OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

СЕРТИФИКАТ ТОПШИРИШ МАРОСИМИДАН! 25.07.2016 10:15

 1469267035_dscn3241

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида 18-23 июль кунлари малакасини оширган, Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги тизим ташкилотларида фаолият юритаётган “Ёшлар клуби” аъзоларига сертификат топшириш маросими ўтказилди. Ушбу тақдирлаш маросимида Маданият ва спорт ишлари Вазири Б. Аҳмедов ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви Академияси Ректори М.Алиев иштирок этиб, тингловчиларни касбга муҳаббатли ва масъулиятли бўлишлари, ҳамда келажакка қадамни шу бугундан бошлаш кераклигини таъкидладилар.

1469267043_dscn3303

Ўқув курси машғулотларида “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид сиёсан: ҳозирги ҳолати ва истиқболлари”, “Ёшлар ва уларнинг имижини шакллантириш масалалари”, “Ёшлар билан ишлашнинг психологик жиҳатлари”, “Ёшлар орасида етакчилик”, “Музокара ва баҳс-мунозараларни самарали олиб бориш”, “Маданият ва спорт соҳасида бошқарувнинг роли ва аҳамияти” каби мавзуларда маърузалар, очиқ мулоқотлар ва давра суҳбатлари ўтказилди.

1469267047_dscn3281

Шунингдек, ўқув жараёнида ёш мутахассислар ғоя ва фикрларни бирлаштириш, ҳаракатчалик, киришувчанлик, эпчиллик ва ишчанлик фазилатларини кучайтириш, ташаббус ва ғояларини ифода этиш, тадбир ва лойиҳаларга ҳамкор ташкилотларни жалб қилиш каби вазифаларни мукаммал ўрганадилар. Малака ошириш курси доирасида иштирокчилар ўртасида профессионал ҳамкорлик ривожланади, юқоридаги фазилатлар кучаяди, ташаббус ва ғояларни ифода этиш кўникмасини олдилар.

1469267066_dscn3359

Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги қошидаги “Ёшлар клуби” аъзоларининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий соҳалардаги билиларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган малака ошириш ўқув курслари муваффақиятли якунига етди.

Вазирлик матбуот хизмати

1469267019_dscn3326

1469267004_dscn3342

1469267003_dscn3371

1469267001_dscn3301

1469267070_dscn3374