OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЯНГИ ОВОЗЛАР” ТЕЛЕТАНЛОВИНИНГ ДАСТЛАБКИ БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНДИ! 24.07.2016 06:27

 yangiovoz4(1)

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2016 йил 14 апрелдаги Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази давлат унитар корхонаси билан тузган
20-ҚҚ-сонли қўшма қарори асосида жорий йилнинг 20-22 июль кунлари “Янги овозлар” телетанловининг дастлабки саралаш босқичи ўтказилди.

yangiovoz2

Мазкур Телетанлов мамлакатимиздаги ёшларнинг хонандалик йўналишидаги истеъдодини намоён этиши учун ижодий майдон яратиш, уларнинг маҳоратини ошириш, жаҳон ва ўзбек миллий хонандалиги анъаналарини тарғиб қилиш ва ривожлантириш, янги маҳоратли овоз соҳибларини, шунингдек, турли жанрлар ва чет тилларида куйлай оладиган ёш истеъдодларни излаб топиш ҳамда уларни профессионал санъатга жалб этиш мақсадида ташкил этилди.

18-30 ёшдаги ҳаваскорлар ва профессионал тайёргарликка эга бўлган иштирокчилар ўртасида ўтказилган телетанловда иштирок этиш истагини билдириб, ҳужжат топширган ёшларнинг сони 400 нафардан зиёдни ташкил этди.

yangiovoz5

Телетанловнинг дастлабки саралаш босқичининг 20-22 июль кунлари “Ёшлар ижод саройи”да ўтказилди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган иштирокчиларнинг тететенловга тақдим этилган ҳужжатлари ва уларнинг ижодий ишлари баҳолаш мезонлари асосида экспертлар томонидан кўриб чиқилди.

Уч кун давомида ўтказилган саралаш босқичида ёшларнинг ижодий ишлари кўриб чиқиш учун нуфузли эекспертлар гуруҳи жалб қилинди.

IMG_2776

IMG_2143

IMG_2768

IMG_3073

Ўзбек санъатининг ёрқин вакиллари Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Азим Муллахонов, Тоир Қўзиев, Алишер Турдиев (Алишер Файз), Самандар Ҳамроқулов, Юлдуз Турдиева, бастакор Шуҳрат Зокиров ҳамда, хонанда Акбар Атамуҳаммедовдан иборат эксперт гуруҳи аъзолари, ҳар бир иштирокчининг чиқишларини тинглаб, якуний хулосага келдилар.

Телетанловнинг дастлабки саралаш босқичида ўз иқтидорларини тўла намоён этиб, муваффақиятга эришган ёш ижодкорлар телетанловнинг иккинчи босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритдилар.

Иккинчи босқич: Тошкент шаҳрида август ойидан бошлаб ўтказилади. Мазкур босқич ўз навбатида яна беш ички босқич - “Ғойибона” тинглаш, дуэт, трио, ярим финал ва финал беллашувларидан иборат бўлади.

Ёшлар Маданият ва Санъат Маркази Матбуот хизмати

umar

Фотолар учун Умар Комиловга

миннатдорчилик билдирамиз