OzodbekNazarbekov

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ФАРҒОНАДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИНИНГ БИРИНЧИ КУНИДАН! 27.07.2016 08:49

 

PVNZ8416

Бундан роппа роса ўн кун аввал яъни, 15 июль куни Андижон вилоятида якунланган “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари 25 июлдан Фарғона вилоятида бошланди.

OPUA9103

Тарғиботнинг биринчи кунида, пойтахтдан ташриф буюрган тадбирларда,  70 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари вилоятнинг Фарғона, Марғилон ва Қувасой шаҳарларидаги 149 та маҳалла ва 6 та қишлоқ фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 16 900 нафар шулардан, 5 200 нафар ўқувчи-талаба ёшлар ҳамда, 11 700 нафар аҳоли билан учрашдилар.

PNQB8831

Тадбир давомида Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари ўқувчи ва талаба ёшларга мустақилликка қадар бўлган давр ва мустақиликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни солиштириб, “жонли мисоллар” билан таъсирчан руҳда гапириб бермоқдалар.

CLRI4850

Шунингдек, барча маҳаллаларда юртимизда мустақилликкача бўлган давр ҳамда, мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотларни акс эттирувчи “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” номли фотокўргазмалар, “Ким эдигу ким бўлдик...”, “Биз Ўзбекистонимизни севамиз!”, “Гўзал ва бетакроримсан муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” каби шиорлар ҳамда, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар, бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик хунрезликлар, уларнинг ортида турган кучлар ва уларнинг ғаразли мақсадларини очиб беришга қаратилган махсус тайёрланган видеороликлар намойиш этилди.

Ёшлар маданият ва санъат Маркази

Матбуот хизмати