OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЙИЛНИНГ ЭНГ МУҲИМ ТАДБИРИ ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯДАН! 20.12.2012 15:49

 foto-62_0.jpg

 

Интиқ кутилган тадбирлардан бири, Фонд Форумнинг online-анжумани 20 декабрь куни соат 16.00 да Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтди. Мазкур анжуман бу йил еттинчи бор ўтказилмоқда ва Фонд Форумнинг жорий йилдаги маданий ва ижтимоий фаолияти натижаларига бағишланди.

 

foto-51_1.jpg

 

Бу йилги анжуманга кимлар келди эмас, кимлар келмади, деб савол бериш ўринлироқ бўлади, деб ўйлаймиз. Негаки, Ёшлар ижод саройига жуда кўплаб шоу бизнес вакиллари ташриф буюришди. Қолаверса, анжуманга деярли барча хорижий ва маҳаллий журналистлар ҳам таклиф этилганди.

 

foto-62_0.jpg

Ҳисобот online-анжумани Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаси бўлиб, Ўзбекистондаги энг технологик лойиҳалардан биридир. Лойиҳанинг атрофида маданият ва санъат намоёндалари, жамоат арбоблари, иқтидорли ёшлар, турли соҳалар мутахассислари, ҳомийлар, бир сўз билан айтганда, юртимиз тақдирига бефарқ бўлмаган барча инсонлар бирлашдилар. Жамоатчилик билан эркин ва очиқ-ойдин мулоқот амалга оширилди.

Online-анжуман “Ҳамжиҳатлик ҳикмати” шиори остида ўтказилди.

 

foto-74_0.jpg

 

foto-75_0.jpg

 

Анъанавий online-мулоқотдан ташқари, бу йил Фонд Форум томонидан ўтказилган маданий ва ижтимоий лойиҳаларнинг энг ёрқин дамлари акс этган фотокўргазма ҳам намойиш этилди. Яъни, мазкур лойиҳалар вақтида олинган фотосуратлардан улкан “FOND FORUM” ёзуви яратилган. Улар орасида, йил давомида Фонд Форум лойиҳаларида журналист сифатида, қатнашган вақтимизда олган фотосуратларимиз ҳам ўрин олганлигидан фахрланамиз.

Мазкур фотоларда “Асрлар  садоси” анъанавий маданият фестивали, “1000та никоҳ ва 1000та суннат тўй”, Style.uz санъат ҳафталиги, “Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми, “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали каби Фонд Форумнинг кўплаб муҳим тадбирлари акс этган.

 

online-2.jpg

2012 йил давомида Фонд Форум томонидан 611 та лойиҳани амалга оширилди!

 

foto-11_4.jpg

Ёшлар ижод саройига киравериш холлда, жонли оркестр садолари янгради.

 

foto-2_11.jpg

Ёшлар ижод саройининг биринчи қаватида, компьютерлар ўрнатилган залда Фонд Форум вакиллари, маданият ва санъат намоёндалари, жамоат арбоблари компьютер қаршисида саволларга жавоб бердилар.

 

foto_19.jpg

 

foto-5_7.jpg

Жамғарманинг фаолият йўналишидан келиб чиққан ҳолда, анжуман 8 та мавзуий бўлимларга ажратилган: маданият ва санъат, ёшлар ва таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий лойиҳалар, болалар лойиҳалари, грант кўмаги, халқар фаолият, спорт, анжуманлар, илмий-изланиш ва ноширлик фаолияти.

 

foto-33_1.jpg

Бу вақтда, “Ёшлар ижод саройи”нинг 2 –қаватида маҳаллий ва хорижий журналистлар учун, матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова, ҳамда бир неча Фонд Форум лойиҳаларига масъул вакиллар, барча иштирокчиларнинг саволларига жавоб бердилар.

 

foto-24_1.jpg

Саволларнинг деярли 90 фоиздан ортиғи Гулнора Каримовага берилди. “Асрлар садоси” фестивалининг келгуси йил қаерда ўтказилиши, Грантлар, Фонд Форум ҳақидаги китоб, Ҳамкорлик уюшмалари, «Bazar-Art», “Ҳаёт учун!” марафони ва бошқа лойиҳалар ҳақида турли саволлар бўлди.  

 

foto-23_1.jpg

 

foto-34_1.jpg

 

 

foto-32_1.jpg

Анжуманда маҳаллий журналистлар билан биргаликда Россия, Хитой, Ҳиндистон, Япониялик журналистлар ҳам иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

foto-28_1.jpg

Гулнора Каримова саволларнинг барчаси жуда мазмунли, муносиб равишда жавоблар қайтарди. 

 

foto-29_1.jpg

Фонд Форумнинг ёшлар, болалар ва аёлларни қўллаб-қувватловчи, уларнинг равнақига йўналтирилган лойиҳалар, Кўкрак бези саратони хасталигига чалинган аёлларни қўллаб-қувватлаш, “1000 Никоҳ ва 1000 Суннат тўй”лари лойиҳаси қандай ўтказилганлиги, MTVA тақдимоти ва тақдимотда “Келажак овози” ҳамда “Янги авлод” лойиҳаларида қатнашган, лекин ғолиб бўла олмаган баъзи ёш иқтидор эгаларига ҳам ўз грантларини тақдим қилмоқчи эканлиги, Успенский номли мусиқа мактаби ўқувчилари ва уларнинг фаолияти, Фонд Форум ҳақидаги китобнинг қандай яратилганлиги, китобдан ўрин олган мавзулар, волонтёрлар, либослар намойишлари, Guli коллекцияси ва унинг тайёрланиши, Конфуцийнинг “Агар инсонлар мени тушунишмаса ранжимайман, лекин мен инсонларни тушуна олмасам хафа бўламан” ҳикматли сўзлари ҳақида, Пекиндаги либослар намойиши, “Буюк ипак йўли” ва бу иборанинг келиб чиқиши, Акбар Ҳакимовнинг шу мавзуда ёзилаётган китоби ва фильм ҳам суратга олиниши, “Round roun” хити, унинг чиндан ҳам 40 та қўшиқ ичида бешинчи ўринни эгаллаганлиги, ҳозирда мазкур клипни Туркияда ҳам намойиш этилаётганлиги, Billboard журналининг муқовасидаги чиқиш ҳақида ҳам, ўз фикрларини билдирди.  

 

foto-35_1.jpg

Шунингдек, Гулнора Каримовага твиттердаги мулоқотлар ҳақида ҳам савол берилди. Гулнора Каримова бунга жавобан твиттер тез ва қулай эканлиги, фикрларни икки оғиз сўз билан ифода этиш мумкинлигини, шунинг учун твиттердан фойдаланишларини, ҳозирги кунда твиттерда икки мингдан зиёд “ўқувчилари” борлигини, инстраграм ҳам қулай эканлигини, фото ва 2-3 сўз билан фикрни ифода этишларини, кейин эса, бу твиттердан фойдаланувчилар орасида нимани назарда тутганликлари борасида қизиқарли муҳокамага сабаб бўлишини ҳам айтиб ўтди. Инстраграмдаги фотосуратлар борасида фикрлар билдирди. Ҳар бир инсон қалбан эркин бўлиши кераклиги, ички эркинликка эришмай туриб, бошқа ҳеч қандай эркинликка эришиб бўлмаслиги, ички эркинликка эришган инсон ижодда ҳам эркин бўла олиши, твиттер ва инстаграм ички эркинликни намойиш этишнинг бир имконияти эканлиги ҳақида айтди. Шунингдек, баъзи бир инсонлар мантиқсиз саволлар  беришларини, масалан, “нима учун бугун Ўзбекистонда ёмғир ёғяпти”, ёки “Нега бугун Ўзбекистонда қор?” каби этикасиз саволлар ҳам берилишини яширмади.

 

foto-30_1.jpg

Матбуот анжумани давомида, иштирокчилардан актёр Мурод Ражабовга “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўй”лари ҳақида, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси Шаҳноза Умаровага ўтказилган “Ҳаёт учун!” марафони ҳақида ҳам саволлар бўлди ва улар томонидан ҳам ўринли жавоблар қайтарилди.

 

foto-36_1.jpg

Матбуот анжуманидан сўнг, Гулнора Каримовага гуллар тақдим этилди.

 

foto-16_2.jpg

Биринчи қаватда, Ёшлар ижод саройига кираверишда, деворга катта анорли пазл “Ниятлар кўзгуси”  ўрнатилиб, унда машҳур инсонлар билан бирга анжумандаги деярли ҳар бир иштирокчи, ўзларининг тилакларини ёзиб қолдириш имкониятига эга бўлдилар.

 

foto-21_1.jpg

Машҳурлардан биринчи бўлиб, хонанда, актёр ва телебошловчи Отабек Муталхўжаев анор пазлга ўз тилакларини ёзишни бошлаб берди.

 

foto-27_1.jpg

Матбуот анжумани давомида Гулнора Каримовага мазкур анор пазл ҳақида ҳам айтилганида, у киши аввалига, сўзана тасвирини қилишмоқчи бўлганликларини, кейин эса, ҳаммага тушунарли фалсафий мазмунга эга бўлган, Фонд Форум лойиҳалари, йўналишлари ва барчанинг ҳамжиҳат эканлигини, ҳамжиҳатлик рамзи сифатида анор тасвири танланганлигини билдириб, ҳаммани мана шу анор пазлга тилак ва истакларини ёзишлари мумкинлигини билдирди.

 

foto-37_1.jpg

 

foto-39_1.jpg

Матбуот анжуманидан сўнг, биринчи қаватдаги online-анжуман бўлаётган зал томон бораётган Гулнора Каримованинг ўзи ҳам, биринчи қаватдаги анор пазлга “Энг яхши умидлар ва ишонч билан” сўзларини ёзди.

 

foto-46_1.jpg

Сўнг, Гулнора Каримова online-анжуман бўлаётган залда, компьютер қаршисида саволларни кўздан кечира бошлади.

 

foto-41_1.jpg

Online анжуман давомида twitter га фото ва фикр ҳам жойладилар.

 

foto-69_0.jpg

Online-анжуманни Форум ТВ телеканалидан журналист Нилуфар Сотиболдиева, TVM телеканалидан журналист Ойбек Рихсибеков ҳамда, Ўзбекистон Ёшлар театри актёрлари Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовлар олиб боришди.

 

foto-56_0.jpg

 

 

Улар online-анжуман давомида, жамоатчилик билан online мулоқотда бўлаётганларга саволлар билан мурожат қилиб, жавоблар олдилар. Жами online-анжуман давомида 4277 та саволлар келиб тушди.

 

foto-45_1.jpg

Мазкур саволларнинг кўплари Ижтимоий масъулиятли фуқаролар форуми ҳақида, шунингдек Фонд Форумнинг Кўкрак саратони хасталигини олдини олиш ва даволашга қаратилган лойиҳалари, “Ҳаёт учун!” марафони, ҳамда спорт ҳақида бўлди. Шунингдек, Фонд Форумнинг халқаро лойиҳалари, Фонд Форум фаолиятига бағишланган китоб, Art Week Style.uz, “Янги авлод”, “Келажак овози”, “Олтин гепард” ва “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўй”лари ҳақида ҳам кўплаб саволлар берилди. Бундан ташқари, саволлардан ташқари, кўплаб таклифлар ва лойиҳалар ҳам бўлди.

 

foto-54_0.jpg

Спорт борасидаги саволларга таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев жавоб берди.

 

foto-19_1.jpg

Шунингдек, хонандалар Озодбек Назарбеков,

 

foto-3_10.jpg

Шаҳзода, Нилуфар Усмонова,

 

foto-8_4.jpg

Муниса Ризаева,

 

foto-57_0.jpg

Жаҳонгир Позилжонов,

 

foto-4_9.jpg

Улуғбек Рахматуллаев,

foto-9_5.jpg

 

Отабек Муталхўжаев,

 

foto-6_5.jpg

Алишер Файз, актёр Алишер Узоқов,

 

foto-58_0.jpg

Бахтиёр Раҳмонов,

 

foto-7_3.jpg

“Зарба”, “Саҳро” гуруҳлари,

 

foto-15_3.jpg

актриса Дилноза Кубаева

 

foto-44_1.jpg

актёрлар Мурод Ражабов,

 

foto-12_3.jpg

Адиз Ражабов каби кўпгина шоу бизнес вакиллари ҳам, кўплаб саволлар берилди.

 

foto-60_0.jpg

 

 

foto-61_0.jpg

 

 

foto-70_0.jpg

 

foto-71_0.jpg

Гулнора Каримова анжуман ниҳоясида, Фонд Форумнинг йил давомидаги лойиҳаларида иштирок этган барчага ўз миннатдорчиликларини билдириб,

 

foto-64_0.jpg

 

foto-67_0.jpg

 

foto-66_0.jpg

лойиҳаларда фаол иштирок этган ҳомийлар, санъаткорлар ва фидоий инсонларга ташаккурнома ва ҳамда Guli брендидан совғалар тақдим этди.

 

foto-68_0.jpg

 

foto-72_0.jpg

(Райҳон online га Қўқондаги концертидан сўнг, етиб келди)

 

 

foto-73_0.jpg

Тақдирланганлар орасида, актёр Мурод Ражабов, хонандалар Райҳон, “Шаҳзод” Рашид Холиқов, Зулайҳо Бойхонова,  Жаҳонгир Позилжонов, “Зарба”, “Саҳро” гуруҳлари,  созанда Абдуҳошим Исмоилов, журналист Нилуфар Сотиболдиева ва кўплаб лойиҳалар иштирокчилари бор эдилар...

 

foto-50_1.jpg

On-line.uz сайтидан ташқари, «Форум ТV» телеканали бу куни чинакамига жонли фаолият кўрсатди! Негаки, бу кун «Форум ТV» телеканали барча бўлаётган жараённи тўғридан тўғри телеэфирда ёритди! Барча олинган интервьюлар ҳам, ўша вақтнинг ўзида тўғридан тўғри телеэфирда берилди! Ҳаттоки, машҳур хонандалардан бири (кимлигини сир тутишимизни сўради) «Форум ТV» телеканалига интервью бериб бўлгач, ҳаяжонланганлиги учун интервьюсини “сал тўғрилаб”, яна қайта гапирмоқчилигини айтганида, унга “қанақа тўғрилаш, ахир сиз тўғридан тўғри эфирга гапирдингиз!” дейишди.

Online-анжуман ниҳоясига етгач, Ёшлар Ижод саройининг яна бир залида фуршет ҳам ташкил қилинди. Шунингдек, барча иштирокчиларга Фонд Форум белгиси туширилган кружкалар ҳадя этилди.

 

foto-47_1.jpg

Мазкур online анжуман нафақат 2012 йил ҳисоботи, балки 2013 йил учун ҳам, яна кўплаб лойиҳалар учун чинакам илҳом манбаи бўлади, деб ўйлаймиз.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto-49_1.jpg

 

foto-17_2.jpg 

 

foto-1_14.jpg

 

foto-55_0.jpg

 

 

foto-53_0.jpg

 

foto-43_1.jpg

 

foto-42_1.jpg

 

foto-48_1.jpg

 

 

foto-25_1.jpg

 

 

foto-26_1.jpg

 

foto-10_3.jpg

 

 foto-31_1.jpg

 

 foto-13_3.jpg

 

 

foto-5_7.jpg