OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“КИМ ЭДИГУ КИМ БЎЛДИК, ЭРТАГА ҚАНДАЙ ЮКСАК МАРРАЛАРНИ ЭГАЛЛАШИМИЗ КЕРАК?” МАЗМУНИДАГИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ТВДА! 26.08.2016 16:49

Юртимизнинг энг улуғ байрами, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан, мазкур тантанали кун олдидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маданий-маърифий ва тарғибот ишларини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси” ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” Миллий Агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ёшлар Маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

IMG_9477

Жорий йилнинг 23 август санасида юртимиз ҳудудлари бўйлаб ўтказилаётган тарғибот тадбирларининг аҳамияти, вилоятларда қай тарзда ташкил этилгани ва ўтказилаётганлигини акс эттирувчи “Эркин фикр” телешоуси Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамда Ёшлар Маданият ва санъат маркази, “Менинг юртим” телеканали ҳамкорлигида суратга олинди, ҳамда 25 август куни эфирга берилди.

 IMG_9476

Телешоуда Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, Ёшлар маданият ва санъат Маркази директори Жамолиддин Узаков “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирининг ўзига хос аҳамияти,маънавиятга ундовчи яна қандай лойиҳалардан фойланиш кўзда тутилгани, тарғибот тадбирлари ёшлар тарбиясида нечоғлик ўрин тутишихақида тўхталиб ўтган бўлса, “Ўзбектеатр” ишлаб чиқариш бирлашмаси директори ўринбосари Баҳром Усмонов тарғибот тадбирларига нима учун кўпроқ таниқли шахслар жалб этилгани, бунинг сабаби нимада эканлиги хақида гапириб ўтди.

IMG_9458

Шунингдек, дастурда иштирок этган Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоири ва ёзувчилари,ўқувчи-талаба ёшлар мустақилликка қадар бўлган давр, мустақилликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, бугунги кунда халқаро мусобақа ва танловларда эришилаётган ютуқлар, яратилган имкониятлар тўғрисида сўзлаб, ёшлар учун яратилган имкониятлар ҳусусида ўз фикрларини баён этдилар.

IMG_9462

Кўрсатув давомида ёшларни ватанпарварликка ундовчи, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи, ғаразли ғоялар ва турли кучларнинг жинояткорона ҳаракатларни фош этувчи бадиий фильмлардан парчалар ва Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий Асоциацияси томонидан тайёрланган “Ким эдигу ким бўлдик...” мавзусидаги махсус ролик намойиш этилди.

IMG_9459

Теле шоуда тарғибот тадбирлари бўлиб ўтган худудларда истиқомат қилувчи ёши улуғ нуроний отахон ва онахонлар, турли касб эгаларининг бу каби тарғибот тадбирлари ёшлар тарбиясида нечоғлик ўрин тутиши ҳақида, авваллари бундай тадбирлар бўлмаганлиги, мустақиллик шарофати ҳақида фикрлари ёзиб олинган ва вилоятлардаги Ассоциацияга аъзо телестанция мухбирлари томонидан тайёрланган интервьюлар, дастур давомида On-line тизими орқали иштирокчилар ва телетомошабинларга ҳавола этилди.

Ёшлар маданият ва санъат Маркази

Матбуот хизмати

IMG_9478

IMG_9460

IMG_9461