OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ПРЕМЬЕРА! "СЕНСИЗ" ФИЛЬМИ: НАФРАТДАН МУҲАББАТГАЧА! 06.01.2013 10:01

premera-8_6.jpg
Бугун 6 январь куни соат 17.00 да, Алишер Навоий номли (собиқ Панорама) киносаройда «Сенсиз» фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
premera-5_6.jpg
Премьерада кўплаб машҳурларни кўриш мумкин эди.
Режиссёрлар Аюб Шахобиддинов, Иброҳим Расулов, Дилмурод Масаидов, Нозим Жумаев, актёрлар Акбархўжа Расулов, Умид Искандаров, спортчи Одил Аҳмедов, телебошловчи журналистлар Даврон Кабулов, Шоира Рауфбоева, “Тасвир” газетаси муҳаррири Шаҳноза Бозорова, “Даракчи” газетасидан Қамариддин Шайхов, журналистлар Дилбаҳор Худойбердиева, Нодира Саидазимова, “Тошкент” радиосидан журналист Шоира Юнусова, Орият Доно радиосидан Акмал Мирзо, “Shov-shuv.uz” ва Fattohhon.com сайтлари вакиллари ва бошқалар...
 
premera-1_7.jpg
Фильм ижодкорларини саҳнада актёр Акбархўжа Расулов таништирди.
premera-sensiz-2.jpg
Фильм продюсери ва бош рол ижрочиси Ёқуб Аҳмедов
Режиссёр Дилмурод Турдибоев
premera-sensiz-10.jpg
premera-sensiz-11.jpg premera-sensiz-12.jpg
premera-sensiz-3.jpg
premera-sensiz-13.jpg
premera-7_6.jpg
Бош ролларда Райҳон Уласенова, Дилноза Кубаева, Алишер Узоқов, шунингдек Улуғбек Абзалов, Мунаввара Абдуллаева, Саид Мухторов, Дилдора Ҳошимова, Анжелика Есимбетова, Ёрқиной Ғозиева ва бошқалар...  
 
premera-11_5.jpg
premera-12_5.jpg
premera-9_5.jpg
premera-10_5.jpg
Фильм мелодрама жанрида суратга олинган бўлиб, асосий мавзуси оила ҳақидадир.
Фильмдаги актёрлар ижро профессионал даражада, деб ўйлаймиз. Айниқса, Дилноза Кубаева ва Ёқуб Аҳмедовлар ижроси таъсирли чиққан. Фильм сюжетлари қизиқарли, юморлардан ўз ўрнида фойдаланилган. Актёр Алишер Узоқов бир вақтнинг ўзида ҳам комик ва жиддий ҳолатларни ролида уйғунлаштира олган. Дилноза Кубаева ҳам қувноқ саҳналар билан бирга дардли саҳналарни маҳорат билан ижро этди. Ёқуб Аҳмедовнинг бу илк бош роли ва унинг актёрлик маҳорати ошганлигини сезиш қийин эмас.
Фильм бошиданоқ комедик саҳналари билан томошабинни ўзига қарата олди ва сўнг таъсирли саҳналари билан ниҳоясигача кўришларини таъминлади, деб ўйлаймиз.
Лекин, шу билан бирга иш бор жойда камчилик бўлади, дейилганидек баъзи бир камчиликлардан ҳам ҳоли эмас, назаримизда. Масалан, Райҳон Уласенова қаҳрамонининг икки фарзанди, онасининг вафотидан сўнг, бирор марта ҳам онаси ҳақида сўрамасликлари, болаларни онасининг йўқлигига мутлақо бефарқлиги ҳайрон қолдиради. Негаки, ёш бола онасига ва отасига жуда ўрганган бўлиши бу табиий ҳолат бўлиб,  бирор марта бўлса-да, онаси ҳақида сўрашлари керак эди, назаримизда.
premera-6_5.jpg
Фильмнинг асосий муваффақияти ундаги актёрлар ансамбли ва уларнинг таъсирли ижроси, деб ўйлаймиз. Фильмда бош қаҳрамон Дилноза Кубаева талқинида, радио DJ лар ҳаётига назар солинган.
Фильмдан ёдда қолган жумлалар:
- Уйга кетсак-чи?
- Қаҳва ичсак-чи?
 
- Узугингиз яна бир кунга занглайдиган бўлди!
 
- Лицензия чет эл хонандаларининг мусиқаларини ўғирлаш учун берилмайди!
 
100 марта эшитгандан, фильмни кинотеатрда бир бор кўрган афзал!
“Сенсиз” 7 январдан кинотеатрларда намойиш қилинмоқда!

 

Репортаж: Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Фотолар учун журналист ва фотограф Шерзод Икрамутдиновга миннатдорчилик билдирамиз.

 

ФОТОЛАР:

premera-4_6.jpg

 

 

premera_261.jpg

 

 

premera-3_6.jpg premera-2_6.jpg

 

 

premera-sensiz-4.jpg

 

 

 

foto-premera-1.jpg

 

premera-sensiz-7.jpg

 

 

premera-sensiz-8.jpg

 

 

foto-premera-2.jpg

 

 

premera-sensiz-5.jpg

 

 

premera-sensiz-9.jpg

 

 

premera-sensiz-1.jpg

 

 

premera-sensiz-6.jpg

 

 

foto-premera.jpg

 

 

 

premera-sensiz.jpg

 

 

 

 

 

premera-sensiz-14.jpg