OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

АДҲАМ СОЛИЕВДАН ЎЗ ВАҚТИДА КУЙЛАНГАН ТАРОНА! “ЮРТБОШИМИЗНИ АСРА”! МР3! ЮРТИМ ДЕЯ, ЭЛИМ ДЕЯ ЖОНИ ФИДО... 31.08.2016 18:37

 photo (1)

“Ниҳол” мукофоти совриндори Адҳам Солиевдан дилдан куйланган таъсирли тарона! Ўзбек халқининг шу кунлардаги дилидаги ниятини куйга солган хонанданинг бу қўшиғи чиндан ҳам, ўз вақтида куйланди.

 photo (2)

Сабр билан ўтди йиллар қатор-қатор,

Азобларда келиб кетди, қишу баҳор...

Ўзбегимнинг беклигини қайтиб берган,

Юртбошимни омон асра Парвардигор!

 

Юртим дея, Элим дея, жони фидо,

Ўзбекистон кўксидаги битта тумор,

Халқимизнинг юрагида шу илтижо,

Юртбошимни омон асра, Парвардигор!

 

Дунёларга диёримни танитганим,

Ҳар кўнгилга бера олган шон-ифтихор,

Эй, Худойим қувонмасин, асло ғаним,

Юртбошимни омон асра, Парвардигор!

 

Яна қайда яшаш мумкин эмин-эркин?

Шу ўлкадек тинч мамлакат, қайларда бор?

Керак бўлса, менинг умрим қўшиб бергин,

Юртбошимни омон асра, Парвардигор!

 

Биламан, бу юртни суйгайдир Оллоҳ,

Бу Ватан, Ватанлар ичра гул даргоҳ,

Юртнинг шони билан муштарак биллоҳ,

Шонингиз керакдир, Ўзбекистонга!

 

Дуодамиз, дуодамиз, дуодамиз,

Юртбошимни омон асра, Парвардигор!

Дуодамиз, дуодамиз, дуодамиз,

Юртбошимни омон асра, Парвардигор!

 

ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 

1) АДҲАМ СОЛИЕВ “ЮРТБОШИМИЗНИ АСРА” МР3

2) АДҲАМ СОЛИЕВ “ЮРТБОШИМИЗНИ АСРА” МР3