OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ҲАЙЪАТ МАЖЛИСИ ЎТКАЗИЛДИ! 03.08.2016 02:59

 1470139392_dscn3612

Ўзбекистон Давлат Консерваториясида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятининг 2016 йил I ярим йиллик якунларига бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси ўтказилди.

1470139387_dscn3610

Унда Ҳайъат аъзолари, Вазир ўринбосарлари, Вазирлик Марказий аппарати бошқармалари ўринбосарлари, Вазирлик тизимидаги Республика Ташкилотлари раҳбарлари, Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, Театрлар, музейлар, спорт мактаблари, тизимдаги таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этишди.

1470139423_dscn3608

Маданият ва спорт ишлари Вазири Б.Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг I ярим йиллик якунларига бағишланган мажлисида белгиланган вазифалар ижросини ташкил этиш ҳамда, Вазирликнинг 2016 йил I ярим йиллик фаолияти якунлари таҳлили ва навбатдаги устувор вазифалар тўғрисида, маъруза қилди.

Бугунги кунда Маданият ва спорт соҳаларида катта ислоҳотлар, лойиҳалар амалга оширилмоқда. Вазирлик томонидан ўтган 6 ой мобайнида соҳани ривожлантиришга қаратилган 30 га яқин лойиҳалар, таклифлар ишлаб чиқилди.

Хусусан, маданият йўналишининг ўзида 3 та қонунга ўзгартириш киритиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқиляпти. 20 га яқин Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарор ва фармойишлари тайёрланиб, Вазирлик ва идоралар билан келишиляпти. 4 та Ҳукумат қарор лойиҳаси Вазирлик ва идоралар билан келишилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

2016 йил олти ойи давомида театр жамоалари томонидан 3010 та спектакл намойиш этилди, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари томонидан 23,6 мингдан ортиқ маданий тадбир ташкил этилди. Шунингдек, маданият муассасалари, маданият ва истироҳат боғлари, ҳайвонот боғлари, музейлар томонидан 42,7 мингта (112%)  тадбир ва экскурсиялар ўтказилди. Уларда 13,3 минг нафардан ортиқ аҳоли иштирок этди.

Андижон вилояти Қўғирчоқ театри янги биносининг очилиши муносабатлари билан жорий йилнинг 1-5 июнь кунлари Андижон шаҳрида Ўзбекистон Қўғирчоқ театрларининг X анъанавий Республика кўрик-фестивали бўлиб ўтди.

30 май куни Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг катта залида “Ёшлик баҳори” ёш опера ижрочиларининг Республка кўрик-фестивали ташкил этилди. Кўрик-фестивалда 18 ёшдан 32 ёшгача бўлган 100 нафардан зиёд профессионал ёш опера ижрочилари ўзаро беллашдилар. 31 май куни соат 19.00 да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат Академик катта театрида кўрик-танлов ғолиблари ҳамда ёш опера ижрочилари иштирокидаги гала-концерт ташкил этилди.

“Онам айтган аллалар” фестивалининг ҳудудий босқичлари Республика бўйлаб жорий йил апрель ойида ўтказилиб, унда 25 ёшдан 40 ёшгача бўлган жами 400 нафарга яқин ижодкорлар қатнашдилар. Фестивалнинг Республика босқичи жорий йил 29 июнь куни Ғофур Ғулом номидаги Маданият ва истироҳат боғида ўтказилди. Фестивалнинг Республика босқичида 42 нафар қатнашчи иштирок этди.

“Ниҳол” мукофоти танловининг туман (шаҳар) саралаш босқичлари жорий йилнинг май ойи давомида Республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилжи. Мукофот учун 2016 йил ўтказилган танловда 13 мингдан зиёд ижодкор ёшлардан 1180 нафари ҳудудий саралаш босқичларига йўлланма олдилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги 178-сонли қарори ижроси юзасидан 2016 йил 6 ойи давомида аввалги йилларда якунланмаган жами 23 та маданият ва аҳоли дам олиш марказлари фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, 2014-2015 йилларда таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари якунланмаган 74 тасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 декабрдаги 322 –сон қарорига асосан, 2016 йл 6 ойи давомида 2 та (Андижон вилояти ва Тошкент шаҳри) Маданият ва истират боғлари фойдаланишга топширилди.

Маданият ва санъат намоёндалари иштирокида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Тадбирлар ҳозирга қадар, Тошкент шаҳри, Жиззах, Наманган, Сурхондарё, Сирдарё, Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятларида ўтказилди.

Сентябрь-октябрь ойлари давомида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида ўтказилади.

26-29 май кунлари Фарғона вилоятида Олий таълим муассасалари талаба ёшлари ўртасида “Универсиада-2016” Республика спорт мусобақалари ўтказилди. Жорий йил апрель-июнь ойлари давомида Вазирлик тизимидаги 400 нафардан зиёд ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида малака ошириш кунлари ташкил этилди.  

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат Раҳбарлари Кенгашининг Тошкент Саммити иштирокчилари учун 22 июнь куни Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрида, 23 июнь куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида катта концерт дастурлари юқори бадиий савияда ўтказилди.

Вазирлик томонидан Давлат аҳамиятига молик 16 Халқаро ва расмий қабул маросимларининг концерт дастурлари ташкил этилди.

Аҳоли ўртасида 5360 та (2015 йилнинг шу даврига нисбатан 130%) тадбир ўтказилиб, унга 1 минг 277 минг нафардан ортиқ (111%), шундан 578,4 минг нафардан ортиғи хотин-қизлар (112%), вояга етмаганлар ўртасида ўтказилган 4107 мингта (115%), тадбирга 799,8 минг нафар (118,%), шундан 408,3 минг нафар қизлар (112,6%) жалб этилди.

1470139421_dscn3582

Шунингдек, Ҳайъат мажлисида Республика театрлари фаолиятини такомиллаштириш, аҳолига маданий хизмат кўрсати савиясини ошириш, Республикада спорт соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда, Республика спорт мактаблари фаолиятини ўрганиш натижалари, Республика музейлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни ҳамда, Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенция ижроси, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами муносабати билан ташкил этиладиган тадбирлар, ҳамда уларни ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Мажлис сўнгида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Вазирлик Матбуот хизмати