OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЙИЛ ТАҚДИМОТИ: M&TVA 2012! 22.12.2012 20:03

mtva-2012-8.jpg
Йилнинг энг машҳур тақдимоти «M&TVA-2012» 22 декабрь куни илк бор “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтди.
 
Эслатиб ўтамиз, тақдимот аввал Алишер Навоий номидаги Давлат Академик Катта театрида, кейинчалик “Туркистон” саройида ўтказилган.
 
Соат миллари 18.00 дан ошар экан, “Истиқлол” санъат саройи машҳурларга тўла бошлади. Хонандалардан Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбековдан тортиб Райҳонгача, кино оламидан режиссёрлар Аюб Шахобиддинов, Ёлқин Тўйчиевлардан тортиб актёрлар Адиз Ражабов, Алишер Узоқовларгача ҳаммани учратиш мумкин эди. Ҳаттоки, хорижий журналистларгача келишган. Ҳар доимгидек “Forum TV” телеканали фаоллик билан интервьюлар олмоқда. ТВМ телеканали ҳам фаол.
 
Маросимдан олдин журналист Жасур Ҳамроев билан бирга, Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг фикрлари билан қизиқдик.
 
mtva-2012.jpg
Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков: - Муниса Ризаева, Улуғбек Раҳматуллаевларга овоз бердим. Мен бир нарсадан хурсандман, M&TVA тақдимоти, ҳақиқий маънода ижод билан яшаётган ижодкорларнинг тақдимоти! Шу ергача етиб келганлар ҳақиқий яшаяпти ва ижод қилишяпти! Улар ишлашяпти, меҳнат қилишяпти ва шунга лойиқ инсонлар! Ким олган тақдирда ҳам, мен мукофотни олсам ҳам, олмасам ҳам, бир нарсадан хурсанд бўламанки, демак бизда санъат яшаяпти, ривожланяпти! Ҳамма меҳнат қиляпти! Мукофот шуларга насиб қилганидан хурсанд бўламан! Рағбат ижодкорларни ҳар доим меҳнат қилишга ундайди. Рағбатланган инсон янада ишлагиси, меҳнат қилгиси келади! Мазкур тақдимот ижодкорларнинг ижодий ўсишига ёрдам беради! Лекин, Алишер Файзга овоз берганим йўқ, шогирдим бўлганлиги учун! Ҳаммага омад тилайман!
 
Барча машҳурлар фойеда ТВ га интервьюлар бериб, сўнг ичкарига йўл олдилар.
Саҳна кўриниши ҳам ўзига хос оригинал бўлиб, катта мониторлар, киноплёнкани эслатарди.
Маросим ўзига хос равишда бошланди.
Биринчи бўлиб, ҳайъат аъзолари таништирилди. Улар орасида хонанда Юлдуз Усмонованинг борлиги ҳаммани ҳайратлантирди. Лекин, биз бундан маросимга келган вақтимиздаёқ, бир дўстимиз томонидан хабар топиб бўлгандик.
Ҳайъат аъзолари орасидан, Ўзбекистон Халқ артисти Муножот Йўлчиева, Ёшлари театри бадиий раҳбари Наби Абдураҳмонов, сухандон Галина Мельникова, тележурналист Шаҳноза Ғаниева, режиссёр Ёлқин Тўйчиев, “Дадо” гуруҳи Алишер Мадумаров каби ижодкорлар ҳам ўрин эгалладилар. Ҳайъат аъзолари сафида Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Исломовна Каримованинг ҳам борлигини, томошабинлар қувонч билан кутиб олдилар.
Кутилмаганда сценарийдан ташқари ҳолат юз бериб, ҳайъат аъзолари орасида бўлган мусиқий продюсер Алишер Мадумаров саҳнага таклиф қилинди ва унга сўз берилди. Алишер Мадумаров ҳам, саҳнага чиққач, ҳазиллар билан сўз бошлади. Ҳозирги кунда ҳамманинг қўшиқ куйлаётганлигини, қўшиқ куйлашни ҳоҳламагани кино олаётгани ҳақида фикрлар билдирди ва танқидий фикрларини аямади.
Шундан сўнг, саҳнада илк қўшиқ Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова томонидан бўлди. Лекин, бу гал хонанданинг ижодий ҳамкори ва устози созанда Абдуҳошим Исмоилов ўрнида бошқа ғижжакчи эди. Яъни, Зулайҳо Бойхонова “Сато” гуруҳи мусиқий жўрлигида куйлади.
 
Дастур давомида 3 марта бошловчилар алмашди.
1 жуфтлик бошловчилари: актёр Адиз Ражабов ва актриса Райҳон Уласенова. Бу икки ижодкор ҳам, 2010 йилда Адиз Ражабов, 2011 йилда Райҳон Уласенова мазкур мукофотга сазовор бўлишган. Улар саҳнада ўзига хос беғубор ҳазиллар билан бирин-кетин номинацияларни эълон қилишди.
2 жуфтлик бошловчилари: актриса Лола Элтоева ва журналист, актёр Отабек Мусаевлар бўлишди.
3 жуфтлик бошловчилари: актриса Асал Шодиева ва Ўзбекистон Халқ артисти Мурод Ражабов бўлишди.
Кечанинг якуний қисмига яқин қолганида эса, Мурод Ражабовнинг ёнида “Форум ТВ” журналисти Нилуфар Сотиболдиева биргаликда кечани олиб бора бошлади.  Мурод Ражабов “бу синглимни йўқотиб қўйгандим, топдим, энди кечани бирга олиб борамиз” деб беғубор ҳазил ҳам қилиб ўтди. Ўзи аслида, Мурод Ражабов у бошловчилик қилаётган ТВ лойиҳа “Ошга марҳамат 2” ғолиб деб эълон қилинганида, саҳнада пайдо бўлиб, “бирров” гапириб яна кириб кетган эди. Дастурни олиб бориш давомида ҳам, беғубор ҳазиллари билан томошабинларнинг кайфиятларини кўтарди.
Умуман, дастур давомида дастур бошловчилари томонидан ва мукофотни топшираётган ижодкорлар томонидан беозор ажойиб ҳазиллар бўлди.
 
Бирин-кетин номинациялар эълон қилинди:
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ РАДИОБОШЛОВЧИСИ: Зиёвуддин Аҳмаджонов (Замин FM)
Мукофотни Дилбар Охунова топширди.
 
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТЕЛЕБОШЛОВЧИСИ: Ойбек Рихсибеков (ТВМ телеканали)
Мукофотни актёр ва телебошловчи Рихситилла Абдуллаев топширди.
 
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТЕЛЕЛОЙИҲА ДИЗАЙНИ: Форум хабарлари телелойиҳаси (Форум ТВ)
Мукофотни Халқ рассоми Леким Ибрагимов топширди.
 
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТЕЛЕЛОЙИҲАСИ: “Ошга марҳамат 2” (ТВМ телеканали)
Мукофотни журналист Шаҳноза Ғаниева топширди.
 
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ КЛИПИ: “Муҳаббатнома” клипи Шохруххоннинг қўшиғига клипмейкер Нозим Жумаев томонидан суратга олинган.
Дастлаб кучли учлик эълон қилинганлигидан сўнг, Googoosha  “Round Run” клипи ниҳоятда кўп овоз тўплаганлигини ва мутлақ ғолиб бўлганлигини билдиришди. Бу барчанинг қувончига сабаб бўлди. Лекин, дарҳол Googoosha мазкур клипни бошқа ёш ижодкорларга ҳам йўл бериш мақсадида, клипни номинациядан олдирганлигини билдириб, “иккинчи энг яхши клип” сифатида мукофот клипмейкер Нозим Жумаев суратга олган клипга насиб этди.
Мукофотни “Шаҳзод”гуруҳи Рашид Ҳолиқов топширди.
 
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ АКТЁРИ: Алишер Узоқов
Мукофотни Муҳаммадисо Абдулхаиров топширди.
 
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ АКТРИСАСИ: Севара Солиева
Мукофотни  Наби Абдураҳмонов топширди.
 
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ РЕЖИССЁРИ: Ёлқин Тўйчиев
Мукофотни Исмоил Жалилов топширди.
 
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФИЛЬМИ: “Энди дадам бўйдоқ”
Мукофотни хонанда Лола топширди.
 
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ САУНДТРЕКИ: “Ҳай, ҳай қизалоқ” фильмига саундтрек Сарвар ва Комил
Мукофотни “Тарона” компанияси раҳбари Сарвар Раҳматуллаев топширди.
 
ЙИЛ КАШФИЁТИ: актёрлар Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовлар
Мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Ёқуб Аҳмедов топширди.
 
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ҚЎШИҒИ: “Тўкилиб-тўкилиб” Сарвар ва Комил
Мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов топширди.
 
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ АЁЛ ХОНАНДАСИ: Райҳон
Мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков топширди.
 
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЭРКАК ХОНАНДАСИ: Жаҳонгир Позилжонов
Мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Муножот Йўлчиева топширди.
 
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ГУРУҲИ:  “Уммон” гуруҳи
Мукофотни актриса Дилноза Кубаева топширди.
 
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ БАСТАКОРИ: Шуҳрат Зокиров
Мукофотни “Сато” гуруҳидан Тоир Асқар топширди.
 
Маданият ва санъат ривожига қўшган ҳиссаси учун: актёр Обид Юнусов, режиссёр Қамара Камалова, продюсер Қаюм Абдураҳмонов
Мукофотни Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова топширди.
 
ЙИЛНИНГ ЭНГ ЭЪТИБОРЛИ ВОҚЕАСИ, МАРОСИМИ:  “Art Week Style.uz”
Мукофотни лойиҳа муаллифи, Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримовага Россиялик хонанда Иван Дорн топширди.
 
Ҳар бир ғолибни, ғолиблиги эълон қилингандаги реакцияси ҳар хил бўлди.
Энг эмоционал ҳолатлар эса, актёр Алишер Узоқов ва актриса Севара Солиевага тегишли бўлиб,
mtva-2012-3.jpg
Актёр Алишер Узоқов қувончдан ҳаттоки саҳнада аввалига сакраб, кейин йиғлаб ҳам юборди. Ахир қувонмай бўладими, у иккита мукофот эгаси бўлди ва икки бор саҳнада энг нуфузли мукофотни қабул қилиб олди! “Энг яхши актёр” ва “Энг яхши фильм” йўналишида!
 
Актёр Алишер Узоқов:- Бугун мени ҳаётимдаги ҳеч қачон эсдан чиқмайдиган кун! M&TVA га, мухлисларимга ва ундан ташқари, ҳамкасбларимга ҳам катта раҳмат айтмоқчиман! Соғ бўлинглар ҳамкасблар, раҳмат! (иккинчи марта қўлга киритгач) Тўғриси, умуман кутмагандим! Яна бир бор раҳмат! Ҳаяжонли дақиқаларни санъаткорларга мана шундай етказиб бераётганликлари учун катта раҳмат!
 
mtva-2012-4.jpg
Актриса Севара Солиеванинг номи ғолиб сифатида эълон қилинганда, актриса қувончдан баланд овозда йиғлаб юборди. Ҳаттоки, саҳнада ҳам қувонч кўзёшлари тўхтамади.
 
Севара Солиева: - Тўғриси, умуман кутмагандим! “Суперқайнона” фильмидаги ҳамма ижодкорларга раҳмат айтаман! “Суперқайнона” фильмига мени таклиф қилган Жавлон ака Шодмоновга раҳмат! Лекин, алоҳида режиссёр Ёлқин Тўйчиевга катта раҳмат айтиб ўтаман! Қувончим чексиз!
 
 mtva-2012-1.jpg
Хонанда Райҳоннинг номи эълон қилинишидан олдин, конверт очилиши олдидан, залдан тўхтовсиз “Райҳон! Райҳон!” деган сўзлар янграй бошлади! Райҳоннинг ўзи эса, “Йилнинг энг яхши аёл хонандаси” мукофотини олганида, буни кутмаганлиги билиниб турарди. У бу йил ҳаётида турли ҳодисалар рўй берганлигини айтиб, бу мукофотни ўз онасига бағишлашини билдирди.Унинг ҳам қувонч кўзёшлари билиниб турарди.
 
Райҳон: - Катта раҳмат! M&TVA юксак мукофот, орзу, ижодкорлар учун ҳаёт стимули! Хабарингиз бор, бу йил мен учун жуда ҳам мураккаб йил бўлди! Бир вақтнинг ўзида энг даҳшатли ва энг бахтли воқеалар юз берди! Бу мукофот эса, мен учун келажакка умид беради! Мен бу мукофотни онамга бағишлайман!
 
Мана шу ижодкорлар Алишер Узоқов, Райҳон ва Севара Солиева ғолиб бўлганида, чин дилдан қувондик! Улар чиндан ҳам мазкур мукофотга муносиб, деб ўйлаймиз. Алишер Узоқов мазкур мукофотга бир неча марта номзод бўлиб, лекин қўлга кирита олмаган эди. Сабрнинг таги олтин дегандек, бу гал бир йўла икки мукофот эгаси бўлди!
Хонанда Райҳон аввал ҳам бу мукофот эгаси бўлган эди. Лекин, Райҳоннинг меҳнатсеварлиги, истеъдоди ва ижро маҳорати, яна бир бор мазкур мукофот эгаси бўлишига сабаб бўлди, у ҳам чиндан мукофотга лойиқ!
Актриса Севара Солиева ёш бўлишига қарамай, бир неча роллар ижро қилган ва энг муҳими, у ҳар хил пландаги ёрқин роллар яратишга ҳаракат қилган. Роллари бир-биридан фарқ қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам шу жиҳатларини эътиборга олишган бўлсалар ажаб эмас!
 
mtva-2012-9.jpg
Жаҳонгир Позилжонов мукофотни қабул қилиб олгач, ижод қилаётганига 7 йил бўлган бўлса, хонанда сифатидаги M&TVA биринчиси эканлигини айтиб ўтди. Чиндан ҳам, йил давомида хонанда ижоддан тўхтамади ва қолаверса, турли хайрия тадбирларида ҳам фаол иштирок этди.
 
Ғолибларни яна бир бор мукофот билан табриклаймиз!
 
Лекин, актёрлардан Акбархўжа Расуловни ҳам бу мукофотга лойиқ деб ҳисоблаймиз. Чунки, у ҳам профессионал ва истеъдодли ижодкор.
 
Бастакор Шуҳрат Зокиров мукофотни қабул қилиб олгач, ўзига берилган гулларни саҳнадан тушиб келиб, ўз онасига тақдим қилди.
 
Режиссёр Ёлқин Тўйчиев ортиқча сўз билдириш ортиқча деб, саҳнада таъзим қилди.
 
Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовлар устозларига миннатдорчилик билдиришди. Шунингдек, ўзларининг эгизаклиги билан боғлиқ театрдаги ҳодисани эслашди.
 
“Уммон” гуруҳидан Зоҳид ғолибликка қувончдан эмоционал реакция билдирди. Бу гуруҳ ҳам чиндан мукофотга муносиб!
 
Йил қўшиғи номинациясида эса, “Тўкилиб-тўкилиб” яхши қўшиқ бўлса-да, биз барибир ўз фикримизда қоламиз. Йил қўшиғи номинациясида ғолибликка Озодбек Назарбековнинг “Мени кучлироқ сев” қўшиғи энг муносиби эди!
 
Хонанда Сарвар мукофотни олганида, мукофотни дўсти Комилсиз бир ўзи қабул қилиб олгани, “бу мукофотни дўстим Комилга бағишлайман” дейиши, томошабинларда тушунмовчилик ва турли гап-сўзларни келтириб чиқарди.
 
Актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров ўзининг ҳазиллари билан томошабинларни кайфиятларини тушишига йўл қўймади. Унинг рус ва ўзбек сўзларини аралаштиб гапирган ҳазил сўзлари, барчага бирдек манзур бўлди. Айниқса, Алишер Узоқовга, “ўтган йили сенинг ўрнингда мен эдим” дейишлари, самимий бўлди.
 
Актёр Обид Юнусов мукофот учун миннатдорчилик билдиргач, ёддан “Навоий” монологидан парча ўқиди. Кекса устоз актёрнинг хотираси ва монологни бу қадар маъноли ва таъсирли ўқиши ҳайратга солди.
 
Шундан сўнг, Гулнора Каримова ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
Ҳар бир номинация оралиғида мониторда хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов кўриниб, ўша номинацияларни ифода этувчи ҳолатларни кўрсатиб берди. Бу ҳам томошабинларга манзур бўлди.
 
Маросим давомида, бир неча мусиқий чиқишлар, қўшиқлар бўлди.
mtva-2012-5.jpg
 
1. Тақдимот давомида Googoosha томонидан тақдим этилган янги “Сочим майда ўринг ота” қўшиғи барчага бирдек манзур бўлиб, маросимнинг кулминацион нуқтаси бўлди! Қўшиқ сўзлари ҳам жуда таъсирли эди... Қўшиққа театрлаштирилган саҳна кўриниши ҳам намойиш қилинди. Googoosha қўшиқни берилиб куйлади. Googoosha мазкур қўшиққа иккинчи ҳаёт бағишлади, десак муболаға бўлмайди!
 
Бу қўшиқ аслида, “Жигарбандим” фильмига саундтрек бўлиб, биринчи варианти Муҳаббат Меҳмонова томонидан куйланган эди. Шеър муаллифи Висола
“Жигарбандим” фильми режиссёри Санжар Шодиев, сценарий муаллифлари эса, Саида Вахобова ва Феруза Фаттохова
 
Бу қўшиқ клипи сайтимизда ҳам берилган.
 
Қўшиқдаги “Сочим майда ўринг ота” сўзлари таъсирли бўлганлиги учун ҳам фильмга киритилган ва фильм сўнггида қаҳрамон қиз отасидан кечирим сўраш учун келганида, “кечиринг” сўзлари ўрнига, “Отажон сочимни майда ўриб қўясизми” дейди. Шундан ота қизи томон ўгирилганда, қизи у томон қадам қўйганида, мазкур қўшиқ янграйди ва эслаш кадрлари берилади. Фильм сценарийсини ёзаётганимизда, бунга алоҳида аҳамият берилган.
 
“Сочим майда ўринг ота” қўшиғи Googoosha нинг эътиборини тортиб, у инсон томонидан ижро қилинганлигидан бошимиз осмонга етди! Бунинг учун, Googoosha га ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз! Таъсирли ва ажойиб ижро учун ташаккур! Бу эътибор, ҳар қандай мукофотдан юқори, деб ҳисоблаймиз!
 
2. Актёрлар, актрисалар ва “Янги авлод” фестивали қатнашчиларидан иборат мусиқали чиқиш чиндан ҳам ўзига хос эди. Актёрлар ва актрисалар “уборка” қиламиз, деб саҳнага олиб чиққан уй-рўзғор буюмларидан, уларнинг ўзлари ва “Янги авлод” фестивали қатнашчилари ажойиб “куй” чалишга тушиб кетдилар. Мазкур “ансамбл”да актёрлар Улуғбек Қодиров, Адиз Ражабов, Бобур Йўлдошев, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Умид Искандаров, Алишер Узоқов, Рихситилла Абдуллаев, актрисалар Райҳон Уласенова, Зарина Низомиддинова, Шаҳзода Муҳаммедова, Асал Шодиева, Зуҳра Солиеваларни махсус ишчи либосларида кўриш  мумкин бўлди. Мусиқий чиқишни Жаҳонгир Позилжонов тўхтатди ва ҳаммалари биргаликда “Gangnam style” га рақс тушдилар!
 
3. Хонанда Бахтиёр Раҳмонов ва актриса Дилноза Кубаева саҳнада, учталикка кирган 3 та қўшиқни куйладилар. Биринчи бўлиб, Бахтиёр Раҳмонов, Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Омадим келмади” қўшиғини куйлади, сўнг Дилноза Кубаева “Тўкилиб-тўкилиб”ни куйлади. Сўнг иккови дуэт тарзида Озодбек Назарбековнинг “Мени кучлироқ сев” қўшиғини куйлашди!
 
4. Гулнора Каримова саҳнада марҳум устоз санъаткор  Ботир Зокировни хотирлади ва “Болалар” гуруҳи яккахони Тоҳир Содиқов ҳақида ҳам гапириб ўтди. 
mtva-2012-6.jpg
Тоҳир Содиқов саҳнада “Хаёлим сенда” қўшиғини куйлади.
 
5. “Янги авлод” фестивали иштирокчиларидан Шохрух Ҳамроқулов, Ботир Зокиров хотирасига бағишлаб, “Араб танго”сини куйлади.
 
6. Гулнора Каримова “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали ҳам ҳам ўз фикрларини билдириб ўтгач, лойиҳаларда қатнашган, лекин ғолиб бўлолмаганларга ўз грантларини ҳам тақдим этди. Бу грантлар, ёш дизайнер қизларга ўз коллекциясини яратиш учун, “Саҳро” гуруҳига клип суратга олиш учун, “Сато” гуруҳига, мусиқа мактабига “Янги авлод” фестивали қатнашчиларига ажратилган эди.
Бу грантлар ҳақида Гулнора Каримова 20 декабрь куни ўтказилган online-конференцияда ҳам айтиб, тақдимотда “Келажак овози” ҳамда “Янги авлод” лойиҳаларида қатнашган, лекин ғолиб бўла олмаган баъзи ёш иқтидор эгаларига ҳам ўз грантларини тақдим қилмоқчи эканлигини билдирганди. online-конференцияга ўтиш
 
7. Шохруххон “Зўрсан” қўшиғи ва унга тайёрланган (mix) қўшиғи билан раққоса қизлар даврасида чиқиб келди.
 
8. Дастур давомида “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали қатнашчилари ҳам, қўшиқлар куйладилар.
 
mtva-2012-7.jpg
9. Иван Дорн ҳайратланарли ҳаракатлар билан қўшиқлар ижро қилди.
 
 
 
Ўзбекистон Халқ артисти Муножот Йўлчиева ҳаяжон сабаб, йил санасини адаштириб юборди.
Кўп ижодкорлар саҳнада таъзим қилишди.
 
 
Тақдимотдаги қизиқ ҳолатлар:
Тақдимот маросимига рўйхат билан кирганларнинг айримлари, “меҳмон сифатида алоҳида таклиф қилинганмиз” деб, эълон қилишди))))) Баъзилар ҳаттоки, бировни таклифномасини олиб туриб, ўша таклифнома билан суратга ҳам тушиб олишди)))
Тақдимотга келган йигитларнинг кўплари, ўз севган қизларини Иван Дорндан рашк қилишди))))

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

МАРОСИМ БОШЛАНИШИДАН ОЛДИН ВА МАРОСИМ ВАҚТИ САҲНАДА, ШУНИНГДЕК МАРОСИМДАН СЎНГ, САҲНА ОРТИДА...

БАРЧА ОРИГИНАЛ ФОТО ЛАР ЯҚИН СОАТЛАРДА...тўлдириб борилади.

ҚИЗИҚАРЛИ ВИДЕОЛАР ҲАМ ЯҚИН СОАТЛАРДА...

 

mtva-2012-2.jpg