OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

 КОНЦЕРТЛАР

2

image

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЖАҲОН МОДА ОЛАМИДА ШУҲРАТ ҚОЗОНГАН БИРИНЧИ ЎЗБЕК БРЕНДИ GULI ДАН ЮҚОРИ ДИДЛИ ЯНГИ КОЛЛЕКЦИЯ! ДОМ СТИЛЯНИНГ 8 ЙИЛЛИГИ ВА “LA SHAKAR” НИНГ 7 ЙИЛЛИК БАЙРАМИ, ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА, РОЖДЕСТВО КЕЧАСИ, ОППОҚ ҚОРЛАР БИЛАН! 25.12.2012 14:40

foto-3_13.jpg 

25 декабрь куни Тошкентнинг марказида жойлашган “Дом стиля” нинг 8 йиллиги, унга ёндош “La shakar” нинг 7 йиллик байрами муносабати билан анъанавий рождество ярмаркаси бўлиб ўтди.

 

 

Мазкур тадбирнинг ҳамма интиқлик билан кутган онлари, Жаҳоннинг биринчи ўзбек бренди GULI дан юксак дид билан тайёрланган либослар коллекцияси (қиш мавсумига мос) ҳам намойиш қилинди.

 

dom_stilya_pokaz-4.jpg

 

Ярмаркада турли янги йил ўйинчоқлари, қўғирчоқлар, безаклар ва турли хил аксессуарларни сотиб олиш мумкин эди.

 

dom_stilya_pokaz.jpg

 

Кираверишда катта қилиб ясалган рамзий қуён барчанинг эътиборини тортди. Шунингдек, атроф ҳақиқий байрамона руҳда безатилган бўлиб, Янги йил арафасида бўлганлиги учун, ҳамма кўтаринки кайфиятда, қувонч билан суратларга тушишди.

 

dom_stilya_pokaz-2.jpg dom_stilya_pokaz-3.jpg

 

Шу куни табиат ва қиш ҳам, оппоқ қор билан сийлаб, тинимсиз ёғаётган қор, кечага ўзига хос бир тароват бахш этди.

Ниҳоят, барча кутган дақиқалар...

 

foto_22.jpg dom_stilya_pokaz-13.jpg

 

 

  dom_stilya_pokaz-9.jpg dom_stilya_pokaz-14.jpg

 

 

dom_stilya_pokaz-17.jpg dom_stilya_pokaz-19.jpg

 

 

 

dom_stilya_pokaz-18.jpg dom_stilya_pokaz-10.jpg

 

 

dom_stilya_pokaz-8.jpg dom_stilya_pokaz-11.jpg

 

 

dom_stilya_pokaz-6.jpg

 

dom_stilya_pokaz-5.jpg

 

 

dom_stilya_pokaz-20.jpg dom_stilya_pokaz-12.jpg

Очиқ ҳавода,  жаҳоннинг энг ёрқин хитларидан бирига айланган «Round Run» қўшиғи садолари остида, оппоқ қорлар узра, ҳақиқий ўзбек бренди GULI коллекцияси либосларидан кийган моделлар чиқиши бошланди. Тинимсиз ишлаётган  фотоаппаратлар ёғдуси остида, қорли кечада, машҳур бренд либосидаги моделлар, атрофдаги янги йил шукуҳи, чиндан ҳам сеҳрли тунга ўхшарди.

 

foto-4_11.jpg

GULI коллекцияси либослари ўзида миллийлик ва замонавийликни уйғунлаштирган бўлиб, барчада ҳавас уйғотди. GULI брендининг жаҳондаги бошқа брендларидан фарқли ва устун жиҳати, замонавий мода тенденцияларини анъанавий мотивларга уйғунлаштириш, мавсум тўпламларида миллийликка урғу бериш, кутилмаган янгиликларни ўзбекона ифода этиш, деб ўйлаймиз. GULI бренди сўзининг ўзиёқ ҳар қандай ўзбекда ҳақиқий фахр туйғусини уйғотади. Бу жаҳон мода брендлари сафида юқори ўрин эгаллаган биринчи ўзбек бренди.

 

foto-2_14.jpg

 

 

dom_stilya_pokaz-22.jpg  dom_stilya_pokaz-21.jpg

Либослар намойиши якунида эса, кеча сабабчиларини, “Дом стиля” асосчиси, GULI бренди муаллифи Гулнора Каримова табриклади.

 

foto-6_6.jpg

 

foto-7_5.jpg

 

Ичкарида эса, GULI бренди заргарлик тақинчоқлар коллекцияси, мутлоқ табиий косметик маҳсулотлари - Collection of well-being for Soul&Body from маҳсулотлари,

 

dom_stilya_pokaz-29.jpg

 foto-8_6.jpg dom_stilya_pokaz-31.jpg

 

dom_stilya_pokaz-28.jpg

 

 

dom_stilya_pokaz-30.jpg

 

 

dom_stilya_pokaz-25.jpg

 

 

 

dom_stilya_pokaz-32.jpg

 

шунингдек, миллий идишлар, кўзмунчоқлар, туморлар, мини-клатч, шарф ва миллий арча ўйинчоқлари ҳам витринага қўйилган эди. Уларнинг безатилишидаги миллийлик, адрас сифат безаклар, барчанинг эътиборини ўзига қаратди. Шарф ва клатч эса, кўпларда қизиқиш уйғотди, миллий арча ўйинчоқлари, байрам арафасида чиройли совға бўлди, кечага келганлар ўзлари учун ёқтирган совғаларини харид қилдилар.

Кечада, “Faberlic”  ва «Красная линия» косметика фирмалари ҳам ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар.

 

dom_stilya_pokaz-35.jpg

 

 

dom_stilya_pokaz-34.jpg

 

Ичкарида ёқимли мусиқа, қўшиқ ва меҳмонларнинг ўзаро суҳбатлари бошланди.

 

dom_stilya_pokaz-33.jpg

 

Либослар намойишидан сўнг эса, кеча ташкилотчилари томонидан барчага кутилмаган сюприз қилиб, ёнаётган кичик шамли кичик тортлар тарқатилди. Кўплар, тортдаги шамларни ўчириш олдидан дилдаги энг эзгу тилакларни айтганлари шубҳасиз.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Феруза Фаттохова

foto-9_7.jpg

 

 

dom_stilya_pokaz-26.jpg

 

dom_stilya_pokaz-23.jpg

 

 

dom_stilya_pokaz-1.jpg

 

 

dom_stilya_pokaz-36.jpg

 

 

dom_stilya_pokaz-37.jpg