OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЁШЛАР КЛУБИ” АЪЗОЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАРИ! 24.07.2016 03:11

 1469020198_dsc05404

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги қошидаги “Ёшлар клуби” аъзолари учун 18-23 июль кунлари ўқув-семинари ташкил этилди. Унда “Ёшлар клуби”нинг 70 нафар аъзоси малака ошириш ўқув курсида бўлишди.

Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги томонидан мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва тафаккурга эга, мамлакат келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир авлод кадрларини тарбиялаш масаласига катта эътибор қаратилиб, бу борада қатор амалий ўқув-семинарлар, малака ошириш машғулотлари ўтказиб келинмоқда.

1469020119_dsc05363

Айниқса, 2015 йилда Вазирлик қошида истеъдодли ёшлар фаолиятини ошириш, улар ўртасида ташаббускорлик ва ўзаро маданий ҳамкорликни ривожлантириш, профессионал мулоқот ва истеъдодларини намоён этиш учун шароит яратиш, маданият соҳасида юқори малакали кадрлар заҳирасини тайёрлаш, ҳудудий кадрларнинг имкониятларини кучайтириш, тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш даражасини ривожлантириш мақсадида, Вазирликнинг ҳудудий бўлимлари ва тизимларида фаолият юритаётган ёш мутахассислардан иборат “Ёшлар клуб”ни ташкил этилиши, бу борада муҳим ўрин тутади.

Маълумки, Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилаётган тадбирларнинг аксарияти 3 босқичда ўтказилиб, уларнинг дастлабки босқичлари ҳудудлардаги маданият ва аҳоли дам олиш марказларида ташкил этилмоқда.

Танловларнинг туман ва шаҳар босқичларида мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган ёшларимизни кенг жалб қилишда, айнан “Ёшлар клуби” аъзолари ижодий изланишлар олиб бормоқда. Энг чекка ҳудудларда вояга етаётган иқтидор эгаларининг ҳам маданий тадбирларга жалб этилишида уларнинг хизмати беқиёс.

“Ёшлар клуби” аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида малака оширишга жалб этилишлари замирида ҳам, маданият соҳасида фаолият олиб бораётган истеъдодли ёшларнинг юртимизда олиб борилаётган улкан ислоҳотлар билан яқиндан таништириш, мустақилликка дахлдорлик, Ватанга меҳр-муҳаббат ҳиссини ривожлантириш, янги дастурнинг муносиб кадрлар заҳирасини яратишдек эзгу мақсад мужассам.

Ўқув курси машғулотларида “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид сиёсат: ҳозирги ҳолати ва истиқболлари”, “Ёшлар ва уларнинг имижини шакллантириш масалалари”, “Ёшлар билан ишлашнинг психологик жиҳатлари”, “Ёшлар орасида етакчилик”, “Музокара ва баҳс-мунозаларни самарали олиб бориш”, “Маданият ва спорт соҳасида бошқарувнинг роли ва аҳамияти” каби мавзуларда маърузалар, очиқ мулоқотлар ва давра суҳбатлари ўтказилди.

1469020213_dsc05422

Шунингдек, малака ошириш курси доирасида иштирокчилар ўртасида профессионал ҳамкорликни ривожлантириш, ҳаракатчанлик, эпчиллик ва ишчанлик фазилатларини кучайтириш, тажриба алмаштириш мақсадида амалий машғулотлар ҳам ташкил этилди.

Бундан ташқари, “Ёшлар клуби” аъзолари Ўзбекистон Давлат Санъат музейи, Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар шахмат мактаби фаолият билан яқиндан танишиб чиқдилар.

Вазирлик Матбуот хизмати