OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“КИМ ЭДИГУ КИМ БЎЛДИК, ЭРТАГА ҚАНДАЙ ЮКСАК МАРРАЛАРНИ ЭГАЛЛАШИМИЗ КЕРАК?” МАЗМУНИДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИНИНГ ФАРҒОНА БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНДИ! 31.07.2016 02:50

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида маданият ва санъат намоёндалари иштирокида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари март ойидан буён ўтказиб келинмоқда.

HYUZ7613

 Мазкур тадбирлар Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда алоҳида тасдиқланган режа асосида ўтказилмоқда.

CBFB0300

Ушбу режа асосида тарғибот тадбирлар жорий йилнинг 25-29 июль куни Фарғона вилоятининг 4 та шаҳар ва 14 туманида яъни, Фарғона, Марғилон, Қувасой ва Қўқон шаҳарлари ҳамда, Ёзёвон, Қўштепа, Боғдод, Бувайда, Риштон, Олтиариқ, Учкўприк, Данғара, Бешариқ, Фурқат, Ўзбекистон, Қува, Тошлоқ, Фарғона ҳамда туманларидаги 141 та қишлоқ ва шаҳар фуқаролар йиғинларидаги ҳамда, 838 та маҳалла фуқаролар йиғинларида жами 196 та тадбир ташкил этилди. Тарғибот тадбирлари 68 та умумтаълим мактабларида, 41 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларида, 5 та Болалар мусиқа ва санъат мактабларида, 21 та Маданият ва аҳоли дам олиш марказида, 17 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда, қишлоқ фуқаролар йиғинлари гузарларида, 4 та зиёратгоҳларда, 11 та тантаналар саройида, 10 та Маданият ва аҳоли дам олиш масканларида, 4 та истироҳат боғларида юқори савияда ўтказилди.

IMG_7114

 GTXD5399

Шунингдек, белгиланган режага қўшимча равишда 15 маротаба Марғилон шаҳар марказидаги Маъмуржон Узоқов номли истироҳат боғида, Қувасой шаҳри марказидаги “Камолот” ёшлар истироҳат боғида, Данғара, Бешариқ, Ўзбекистон Ёзёвон, Боғдод туманлари Марказий ўйингоҳларида, Олтиариқ, Риштон ва Учкўприк туманлари Марказий хиёбонларида, Қўқон шаҳар “Савдо Маркази” (Медиа парк)да, Фурқат тумани “Ёғду” тантаналар саройида, Қўштепа туманидаги Ёзги очиқ майдонда ва Бувайда тумани Агросаноат касб-ҳунар коллежи ҳовлисида гала-концерт ташкил этилди.

 LIUT2606

Бундан ташқари, 29 июль куни Фарғона шаҳар “Ёшлар маданият маркази” (амфитеатр)да якуни гала-концерт ташкил этилиб, унда 6000 нафардан ортиқ иштирокчи, шундан 4000 нафарга яқин ёшлар иштирок этишди. Якуний гала-концертга Андижон ва Наманган вилоятларидан 100 нафардан зиёд ёшлар меҳмон сифатида таклиф этилди.

POLM5752

Тарғибот тадбирларида жами 284 200 нафар, шулардан 159 800 нафар ўқувчи-талабв ёшлар ва 124 400 нафар аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди.

RVWM5673

Мазкур тадбирларда 160 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари, Республика ва вилоятдаги шоир ва ёзувчилар, маънавият тарғиботчилари иштирок этди.

Ёшлар маданият ва санъат Маркази

Матбуот Маркази

UVOV1923

ROZF4236

IMG_7113

FYMR9977

DLLG5729

BSZN7356