта гапдан қолиш керак. (самимий кулади).
Муроджон ҳам жавоб беради: - Мен талаб қўймаганман ҳеч қачон!
- Тўғри! Йўқ, менга ундай бир талаб қўймаганлар! 
 
madina_mumtoz_intervyu-34.jpg
- Ҳозирги кунда келинлик вазифасини ўзингизни фикрингизча қанчалик уддалаяпсиз?
- 60 фоиз! (самимий кулади).
 
- Нима учун 60 фоиз? Юз фоиз эмас?
- Энди ҳеч қайси келин биринчи тушганда 100 фоиз бўлмайди. Секин-секин пишади.
Муроджон жавоб беради:- Йўқ! Менимча 40 фоиз. Фарзандли бўлгандан кейин 70 фоизга чиқади. Ҳали болали бўлмагунча қандай қилиб 60 фоизга чиқади?
Мадина кулади.
Мадина:- Йўф, 40 фоиз, жуда пастга тушиб кетади-ку (кулади).
 
madina_mumtoz_intervyu-33.jpg
 
- Келин бўлишдан олдин эрталаб соат неччида турардингиз-у, келин бўлганингиздан кейин неччида туряпсиз?
- (кулади). Тўйдан олдин неччида туришимни қўйинг, сўраманг уят бўлади (кулади). Тўйим аниқ бўлмасидан олдин соат 7-8 да турардим. Узоғи соат 10 да. Тўйим аниқ бўлганидан кейин, тўйдан кейин ухлай олмайман, деб роса ухлаганман. (кулади). Дам олиб олай, деганман. Ҳозир энди кўпқаватли уйда яшаганимиз учун ҳам, эрталаб соат 6.00 да турсам ҳам бемалол. Кўпқаватли уй шароитига эрталаб соат 6.00 нормал, ҳатто жуда вақтли! Чунки, кўпқаватли уйдгилар эрталаб соат 9-10.00 да турадилар.
 
- Кўп қаватли уй бўлса ҳам, келин сифатида, эшик тагини супуришга чиқдингизми?
- Чиқаришмайди. 1 этажда турамиз, фақат подъездни супураман бўлди.
 
- Ҳозирда, оилада сизларда бозор-ўчарни ким қилади?
Муроджон жавоб беради:- Ҳайдовчи. Ўзи умуман вазиятга қараб, асосан эркаклар бозор қилади.
 
madina_mumtoz_intervyu-12.jpg
 
- Сиз қизлик пайтингизда машина ҳайдардингиз. Турмуш ўртоғингиз бунга қандай қарадилар? Чунки, баъзи йигитлар бунга бошқача қарашади. Бир хиллари қабул қила олишмайди.
- Турмуш ўртоғим бунга оддий, табиий қарадилар. Яхши, фойдали дейдилар. Ҳозир ҳам машина ҳайдашимга рухсат берадилар. Машинани ҳам бериб қўйганлар.
 
madina_mumtoz_intervyu-27.jpg
 
- Сиз ҳозиргина танишган пайтимизда, мени хонандалигимни ҳам, актрисалигимни ҳам билмагандилар, дедингиз. Билганларидан сўнг, қайси ролингиз ва қўшиғингиз буларга ёқди?
- Хонанда Диёр Маҳкамов билан айтган “Балки” дуэтим бор-ку, ўша ёқди! Роль ижро этган фильмларимдан билмадим, чунки фильмларимнинг ҳаммасини ҳам кўрмаганлар.
 
- Қайнонангизга- чи?
- Улар ҳам, ўша “Балки” дуэтимни ёқтирдилар. Кинолардан улар ҳам ҳали ҳаммасини кўрмаганлар. Энди бир-иккитасини кўришгани билан аниқ баҳо бера олишмайди-да...
 
madina_mumtoz_intervyu-22.jpg
 
- Мана оила қурдингиз, буёғига ижодий режаларингиз? Турмуш ўртоғингиз ижодга рухсат берадиларми?
- Тўйдан олдин, “рухсат бераман, лекин фақат тўй хизматларига чиқмайсиз” деганлар! Кинолардан сценарийлар келса, “сценарийларни бирга ўқиб, агар бизга тўғри келса, кинода ҳам ўйнайсиз, давлат тадбирларида ҳам, концертларда ҳам чиқасиз”, деганлар!
 
- Қайнонангиз-чи? Улар қўшиқ айтишингиз ва роль ўйнашингизга қандай қарайдилар, улар ҳам рухсат бердиларми?
- (самимий) Ҳа, ишланг, иложи борича уйда камроқ ўтиринг, уйда кўп ўтирган одам қариб қолади, дейдилар.
 
- Сир бўлмаса қайнонангиз ўзлари ишлайдиларми?
- Ҳа, тижорат билан шуғулланадилар, тадбиркорлар.
 
madina_mumtoz_intervyu-9.jpg
- Оилада рашк кимда кучлироқ?
- Менда! (кулади) Жуда ҳам рашкчиман!
 
- Ҳаётдаги принципларингиз ва улар қанчалик риоя қиласиз?
Муроджон ҳазиллашиб, Мадинадан олдин жавоб қайтаради: - Ҳамма принципларингизни мен синдирганман!
Мадина ҳам кулиб юборади.
 
madina_mumtoz_intervyu-6.jpg
 
- Мадина Мумтоз қанчалик пазанда?
- Булардан сўранг!
Муроджон:- Яхши, яхши!
- Мадина турмуш ўртоғига ўзи савол беради: -  Яхшими ё зўрми? (кулади).
Муроджон: Яхши! 5 дан 4 баҳо!
 
- Қайси овқатни пишира олмадиларки, 4 баҳо қўйяпсиз?
Муроджон:- Ҳали ҳамма овқатни пиширганлари йўқ-да. Энди 3 хафталик келин бўлса!
Мадина кулади:-  Шунинг учун 4 баҳо...
 
- 3 хафтада қайси пиширган таомлари сизга маъқул келди?
Муроджон: - Сомса, ош!
 
Саволларга Муроджон жавоб бера бошлайди.
 
madina_mumtoz_intervyu-30.jpg
 
- Сиз Мадинахонни хонанда ва актрисаликларини билмагандингиз. Билганингиздан сўнг, бунга қандай қарадингиз?
- Яхши.
 
- Мухлислар ва журналистлар телефон қилиб безовта қилишлари бор. Буларга қандай қарадингиз?
- Энди биринчидан, ҳозир телефон номерлари ўзгарган, ҳеч ким телефон қилиб безовта қилмайди. Кимдир қўнғироқ қилса ҳам, мен орқали ўтяпти ҳаммаси, шунга ҳозирча муаммо йўқ.
 
madina_mumtoz_intervyu-23.jpg
- Биринчи келиб, уйингиздагиларга мен Мадина Мумтозга уйланмоқчиман, деганингизда улар қандай қабул қилишди?
- “Мадина Мумтоз ким?”, деб сўрашди.
 
Мадина кулади.
 
Муроджон:-Аниқроқ қилиб айтганда, мен Мадина Мумтозга уйланмоқчиман, деганим йўқ. Мен айтдимки, “мен бир қизни ёқтириб қолдим, жуда ҳам қаттиқ севиб қолдим, мен шу қиз билан турмуш қуриб, тўй қилмоқчиман” дедим. Улар “майли кўрайлик” дейишди. Бизларнинг оиламиз бундай масалаларда замонавий. Ҳамма ўзининг тақдирини ўзи танлайди, йўлини ўзи чизади. Ота-оналар у қабул қилинган қарорга, белгиланган йўлга ўз фикрларини билдиришади. Рози, ёки норозиликларини айтишади. Асосан, умр йўлдош танланаётганда, биз ўзимиз қароримизни берамиз. Улар шу қарорни тасдиқлашади, ёки қарши туришади. Қарши туришса ҳам, аниқ сабаблари бўлсагина қарши бўлишади. Лекин, барибир ўша умр йўлдош билан умрингни охиригача сен яшайсан, деган фикрни хам билдиришади. Шунинг учун ҳам мени онам, қароримга қаршилик кўрсатмадилар.
 
madina_mumtoz_intervyu-7.jpg
- Ўзингиз Мадина Мумтозни биринчи марта кўрганингизда, қайси жиҳатлари ёқди? Эътиборингизни тортди?
Муроджон: - Роса чиройли эди-да! Бир кўришда муҳаббат!
 
Мадина кулади.
 
- Ростдан ҳам, иш юзасидан мурожаат қилдингизми, ёки иш бир бахона бўлганмиди?
Муроджон: - Иш деган нарса, нима десам экан, баҳона эмас, сабаб бўлди. Иш деганимиз, бу мени қанақадир ишим, ёки буларни менда қанақадир ишлари, ёки тўйга чақириш эмасди! У иш иккаламизнинг ҳам умумий қизиқишимизда бўлган битта масала бор эди. Ўшани муҳокама қилиш учун, мен булар билан яна мулоқат юргазишда эдим.
 
madina_mumtoz_intervyu-15.jpg
 
- Биринчи марта тўйингиз куни, Мадинахонни оқ либосда кўрганинигизда кўнглингиздан нималар ўтди?
Муроджон: - Юрагим бир шув этди. Энди ҳаяжон ҳам ҳар хил бўлади. 4 минг метрдан парашютда сакраганингизда ҳам, 45 секунд парашют очилгунича, ичингиз бир шув этади, у ҳам бир ҳаяжон. Сиз ерда туриб, тиззаларингиздан кесилиб шу 4 минг метрдан ерга тушгандек бўлиб, ҳаяжонни сезсангиз, у бошқача бир бахт-да ўзи! Жуда ҳам бахтли ҳаяжон онлари бўлди! 
 
- Боя Мадинахонни негадир 40 фоиз келинлик вазифасини ўтаяптилар, деб айтдингиз. Сизни назарингизда нима учун 40 фоиз?
Муроджон: - Энди келинлик вазифаси деганимизда, Мадинахон келин биринчи бўлиб янги уйга тушганида масалан, ҳовли супурди, овқат пиширди, кирларни ювди, эрига қаради, буларни 100 фоиз қиляптилар! Қанчадир вақтдан кейин, шу уйнинг тўлиқ бекаси, қанчадир вақтдан кейин, шу уйнинг қизи, яна қанчадир вақтдан кейин, шу уйнинг онаси бўладилар. Қачон-ки шу даражалар оша борса, шундагина фоизлар ҳам оша боради-да. Шундагина 100 фоиз бўлади. Унгача секин-секин ҳаракатлар билан фоизлар ошиб боради.
 
madina_mumtoz_intervyu-28.jpg
- Сиз нима деб ўйлайсиз турмуш қургач Мадинахон қайси одатларидан воз кечдилар? Сизни сезишингиз бўйича...
Муроджон: - Энди фақат улар эмас, иккаламиз ҳам анча–мунча одатларимиздан воз кечдик. Биринчидан, бир-биримизни эшитишни ўргандик. Ғурур масаласини орадан бироз кўтардик. Бир-биримизга содиқ бўлдик. Шу нарсалар киргандан, кейин қолган муаоммолар шу доиранинг ичида ечимини топиб олаверди.
 
- Мадинахоннинг ижодига рухсат бердингиз. Булар роль ҳам ичро этсалар, сиз партнёрларидан рашк қилмайсизми?
Муроджон:- Гап, шундаки роль ижро этиш учун, сценарийси мени тасдиғимдан ўтмаса, ўтмаса у фильмларга чиқмайдилар. Агарда рашк қиладиган момент бўлса, ўша фильмга рухсат бермайман, бўлди.
 
madina_mumtoz_intervyu-2.jpg
- Мадинахон бундан кейин ҳам клиплар суратга олиб, тақдим қиладиларми?
Муроджон: - Клип суратга олиб, тақдим қилиш учун, ундан олдин янги қўшиқ ёзиш керак. Лекин, ҳали ундан олдин бошқа режалар бор олдимизда. Уни ҳам вақти келганда кўрасизлар, у ҳам бўлади.
 
Саволларга Мадина жавоб бера бошлади.
 
madina_mumtoz_intervyu-29.jpg
 
- Мадинахон оила қурганингизга унча кўп бўлмаса ҳам, оила қургач, дунё қарашингиз қанчалик ўзгарди?
- (сал ўйланиб) анча ўзгарди. Маъсулият кўпроқ сезилди. Умуман, ҳаётга бошқача қарайсиз, олдингидек ўйламайсиз. Ўз олдингизга бошқа нарсаларни мақсад қилиб қўясиз.
 
- Ҳаётдаги энг катта ютуғим нимада деб ўйлайсиз?
- Ҳаётдаги энг катта ютуғим яхши оилада дунёга келганим, ўзбек бўлиб туғилганим, атрофимдаги яхши инсонларим, турмуш ўртоғим, онам! Бу ҳаммаси мени ютуғим!
 
madina_mumtoz_intervyu-25.jpg
 
- Муҳаббатни қандай таърифлайсиз?
- (сал ўйланиб) Камалакка ўхшатаман! Ҳар қандай ранги бўлади. Камалак пастдан тепага чиқиб кейин, бундоқ тепадан пастга тушади-ку, муҳаббат ҳам шунақа-де, секин- секин бошланади, авжи бўлади (кулади), сал камаяди (кулади)...
 
- Сиз ҳозир турмуш қургандан кейин шундай деяпсиз? Турмуш қуришдан олдин ҳам, шу фикрдамидингиз?
- Ҳа, шу фикрда эдим!
 
madina_mumtoz_intervyu-26.jpg
 
- Ўзингизнинг муҳаббатингизни ҳозир камалакнинг қайси рангига ўхшатасиз?
- Камалакда қанақа ранглар бор эди ўзи? (кулиб юборади). Билмасам...
Муроджон жавоб беради: - Камалакда 8 та ранг бўлади.
Мадина кулади.
Мадина:-  Ҳар куни ҳар хил ранг бўлади менда!
 
- Тақдирга қанчалик ишонасиз?
- 100 фоиз ишонаман. Ахир тақдир тақозоси билан танишиб турмуш қурдик.
 
madina_mumtoz_intervyu-5.jpg
 
- Ҳаётда реалистмисиз ёки романтик?
- Кўпинча реалистман, лекин романтикага ҳам йўқ демайман. (кулади)
 
 
- Нима деб ўйлайсиз, оиладаги аҳил - иноқлик сири нимада?
- Садоқат билан сабрда, ҳурматда, меҳрда!.
 
madina_mumtoz_intervyu-4.jpg
- Соғинч ҳисси ҳақида нималар дея оласиз?
- Тушунтириб бўлмайди. Бир хилги пайт оғриқли бўлади, бир хилги пайт ёқимли.
 
madina_mumtoz_intervyu-13.jpg
- Гўзаллик сиз учун? Тўйингиз куни сиз жуда ҳам гўзал келинчак бўлдингиз.
- Гўзаллик, бугун бор эртага йўқ. Лекин, агар сиз сақлай олсангиз, масалан 50 ёшга кирганингизда ҳам, бошқача чиройли бўласиз. 80 ёшга кирганингизда, яна бошқача чиройли бўласиз, ўша ажинларингиз билан ҳам чиройли бўлиб турасиз. Лекин, масалан гўзаллик, менимча ҳеч нимани ҳал қилмайди. Фақатгина ўша инсонларни муаомаласини келтириб берса керак. Лекин, айтишади-ку хунук инсон бўлса ҳам, ичи чиройли бўлади деб, менимча ичи чиройли бўлмаган инсоннинг юзи ҳеч қачон чиройли бўлмайди! Нимасидир бўлади-де, шунинг учун мени ўйлашим бўйича, ичи чиройли инсоннинг кўзи ялтираб туради, ўзи ҳам чиройли бўлади.
 
- Айнан қайси қўшиғингиз ва ролингиз, сизни халққа танитди, деб ўйлайсиз?
- “Қўш чинор” билан “Балки” қўшиғим.”Ўзимдан ўзимгача” фильмидаги Ойша ролим.
 
madina_mumtoz_intervyu-37.jpg
 
- Ижодкорсиз, ҳеч ҳаётда нима учундир, нимадандир воз кечишга тўғри келдими?
- Йўқ, ҳозирча унақаси бўлмади.
 
- Нима деб ўйлайсиз, аёл киши кучли бўлиши керакми?
- Кучли бўлиши керак!
 
madina_mumtoz_intervyu-20.jpg
- Оила қургандан кейин ҳамми?
- Ҳа, оила қургандан кейин ҳам. Негаки,у рафиқа, келин, она бўлади.
 
- Келинликда янги оилага кўникиб кетишга, сизни фикрингизча қанча вақт кетади? – Биринчидан бу оилага боғлиқ. Мен бир хафта, икки хафта, ёки уч хафта деб айтмайман. Инсон секин умри давомида кўникаверади.
 
- Келажакда ўзингиз она бўласиз. Ўзингизни онангиз, сизга тарбияда қўллаган қайси усулни ўзингизни фарзандларингизга қўлламоқчисиз?
- Бизларда битта нотўғри ишни қилсак, ёки қилмоқчи бўлсак, аямларни битта қарашлари етарди. Битта қарашларидан тушуниб олардик. Келажакда бизлар ҳам шу нарсани ўргата оламизми, билмадим ёки бу нарса қондан ўтадими? Лекин, аям бу нарсага ўргатганларини эслолмайман. Биз уларни битта қарашларидан тушуниб олардик, шунинг ўзи етарди.  
 
madina_mumtoz_intervyu-11.jpg
- Оила мустаҳкамлиги учун ким маъсул бўлиши керак асосан?
- Эр ҳам, хотин ҳам! Буни биргаликда олиб бормаса, битта инсон ўзи чарчайди.
Муроджон ҳам жавоб беради:- Оила мустаҳкамлиги учун оила, оила аъзолари масъул!
 
madina_mumtoz_intervyu-10.jpg
 
- Оиладаги аҳил ва иноқлик сири, нимада деб ўйлайсиз?
- Ҳамма ўз бурчини билиши керак, ҳамма ўз вазифаларини билиши керак. Муҳими, садоқат! Яна қайтараман, кейин ҳамма ўз бурчини билса, ҳамма нарса яхши бўлади.
 
- Баъзи санъаткорларнинг тўйи диск бўлиб сотувга чиқади. Сизларда-чи, диск бўлиб сотувга чиқиши мумкинми?
- (иккаласи баравар) Йўқ!
 
madina_mumtoz_intervyu-31.jpg
 
- Янги оила арафасида турган ёшларга фикр ва тилакларингиз?
- Янги оила қурмоқчи бўлганларга омад тилаймиз! Бахт тилаймиз! Тинчлик – тотувлик тилаймиз!. Оила қуриб бўлганлар, эса бахтли бўлишсин! Оилалари мустаҳкам бўлсин! Яхши фарзандларнинг ота-онаси бўлишсин! Фарзанд кутаётганлар, кутган бахтига эришсин. Кимда нима яхши ният бўлса, шу ниятларига етишсин. Севилиб турмуш қуришсин, ҳамма орзулари амалга ошсин!
Муроджон: - (ҳазил билан) Қўштирноқ ичида уйланманглар! (иккаласи баравар кулиб юборишади).

Саида Вахобова

 Интервью "Тасвир" газетасида чоп этилган

madina_mumtoz_intervyu-16.jpg

 

madina_mumtoz_intervyu-32.jpg

 

madina_mumtoz_intervyu-8.jpg

 

madina_mumtoz_intervyu-17.jpg madina_mumtoz_intervyu-18.jpg

 

madina_mumtoz_intervyu-39.jpg