OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЮРТБОШИМИЗ ИШОНГАНЛАРИ БИЗ ЁШЛАР! 03.09.2016 18:27

 photo (6)

ЖАҲОНГИР ПОЗИЛЖОНОВ: ЮРТБОШИМИЗ ИШОНГАНЛАРИ БИЗ ЁШЛАР

 

Жаҳонгир Позилжонов: - Азиз Юртдошлар! Юртбошимиз ишонганлари биз ёшлар эдик! Уларнинг орзу-умидларини биз, Буюк юрт фарзандлари амалга оширишимиз керак! Нияти бузуқ, тинчлигимизни кўролмаётганларнинг гапларига эътибор бермайлик! Бугунги кундаги тинчлигимизни, мусаффо осмонимизни, аҳиллигимизни, Сизу Биз бир бўлиб, сақлаб қолайлик Азизлар! Юртбошимизнинг охиратлари обод бўлсин!

photo (5)

 

ДАВРОН КАБУЛОВ: ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ОРЗУСИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИБ...

 

Даврон Кабулов: - Юртбошимизни Ўзбек халқининг равнақига қўшган ҳиссаларини бор бўй-басти билан идрок этмоғимиз учун ҳали неча ўн йиллар керак бўлади. Азизлар, сизу бизнинг олдимизда оғир юк ва залворли масъулият - синовли дамда оғир-вазмин бўлиш, Президентнинг орзусини руёбга чиқариб ХАЛҚ сифатида жипслашиш, Ватангадолар ва Юрт хоинларининг ташқаридан қилаётган иғволарига эътиборсизлик билан қарашдан иборат. Аллоҳ ўзи назар солган Юртни, яна бир доно, халқпарвар, кучли, иймонли, адолатли раҳбар билан сийлайди, иншааллоҳ. Марҳум Йулбошчимизнинг оила аъзолари, сафдошлари, дўст ва шогирдлари, чин қалбдан мотам тутаётган барча ҳамюртларимизга чиройли сабр тилайман!

photo (2)

 

САРДОР РАҲИМХОН: ЮРТБОШИМИЗ БИЗЛАРНИ ЯНАДА БИРЛАШТИРИБ КЕТДИЛАР...

 

Сардор Раҳимхон: - Қаранг, азизлар, сўнгги манзилга кетаётиб ҳам, Юртбошимиз бизларни янада бирлаштириб кетдилар. Ортларидан дуо қилиб, улар орзу қилгандек Бахтли Саодатли, Фаровон ҳаёт кечирайлик. Зеро, ҳар бир Ота учун ортидан қолган Бахтли фарзанд, авлодлар у дунёда ҳам хурсандчилик олиб келади. Биз уларнинг давомчилари, Буюк Ўзбекистоннинг Бахтли фарзандларимиз! Шундай пайтларда бир-биримизга суянч, далда бўлайлик! Аҳиллигимиз ва Метин иродамизни кўриб, атрофда пайт пойлаб турганлар аламидан тилини тишласин! ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ!