OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

АНДИЖОНДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМИДА! 16.07.2016 13:28

 IMG_0242

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли мажлис баёнига кўра, “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан  Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат Маркази билан ҳамкорликда, алоҳида тасдиқланган режа асосида ўтказилиши давом этмоқда. Жорий йилнинг14 июль куни Андижон вилоятининг 3 та тумани, шундан: Шаҳрихон, Қўрғонтепа, Хўжабод туманларидаги 22та қишлоқ ҳамда, 2 та шаҳар фуқаролар йиғинларидан 187та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги жами 35та тадбир ташкил этилди.

KUKC6806

Ушбу тадбирларнинг 9 таси умумтаълим мактабларида, 8та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларида, 3та Болалар мусиқа ва санъат мактабларида, 1 та болалар оромгоҳида, 1 та мактабгача таълим муассасаси,  та халқ таълими бўлимининг мажлислар залида, 4та Маданият ва аҳоли дам олиш марказида, 4 та МФЙ биносида, 1та “Юлдузча” кафесида юқори савияда ўтказилди. Шунингдек, белгиланган режага қўшимча равишда 3та тадбир Шаҳрихон туманидаги Марказий ўйингоҳда туманидаги, Қўрғонтепа туманидаги “Савай” марказий ўйингоҳида, Хўжабод шаҳар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Пахтакор” футбол ўйингоҳида гала-концерт ташкил этилди.

RUS_3363

Тадбирларда Шаҳрихон туманидаги 12 та қишлоқ фуқаролар йиғинларидан 76 та маҳалла фуқаролар йиғинлари, Қўрғонтепа туманидаги жами 5 та қишлоқ ва 2та шаҳар фуқаролар йиғинларидан 74 та маҳалла фуқаролар йиғинлари, Хўжабод туманидан 5 та қишлоқ фуқаролар йиғинларидан 37 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи жами 14100 нафар, шулардан 5575 нафар ўқувчи-талаба ёшлар ва 8525 нафар аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди.

KHLE4052

Мазкур тадбирларда 120 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари, Республика ва вилоятдаги шоир ва ёзувчилар, маънавият тарғиботчилари иштирок этдилар.

RRNA8200

Ушбу тадбирлар ўқувчи ва талаба-ёшларнинг ёши ва психофизиологик жиҳатларидан келиб чиқиб, олдиндан ишлаб чиқилган намунавий сценарий ва маъруза матнлари асосида ташкил қилинди.

DNET9501

Тадбирларда иштирок этган Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари ўқувчи ва талаба ёшларга мустақилликка қадар бўлган давр ва Мустақилликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни солиштириб, “жонли мисоллар” билан таъсирчан руҳда гапириб бермоқдалар. Ёшлар орасидан вакиллар ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда халқаро мусобақа ва танловларда эришган ютуқлари, яратилган имкониятлар тўғрисида сўзлаб, тенгдошларини яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга,  Ватанга, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирдилар.

EOVL8937

Шунингдек, ўтказилаётган тадбирлар давомида жойлардаги таълим муассасаларида:

- юртимизда мустақилликкача бўлган давр ҳамда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотларни акс эттирувчи “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” номли фотокўргазмалар;

- “Ким эдигу - ким бўлдик” деган шиорнинг мазмун-моҳиятини очиб берилишига, мустақиллик йилларида мамлакатимизда турли соҳаларда эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар, бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик хунрезликлар, уларнинг ортида турган кучлар ва уларнинг ғаразли мақсадларини очиб беришга қаратилган видеороликлар намойиши ташкил этилди.

IMG_0466

Тарғибот тадбирлари давомида тадбирларнинг  9 та умумтаълим мактабларида, 8та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларида, 3та Болалар мусиқа ва санъат мактабларида,1 та болалар оромгоҳида, 1 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та  халқ таълими бўлимининг мажлислар залида, 4та Маданият ва аҳоли дам олиш марказида, 4 та МФЙ биносида, 1  та “Юлдузча”кафесидаёшларни ватанпарварликка ундовчи, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи, шунингдек ғаразли ғоялар ва турли кучларнинг жинояткорона ҳаракатларини фош этувчи бадиий фильмлар, махсус тайёрланган видеороликлар намойиши ташкил этилди.

MVLT6896

Тарғибот тадбирлари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телеканали “Ахборот”, “Ёшлар” телеканалининг “Давр”информацион дастурлари ҳамда, Андижон вилоят телерадиокомпаниясининг “Диёр” информацион дастури, “Дийдор” радиоканалининг янгиликлари орқали кенг ёритилмоқда.

EJWR8691

Тадбирларда ижтимоий ахборот маҳаллий газеталар мухбирлари иштирок этишди. Тадбир тафсилотлари мазкур оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

IMG_0768

Шунингдек, жойларда ўтказилган тарғибот тадбирлари бир қатор интернет сайтларда ҳам мунтазам ёритилиб борилмоқда.

Тарғибот тадбирлари ўз навбатида, эстрада хонандаларининг интернетдаги “instagram”, “facebook”ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифаларида онлайн равишда ёритилмоқда.

Ёшлар Маданият ва санъат маркази

Матбуот Маркази