OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ТАРҒИБОТЧИЛАР ФАРҒОНАДА КУТИБ ОЛИНДИ! 25.07.2016 17:03

 FGBZ4175

Жорий йилнинг 24 июль куни Фарғона халқаро аэропортида Тошкент шаҳридан,  «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» шиори остидаги тадбирларда иштирок этиш учун ташриф буюрган 25 нафар таниқли санъаткорлар, кино ва театр актёрлари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари, республика ва вилоятдаги шоир ҳамда ёзувчилар, маънавият тарғиботчиларини вилоят раҳбарлари бошчилигида карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.

DFOX8394

 

UVZO7429

Тантанали маросимда вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Тожиева меҳмонларни Фарғона вилоятига ташрифлари билан қутлади. Ўз навбатида пойтахтдан ташриф буюрган истеъдодли шоира Фарида Афрўз сўзга чиқиб, кўрсатилган ҳурмат эҳтиром учун Фарғоналикларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

BQJQ8297

Шундан сўнг, меҳмонларни Фарғона шаҳрида жойлашган “Азия” меҳмонхонасига олиб бориб, жойлаштирилди. Шу куннинг ўзида тарғиботчилар икки гуруҳга бўлиниб, Қўқон ҳамда Қувасой шаҳрларидаги меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари дам олаётган болалар оромгоҳига ташриф буюрдилар.

NWPN9787

Ташкил этилган учрашувларда таниқли ижодкорлар томонидан қисқа сахна кўринишлари, шеър ва қўшиқлар ижро этилди. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳам меҳмонлар учун тайёрланган махсус концерт дастурларини тақдим этдилар.

RCZQ9299

Кун якунига кўра тарғибот тадбири доирасида ўтказилган учрашувлар давомида жами 700 нафар ёшлар ва уюшмаган аҳоли жалб этилди.

Ёшлар маданият ва санъат маркази

Матбуот хизмати

HQKX3511

 

 SIDY9048