OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

GOOGOOSHA ДАН ҚАЛБЛАРНИ ТИТРАТГАН ҚЎШИҚ “ОТА”! MP3 ВА ВИДЕО 24.12.2012 13:38

mtva-taqdimot-sahnada-110.jpg

“Ота” қўшиғи Googoosha дан

кутилган ва кутилмаган премьера бўлди!

Кутилганлиги:

Googoosha нинг хорижий тиллардаги ўта профессионал, юқори дид билан куйлаган қўшиқларини тинглаган мухлислар, ундан навбатдаги яна бир юқори савияли қўшиқни, ўзбек тилида куйлашини интизорлик билан кутаётган эдилар...

 

Кутилмаганлиги:

Googoosha ҳақиқий ўзбекона қўшиқ куйлади ва айнан “Ота” ҳақида!

 

mtva-taqdimot-sahnada-109.jpg

 

Бу барча ўзбек қизларининг дилларидаги қўшиқ бўлди. Шу вақтгача ҳеч бир қиз отасига бағишлаб, бу қадар меҳр билан таъсирли куйламаган эди...

Қўшиқни тинглар экансиз, беихтиёр таъсирланасиз...

 

Қўшиқни тинглаш MP3

 

Айнан, қизларни ўз оталарига айтмоқчи бўлган, баъзида айтиб улгурган, баъзан айтолмаган, ёки ҳозир ҳам айта олмаётган меҳрли сўзлари . . .

Қиз боланинг суянган тоғи, қалбининг ярим бўлаги бу отаси бўлади. Қиз бола отасининг жигаридан бунёд бўлади, дейдилар. Балки, ота ўз қизини “жигарбандим” дейишининг сабаби ҳам шудир...?

 

googoosha-2.jpg mtva-taqdimot-sahnada-114.jpg

 

Googoosha “Ота” қўшиғини M&TVA-2012 тақдимоти куни куйлаганида, уни тинглаган ҳар бир инсон, қалбида ҳаяжон билан тинглади, десак янглишмаймиз. Ҳатто, айримларнинг кўзларида ёш ҳам бор эди...

Ҳамманинг кўнглидан бир тилак кечган бўлса ажаб эмас: “Бахтимизга доимо соғ бўлинг ота”

 

Қўшиқ ҳақида Гулнора Каримованинг Твиттерида

Gulnara Karimova ‏@GulnaraKarimova

 

24 декабря 12 в 4:09 утра ·

 

gulnora.jpg

GOOGOOSHA "ОТА"  M&TVA-2012 ТАҚДИМОТИДАН ВИДЕО

кўриш ва кўчириб олиш учун!

 

Жигарбандим (Ота) Қўшиқ сўзлари:

Давлат бериб миннат  қилмас беъминнатим,
Қадрингизни гоҳо билиб, гоҳ билмадим.
Волидамнинг суянгани эй кимматим,
Яна бир бор сочим майда ўринг ота,
Бахтимизга доимо соғ бўлинг ота.
Яна бир бор сочим майда ўринг ота,
Бахтимизга доимо соғ бўлинг ота.

Гоҳо онам, гоҳо синглим, ҳам отамсиз,
Олам ичра меҳрибоним бир оламсиз.
Бу дунёда мен суянган бир одамсиз,
Яна бир бор сочим майда ўринг ота,
Бахтимизга доимо соғ бўлинг ота.
Яна бир бор сочим майда ўринг ота,
Бахтимизга доимо соғ бўлинг ота.

Айтмасам ҳам сезиб турар қалбим дарди,
Сиз бор учун уриб турар ярим қалбим.
Юксаламан хар деганда жигарбандим,
Яна бир бор сочим майда ўринг ота,
Меҳрибоним бахтимга соғ бўлинг ота.

Истасангиз минг ўғилни ўрнин босай,
Бир лаҳзалик шодлигизга жоним осай.
Кечирдингиз ҳатто ота гуноҳ қилсак,
Яна бир бор сочим майда ўринг ота,
Бахтимизга доимо соғ бўлинг ота.
Яна бир бор сочим майда ўринг ота,
Бахтимизга доимо соғ бўлинг ота.
Бахтимизга доимо соғ бўлинг ота.

  googoosha_3.jpg