OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262

баннер туй_2

ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВДАН ВАТАНИМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 25 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАБ КУТИЛГАН (КУТИЛМАГАН ТАЛҚИНДА!) ТАРОНА! “ЎЗБЕКИСТОН”! “ЎЗБЕКНАВО” ЛОЙИҲАСИ! ЯНГИ ҲАЁТ... 27.08.2016 08:01

 7T7A8500

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков энг азиз байрамимизнинг 25 йиллигига бағишлаб, “Ўзбекистон” қўшиғини куйлади!

Бу таронанинг мусиқаси янграши билан “Ахир бу...” деб, дарров марҳум санъаткор Ҳусниддин Холиқовнинг қўшиғини эслаш мумкин.  Аммо, бу фақат қўшиқнинг асоси!

7T7A7672

Озодбек Назарбеков: - “Ўзбекистон” қўшиғини “Ўзбекнаво” лойиҳаси асосида куйладим. Қўшиқ сўзлари бутунлай бошқа, қўшиқнинг фақат асоси  қолган холос, қолган ҳаммаси бошқатдан тикланган. Сўз, аранжеровка бутунлай ўзгарган! Қўшиқ аранжеровкаси Азизбек Холмуродов, Нодирбек Умаровга тегишли. Оркестр жўрлигида.

Қўшиқдаги матн муаллифлари: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф, Ўзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзо.

Қўшиқ мусиқасида ҳам ўзгариш бор. Бир сўз билан айтганда севимли қўшиққа иккинчи "янги ҳаёт" бағишланган! Устозлар қўшиғини қайтадан янги талқинда куйлаш, устозларга бўлган ҳурмат ифодаси, десак янглишмаймиз!

Санъаткор Озодбек Назарбеков ҳам бу анъанани четлаб ўтмаган. Санъаткор, марҳум устоз Муҳриддин Холиқовнинг шогирди, унинг бир неча қўшиқларини қайта куйлаганлиги барчамизга маълум.

7T7A7820

Эндиликда, Ҳусниддин Холиқов қўшиғи асосида куйланган “Ўзбекистон” қўшиғи ҳам, Озодбек Назарбеков талқинида, "янги ҳаёт” бошлади!  

 7T7A8522

 Гўзал юртим, бетакрорим, муқаддасим Ўзбекистон!

Жоним фидо Ватаним!

 

 Йигирма беш йилким тўхтамас карвон,

 Шижоат шаҳдига лол аҳли жаҳон,

Бошида парвона бахт қуши, Ҳумо!

Буюк манзилларни кўзлаган Сарбон!

Темурбекдан мерос, қудратим, шоним,

Ўзимники бўлган Ўзбекистоним!

 

Гўзал юртим, бетакрорим, муқаддасим Ўзбекистон!

Жоним фидо Ватаним!

 

Мусаффо кўнглингда йўқ зарра ғубор,

Ўзинг ягонасан, ўзинг бетакрор!

Жоним сенга фидо муқаддас Ватан!

Тупроғи кўзларга тўтиё диёр!

Осуда замини, тиниқ осмоним!

Ўзимники бўлган Ўзбекистоним!

 

Гўзал юртим, бетакрорим, муқаддасим Ўзбекистон!

Жоним фидо Ватаним!

Гўзал юртим, бетакрорим, муқаддасим Ўзбекистон!

Жоним фидо Ватаним!

 

 ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 

1) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ

“ЎЗБЕКИСТОН” МР3!

 

2) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ

“ЎЗБЕКИСТОН” МР3!