OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЯҚИН ЙИЛЛАРДА, ДУНЁНИНГ ЭНГ ЮҚОРИ МАРРАЛАРИНИ ФАҚАТ, ЎЗБЕК ЙИГИТ-ҚИЗЛАРИ ЭГАЛЛАЙДИ! ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ ВА ОЛИМПИЯ МУСОБАҚАЛАРИ СОВРИНДОРЛАРИ ФИКРЛАРИ! 25.08.2016 00:12

 7T7A3017

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков: - Мана шу Олимпиададаги спортчиларимизнинг чиқишларини бирортасини ҳам ўтказиб юбормай, кузатиб бордик. Спортчиларимиз жуда катта ютуқларни қўлга киритганларини кузатиб, бир нарсага амин бўлдимки, агар яна 2 та медаль олганларида бутун дунё бизнинг Мадҳиямизни ёдлаб оларди! Бу Спортчиларимиз фарзандларимиз, ёшларимиз, Ўзбекистон келажаги учун жуда катта иш қилишди! Бу ғалабалар, бу ютуқлар туфайли, эртадан ёшларимизга спорт заллари етишмай қолади, деб ўйлайман! Шахсан мени ўзимнинг фарзандларим ҳам, шу кунларда спортчи бўламиз, деб қарор қабул қилишди! Бу оддийгина менинг оиламдан бир мисол. Ўйлайманки, бутун Ўзбекистон ёшлари, фарзандлари, ҳаммалари эртадан бошлаб, барча спорт залларини тўлдириб, мана шу спортчиларимиз изларидан боришади. Яқин йилларда, дунёнинг энг юқори, марраларини фақат, ўзбек йигит-қизлари эгаллайди! Бунга бизнинг спортчилар шижоати, меҳри, йўл очиб беради! Спортчиларимиз, кундан-кун ғалабаларни қўлга киритгани сайин, шоирлар ҳам шеърлар ёзиб бериб, Ватанимиз Мустақиллигининг 25 йиллигида, Спортчиларимизга бағишланган бир нечта энг яхши қўшиқларни тақдим этамиз! Келгусида ҳам, спортчиларимиз шарафига, яна юзлаб ижод маҳсулларимизни ҳадя этамиз! Барча спортчиларимизни чин қалбимдан табриклайман!

 7T7A2617

Олтин медаль соҳиби Ҳасанбой Дўстматов: - Бу ерда катта меҳнат билан биргаликда, Азиз Юртдошларимизнинг бизга бўлган юксак ишончи турибди! Муҳтарам Юртбошимизнинг бизга бўлган ишончини оқлаганимдан жуда ҳам хурсандман! Бу Олтин медалимни Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлайман!

 7T7A2607

Олтин медаль соҳиби Фазлиддин Ғойибназаров: - Ўз спортчиларини бу қадар хурсандчилик билан кутиб оладиган Юрт ҳеч қаерда бўлмаса керак! Бу Олтин медалимиз, азиз Ватанимиз Ўзбекистонимизнинг 25 йиллигига муносиб совғамиз бўлди, деб ўйлайман!

 7T7A2657

Олтин медаль соҳиби Шаҳобиддин Зоиров: - Бизнинг иштирокимизни ўтказиб юбормай кузатган, қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга, бокс мухлисларига раҳмат! Бизнинг ютуқларимиз бутун Ўзбекистон, Халқимизники!

 7T7A2593

Оғир атлетика бўйича Олимпиада ўйинлари Рекордчиси, Олтин медаль соҳиби Руслан Нуриддинов: -Мухлисларимизни, Юртдошларимизни бизни қўллаб-қувватлаганликларига шукур! Ҳаммага раҳмат! Ватанимга раҳмат! Бу медаль Юртимизники! Ҳурматли Президентимизга шундай кенг имкониятлар, шароитлар яратиб берганликлари учун миннатдорчилик билдираман! Катта раҳмат!

 7T7A2613

Кумуш медаль соҳиби Бектемир Мелиқўзиев: - Қўллаб-қувватлаганликлари учун азиз Юртдошларимизга раҳматлар айтамиз! Бразилияда Олимпиадада куч-ғайратимизни ишга солиб, Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб, биринчи ўринда бизга шундай имкониятлар яратиб берган, бизга ишонч билдирган Юртбошимиз ишончини оқлашга ҳаракат қилдик, деб ўйлайман. Бизни ойнаи жаҳон орқали кўриб, қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизни ҳам ишончларини оқлаб, ёруғ юз билан Ватанимизга қадам қўйганлигимиздан фахрланамиз! Ҳар гал рингга кўтарилганимизда, Юртбошимиз, бутун Халқимиз бизга қараб турганликларини ҳис қиламиз! Мана шу ҳис-ҳаяжон, ишонч, бизни ғалабага ундайди!

 7T7A2377

Ришод Собиров: - Мақсадим, Олимпиаданинг Олтин медалини қўлга киритиш эди, лекин Бронза медали билан чекланиб қолдим. Аммо, бу тўхташ дегани эмас, яна ҳаракат қиламан, албатта! Ўша Олимпиадада рингга чиққанимда, ортимизда Муҳтарам Президентимиз  турганликларини, Халқимиз ҳамда ота-онам турганлигини ҳис қилиб, ҳар битта рақибим билан курашдим! Бронза медалимизни, шода-шода медалларимизни азиз Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига ўзига хос совға, деб биламан! Бизнинг қўлга киритаётган ютуқларимиз, Юртимизда спортга берилган юқори эътиборнинг меваси, деб ўйлайман! Биз келажакда янада юқори натижаларни қўлга киритамиз!

 7T7A2410

Диёрбек Ўрозбоев: - Мусобақани биринчи бошлаб бериш жуда ҳаяжонли бўлди! Муҳтарам Президентимизни, бутун Ўзбекистон аҳолисини мени кузатаётганлигини ҳис қилиб, ўз мақсадим сари курашдим! Биринчи бўлиб, Бронза медалини қўлга киритдим! 17 август ўз туғилган кунимни ҳам, Олимпиада кунларида нишонладим. Бу медалимни Ўзбекистонимиз Мустақиллигининг 25 йиллик тўйига бағишладим! Бугунги кунда эришган ютуқларим учун Мустақиллигимиздан, Муҳтарам Президентимиздан миннатдорман! Кейинги режаларим, албатта, бу медаль билан тўхтаб қолмайман ва 2020 йил бўладиган Олимпиадада албатта Олтин медаль олиб келишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман! 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

7T7A2436

Фотолар учун фотограф Муҳаммадали Юнусбоевга

миннатдорчилик билдирамиз

 7T7A2776