OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЛОЙИҲА ИШТИРОКЧИЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ УЧУН! 28.08.2016 13:21

Юртбошимиз раҳнамолигида ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар этиб тарбиялаш, ўғил-қизларнинг ўз истеъдод ва салоҳиятини тўла намоён этиши учун зарур шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўзининг юксак самараларини бераётгани барчани беҳад қувонтиради. Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик самарасида минглаб ёшлар илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларида юксак марраларга эришиб, юртимиз шуҳратини ёйишга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

YEZL5220

 

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қошидаги  Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида, бир қатор йирик лойиҳаларни, шунингдек, доимий фаолият юритувчи “Миллий ва замонавий эстрада хонандалиги”, “Миллий ва замонавий рақс”, “Ёшлар театр студияси” ҳамда “Инглиз тили” лойиҳалари фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

 

WHAW3770

SMFK5792

 

Лойиҳаларни ноанъанавий тарзда ташкил этиш ва иштирокчиларни янада пухтароқ билим олишлари учун, мазкур лойиҳаларга тегишлилиги бўйича, таниқли ва машҳур эстрада хонандалари, театр ва кино актёр ва актрисалари, маҳоратли раққос ва раққосалар ҳамда инглиз тили бўйича мутахассислар томонидан мунтазам тарзда, ўқув ва амалиёт машғулотлари олиб борилмоқда.

 

TGKQ9844

 

Бунга биргина мисол тариқасида, Марказ доимий фаолият юритувчи лойиҳалар иштирокчилари учун Тошкент шаҳридаги маданият ва санъат муассасалари бўйлаб уюштириладиган саёҳатларни ташкил этдилар ва 27 август санасида лойиҳаларда фаол бўлган 67 нафар иштирокчиларни рағбатлантириш, лойиҳа машғулотларини ноанъанавий тарзда ўтказиш ҳамда, ёшларнинг маданий ҳордиқ олишларини ташкил этиш мақсадида, “Ўзбекцирк” Республика бирлашмасига боришлари ташкил этилди.

 

PEEK6905

 

Лойиҳа иштирокчилари саёҳат давомида нафақат цирк намойишларидан баҳра олдилар, балки Ўзбекцирк артистлари билан суҳбатлашдилар. Парда ортида тайёргарлик кўриш жараёнининг ҳам гувоҳи бўлдилар.  

Эндиликда лойиҳа фаоллари 15 сентябрь куни Ўзбекистон Давлат Санъат музейига саёҳат уюштиришни режалаштиришган.

 Ёшлар маданият ва санъат маркази

Матбуот хизмати

 

 TFNJ7916

TGKQ9844

YCJT1045

SJPI3709

RJUE2983

OCBC5763

AQYE0226