OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ФОНД ФОРУМ ЙИЛНИНГ ЭНГ ЁРҚИН ЛОЙИҲАЛАРИ САРБОНИ . . . 07.01.2013 08:49

 
fond-forum.png
Ўзбекистон Маданияти ва санъати форуми жамғармаси, яъни Фонд Форум бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг фаол ва  йирик жамоат ташкилоти бўлиб, унинг  атрофида маданият ва санъат намоёндалари, жамоат арбоблари, иқтидорли ёшлар, турли соҳалар мутахассислари, хомийлар, бир сўз билан айтганда, мамлакатимиз тақдирига бефарқ бўлмаган барча инсонлар бирлашган. Фонд Форум лойиҳалари бой маданий-маънавий меросимиз ва замонавий санъатимиздаги энг яхши жиҳатларни кашф этиш, ҳамда уларни дунёга танитиш, истеъдодларни кўллаб-қувватлаш, маҳалла ва ҳашар каби анъаналарни тиклаш, ижтимоий муаммолар ечимига ҳисса қўшиш ва янгиликларни олиб кириш борасидаги саъй-ҳаракатлар асосланган бўлиб, бугунги кунда анъанага айланиб бормоқда.  Фонд Форум лойиҳалари инсонларни қўллаб-қувватлаш, мода ва дизайн, халқаро фаолият, продюсерлик лойиҳалари, маънавий билимларни ошириш, инклюзив таълим, спорт соҳаси, кино ва театр соҳасини қўллаб-қувватлаш, грант лойиҳалари, фестиваллар, кўргазмалар, концертлар, анжуманлар, форумлар, давра суҳбатлари, хайрия акциялари, ижтимоий лойиҳалар, кўкрак бези саратонига қарши лойиҳалар, халқ табобатини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, болалар ижодиёти ва спорти марказлари, ижтимоий муассасаларни қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш, янги ижтимоий муассасаларни барпо этиш, ноширлик фаолияти каби бир қатор йўналишларни ўз ичига олган. Ўтган 2012 йил давомида ҳам Фонд Форум томонидан, бир неча йиллардан буён ўтказилиб келинаётган лойиҳалар билан биргаликда, жамиятимиз ҳаётида муҳим ўрин эгаллаган янги лойиҳалар ҳам амалга оширилди. Жумладан, “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали, “1000 та никоҳ ва 1000та суннат тўй”, Art Week Style.uz санъат ҳафталиги, “Олтин гепард” Тошкент халқаро кинофоруми, “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали, “Келажак овози” иқтидорли ёшлар танлови ва бошқалар.
 
2012 ЙИЛ
forum-socialno-otvetstvennih-grajdan.jpg-Январь ойида Фонд Форум, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди, “Маҳалла” республика хайрия жамғармаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, “Меҳр нури” жамоат жамғармаси, “Аёллар кенгаши” республика жамоат бирлашмаси, “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси “Ўзбекистон ижтимоий масъул фуқаролари форуми” лойиҳасини эълон қилди. Ижтимоий масъул фуқаролар ва кичик бизнес субъектлари, грант олувчилар ва Лойиҳанинг ҳудудий фаол ташаббускорлари сифатида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
- иштирокчиларни ихтиёрий равишда ижтимоий дастур ва лойиҳаларга ҳамкор сифатида жалб этиш;
- иштирокчиларнинг маъмурий тизим борасидаги долзарб таклифларини қўллаб-қувватлаш;
- жамоат назорати ғоясини амалиётга тадбиқ этиш;
Орадан деярли бир йилга яқин муддат ўтиб эса, 2012 йил ниҳояланаётган ой, 5 декабр куни, Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши Ўқув марказида “Ижтимоий масъул фуқаролар форуми” 2012 йилда ўз фаолияти якунларига бағишланган анжуман ташкил этди. Республикамиз вилоятлари билан видеалоқа кўринишида ташкил  этилган тадбирда форумнинг бир йиллик фаолияти тўлиқ таҳлил этилди, ташкилий масалар кўриб чиқилди ва навбатдаги вазифалар белгиланди. Инсонларни бахтга сазовор қилиш истагида ёниб яшаётган,  фуқаролар ҳаёти тўкис бўлишига бефарқ бўлмай, ўз фидоийлигини, моддий ва маънавий кўмагини аямаётган юртдошларимиздан иборат бўлган мазкур “Ижтимоий масъул фуқаролар форуми”, келгуси йилларда ҳам ўз фаолиятини давом эттиради.
 
book.jpg- 18-22 январь кунлари Мадрид шаҳрида ўтказилган FITUR-2012 халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасида “Фонд Форум тақдим этади: Ўзбекистон” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Нашр мутахассислар ва меҳмонларнинг юқори эътирофига сазовор бўлди. Икки йилдирки, Фонд Форум кўмаги билан ушбу ярмаркада “Келажак Тур” халқаро ёшлар туризми бюроси иштирок этмоқда. Анъанага кўра, “Келажак тур” бюроси стенди Фонд Форумнинг сайёҳлар, экспертлар ва мутахассислар учун қизиқарли “Асрлар садоси” анъанавий маданият фестивали, Art Week Style.uz санъат ҳафталиги сингари лойиҳалари ҳақида, ахборот материалларини тақдим этди. “Фонд Форум тақдим этади: Ўзбекистон” китоби, фотосуратлар, инглиз, француз ва рус тилларидаги мазмунли матнлар, ва Марказий Осиё ҳунармандлари санъати ва ўрта асрлар меъморчилиги намуналарига қизиққанларни ўзига тортади. Ўзбекистоннинг қадимий дурдона шаҳарлари бўйлаб, йўлбошловчи вазифасини ўташи мумкин бўлган бу асарга, алоҳида жой ажратилди.
 
- Москвада анъанавий тарзда, Фонд Форум томонидан ташкил этиладиган Ўзбек маданияти кечаси бўлиб ўтди. Кечада махсус лойиҳа — аждодлар мероси, анъаналарга эҳтиром каби мавзуларга бағишланган фотокўргазма тақдим этилди. Ўзбек санъати ихлосмандлари, Россиядаги кенг жамоатчилик вакиллари тадбир меҳмонлари бўлдилар. Москвада Ўзбек маданияти кечаси 9 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда. Метрополь” меҳмонхонасининг шинам залида ўтказилган “Ўзбек маданияти” кечасига машҳур сиёсатчилар, дипломатлар, тадбиркорлар, замонавий санъат, бизнес олами вакиллари, муҳаррирлар ва бошқалар ташриф буюришди. Миллий энергетика хавфсизлиги жамғармаси бош директори Константин Симонов, МДҲ давлатлари институти директор ўринбосари Владимир Жарихин, Москвадаги Карнеги маркази илмий кенгаши аъзоси Алексей Малашенко, “Сиёсат” жамғармаси президенти Вячеслав Никонов, Россия Фанлар академияси Иқтисодиёт университети директори Руслан Гринберг, Москва хорижий тиллар институти ректори, Россия табиий фанлар академияси академиги Эмма Володарская, Москва давлат тилшунослик университети ректори Ирина Халеева, Ксения ва Артур Чилингаровлар, “Русский силуэт” хайрия фонди президенти Татьяна Михалкова, дизайнер Елена Ярмак, A`la Russe директори Анастасия Романцова, de Grisоgono президенти Фаваз Груози, РФда хизмат кўрсатган мураббий Ирина Винер, режиссёрлар Егор Кончаловский ва Сергей Соловьев, артистлар Валерий Баринов, Валерия ва унинг турмуш ўртоғи Иосиф Пригожин ҳамда ўғли, хонанда Иракли Пирцхалава, дунё гўзали-2011 Алиса Крилова ва бошқа кўплаб меҳмонлар шулар жумласидандир. Кечада Фонд Форум, GULI бренди ва ёш истеъдодли фотосураткаш Алихондан маҳсус лойиҳа тақдим этилди. Аждодлар мероси ва анъаналарга эҳтиром мавзусида намойиш этилган кўргазма фотографиялари, образлар алмашинуви билан эътиборни тортади: ёш қаҳрамонлар кўз ўнгингизда катта авлод вакилига айланади, ёки бунинг акси, кекса аёллар аста-секин ёшликка қайтишини кузатиш мумкин. Бироқ уларнинг кийим-боши ўзгармайди, кўргазманинг асосий мақсади ҳам шу — авлодлар бир-бирини алмаштиради, бироқ анъаналар боқий давом этади. Ўзбек киноси юлдузлари Клара Жалилова, Яйра Абдуллаева, Азиза Бегматова, Рихси Иброҳимова, Тўти Юсупова, Дилноза Кубаева, Райҳон Уласенова ҳамда, махсус саралашдан ўтган ёш моделлардан иборат жами, 20 нафар аёл мазкур лойиҳада иштирок этган. Лойиҳани амалга оширишда Фонд Форум ҳамда Ўзбекистон тарихи музейи, Ўзбекистон амалий санъат музейи, Тамара хоним номидаги уй-музей, Миллий санъат маркази ва коллекционерлар тўпламидан, қадимий миллий либослар ва зеб-зийнатлардан фойдаланилган. GULI заргарлик брендининг замонавий кўринишдаги қадимий тақинчоқлари, ўтмиш ва келажакни боғловчи ришта ролини ўтади. Меҳмонлар GULI тўпламида анъанавий ва замонавий шакл-шамойиллар уйғунлиги, Ғарб ва Шарқ чорраҳасининг гувоҳи бўлдилар.
-16-17 февраль кунлари Тошкентда “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш−мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзуидаги халқаро анжуман бўлиб ўтди. Ундан кўзланган мақсад, юртимизда таълим тизимини янада ривожлантириш ва мустақиллик йилларида мамлакатимиз шу жабҳада эришган ютуқлари билан кенг жаҳон оммасини таништиришдир. Мазкур тадбирда Фонд Форум ва Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди, “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази, Ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашувчи марказ, “Yangi Avlod Forumi” болалар ижодиёти маркази сингари ҳамкор ташкилотлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари, таълим соҳаси мутахассислари, таниқли олим ва етакчи жаҳон илмий-таълим марказлари ходимлари иштирок этди.
tabassum-16.jpg
- 4 март куни пойтахтимиздаги “Интерконтиненталь” меҳмонхонасида ўтказилган “Тўй мавсуми-2012” кўргазмаси доирасида Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Меҳр нури” жамғармаси, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди ҳамкорлигидаги хайрия лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Сўнг, мазкур “1000 та Никоҳ ва 1000 та Суннат тўй” хайрия лойиҳаси, 2012  йилнинг  март ойидан то  ноябрь ойига қадар, юртимиз бўйлаб амалга оширилди. Йил давомида лойиҳа доирасида, ижтимоий мухофазага муҳтож оилалар фарзандларига Никоҳ ва Суннат тўйлари ўтказилди. Барча келинчаклар “Guli” брендидан келинлик либосларини кийдилар. Барча Никоҳ тўйлари бўлиб ўтган келин-куёвларга, Фонд Форум логотипи туширилган осма соатлар, Guli брендидан оилавий тумор, ҳамда лойиҳа муаллифи Гулнора Каримованинг табрик сўзлари битилган откриткалар топширилди. Ҳомийлар томонидан телевизорлар, гиламлар, холодильниклар, микротўлқинли печлар ва шу каби маиший хизмат буюмлари совға қилинди. Суннат тўйлари бўлиб ўтган болажонларга, лойиҳа муаллифи Гулнора Каримованинг махсус табрик сўзлари битилган откриткалар, спорт костюмлари, велосипедлар, совғалар берилди. Йил бошидан ноябргача, шаҳар ва вилоятларимизда ҳаммаси бўлиб 952 та никоҳ ва 1207 та суннат тўйлари бўлиб ўтди. 25-26 март кунлари Навоий вилоятида бошланган тўйлар, 23 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўз ниҳоясига етди. Лойиҳа доирасида юртимиз бўйлаб 2159 та тантана ташкил этилди.
 
ecopark.jpg - 7 апрель куни Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаси — Фонд Форум томонидан “Мицубиси Корпорейшн” компанияси кўмаги остида қурилган илк экологик боғнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида, Лойиҳа муаллифи – Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси профессор Гулнора Исломовна Каримова, “Мицубиси Корпорейшн” компаниясининг Тошкентдаги ваколатхонаси директори Кенжи Ито, ҳайкалтарош, экобоғни бунёд этиш ишчи гуруҳи аъзоси Марина Бородина сўзга чиқиб, маданият ва санъат арбоблари, дипломатик корпус вакиллари, жамоат ташкилотлари, ижодкор ва фаол ёшлар, талабалар, ўқувчилар, болалар ва уларнинг ота-оналари – барча иштирокчи ва меҳмонларни табриклашди. Кўркам ҳиёбон барпо этиш мақсадида бўлиб ўтган “Кўчат ўтказ” акцияси доирасида эса, эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари, актёрлар, шифокорлар, спортчилар, фаол ёшлар ва болалар 60 та настарин кўчатлари, ниҳоллар ўтказишди. Жумладан, Гулнора Исломовна Каримова “меҳр-муҳаббат дарахти”, халқ артисти Муножат Йўлчиева “оила дарахти”, Успенский номидаги РИМАЛ директори Дилдора Жамолова “илҳом дарахти”, шифокорлар “саломатлик дарахти”, “омад дарахти” ва бошқа кўплаб кўчатларни экишди. Турли қизиқарли ва ғаройиб инсталляция-аттракционлар барча ёш вакилларининг эътиборини тортди. Булар: металл трубалардан ишланган икки метрли ўргимчакнинг оёқлари арқон билан тортилган; пластик баклажкалардан барпо этилган зинали горка, боққа кираверишда баклажкалардан бунёд этилган фаввора, ўсимликдан бунёд этилган яшил лабиринг; оддий ўриндиқлар ўрнига автомобиль шиналаридан фойдаланилган арғимчоқлар, қумдон йўлаги ёғочдан ясалган; автомбиль шиналаридан бунёд этилган йўлаклар, сакраш учун турли рангли қоплар. Боғ айниқса, болажонларга қувонч улашди.
 
-2012 йил апрель-май ойларида Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди ҳамкор ташкилотлар билан бирга Ўзбекистонда инклюзив таълимни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга бағишланган қатор тадбирларни ўтказди. 2-28 апрель кунлари мамлакатимиз бўйлаб имконияти чекланган болалар ва катталар иштирокидаги футбол ўйинлари, маҳорат дарслари, 25 апрель куни барча вилоятларни боғловчи видеоанжуман, 8 май куни Тошкентда бўлиб ўтган “Узлуксиз инклюзив таълимни ривожлантиришда оиланинг роли” халқаро анжумани шулар жумласидандир. Мазкур тадбирларда ҳаммаси бўлиб 5 минг киши иштирок этди.
 
bazar-art.jpg- “Bazar-Art” кўргазма-ярмаркаси пойтахт маданий ҳаётидаги энг ёрқин лойиҳаларидан бири бўлиб, анъанавий ва замонавий амалий санъат соҳасидаги ижодий салоҳиятни юзага чиқариш, кенг жамоатчиликни мазкур соҳадаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш, ижодкор сулолалар ва истеъдодли ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш ҳамда, миллий меросни сақлашга йўналтирилган. Кўргазма-ярмарка Ўзбекистоннинг турли чеккаларидан келган маҳоратли уста ва хунармандларни Тошкентга йиғади. Лойиҳа Ўзбекистондаги миллий амалий санъатнинг ҳозирги даражасини ўрганиш, унинг йўқолиб кетаётган йўналишларини қайта тиклаш ва ривожлантириш, ижодкор сулолалар, маҳоратли усталарни қўллаб-қувватлаш, миллий меросни сақлаб қолиш ва кўпайтиришга хизмат қилади. Мазкур кўргазма-ярмарка йилига икки марта, баҳор ва кузда ўтказилади. Ўнинчи маротаба ўтказилаётган “Bazar-Art. Баҳор 2012” Миллий санъат марказининг беш йиллик тўйига бағишланган бўлиб, 27 март куни соат 18.00 да очилди. Ташкилотчилар: Фонд Форум ҳамда ”IJOD” рассомлар, санъатшунослар ва халқ усталари уюшмаси бўлди. 24 ноябрь куни эса Миллий санъат марказида “Bazar-Art” кўргазма-ярмаркаси ўн биринчи маротаба ўтказилди.  26 ноябрь куни лауреатларни тақдирлаш маросими бўлиб, кўргазма-ярмаркада юртимизнинг турли бурчакларидан 150 нафар ҳунарманд усталар иштирок этишди. Энг маҳоратли иштирокчиларга 8 та номинация бўйича лойиҳа муаллифи Гулнора Исломовна Каримованинг диплом ва совринлари топширилди. Бундан ташқари, “Bazar-Art” кўргазма-ярмаркаси қатнашчилари турли ташкилотларнинг рағбатлантирувчи ҳамда, Фонд Форумнинг махсус совғалари тақдим этилди. Шунингдек, таниқли чиннигар рассом Шахноза Мўминова хотирасига бағишлаб, «IJOD» уюшмаси қошида Тошкент шаҳрида чиннигарлик мактаб-студиясини ташкил этиш учун 6 млн. сўм миқдоридаги махсус грант рассом Римма Газалиевага берилди. “Bazar-Art” доирасида анъанавий Бухороча каштадўзлик, наққошлик, Ғурумсарой кулолчилиги, ёғоч ўймакорлиги ва миллий қўғирчоқлар ясаш бўйича, 5 та маҳорат дарси ҳам ташкил этилди.
 
vo_imya_jizni.jpg- “Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафони Гулнора Исломовна Каримова ташаббуси билан 2010 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда.  Форум-марафондан кўзланган асосий мақсад – кўкрак бези саратонига қарши кураш борасидаги долзарб муаммоларни бартараф этиш, хусусан, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида аёллар учун тиббий текширув акцияларини ўтказиш, касалликни даволаш учун дори-дармонлар ҳарид қилиш мақсадида маблағ тўплашдир. Форум-марафонни ўтказишдан тушган маблағ эвазига ҳар бир вилоятда тиббий текширувлар ўтказилиб, мутахассислар саратон касалликларининг олидини олиш мақсадида ҳар йили тиббий текширувдан ўтиш кераклиги ҳақида аёлларни огоҳлантирадилар, бепул маммография ва онкологик текширувлар, УТТ-диагностикасини ўтказадилар, зарур дори-дармонлар билан таъминлайдилар. Мазкур марафон энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб, ҳар йили ўн минглаб иштирокчиларни бирлаштиради. Форум-марафон ташкилотчилари: Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмасидир.  Мазкур лойиҳа доирасида “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, Сьюзан Г. Комен номидаги кўкрак саратонига қарши кураш фонди (The Susan G. Komen Breast Cancer Foundation) билан ҳамкорлик келишуви имзолади. Сьюзан Комен (Susan G. Komen for the Cure) кўкрак саратонига қарши кураш фондининг халқаро элчиси Донна Сандерсен (АҚШ) форум-марафон лойиҳаси ташкилий қўмитаси вакиллари учун икки кунлик тренинг ўтказди.  Шунингдек, “Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафонининг Тошкентдаги якуний босқичигача роппа-роса бир ҳафта қолганида, ўзбек эстрада ва кино юлдузлари ҳамда, “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази фаоллари пойтахтимиздаги “Jar” стадионида хайрия футбол ўйини ўтказдилар. Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Исломовна Каримова илк рамзий тўпни тепиб берганидан сўнг “Ҳаёт учун!” шиори остида хавфли вазиятлар, гўзал голлар, қизиқарли ҳодисаларга тўла икки таймли қизғин ўйин бўлиб ўтди. “Ҳаёт учун футбол!” акцияси ташкилотчилари: Фонд Форум, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, “Келажак овози” ЁТМ ҳамда “Ўзбекистон ижтимоий масъул фуқаролари форуми” ННТ.
 
marafon.png 1 май куни эса, 20 мингдан ортиқ киши, йилнинг энг йирик оммавий хайрия лойиҳаси — кўкрак бези саратонига қарши курашга қаратилган “Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафонида иштирок этиш учун келди. Марафон ташкилотчилари — Фонд Форум, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, Сьюзан Комен номидаги жамғарма (АҚШ) ҳамда “Аёллар кенгаши” РЖБ ўзбек аёлларини ўз соғлиғига эътиборлироқ бўлиш, миллионлаб аёлларнинг ҳаётига зомин бўлаётган дунёда энг кенг тарқалган бу онкологик касалликнинг олдини олиш учун мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтишга чақирди. Лойиҳани АҚШ, Корея, Ҳиндистон, Италия элчихоналари, ЮНЕСКО, Британия кенгаши, БМТ, БМТ Тараққиёт дастури, БМТ Аҳолишунослик фонди, Япониянинг JICA халқаро ҳамкорлик агентлиги, Кореянинг KOICA халқаро ҳамкорлик агентлиги, Конрад Адэнауэр номидаги жамғарма, Жаҳон банки, Германиянинг GIZ ривожланиш агентлиги ва бошқа халқаро ташкилотлар қўллаб-қувватлаётган бўлиб, улар марафоннинг фаол иштирокчиларига айланишди. Марафон беш босқичда ўтказилиб (инклюзив таълимни қўллаб-қувватлаш учун; 12 ёшгача болали оилалар; лицейлар ва мактаблар ўқувчилари; турли ташкилотлардан аёллар, шифокрлар ва дипломатик корпус вакиллари; талабалар, фаоллар, артистлар, спортчилар), ҳар бир босқич ғолибларига соврин ва дипломлар топширилди. Хусусан, совринларга қуйидагилар сазовор бўлишди: энг фаол оила – тошкентлик Хўжаевлар оиласи, энг фаол ўқув юрти – Тошкент тиббиёт академияси, вилоятлардаги форум-марафонларнинг энг фаол иштирокчилари–Умида Бобомуҳамедова (Сурхондарё вилояти), Нилуфар Рўзиева (Навоий вилояти), Инобат Маматқулова (Жиззах вилояти) ва Гўзал Комилова (Андижон вилояти.). Шунингдек, марафон ҳамташкилотчиси — Сьюзан Комен номидаги жамғарма вакили Донна Сандерсон аёлларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш учун шифокорлар билан биргаликда ҳар йили вилоятлар бўйлаб сафар уюштирувчи “Ҳаёт учун!” уюшмасининг ишчи гуруҳи, “Sanofi Aventis” фармацевтика компанияси ҳамда “Ҳаёт учун!” ҳамжамиятининг энг фаол ва жасур аёллари — Галина Суплотова, Зубайда Ҳамидова, Марина Курмонбоевани тақдирлади. Бу аёллар касаликка қарши курашиш, ўз кучи ва келажагига бўлган ишонч намунасидир. Барча қаторида марафонда югурган “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси Ташкилий қўмитаси раиси Гулнора Каримова 23 апрель куни “Жар” майдонида ўтказилган “Ҳаёт учун футбол” ўйинида фаол иштирок этган хонанда ва актёрларга дипломлар топширди. Марафон ва футбол ўйинидан тушган умумий маблағ 216 млн. сўмни ташкил этди.
 
asrlar-sadosi.gif- “Асрлар Садоси” анъанавий маданият фестивали, халқимизнинг анъана ва удумлари, амалий санъати ва миллий ошхонаси, халқ оғзаки ижоди каби йўналишларининг турфа ва хилма-хил эканлигини намоён этадиган лойиҳадир. 2012 йилда "Асрлар садоси" анъанавий маданият фестивали, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги қадимий Тупроққалъа ёдгорлигида ўтказилди. Икки кун мобайнида фестивалда ўзбек фольклори, мусиқаси, санъати, ҳунармандчилиги, халқ ўйинлари, миллий беллашувлари, либос ва таомлари борасидаги анъаналари намойиш этилди. Шунингдек, маҳаллий археологлар томонидан маҳорат дарслари ёшлар, сайёҳлар ва меҳмонларни тўплади. “Асрлар садоси”нинг ҳар бир тадбирида минглаб меҳмонлар иштирок этишди. Фестивалнинг якуний гала-концертида 15 минг киши қатнашди. “Асрлар садоси-2012” фестивали меҳмонлари: Италия Миллий мода палатаси президенти Марио Бозелли рафиқаси билан, “Chrisitie’s” аукцион уйи минтақавий директори Гай Визи, аукциончи Эдвард Райзинг (Буюк Британия), “Assouline Publishing” нашриёт уйи раҳбари Яффа Ассулин (АҚШ), ЮНЕСКО Бош директори махсус маслаҳатчиси Коичиро Мацуура (Япония), “Sotheby’s Россия ва МДҲ” аукцион уйи санъатшунос ва директори Михаил Каменский, Женева кантон парламенти аъзоси Ги Метан (Швейцария), продюсер, блогер Михаил Шапиро (АҚШ), парламент депутати Киоко Накаяма (Япония), “Sonosite” компанияси минтақавий директори Хельмут Баблер (Австрия), Венгрия Миллий ресурслар вазирлиги маданият масалалари котиби Геза Счеч, Лейпциг этнографик музейи директори Клаус Деймель (Германия), Дрезден давлат рассомчилик тўпламлари Янги рассомлар галереяси директор ўринбосари Брижит Далбажева (Германия), коллекционер, галерея раҳбари Иштван Зельник (Венгрия), антрополог Биро Андрас Зольт (Венгрия), эколог, Австрия Технология институти илмий ҳодими Мартин Янг, продюсер, режиссёр ва сценарийнавис Режи Гезельбаш (Франция), продюсер, “B-Tween” кинокомпанияси президенти Арно Фрилле (Франция), юртимизда рўйҳатдан ўтган дипломатик корпус вакиллари, рассомлар, санъатшунослар, олимлар, шифокорлар, мусиқачилар ва бошқалар...   
 kelajak_ovozi-8.jpg
-Келажак овози» йиллик Республика ёшлар танлови -  Ўзбекистонда ўтказиладиган, ёшларга мўлжалланган энг йирик лойиҳалардан биридир. 2009 йилдан танлов қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилмоқда:
 «Анъанавий санъат» (тасвирий санъат, безакли амалий санъат, фольклор, рақс);
«Адабиёт ва журналистика» (наср, назм, публицистика).
2012 йили иштирокчилар сони 79 минг нафарга етган бўлиб, бу Ўзбекистонда ўтказиладиган танловлар учун рекорд даражасидаги сондир.
Танловда 15 ёшдан 25 ёшгача йигит-қизлар иштирок этишади. Бугунги кунга келиб республикамизнинг барча ҳудудларида бир ном билан аталувчи "Келажак овози" Ёшлар ташаббуслари марказлари фаолият олиб бормоқда. Марказда Фонд Форум ва "Меҳр Нури" ҳайрия жамғармаси томонидан мунтазам ўтказиб келинаётган дастур ғолиблари, иқтидорли ёшлар ўз лойиҳалари ва таклифларини ҳаётга тадбиқ этишади. Жамоатчилик кенгаши таркибига таниқли жамоат, маданият ва санъат вакиллари, олимлар, олий ўқув юрти ректорлари, экспертлар, турли йўналишлар бўйича мутахассис ва амалиётчилар, жамоат ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари киритилган. Улар қаторида Ўзбекистон ҳалқ артистлари Муножат Йулчиева, Зулайхо Бойхонова, Абдухошим Исмоилов, Маҳмуд Намозов, академик Акбар Раҳимов, академик Мақсуд Мамадалиев, Ўзбекистон ҳалқ рассоми Акмал Нур, “Осиё рамзи” Ўзбекистон модельерлар уюшмаси раҳбари Холида Камилова ва бошқаларни санашимиз мумкин. Жамоатчилик кенгаши раиси - «Келажак овози» танлови лойиҳа муаллифи, профессор Гулнора Исломовна Каримова. Жамотчилик кенгаши вакиллари “Келажак овози” танлови ғолибларини, саралаш ва уларни аниқлаш жараёнида бевосита иштирок этади. Тантанали тақдирлаш маросимида танлов ғолибларига диплом ва совғаларни Жамоатчилик кенгаши вакиллари, ҳамда бошқа таниқли шахслар топширадилар.
guli.jpg  
 
- GULI бренди, Монаконинг шаҳодаси Альберт II жамғармаси ва АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтон жамғармаси томонидан 23 май куни ўтказилган гала-кечанинг асосий ҳомийсига айланди. Кеча меҳмонлари орасида, актриса Диана Крюгер қаллиғи Жошуа Жексон билан, Роуз МакГоун, Хофит Голан, Chopard вице-президенти Каролина Шойфеле, актёр Билли Зейн, жаз ижрочиси Каро Эмеральд каби меҳмонлар бор эди. Меҳмонларни шахсан шаҳзода Альберт II ва Билл Клинтон кутиб олишди. Кеча бошланишидаёқ меҳмонлар замонавий технологиялар ва миллий анъаналар билан йўғрилган ўзбек маданиятининг энг ёрқин қирраларини кашф этишди.
foto_25.jpg
GULI бренди ҳамда Марказий Осиёдаги етакчи нодавлат ташкилоти бўлган, Гулнора Каримова бошчилигида Фонд Форум йирик экспозицияни тақдим этди. GULI тўпламидаги ўтмиш ва замонамизни уйғунлаштириб турувчи, замонавий кўринишдаги анъанавий заргарлик буюмларига алоҳида эътибор қаратилди. Музей ва шахсий тўпламлардан қадимий либослар ва зеб-зийнатлар фотоэкспозиция билан бир саҳанада тақдим этилди. Фотографиялар яратишнинг ўзига хос услуби меҳмонларга кўргазманинг асосий ғоясини илғаш имконини берди. Суратларда акс этган ёш образлар, кексароқлари билан алмашар, лекин либос ва безаклар ўзгармасдан турарди. Бу эса ўз навбатида юртимизга хос бўлган мерос анъаналари ифодасидир:
foto2.jpg
“Авлодлар алмашади, бироқ анъаналар ўзгармайди”. Фонд Форум ва GULI кўргазмаси, машҳур сураткаш Алихон томонидан тайёр ҳолга келтирилган. GULI заргарлик буюмлари Nights in Monaco гала кечасида қимматбаҳо лот тарзида атроф-муҳитни ҳимоялашга бағишланган хайрия аукционига қўйилди. GULI тўпламлари заргарлик санъатига бўлган алоҳида ёндошуви билан ихлосмандлар меҳрини аллақачон қозониб бўлган. Унда шаклланиб бўлган классик андозалардан қочиш, аввал уйғун бўлмайди, деб ҳисобланган услубларни бирлаштириш, юқори сифат мужассам.
 
-Тошкент педиатрия тибиёт институти талаба ва ўқитувчиларининг азалий орзуси ушалди. Энди улар янги қурилган, барча зарур спорт анжомлари билан безатилган мажмуада жисмоний тарбия назарияси ва амалиёти билан шуғулланиб, турли спорт мусобақаларига тайёргарлик кўришлари мумкин. Мажмуа “Меҳр нури” жамғармаси томонидан қуриб берилди. Тантанали очилиш маросими 30 май куни бўлиб ўтди.
1683281001_6_0.jpg
 
- “Болалик шарафига” хайрия бали Фонд Форумнинг энг муҳим лойиҳаларидан бири бўлиб, болаларни ўз тенгдошлари, яъни Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига нисбатан меҳр-мурувватли бўлишни ўргатади. Хайрия бали доирасида ўтказиладиган кимошди савдосидан тушган барча маблағлар, юртимиз бўйлаб меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун кийим-кечак, озиқ-овқатлар, мактаб анжомлари учун сарфланади. Бу галги “Болалик шарафига” хайрия бали 6 июль куни соат 17.30 да Пойтахтимизнинг «Япон боғи»да бўлиб ўтди.  Анъанага кўра, хайрия бали меҳмони бўлган болажонлар, фақатгина меҳмон бўлиб қолмай, ижодий йўналишлардан ўзларини қизиқтирганларини танлаб, "бекатлар"даги жараёнларда иштирок этдилар ва энг фаоллари, лойиҳа муаллифи Гулнора Исломовна Каримова томонидан совғалар олишга муяссар бўлдилар.  "Болалик шарафига" Хайрия бали ташкилотчилари Фонд Форум, "Аёллар Кенгаши" РЖБ, «Bella Terra» ва «Baby Terra» журналлари, ҳамда «TВ-Марказ» ҳамкорлигида, шунингдек еvent-агентликлар, хусусий мактаб ва боғчалардир. «Бекат»лар сони 9 та бўлиб, "Ҳунармандчилик", "Рассомлик", "Мода ихлосмандлари", "Фотомоделлар", "Дизайнерлар", "Мухбирлар", "Фокусчи-сеҳргарлар", "Қўшиқчилар", "Танцор диско".
1_23.jpg
 
- Baby” болалар халқаро турнирининг асосий мақсади, болалар ўртасида, айниқса, мамлакатимизнинг чекка қишлоқларида бадиий гимнастикани ривожлантириш, ёш гимнастикачиларни янги марралар сари интилишга ундаш, кучли спортчиларни аниқлаш, ёшлар терма жамоаси заҳирасини шакллантириш, ҳамда ҳудудлар ва халқаро даражадаги алоқаларни мустаҳкамлашдир. Мусобақалар очиқ тарзда ўтказилади, иштирокчилар эса мутлақо мустақил равишда ўз чиқишлари шаклини белгилашлари мумкин. Чиқиш постановкаси, асбоблар танлови, мусиқа ва костюмлар эркин равишда танланади. Шу билан бирга иштирокчилар якка ҳамда ёшга ажратилган ва ажратилмаган гуруҳларда чиқишлари мумкин. 2012 йил 7 июль куни “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтган турнирда, бу йил турнирнинг финалида 200 нафар энг яхши ёш спортчилар ўз маҳоратини намойиш этишиб, улардан энг яхши номерлар ва намунали чиқишлар намойиш этилди. Концерт сўнггида қатнашчилар паради ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 1-, 2-, 3-ўринлар ҳар бир ёш категорияси бўйича (2004, 2005, 2006 йил туғилган) ҳамда энг яхши жамоалар орасида аниқланди. Турнир якунига кўра, барча иштирокчилар Лойиҳа муаллифи, Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси, профессор Гулнора Каримова томонидан совға ва дипломлар билан тақдирландилар.
 
- “Болажонлар-ширинтойлар” Болалар модаси фестивали ҳар йили Фонд Форум ва “Осиё рамзи” Ўзбекистон модельерлари ассоциацияси томонидан ўтказилади. Тадбир доирасида болалар либослари мода намойишлари, график ишланмалар, мактаб либослари танловлари, энг яхши дизайнер, энг яхши дефиле, жажжи болакайларнинг энг яхши ижодий чиқишлари ўрин эгаллаган. Фестивалда эндигина саҳнага кириб келаётган дизайнерлар ва ўз касбининг усталари иштирок этишади. Фестивалнинг анъанавий гала-намойиши 23 март куни Миллий санъат марказида бўлиб ўтди. Кастинглар натижасига кўра, 43 нафар дизайнер “Болажонлар-ширинтойлар-2012” болалар мода фестивали иштирокчисига айланди. Улар орасида пойтахтимиздаги болалар ижодиёти маркази тарбияланувчилари ҳам бор эди. 5 та йўналишда, 36 та тўплам ҳакамлар ҳайъати эътиборига ҳавола этилди. Мазкур тўпламларнинг барчасини намойиш этиш учун, 216 нафар жажжи модель таклиф этилди.
 
- 22 август куни ўз ишини бошлаган бешинчи “Навқирон Ўзбекистон” анъанавий ва замонавий санъат фестивали, 18 сентябрь куни Ёшлар ижод саройида ғолибларни тақдирлаш маросими билан ўз ниҳоясига етди. Лойиҳа муаллифи Гулнора Исломовна Каримова 8 та асосий номинация совриндорларига, дипломлар ва Фонд Форумдан қимматбаҳо совғалар тақдим этди. Шунингдек, иштирокчиларнинг асарлари Ўзбекистон Бадиий академияси, Ёшлар ижод саройи, Тасвирий санъат галереяси, “MEROS”, “IJOD”, “Осиё рамзи” ва “Ҳунарманд” уюшмасининг рағбатлантирувчи мукофотларига лойиқ топилди. Фестивалда 350 нафар ёш рассом ва ҳунармандларнинг 2500 та асари санъат ихлосмандлари ва ҳакамлар эътиборига ҳавола этилди, шунингдек, 24 дан 30 августга қадар Ёшлар ижод саройида рассомлик, сценография, ҳайкалтарошлик, миниатюра, графика ва кулолчилик бўйича жами 5 та маҳорат дарси тақдим этилди. Кўргазма меҳмонлари ва маҳорат дарслари иштирокчиларининг умумий сони 4 мингга яқин кишини ташкил этди.
 
1881415601_7_0.jpg
- Тошкент шаҳри Байналминал кўчасида очилган “CITY MAKON” маданий–маърифий кўнгилочар маркази, Мустақиллигимизнинг 21 йиллик байрамига муносиб совғалардан бири бўлди. Бу замонавий мега–марказ бўш вақтдан унумли фойдаланиш, харид қилиш ва спорт билан шуғулланишдан тортиб, махсус ўйинлар, хайрия акциялари ҳамда шунчаки қизиқарли вақт ўтказиш учун айни макондир. Марказнинг очилиш маросимида Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Исломовна Каримова иштирок этди. Марказнинг очилиш муносабати билан, ўша ердаги очиқ майдонда концерт дастури тақдим этилди. Дастурни ТВМ бошловчиси журналист Ойбек Рихсибеков ҳам, таниқли телебошловчи ФОРУМ ТВ журналисти Нилуфар Сотиболдиева олиб боришди. Концерт дастурида “Саҳро” гуруҳи, “Зарба” гуруҳи, Жаҳонгир Позилжонов, Манзура, Райҳон, Зиёда, Лола ва Шохруххон, Алишер Файз ўзларининг қўшиқлари билан йиғилганларни қутлашди.
yangi_avlod_0.jpg
 
- 2004 йилдан буён Фонд Форум томонидан ўтказилиб келинаётган “Янги авлод” фестивали болаларга ўз маҳоратини катта саҳнада намоён этиш имконини беради. «Янги Авлод» болалар ижодиёти фестивали уч босқичда ўтказилади.  Янги авлод» фестивали асосида, Тошкент ва Самарқандда Болалар ижодиёти марказлари очилган бўлиб, у ерда компьютер саводхонлиги, актерлик маҳорати, рассомлик, каштачилик, қўшиқ, рақс, шохмот ва бошқа йўналишлар бўйича 2000 нафардан ортиқ болалар таҳсил олишади. Саккиз йил мобайнида ғолиблар сони 2 698 нафардан ортди. Лауреатлар дипломлар, грантлар, совғалар билан тақдирланишади, шунингдек, ўз йўналишлари бўйича махсус ўқув юртига имтиёзли равишда кириш имконини қўлга киритишади.  Бу йил “Янги авлод-2012” фестивали 393 нафар ғолибининг иқтидори, машаққатли, тинимсиз меҳнати мамлакатимизнинг етакчи санъат ва маданият арбоблари, нуфузли ҳакамлар ҳайъати, россиялик таниқли бастакор Александр Журбин ҳамда, лойиҳа муаллифи Гулнора Исломовна Каримова томонидан топширилган грантлар, диплом ва мукофотлар билан муносиб тақдирланди. “Классика” ва “Миллий чолғулар” категориялар ғолибларини В. Успенский номидаги РИМАЛ директори Дилдора Қосимова ҳамда лицейнинг собиқ ўқувчиси, ҳозирда дунёга таниқли бастакор, “Россотрудничество” кўмаги остида юртимизга ташриф буюрган Александр Журбин тақдирлашди.
 
snejinka.jpg- «Снежинка» яъни “Қор парчаси”, бадиий гимнастика бўйича клублараро биринчилик ҳар йили Фонд Форум қошидаги “Форум Юнион Спорт” спорт мажмуасида ўтказилади. Фонд Форумнинг бош совринлари учун етти ёш категорияси бўйича Болалар спорт мажмуасининг тарбияланувчилари ўзаро беллашишади. Биринчилик ғолиблари ва иштирокчилари диплом, совға ва совринлар билан тақдирланишади. 2005 йилдан бери ўтказилаётган “Қор парчаси” турнирининг мақсад ва вазифалари: юртимизда бадиий гимнастикани оммалаштириш ва ривожлантириш; бадиий гимнастика билан шуғулланувчилар сафини кенгайтириш; дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва мураббийларнинг тажриба алмашинувини йўлга қўйиш; кучли жамоаларни ва якка иштирокчиларни аниқлаш ҳамда кашф этиш; гимнастларнинг маҳоратини ва беллашувлар борасидаги тажрибасини ошириш. Бу йил турнирда ўтган йилдагидек нафақат пойтахтимиздаги спорт клублари аъзолари, балки вилоятларимиздаги гимнастика мактаблари вакиллари ҳам иштирок этишди. 2000-2007 йилларда туғилган гимнастикачилар қатнашишди (7 та ёш категорияси). Беллашувларда юртимиздаги спорт клублари ва ташкилотлари иштирок этишди. 1-, 2- ва 3-ўринларни олган гимнастларга медаллар ва дипломлар топширилиб, барча иштирокчиларга ташкилотчиларнинг совғалари тақдим этилди.
 
art-week-style-uz-2012.jpg
- Art Week Style.uz санъат ҳафталиги– 2006 йилда ташкил этилган лойиҳа бўлиб, Фонд Форумнинг энг йирик ва кўп қиррали лойиҳаларидан бири бўлиб, турли санъат йўналишларини қамраб олади. Лойиҳа модалар ҳафталикларидан тубдан фарқ қилади, негаки, бу ерда рассом ва нодир буюмлар кўргазмалари, тақдимотлар, Миллий либослар фестивали, миллий ва хориж модельерлари дефилеси, маданиятнинг турли соҳалари мутахассисларининг маҳорат дарслари, ҳайрия концертлари ва жаҳон эстрадаси юлдузларининг чиқишлари бор.
art-week-styleuz-2012_ru.jpg
4 октябр куни кечки пайт Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтган тантанали очилиш маросими, Санъат ҳафталигининг яна бир бор бугунги Ўзбекистон қиёфасини бутун дунёга намойиш этишга, рассомчилик, фотография ва тўқимачилик санъатининг ранг-баранг намуналари, минглаб ёш истеъдод эгаларининг орзуларга тўла ҳаётини мужассамлаган ҳолда, юзлаб томошабинларнинг ҳайратини жаҳон узра кўрсатишга тайёр эканлигини исботлади.  30 сентябрь – 9 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Art Week Style.uz – 2012 санъат ҳафталиги доирасида, “Олтин гепард” Иккинчи “Тошкент халқаро кинофоруми”, “Theatre.UZ/2012” халқаро театр фестивали, “VI Тошкент халқаро фотобиенналеси-2012” ҳамда “Art Week Style.uz” санъат ҳафталиги бўлиб ўтди. Тадбирлар давомида «Art Week Style.uz” жаҳон мутахассислари, санъат ихлосмандлари эътиборини қозониш билан бир қаторда ҳақиқий умуммиллий лойиҳа кўринишини касб этди. Ҳафталик ҳодисалари, ўзбекона миллийлик ва анъаналар руҳиятига узвий боғлиқ эди.  Жами 180 та турли форматдаги тадбирлар ўтказилиб, уларда 100 мингдан зиёд киши иштирок этди. Тадбирларда 50 та иштирокчи-мамлакат, 700 нафардан ортиқ хорижий меҳмон, 350 га яқин ОАВ ҳодимлари, 300 дан зиёд кўнгилли фаоллар ва таржимонлар қатнашди, бундан ташқари, Style.uzга 60000 нафардан ортиқ, Theatre.Uzга 15000 нафар, «Олтин гепард»га 15000 нафар, Фотобиенналега 10000 нафар меҳмон - ҳаммаси бўлиб 100 000 киши келди. 
zolotoy-gepard.jpg
Art Week Style.uz санъат ҳафталиги доирасида:
- “Олтин гепард” Халқаро кинофоруми, шиори – “XXI аср тамаддунлари – маданиятлар мулоқоти” - фестиваль тарзидаги махкур лойиҳанинг асосий стратегик мақсадини ифодалайди, бу эса кино санъати орқали турли мамлакатлар ўртасида маданиятлараро мулоқотлар ўрнатиш ва ривожлантиришдан иборат. Шунингдек, кино намойишлари учун ҳар йили алоҳида шиор ҳам танлаб олинади, у танловнинг айнан шу йилдаги мавзусини очиб беради. Санъат ҳафталигининг дебочаси сифатида, 2012 йилда 30 сентябрдан 5 октябрга қадар пойтахтимизда бўлиб ўтган “Олтин Гепард” II Халқаро Кинофоруми доирасида ташкил этилган 20 дан ортиқ мамлакат ижодкорларининг фильмлари кўриги, “Замонавий кино санъати: макон, замон, кўнгил” мавзуидаги халқаро илмий анжуман, испаниялик режиссёр Артуро Эрреро, лос-анжелеслик таниқли монтаж устаси Кристофер Белл, режиссёр Тейлор Кеннеди ва актёрлар Матиас Хьюз, Марк Дакаскос каби мутахассислардан маҳорат дарслари, ўзбек фильмлари премьералари сингари тадбирлар, унутилмас таассуротларни ҳадя этди. Кинофорумнинг бу йилги мавзуси “Яширин уйғунлик ошкорасидан кучлироқ” деб номланди. Бу қадимги грек файласуфи Гераклит Эфесскийга тегишли фикр бўлиб, бу йилги “Олтин Гепард” лойиҳасининг моҳиятини очиб беришга хизмат қилди. Кинофорумда дунёнинг элликка яқин мамлакатидан 500 дан зиёд тўлиқ ва қисқа метражли, анимацион картиналар тақдим этилган бўлса, ундан 33 таси кинофорум учун саралаб олинди. Маросимнинг фахрли меҳмонлари сафида режиссёрлар Региз Гезелбаш (Франция), Егор Кончаловский (Россия), россиялик таниқли актёрлар Гоша Куценко, Алексей Гуськов, Елена Захарова, Голливуд актёрлари Матиас Хьюз, Марк Дакаскос, франциялик актёр Фредерик Дифенталь, Ҳолливуд акётри Марк Дакаскос, буюк британиялик продюсер Питер Алман ва бошқа ижодкорлар бўлдилар. Кинофорумнинг очилиш маросими янги “City Makon” кўнгилочар маданий-маърифий марказида очиқ ҳавода, илк ўзбек овозсиз фильми - “Иккинчи хотин” картинаси намойиши билан ўтказилди. Ёпилиш маросими эса, “Туркистон” саройида бўлиб ўтди. Ғолиблар: Анимацион фильмлар бўйича “Оқ йўл” ва “Ҳурсанд Тони” (Чехия) анимациялари дипломга, “Dove sei, amor mio” (Хорватия) анимацияси эса “Олтин гепард” совринига эга бўлди. “Энг яхши қисқа метражли фильм” бўйича “Олтин гепард” - эронлик режиссёр Сейфулла Самадияннинг “Беш қисқа ҳодиса” фильмига берилиб, “Автобус” (Туркия) ҳамда “Моҳир денгизчи” (Қозоғистон) қисқа метражли фильмлари эса, дипломга эга бўлишди. “Энг яхши эркак роли” учун “Аве” (Болгария) фильмида бош ролни ижро этган актёр Ованес Торосян, “Ионна” (Польша) фильмидаги роли учун “Энг яхши аёл роли” номинациясида эса, Урсула Грабовски ғолиб бўлишди. “Энг яхши режиссура” учун мукофот, режиссёр Роландо Коллога “Ёзги ўйинлар” (Швейцария, Италия) фильми учун, “Энг яхши фильми” номинациясида эса “Иоанна” (Польша) фильмига насиб этди. “Моҳирона актёрлик техникаси учун” махсус соврини ва диплом билан Россиялик актёр Гоша Гуценко тақдирланди. 1500 дан ортиқ кино арбоблари ва ижодкор ёшларни жамлаган «Олтин гепард» Тошкент халқаро кинофоруми доирасида 70 та тадбир ўтказилди.
 
theatre_uz.jpg - “Theatre.Uz/2012” – фестивали дастури юртимиз, шунингдек, хорижий театрлар томонидан тақдим этилувчи ранг-баранг саҳна кўринишлари, маҳорат дарслари ҳамда концерт дастурларини ўз ичига олди. Бу йилги фестивалда асосий эътибор, саҳна ортидаги фаолиятга қаратилди. Томошабинлар фақат спектакл кўриш учун эмас, балки “жонли” иш жараёнини деворий суратлар орқали томоша қилиш имкониятига эга бўлдилар. Бу образ орқали актёр ва режиссёрлар ўз ишининг ички, яьни “қоралама” томонини очиб бердилар. Спектаклни ички ва ташқи томондан кўринишида – томошабинлар нафақат актёрлар билан бир муҳитда иштирок этди, балки унга баҳо бердилар. Театр жамоаси бундай имконият натижасида томошабин талабини яқиндан билишга, уларнинг фикр-мулоҳазаларидан “саҳнада нимани ёки кимларни кўришни истайди?” каби саволларга жавоб топишга муяссар бўлади. Бундай манзарани “ижодий лаборатория”га қиёслаш мумкин. Фестиваль 7 октябрь куни Миллий санъат марказида Миллий либослар фестивали билан бир вақтда ўз ишини якунлади. Бу йил “Theatre.UZ-2012”фестивали доирасида 5 та маҳорат дарси, 4 та ҳамкорликдаги лойиҳа, 5 та хорижий, 5 та вилоятларимиз ва 7 та пойтахтимиз театрлари спектакллари намойиши, ҳамда илмий-амалий анжуман ўтказилди. Шунингдек, Буюк Британия-Ўзбекистон-Тожикистон-Қирғизистон – “Ипак толалари”, Ўзбекистон-Тожикистон – “Хўжа Насриддиннинг 5 хотини” ҳамда, Ўзбекистон-Исроил – “Хэппи Энд” ва Ўзбекистон-Германия – “Афсоналаримиз” каби хорижйи театрлар билан ҳамкорликдаги спектакллар намойиш этилди... Бу спектаклларнинг яратилиш жараёни, бевосита томошабинлар иштирокида кечди, ҳамда уларнинг тугалланмаган ечими муҳокамага қўйилди. Муҳокамлар натижаси, яъни тўлиқ спектаклни томошабинлар навбатдаги 2013 йилда ўтказиладиган фестиваль чоғида томоша қилишлари мумкин бўлади.
 
- 4-9 октябрь кунлари Фонд Форум ва Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ташкил этилган визуал санъат борасидаги йирик лойиҳа, – “VI Тошкент халқаро фотобиенналеси-2012” да дунёнинг Озарбайжон, Арманистон, Белорусия, Исроил, Эрон, Ҳиндистон, Россия, Украина, Франция, Испания, Италия, Германия, Миср, Аргентина, Голландия, Хитой, Япония, АҚШ каби 35 давлатидан 200 дан ортиқ муаллиф қатнашди. Уларнинг 1500 дан ортиқ асарлари учун жами 28 та кўргазма ташкил этилди, экспозицияларни 10 минг нафардан зиёд фотосанъат ихлосмандлари бевосита томоша қилди. Пойтахтимиздаги Марказий кўргазмалар залида лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Фотобиеннале доирасида Франция MAGNUM фотоагентлигининг машҳур фотографи Георгий Пинхасовдан (Франция), фэшн-фотография классиги Паоло Роверсидан (Франция), фоторассом Ирина Михайловадан (Россия), фотографлар Наоюки Огино (Япония) ва Айтор Ларадан (Испания) жами 4 та маҳорат дарси ўтказилди. Шунингдек, Тошкент Фото уйида “Фотосанъат: ўтмиш, бугун, келажак” мавзусида анжуман ташкил этилди
 
- Анъанавий санъат дизайн ва мода кўргазмаси доирасида, Ёшлар ижод саройи фойесида V “Навқирон Ўзбекистон” анъанавий ва замонавий санъат фестивали кўргазмасида иштирок этган ёш рассомлар ва ҳунарманд-усталар томонидан яратилган асарлар қўйилди.
- Ҳаёт учун” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, Фонд форум ҳамда “Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси томонидан кўкрак бези саратони ташхиси қўйилган аёлларни қўллаб-қувватлашга бағишланган хайрия тадбири ўтказилди. Кўкрак бези саратони билан касалланган аёлларни қўллаб-қувватлашга бағишланган хайрия аукциони кечанинг бир қисми бўлиб, GULI бренди маҳсулотлари, “Surхon-silk” фабрикасида тайёрланган гилам, Royal Allbert “Old Country Roses” инглиз фарфор сервизи аукционга қўйилди. Аукционни Эдвард Райзинг олиб борди ва ўзининг бетакрор ҳазиллари билан барчанинг кайфиятини кўтарди. Эдвард Райзинг мана икки йилдирки, Фонд Форум билан ҳамкорлик қилиб, турли лойиҳалар доирасида кимошди савдоларини ўтказиш ишларида кўмаклашиб келмоқда. Мазкур тадбирдан тушган маблағ касаллик ташхиси қўйилган аёлларнинг дори-дармон воситалари билан таъминлаш, “Ҳаёт учун” кўкрак бези саратони миллий уюшмасининг ижтимоий-хайрия лойиҳалари сирасига кирувчи аёлларни мунтазам бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ва ташхис қўйиш акцияларига сарфланиши кўзда тутилган.
foto_26.jpg
Хайрия гала кечасида “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси Ташкилий қўмитаси раиси Гулнора Каримова ҳар бир вилоят онкология диспансерига электрокардиография жиҳозлари, операция столлари, эндоскопия асбоблари сингари кўплаб тиббиёт ускуналарини тақдим этиш учун сертификатлар тақдим этди.
aukcione-meros.jpg
- MEROS Ўзбекистон антикварлари уюшмасининг дунёдаги энг катта CHRISTIE’S кимошди уйи билан ҳамкорликдаги кимошди савдоси бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг турли вилоятларида яратилган XIX аср охири XX аср бошларига тегишли 9 та қадимий ҳамда Guli брендидан 2 та жами 11 та заргарлик буюмлари кимошди савдосининг асосий лотлари бўлди. Кимошди савдосининг асосий мақсади маданий-тарихий меросимиз намуналарини тўплаш ва сақлаб қолишга оид муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратиш, миллий маданиятимизни кенг миқёсда тарғиб қилиш, Ўзбекистонда аукционлар фаолиятини ривожлантириш, ноёб меросга нисбатан тўғри муносабатни шакллантиришдан иборат.
- Ўзбекистон, Буюк Британия, Франция, Япония классиклари ва замонавий рассомларидан 9 та кўргазма, Лондон ва Бирмингем мода коллежлари, мода саноати мутахассисларидан 5 та маҳорат дарслари, жаҳонга таниқли дизайнерлардан 12 та либослар намойиши, 3 та миллий дефиле, сартарошлик санъати танлови, кўкрак бези саратони билан касалланган аёлларни қўллаб-қувватлаш учун хайрия гала-кечаси, хайрия аукционлари, жаҳон хонандаларидан 3 та концерт, маданий мерос ва архитектура эпиграфикаси масалалари бўйича 3 та анжуман – буларнинг бари санъат ҳафталиги дастурига киритилган бўлиб, ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.
- Миллий мато, нақш ҳамда безаклар, анъанавий ва замонавий услубда яратилган либослар ихлосмандлари учун, Миллий либослар фестивали намойиши бўлиб ўтди. фестивалда ўзбекистонлик 20 нафар дизайнернинг 13 та ҳамда қирғизистонлик ёш дизайнер тўпламидан ўрин олган 130 дан ортиқ либослар намойиш этилди.
- Ҳафталикда Underground – ёш дизайнерлар намойиши, Carolina Herrera тўпламининг кузги жозибаси, Миллий санъат маркази, Фонд Форум, Озарбайжоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида Озарбайжон гиламларига бағишланган “Сеҳрли тугунчалар” номли кўргазмаси, кунчиқар мамлакатнинг турфа ва боқий анъаналарини ўзида мужассам этган Kamishima Chinami брендининг нафосат ва ҳашамга бой либослари намойиши, Temperley London тўпламлари Versace, Piaget ва Montblanc, “Dolce & Gabbana”, Loris Diran Hoss Intropia, Jacob Kimmie, Birmingham Metropolitan College, Carolina Herrera либослари, “Генеалогия – хотира шажараси” замонавий санъат халқаро кўргазмаси ўтказилди. Шунингдек, “Буюк Ипак йўли мамлакатлари маданий меросини сақлаб қолиш” ўзбек-япон илмий-амалий ҳамда “Ўзбекистон меъморий обидаларидаги битикларларнинг миллий маънавият ва шарқ тамаддуни шаклланиши ҳамда тараққий топишидаги мавқеи, ўрни ва улкан ҳиссаси” мавзусида анжуман ҳам бўлиб ўтди.  
foto1_1.jpg
- Art Week Style.uz-2012 санъат ҳафталиги доирасида, GULI кечасида бренд муаллифи Гулнора Исломовна Каримова аёллар ва эркаклар учун ифорларини, куз–қиш 2012–2013 мавсуми учун либослар тўпламини ва заргарлик буюмларини тақдим этди. Кечада Well Being for Soul&Body from Guli тўпламининг шам ва мойлари, бошқа муаттар, хушҳид маҳсулотлари, янги ифорлар – аёллар учун “Mysterieuse” (“Сирли”) ва эркаклар учун “Victorious” (“Зафарли”) атри билан алмашди. GULI брендидан атирлар таркиби, яъни ифори ва шакли билан ҳақиқий шарқона маҳсулот кўринишини касб этган бўлиб, атирнинг оригинал шишасига қадимий анъанавий ўзбек нақшлари асосида яратилган безаклар туширилган, шарқнинг безакли амалий санъат усталари ўз маҳсулотларини шундай нақшлар билан безашган, улардан иморатсозликда фойдаланишган. Пойтахтимиздаги “Ichan-Qala” меҳмонхонасида тўпланган меҳмонлар тақдимотдан сўнг янги ифор билан танишдилар.
 
strit.jpg- 7 ноябрдан бошлаб, 3 кун мобайнида пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”нинг 4-павильонида  “IV Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови” бўлиб ўтди. Бу йилдан Фонд Форумнинг энг йирик лойиҳалари қаторидан ҳақли равишда ўрин олган бу тадбир натижалари сарҳисоб қилиниб, энг яхши чиқишлар, ҳаяжонли ва ёрқин ҳодисалардан иборат гала-концерт билан якунланди. Лойиҳа муаллифи, Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Исломовна Каримова, хорижий хореографлар Кензо Альварес ва Шадр турли йўналишлардаги танлов ғолибларига диплом ва мукофотларни топширишди. Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танловига Фонд Форум томонидан 30 млн. сўм миқдорида грант маблағи ажратилди. Мазкур маблағнинг бир қисми мукофот грантлари тарзида, Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова томонидан танлов ғолиблари - 1-ўрин - Самара шаҳридан “Задумка” жамоаси (Россия) ва Зарафшондан “Funky Dance” гуруҳи, 2-ўрин - “Кўзмунчоқ” (Тошкент) ва “Аладдин” эстрада гуруҳи (Тошкент), 3-ўрин - “Нафис” (Тошкент) ва “Родные истоки” (Зарафшон) жамоаларига тақдим этилди. Бундан ташқари рағбатлантирувчи совғалар тариқасида мобил телефонлар, модем ва бошқалар топширилди. Шунингдек, маблағларнинг бошқа қисми чет эллик раққос ва хореографлар - нидерландиялик Кензо Альварес ҳамда қозоғистонлик Шадрнинг юртимизга ташрифи учун сарфланди. Кензо Альварес ва Шадр танлов доирасида, маҳорат дарслари ҳам тақдим этдилар. Шунингдек, мавзуга бағишланган «Стрит-арт» фото кўргазмаси ҳам ташкил қилинди. 
 
foto-fide-6_0.jpg
- Жаҳон спорт жамоатчилиги эътибори 21 ноябрдан 4 декабргача FIDE Халқаро шахмат федерацияси Гран-присининг иккинчи босқичига мезбонлик қилган Тошкент шаҳрига қаратилди. Беллашувлар FIDE, Фонд Форум ва Халқаро шахмат федерцияси томонидан ташкил этилди. 11 кун собайнида жаҳоннинг 12 нафар энг кучли шахматчиси ўзаро куч синашди. Якуний ўйин 4 декабрь куни Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида ўтказилиб, ундан сўнг турнирнинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди, ғолиблар ва ташкилотчилар тақдирланди. Биринчи ўринни россиялик шахматчи Сергей Карякин эгаллади, иккинчи ва учинчи поғоналар Ван Хао (Хитой) ва Александр Морозевич (Россия)га насиб этди. Ҳамюртимиз Рустам Қасимжонов эса олтинчи ўринни забт этди. FIDE Гран-приси Тошкент босқичи ёпилиш маросимида ёш шахматчилар – “Янги авлод форуми”, “Эски шаҳар” болалар ижодиёти маркази тарбияланувчилари ҳам иштирок этишди. Биринчи уч ўринни эгаллаган турнир ғолиблари, диплом ва мукофотларни қўлга киритишди. Барча 12 нафар шахматчига Фонд Форум ҳамда GULI бренди совғалари топширилди.
foto_1_0.jpg
 
- Йил аёли” миллий танлови, ўзини оилага бағишлаш қаторида ўз кучи, билим ва маҳорат билан касбий ва бошқа чўққиларга эришаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш қаторида, ҳар йили “Аёллар кенгаши” томонидан ўтказиб келинаётган лойиҳа бўлиб, 6 декабрда ўтказилган тақдирлаш маросимида, Лойиҳа муаллифи, “Аёллар кенгаши” РЖБ Ташкилий Кенгаши раиси Гулнора Исломовна Каримова олти фарзанднинг онаси, “Элдорбек Аброржон Луқмонович” номидаги фермер хўжалигининг раҳбари қашқадарёлик Насиба Нуровани 2012 йилнинг “Йил аёли”, деб эълон қилди. “Йил аёли-2012” миллий танлови, йилнинг август ойида эълон қилинган бўлиб, дастлабки босқичида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик соҳаларида самарали меҳнат қилаётган 30 125 нафар аёл иштирок этди. Ҳар бир вилоятда саралаб олинган жами 14 нафар аёл, мутлақ ғолибни аниқлаш учун тантанали кечага таклиф этилди. Ғолиб 30 ноябрдан 6 декабрга қадар ўтказилган SMS-овоз бериш орқали аниқланди. Унинг якунига кўра, Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги “Элдорбек Аброржон Луқмонович” фермер хўжалиги раҳбари Насиба Нурова лойиҳа муаллифи Гулнора Исломовна Каримовадан диплом, танлов рамзи ҳамда асосий мукофот - “Матиз” автомашинаси калитини олди. Бундан ташқари барча ғолибларга GULI брендидан пардоз-андоз воситалари, эсдалик совғалари, гуллар ва сертификатлар тадим этилди.  
 mtva-taqdimot-sahnada-124.jpg
- Мусиқа, теле- ва видеоарт соҳасида совринлар топшириш маросими, яъни «Мусиқа ва теле- видео асарлари номинацияси» тақдимоти — M&ТVA Фонд Форум, «Муаллиф ва ижрочилар гильдияси” ҳамда ТВМ телеканали ҳамкорлигида 2006 йили ташкил этилган. Лауреатлар томошабинлар овози натижасида ҳамда, маданият ва санъат арбобларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланади. 6 йил давомида кўплаб ижодкорлар мазкур мукофотга сазовор бўлганлар. Улар сафида, бугунги кундаги ёрқин санъаткорлар билан биргаликда, ёш истеъдод эгалари ҳам бор. 2012 йилда мазкур тақдимот ўтказиладиган маскан  илк бор “Истиқлол” санъат саройи бўлди.
foto-62_0.jpg 
- Он-лайн анжуман – Ўзбекистондаги энг технологик лойиҳалардан бири ва Фонд Форумнинг ўзига хос янгилиги саналади. Мазкур тадбир жамғарма фаолиятининг якунларини сарҳисоб қилишнинг замонавий ва самарали усулидир.Ҳар йили Фонд қилинган ишлар ҳақида www.on-line.uz. интернет сайти орқали алоқа қилиш йўли билан йиллик фаолияти ҳақида очиқ ҳисобот беради. Интернет-фойдаланувчиларининг саволларига нафақат жамғарма вакиллари, балки маданият ва санъат арбоблари, таниқли шахслар, эстрада ва кино хонандалари, Фонд Форум лойиҳалари ғолиблари, бир сўз билан айтганда бир йил давомида ташкилотнинг лойиҳаларида иштирок этганларнинг бари жавоб беришади. Шунингдек, ҳисобот конференциясида давра суҳбати тарзида турли йўналишлар (халқаро ҳамкорлик, маданият ва санъат, ёшлар ва ҳайрия) бўйича муҳокамалар ўтказилиб, уларда маданият ва санъат, таълим ва спорт соҳалари, халқаро ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, ёшлар ҳамда ОАВ ҳодимлари иштирок этишади. 2012 йилда мазкур Он-лайн анжуман 20 декабрь куни бўлиб ўтди.
Шунингдек, 2012 йил давомида, яна кўплаб кўргазмалар, концертлар ва бир қатор тадбирлар ташкил қилинди, хорижий давлатларда ҳам, тақдимотлар ўтказилди. Жумладан, 611 та миллий ва халқаро миқёсдаги лойиҳалар ўтказилди.  1,320 млрд.сўмлик 532 грантлар ажратилди. 8 та китоб нашр қилинди, 2 та янги ташкилот очилиб, 7 та меморандум имзоланди. Фонд Форумнинг ҳар бир лойиҳаси ўзига хос бўлиб, ўзбек халқининг анъаналарини қадрлашга, ёшлар, аёллар, тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга, ҳамда юртимизнинг янада камол топишига йўналтирилган. Хайрли лойиҳалар, келгуси йилларда ҳам муваффақиятли давом этади.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

“ТАСВИР” ГАЗЕТАСИДА ЧОП ЭТИЛГАН