OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

«ЯНГИ ОВОЗЛАР» ТЕЛЕТАНЛОВИ! ДАСТЛАБКИ БОСҚИЧ 1-КУНИДАН! 21.07.2016 04:18

IMG_2205

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамда, Ёшлар Маданият ва санъат Маркази давлат унитар корхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган «Янги овозлар» телетанловининг саралаш босқичи, 20-22 июль кунлари соат 10.00 да Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтмоқда.

 IMG_2101

“Янги овозлар” телетанлови хонандалик йўналишида ўз ижодини бошлаган ёшларнинг маҳоратини ошириш, жаҳон ва ўзбек миллий хонандалиги анъаналарини тарғиб қилиш ва ривожлантириш мақсадида ташкил этилди.

IMG_2110

Шунингдек, телетанлов янги, маҳоратли овоз соҳиблари, турли жанрлар ва чет тилларида куйлай оладиган ёш истеъдодларни излаб топиш ҳамда, уларни профессионал санъатга жалб этиш каби вазифаларни ҳам адо этади.

IMG_2098

Телетанловда 18-30 ёшдаги ҳаваскорлар ва профессионал тайёргарликка эга бўлган иқтидорли ёшлар ўзаро беллашмоқдалар.

IMG_2193

400 нафардан зиёд ёшлар, хонандалик йўналишида ижод қилаётган иқтидор эгалари телетанловда иштирок этиш истагини билдирдилар.

IMG_2306

Саралаш босқичининг биринчи кунидаёқ, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидан ташриф буюрган 100 нафардан зиёд ёшлар, ўз истеъдодларини Ҳакамлар Ҳайъати ва кенг жамоатчилик олдида намойиш қилишди.

IMG_2361

Мазкур саралаш босқичида, асосан иштирокчиларнинг овоз маҳоратларига катта эътибор қаратилмоқда.

 IMG_2239

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов: - Бу танлов ўз номига муносиб “Янги овозлар” танлови, ҳамда ундан асосий мақсад, ёшларимиз ичидан иқтидорли хонандаларни саралаб олиш! Келгусида улардан етук санъаткорлар, қолаверса, ҳозирги кундаги иқтидорли санъаткорларнинг муносиб издошлари етишиб чиқади, деган фикрдамиз. Энди илк саралаш босқичида биринчи навбатда биз асосий эътиборни ёшларнинг овоз имкониятларига қаратяпмиз. Мусиқа ва матн уйғунлашувига, саҳнада ўзини тутишига ҳам аҳамият беряпмиз. Овоз ва мусиқанинг мутаносиблиги муҳим жиҳатлардан бири. Ҳозирда шеърий матнларга синчковлик билан ёндошмадик, негаки, танлов жараёнида аввал бошқа хонандалар томонидан айтилган қўшиқларни ҳам куйлашяпти. Чунки, биринчи навбатда, биз иқтидорлиларни, овоз имкониятларига қараб саралаб оляпмиз. Кейин эса, улар бемалол янги қўшиқлар куйлашлари, улар билан ишлаб, уларнинг иқтидорини янада ривожлантириш мумкин. Шунинг учун ҳозир, уларнинг маълумотига ҳам қаралаётгани йўқ. Танлов иштирокчилари орасида, нафақат ҳаваскорлар балки, профессионаллар, олий ва ўрта махсус ўқув юртларини ҳам битирганлар бор. Шунингдек, туғма истеъдодлар ҳам йўқ эмас. Кейинги босқичларда эса, мукаммалликка эътибор қаратамиз, кейин эса, уларнинг ичидан энг яхшиларини Телевидение орқали халқимизга таништириш ва ижроларини тингловчиларга етказишга ҳаракат қилинади.

 IMG_2279

Акбар Атамуҳамедов “Садо” ансамбли: - Ҳозир бу танлов орқали юртимизда жуда кўплаб иқтидорли ёшлар борлигига гувоҳ бўляпмиз. Улар нафақат ҳар хил йўналишда, балки ҳар хил тилларда ҳам куйлашмоқда. Ҳаммада ҳаяжон бор, албатта. Албатта, кейинги босқичларда қаттиққўлроқ бўлишга ҳаракат қиламиз. Аммо, бугуннинг ўзида масалан, Андижон, Фарғона, Самарқанд, Наманганликлардан ёш истеъдодлар, мени ҳайратга ҳам солишди. Улар орасида профессионал ижрочилар билан бир қаторда ҳаваскорлар, турли мусиқага оид билим даргоҳларини тамомлаган ёшлар ҳам бор. Улар орасида нафақат миллий қўшиқларимизни, балки хорижий қўшиқларни ҳам маромига етказиб куйлай оладиганлари ҳам бор. Бундан ташқари, Ҳакамлар Ҳайъати ҳам, жуда талабчан, малакали санъаткорлар. Бу ҳам, санъатга ҳавасманд ёшлар ичидан энг иқтидорлиларни танлаб олишга ёрдам беради, деб ўйлайман.

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 Umar

 

Фотолар учун фотограф Умар Комиловга

 миннатдорчилик билдирамиз

IMG_2285

  IMG_2299

IMG_2348

IMG_2364

IMG_2323

IMG_2316

IMG_2314

IMG_2363

IMG_2308

IMG_2305

IMG_2300

IMG_2281

IMG_2262

IMG_2222

IMG_2234

IMG_2257

IMG_2241

IMG_2220

IMG_2196

IMG_2169

IMG_2155

IMG_2157

IMG_2168

IMG_2112

IMG_2143

IMG_2146

IMG_2101

IMG_2126