OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ГЎЗАЛ ВА БЕТАКРОРИМСАН, МУҚАДДАС ВАТАНИМ, ЖОНИМ СЕНГА ФИДО, ЎЗБЕКИСТОНИМ!” ДЕГАН ЭЗГУ ҒОЯНИ ЎЗИДА МУЖАССАМ ЭТГАН КОНЦЕРТ ДАСТУРИГА СУРХОНДАРЁДА СТАРТ БЕРИЛДИ! 11.07.2016 14:23

 Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги Ёшлар Маданият ва Санъат Маркази ДУК томонидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан, ўқувчи-ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитет ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш борасида қатор салмоқли ишларни амалга оширишга ҳамда, “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!”деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган концерт дастури ўтказилмоқда.

IMG_2706

Концерт дастури Сурхондарё вилоятининг еттита туманида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, куни кеча вилоятнинг Денов туманидан бошланди. Дастурда  юртимиздаги миллий ва замонавий эстрада йўналишида ижод қилаётган хонандалардан Достон Убайдуллаев, Даврон Эргашев, Шоҳ Жаҳон Жўраев, Мустафо, Шоҳрух Шодмонов, “Ато” гуруҳлари ва бошқа хонандаларнинг қўшиқлари, ҳамда, дастур давомида томошабинлар “COMEDY.UZ” гуруҳининг театрлаштирилган саҳна кўринишларидан  баҳраманд бўлмоқдалар.

IMG_2767

Дастурга 5000 нафар тумани ёшлари ҳамда, уюшмаган аҳоли томошабин сифатида ташриф буюрдилар.

IMG_2614

Концерт дастурлари 16 июлга қадар давом этади.

 Ёшлар Маданият ва Санъат Маркази

Матбуот хизмати

IMG_2772

IMG_2570

IMG_2769

IMG_2764

IMG_2751

IMG_2691

IMG_2749

IMG_2669

IMG_2748