OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ИМКОНИЯТ, МАҲОРАТ ВА МУВАФФАҚИЯТЛАР МАСКАНИ” МАВЗУСИДАГИ МАТБУОТ АНЖУМАНИДАН! ЁШЛАР КЕЛАЖАГИ УЧУН... 15.08.2016 00:01

 IMG_7043

12 август куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги Ёшлар маданият ва санъат марказида фаолият бошлаган лойиҳалар юзасидан “Имконият, маҳорат ва муваффақиятлар маскани” мавзусида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

IMG_7240

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қошидаги Ёшлар Маданият ва санъат Маркази томонидан “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси, Тошкент Давлат Миллий рақс ва хореография Олий мактаби билан ҳамкорликда ёшларни Ватанга муҳаббат, Мустақиллик ғояларига садоқат ва фидоийлик руҳида тарбиялаш, юрт равнақига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, уларнинг кенг қамровли бунёдкорлик ва яратувчанлик жараёнидаги иштирокини кенгайтиришда, маданият ва санъатнинг ролини ҳар томонлама ошириш, шунингдек, бой маданий меросимиз, замонавий миллий эстрада ва жаҳон санъати дурдоналари асосида уларда юксак бадиий дидни шакллантириш, ҳамда ёш иқтидорларни рағбатлантириш тизимини янада кенгайтириш, ҳамда Марказ фаолиятини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ёшлар учун театр, рақс, эстрада санъати, интеллектуал билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган доимий фаолият юритувчи “Миллий ва замонавий эстрада хонандалиги”, “Миллий ва замонавий рақс”, “Ёшлар театр студияси”, ҳамда “Инглиз тили” лойиҳалари кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари учун бепул тарзда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 300 нафарга яқин ёшлар саралаш (кастинг) жараёнида ўз иқтидорларини намоён қилиб, ҳамда, ўз иқтидори ва қобилиятидан келиб чиқиб, тегишли гуруҳларга бўлинган ҳолда, лойиҳаларда иштирок этишни бошлашди!

IMG_7078

Мазкур муносабат билан ташкил этилган Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги бошқарма бошлиғи, Ёшлар маданият ва санъат Маркази директори Жамолиддин Узаков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Нодира Маҳмудова, Тоир Қўзиев, хонанда Акбар Атамуҳамедов ва 50 нафарга яқин лойиҳа иштирокчилари ҳамда, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

IMG_7045

Матбуот анжуманини Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги бошқарма бошлиғи, Ёшлар маданият ва санъат Маркази директори Жамолиддин Узаков бошқариб борди ва

IMG_7074

барча йиғилганларни Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги билан муносабати билан самимий табриклаб, Марказ қошида ташкил этилган лойиҳалардан кўзланган мақсад, ҳамда бу лойиҳалар фаолиятини йўлга қўйиш жараёнлари, кутилаётган натижалар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг, Ёшлар маданият ва санъат Маркази фаолияти ҳақида видеоролик намойиш қилинди.

IMG_7058

Сўнг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Нодира Маҳмудова, Тоир Қўзиев, хонанда Акбар Атамуҳамедовлар Тинч ва фаровон Юртимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, Марказдаги мазкур лойиҳаларнинг бепул тарзда ташкил этилганлиги, бу лойиҳаларнинг ёшлар ҳаётидаги аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

IMG_7050

Шунингдек, барча лойиҳалар раҳбарлари ҳам сўзга чиқиб, машғулотларни олиб бориш жараёнлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди.

IMG_7230

Улардан сўнг, лойиҳа иштирокчилари бўлган ёшларни айримларининг ота-оналари, яқинлари томонидан Ташкилотчиларга миннатдорчилик сўзлари айтилди. Мазкур лойиҳалар ёшларнинг бандлигини мазмунли равишда таъминлаётганликлари, уларнинг қалбидаги санъатга бўлган меҳрни, улардаги санъатга ва билим олишга бўлган иштиёқни янада ривожлантираётганликлари алоҳида таъкидлаб ўтилди.

IMG_7131

Тадбир якунида Ташкилотчилар ОАВ вакиллари ҳамда, лойиҳа иштирокчиларининг мазкур лойиҳалар юзасидан бўлган барча саволларига мазмунли жавоб қайтардилар.

IMG_7160

Марказ томонидан ўтказилаётган лойиҳалар ҳақида қисқача маълумот:

“Миллий ва замонавий эстрада хонандалиги” ва “Миллий ва замонавий рақс” лойиҳалари бўйича ҳафтада 3 марта, “Ёшлар театр студияси” лойиҳаси бўйича ҳафтада 5 марта, “Инглиз тили” лойиҳаси бўйича ҳафтада 4 марта ўқув машғулотлари юқори савияда олиб борилмоқда.

IMG_7170

Лойиҳа иштирокчилари учун Марказ томонидан барча шароитлар замон талаблари асосида яратилган бўлиб, кенг ва шинам махсус ўқув хоналари, рақс ва театр заллари, замонавий тарзда жиҳозланган овоз ёзиш студияси ажратилган. Иштирокчилар назарий ва амалий билим олишлари учун замонавий ўқитиш услубига асосан, тегишли ўқфув жиҳозлари, ўқув-адабий қўлланмалар ҳамда кўргазмали воситалар ва электрон дарсликлар билан тўлиқ таъминланган.

IMG_7127

Лойиҳаларни ноанъанавий тарзда ташкил этиш ва иштирокчиларни янада пухтароқ билим олишлари учун мазкур лойиҳаларга тегишлилиги бўйича таниқли ва машҳур эстрада хонандалари, театр ва кино актёрлари, актрисалари, маҳоратли раққос ва раққосалар ҳамда инглиз тили бўйича мутахассислар томонидан мунтазам тарзда ўқув ва амалиёт машғулотлари олиб борилади.

Шунингдек, мазкур лойиҳаларда фаол бўлган иштирокчиларни рағбатлантириш, лойиҳа машғулотларини ноанаъанавий тарзда ўтказиш, ҳамда ёшларнинг маданий ҳордиқ олишларини ташкил этиш мақсадида, Тошкент шаҳридаги театрлар, маданий мерос объектлари, музейлар, маданият ва истироҳат боғлари, Ҳайвонот боғи ҳамда Тошкент Планетарийсига алоҳида режа асосида бепул ташрифларини уюштирилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, лойиҳаларнинг асосий мақсади, ўқувчи-ёшларда ватанпарварлик, шукуроналик ҳиссини камол топтиришга ва уларнинг келажакка бўлган мустаҳкам ишончини янада орттиришга, ҳамда ёшларни турли салбий оқим ва ёт ғоялар, зарарли иллатлар таъсиридан ишончли асраш ва ҳимоялашга ҳаракат қилади.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Umar

Фотолар учун фотограф Умар Комиловга

миннатдорчилик билдирамиз

IMG_7148

IMG_7069

IMG_7070

IMG_7170

IMG_7231