OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЁШЛАР МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ МАРКАЗИ”ДАГИ ЛОЙИҲАЛАР РИВОЖИ! 20.08.2016 05:02

 

IMG_7043

Ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий, бадиий-эстетик руҳиятини юксалтириш, тафаккурини бойитиш ва мустаҳкамлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида, Ёшлар Маданият ва санъат марказида бир қатор лойиҳалар ташкил этилганлиги, ҳамда мазкур мавзуда ўтказилган Матбуот анжумани ҳақида аввал ҳам сайтимизда маълумот берган эдик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

photo (4)

Мазкур лойиҳалардан бири, “Ёшлар театр студияси” бўлиб, унда ҳозирда ёшлар билан машғулотлар давом этмоқда. Куни кеча, “Ёшлар театр студияси” фаоллари билим ва маҳоратларини оширишга қаратилган маҳорат дарсида

photo (3)

Муқимий номидаги Ўзбек Давлат мусиқали драма театри актёри Умид Шодмонов билан ижодий учрашув ўтказилди, ҳамда актёр ёшларга театр ва кинонинг сир-асрорлари, ижод бошланиши даврида актёрнинг нималарга кўпроқ эътибор қаратиши кераклиги ҳақида, айрим сабоқлар берди. Шунингдек, суҳбат давомида Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларга яартилган кенг имкониятлар, улар қўлга киритаётган ютуқлар ҳақида ҳам, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 photo (2)

Ёшларнинг интеллектуал билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида доимий фаолият юритувчи “Инглиз тили” лойиҳаси аъзоларининг ўқув-машғулот лойиҳасини ҳам бошланганлигига кўп бўлмаган бўлса ҳам, улар биринчи тест синовларини топширишга ҳам улгурдилар.

photo (1)

Йигирма кун давомида олган билим ва кўникмаларини синовдан ўтказган ёшларнинг тест синовлари ёрдамида уларнинг интеллектуал даражаси, дунёқараши ва мустақил фикрлаш қобилиятини баҳолашга катта эътибор қаратилди. Эндиликда, лойиҳа аъзолари белгиланган машғулотларни ноанъанавий тарзда ўтказиш, ҳамда маданий ҳордиқ олишларини ташкил этиш мақсадида, Тошкент шаҳридаги маданият ва санъат муассасалари бўйлаб саёҳат уюштиришни ва у ердан қайтгач гувоҳи бўлган жойлар ҳақида инглиз тилида иншо ёзиш режалаштирилган.

Мазкур лойиҳалар Ёшларни келажакда Ватанимиз равнақига ўз муносиб ҳиссасини қўша оладиган, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етишларига кўмаклашади.

Ёшлар Маданият ва санъат Маркази

Матбуот хизмати