OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

АЛИШЕР РАҲМАТУЛЛАЕВ “ЎЗБЕКНАВО” ЭСТРАДА БИРЛАШМАСИДАН ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИБ, ҚАЙТА ИЖОД БОШЛАДИ! ШОУ БИЗНЕСДАГИ ДЎСТЛАРИ ИШТИРОКИДАГИ ТЎЙ, ЯНГИ ҲАЁТ ВА БИР ОЛАМ ИЖОДИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЛАН! 31.07.2016 21:37

 XAGJ6544

Хонанда Алишер Раҳматуллаев ҳозирги кунда ижодга қайтиб, кетма-кет  ижодий янгиликларни тақдим этишга тайёр! Ҳозирга қадар 2 та янги видеоклип суратга олдирган хонанда, хонанда 29 июль куни Зилолахонга уйланиб, янги ҳаётга қадам қўйди!

RUDU2684

KVIH8524

Икки ёшнинг тўйи “Чароғон” ресторанида бўлиб ўтди ва

ORDM0699

унда Алишер Раҳматуллаевнинг шоу бизнес оламидаги кўплаб дўстлари меҳмон бўлишди, ҳамда куёв ва келинни самимий табриклашди!

MTMG7806

Айниқса, тўйда куёв ва келинни “Келибди” қўшиғи билан “Эътироф” ва “Ниҳол” мукофотлари совриндори Улуғбек Раҳматуллаевнинг кутиб олиши, “Улуғбек ва Алишер ростдан ҳам ака-ука экан! Алишер Улуғбекнинг укаси экан!” деган гапларга ҳам сабаб бўлди! Хонандалар аслида фамилиядош, ака-ука эмаслар, аммо бир-бирларига ҳурматлари чексиз.

FHRK5488

Тўйда, актриса Ҳалима Ибрагимова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда,

WFYG8115

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Манзура,

AKZF4785

Достон Убайдуллаев,

GYCS3461

хонанда Жасур Умиров,

KWZC0662

пародиячи ва актёр Шерзод Бин, ҳамда бошқа шоу бизнес вакиллари иштирок этишди.

TFLT7798

Манзура ижросидаги қўшиққа куёв ва келин вальс ҳам тушишди.

QYQX0411

Ҳозирда ёшларнинг севимли гуруҳига айланиб улгурган “Мароканд” гуруҳи эса, “навбатчи” бўлишди!

XRQB9300

Яна бир ўзига хос жиҳати эса, Алишер Раҳматуллаевнинг  тўйгача суратга олдирган “Чора-чора” қўшиғига ишланган клип, тўй куни премьера бўлиб, “Love Story” сифатида намойиш қилинди! Бу клипда Алишернинг турмуш ўртоғи Зилолахон суратга тушган!

 BWRP9257 

Алишер Раҳматуллаев:  - Бундан 2 ой аввал “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмасидан Лицензия олиб, ўз ижодий фаолиятимни қайта бошладим! Ижодимда илк хит даражасига чиққан қўшиғим “Чора-чора”ни янги талқинда куйлаб, унга клипмейкер режиссёр Жонрид томонидан клип суратга олдирдик. Рафиқам Зилолахон унда суратга тушган, аммо актриса эмас! У Юридик коллежни тамомлаган, ҳозирда уй бекаси. Лекин, санъат борасида маҳорати кучли, шу сабабли ҳам, рафиқамни клипимда суратга тушишига қаршилик қилмадим. Қолаверса, яна бир янги “Нолам” қўшиғини Зилолахон билан бирга дуэт тарзида куйлаб, унга ҳам клип суратга олдирдик. Аммо, қандай клип, сюжети қандай, булар ҳақида кейинроқ маълумот бермоқчиман. Ҳозирда эса, томошабинлар тез орада ТВ каналлари орқали “Чора-чора” клипимизни кўришлари мумкин бўлади! Бу қўшиқни қайта куйланиши ва клип суратга олинишига ҳам, мухлислар сабаб бўлишди! Шоу бизнесдаги фаолиятим маълум бир муддатга тўхтаб қолгач, ижодни энди бошлашим билан, ҳар доим кўрганларида, “Алишер ака,  “Чора-чора” қўшиғингизни жуда яхши кўрамиз, шуни қайта куйланг” деган фикрларни кўп айтишди. Шундан сўнг, ўзимда ҳам шу қўшиқни янги талқинда куйлаш фикри туғилди! Клип тўйимгача суратга олинди ва тўйим куни премьера бўлди!  Шунда, барча меҳмонлар уни олқишлар ва қарсаклар билан кутиб олишди! Эндиликда, “Алишер Раҳматуллаев шоу бизнесда кўринмаяпти, у ижодга қайтдими, қайтмадими?” деган саволларга маълумот бераманки, Лицензияга эгаман, шоу бизнесда ижод қиляпман! Балки, ҳозирча ТВда кўринмаётганлигим учун, шундай гаплар келиб чиқаётгандир? Аммо, ҳозирда янги қўшиқлар устида ишлаяпмиз! Бундан ташқари, “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирларининг Наманганда бўлиб ўтган босқичида ҳам иштирок этдим. Тўйим ҳақида гапирадиган бўлсам, авваламбор, Улуғбек ака Раҳматуллаевга алоҳида миннатдорчилик билдираман! Ўзи бизни "ака-ука" дейишларини кўп эшитганман, аммо, бу ажойиб инсон билан қариндошдан ҳам кўра яқинмиз, жуда ҳам юқори инсоний сифатларига эга инсон, нафақат хонанда, балки ҳақиқий инсон сифатида ҳурмат қиламан!

RMSC5987

Тўйимда куёвжўрам “Лолажон” қўшиғи билан танилган Музаффар Мирзараҳимов бўлди. Манзура опам, Жасур Умиров, Достон ака Убайдуллаев ва бошқа шоу бизнес оламидаги кўплаб дўстларимга миннатдорчилик билдираман!

YBBX9169

Улар қувончли кунимда мен билан бирга бўлишди! Шоу бизнес оламида шундай ажойиб кўплаб дўстлар орттирганимдан, улар билан қувончимни бирга баҳам кўрганлигимдан жуда бахтиёрман!

 UBIV6024

- Ижодга қайтган заҳоти оила қурганингиз, кўплаб саволларни келтириб чиқарди. Рафиқангиз билан қандай танишганлигингиз, ҳамда “шу инсон мени тақдирим” деб, қандай аниқ қарорга келганингиз кўпчиликни қизиқтирмоқда?

- Рафиқам билан бизни, мени бир қиз ўртоғим таништирган. Ўшанда илк танишганимиздаёқ, шундай бир ҳолат бўлдики, инсонни кўзларига тикилиб туриб, унда ўзингни кўрасан-ку, ҳис қиласан, сезасан ва биласан! Мен ҳам унинг кўзларига қараб туриб, бир қарорга келганман! Шу қиз менинг тақдирим эканлигини сездим! Шунинг учунми, тўйимиз ҳам жуда тез, 4 ой ичида бўлиб кетди! Ҳозирги кунда рафиқам билан жуда ҳам бахтлиман! Ўзимиз орзу қилгандек тўйимиз бўлди! Юқорида айтганимдек, рафиқамни шоу бизнесга алоқаси йўқ эди, аммо унда маҳорат бор. “Чора-чора” клипим рафиқамнинг ғояси билан суратга олинди. Қолаверса, яна бир сирни очаман (кулиб) рафиқам, мени клипимда умуман бошқа бир аёл суратга тушишини истамайди! Ёки аёлсиз клип суратга олишим керак, ёки у суратга тушиши керак. Энди, рашк ҳар бир оилада бўладиган ҳолат!

 MAWD2443

- Ҳозирда кимлар билан ижодий ҳамкорликдасиз?

- Ҳозирда аранжеровкачи бастакор Малик, доимий ҳамкорим Рустам Тўлашев ва бошқа ижодкорлар билан ижодий ҳамкорлик қиляпман. Шунингдек, Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига янги мусиқий альбом чиқариш ниятидаман! Эндиликдаги янги ижодим, қўшиқлар, клипларим мухлисларга албатта манзур бўлади, деб ўйлайман. Чунки, ижод борасида шошилаётганим йўқ, ҳар бир ижод намунаси ҳақида жиддий ўйлаб, мулоҳаза билан иш олиб боряпман! Қўшиқларнинг мазмуни ҳақида, ҳар битта сўзи ҳақида ўйлаяпман! Бугун куйлаб қолиб кетадиган қўшиқлар эмас, тингловчилар қалбига етиб борадиган қўшиқлар яратиш учун, нафақат ёшларга, балки ҳар қандай ёшдаги тингловчиларга манзур бўладиган қўшиқлар яратиш учун, астойдил ҳаракат қиляпман! Клипларнинг мазмунига ҳам жиддий аҳамият беряпман! 

 CKLD4863

Демак, тез кунларда Алишер Раҳматуллаев тингловчиларга ўзининг “Чора-чора” қўшиғини янги талқинда, видеоклип билан биргаликда ҳавола этади!

Саида Вахобова

LKTZ0592

CQVE6733

YGHR4075

XOLY1037

QZHF9216

 

GESF1315