OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ОРЗУЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ, БИЗ ЁШЛАРНИНГ БУРЧИМИЗ! АМИР ТЕМУР ИЗДОШИ БЎЛГАН МИЛЛАТИМИЗ ОТАСИНИНГ ҲАР БИР СЎЗИ, БИЗНИ ЯНГИ МАРРАЛАР САРИ ОЛҒА УНДАЙДИ! 04.09.2016 23:00

 photo (3)

Ўзбек халқи, деганда Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов, Юртбошимиз деганда эса, кўз олдимизга Ўзбекистон келади! Ўзбекистон сўзи, ҳамиша унинг Биринчи Президенти номи билан чамбарчас боғлиқ бўлади!

photo (5)

БУ ИНСОН МИЛЛАТИМИЗ ОТАСИ, ЮЗИ, ФАХРИ, ҚАҲРАМОНИ, ЮРАГИ, БИР СЎЗ БИЛАН АЙТГАНДА, ЮРТИМИЗ РАМЗИ ЭДИ!

photo (13)

БУ РАҲНАМО ИНСОН Ўз Халқини, Ўз Юртининг ривожи, уни оламга танитиш, фуқаролари тинчлигини, фаровонлигини таъминлаш учун, ўз Ҳаётини бағишлади!

photo (2)

Отамиз ҳамиша Ёшларга суянарди! Ёшлар учун жуда кўп ва жуда кенг имкониятлар яратганлиги, айнан шу Инсон туфайли ёшларимиз, Жаҳонга танилганлиги сир эмас!

ЮРТБОШИМИЗНИНГ “СИЗЛАР МЕНИ ТАЯНЧИМ, СУЯНЧИМ! ҚЎРҚМАНГЛАР, МАРРАНИ КАТТА ҚЎЙИНГЛАР!” ДЕГАН СЎЗЛАРИ, ҲАМИША БИЗ ЁШЛАРГА КУЧ БАҒИШЛАЙДИ!

Юртбошимиз ишонган, суянган ёшлар, нима учун энди ортга чекинишлари, ёки тушкунликка тушишлари керак? Кўзёшлар, ёки дард-алам билан, қайғуни енгиб бўлмайди!

Ота вафот этганда, фарзанд унинг ишини давом эттиради, унинг орзуларини рўёбга чиқаради, хотирасини ҳурмат билан абадийлаштиради! Бир сўз билан айтганда, унинг ҳаётини давом эттиради! Шунинг учун ҳам, ортида зурриёди, фарзанди бўлган Инсон ҳеч қачон ўлган ҳисобланмайди! Шундай экан, ортида 32 миллион фарзанди қолган Юртбошимиз ўлган ҳисобланадими?

photo (9)

БУТУН ЎЗБЕК ЁШЛАРИНИ “ФАРЗАНДИМ” ДЕГАН ИНСОН, ШУНЧА ФАРЗАНДИ БОР ИНСОН, ҲЕЧ ҚАЧОН ЎЛМАЙДИ!

Ҳар битта ёш, ҳар бир инсон, Президентимизга нафақат Юртбоши, балки ҳақиқий Инсон, ОТА сифатида меҳр қўйган эди! Ота вафот этганда, фарзанд у қурган уйни бузадими? Йўқ! Ота уйига эътиборсиз бўладими? Йўқ! Ота хотирасига хиёнат қиладими? Йўқ!

Ота вафот этганда, фарзанд, Юртбошимиз вафотидан сўнг биз ёшлар ҳам, у барпо этган Давлат равнақи, келажаги учун астойдил ҳисса қўшишимиз, ОТАмизни ҳар бир сўзини, ўгитларини ёдда тутган ҳолда, унинг хотираси учун, жондан азиз ЮРТИМИЗ учун, фақат ва фақат Олға интилишимиз керак!

photo (19)

ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ! ЎЗБЕК ХАЛҚИ БУЮК МАЪНАВИЯТГА ЭГА! АСРИЙ АНЪАНАЛАРИМИЗ, МИЛЛИЙ ҒУРУРИМИЗ, ДУНЁДАГИ ҲАР БИТТА ХАЛҚ ҲАВАС ҚИЛСА АРЗИЙДИГАН НЕЧА МИНГ АСРЛИК ТАРИХИМИЗ БОР!

ЎЗБЕКИСТОНДЕК БУЮК ДАВЛАТНИ ҲЕЧ КИМ, ҲЕЧ ҚАЧОН, ЕНГА ОЛМАЙДИ!

photo_3_29photo_2_37

photo_1_357t7a2723

Ахборот хуружи эмиш! Бу Халқ, Бу ёшлар, Президентимиз фарзандлари, ҳар қандай хуруж, ҳар қандай зарбага қарши туриб бера олади! Ахир яқиндагина Жаҳон аҳли Олимпиадада ҳам, Президентимиз фарзандларининг кучи, зарбаларига гувоҳ бўлган! Бу жисмоний куч намойиши бўлса, Халқимизни, ёшларимизни, Президентимиз фарзандларини, онг, тафаккур, идрок, маънавият тарафлама кучи қандай эканлигини ҳали билишмас экан!

Ҳар хил гаплар билан ўзларича “Ахборот хуружи”ни ишга солиб, ҳар хил бўҳтонларни тарқатаётганлар, ҳақиқий манқуртлар, деб айтиш мумкин! Уларнинг на Ватани, на миллати, на маънавияти бор! Уларнинг фитнаси, бўҳтонларига учиш, ишониш керак эмас! Чунки, ўз Ватани, ўз миллати, маънавияти бор инсон, ҳеч қачон бошқаларнинг қайғусидан фойдаланиб, улардек фитна қилиб юрмайди!

Ахборот хуружлари, бу инсон онги  ва тафаккурига таъсир ўтказишнинг энг осон усули ва бу усул, шундай ғаламисларга қўл келишига йўл қўймаслик керак!

Каримов

Ҳар хил гаплар билан, ёшларга таъсир ўтказмоқчи бўлаётганларга, Юртбошимиз ўгитларига амал қилган ҳолда, “ФИКРГА ҚАРШИ ФИКР, ҒОЯГА ҚАРШИ ҒОЯ, ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ!” билан курашишимиз керак!

Ўзларича энди Шерюрак вафот этди, Юртни бундай “Ахборот хуруж”ларидан ҳимоя қила олишмайди, деб ўйлаётганлар бўлса, минг фоиз АДАШАДИЛАР! Бу ЮРТ эгасиз эмас! Бу ЮРТнинг эгаси Халқ, Ўзбек миллати! Бу Юртнинг ЮРТБОШИСИ маънан ўлгани йўқ, у ХАЛҚИ, ФАРЗАНДЛАРИ ЮРАГИДА МАНГУ ЯШАЙДИ!

photo (8)

Юртбошимиз жисман вафот этиб, тупроққа қўйилганлиги билан, Бу Буюк Инсон барпо этган ЮРТ, ВАТАН, ХАЛҚ, ЁШЛАР яшаяпти!

photo (12)

Демак, рамзий маънода ЮРТБОШИмизнинг ҳам ЮРАГИ уриб турибди!

photo (18)

Ўзбекистонда барпо этилган ҳар бир янги иншоот, ҳар бир кўча, ҳар битта йўл,

photo (15)

ҳар битта бинода ЮРТБОШИмизнинг излари бор!

photo (7)

Барпо этилган ҳар битта боғ, ҳар бир дарахт, ҳар бир ниҳолда нафаси бор!

photo (6)

Ўз вақтида АМИР ТЕМУР БОБОМИЗ ўз халқининг ривожи қудрати учун қанчалик жон куйдирган бўлса, ЮРТБОШИМИЗ ҳам, бу хайрли ишни давом эттириб, унинг “Тузуклари”ни ўзига дастуриламал  қилиб,  ўз Халқини Жаҳонга олиб чиқиш учун шунчалик ҳаракат қилган! Бу йўлда ҳаттоки, ўз соғлиғи, ҳаётини аямаган!

photo (11)

Ишонамиз, Муҳтарам ЮРТБОШИМИЗ Ўзи хотирасини азиз деб билган, Мақбараларини қайта таъмирлаттирган, номларини абадийлаштирган Буюк Аждодлари ёнига ЁРУҒ ЮЗ билан борганликлари шубҳасиз! Эндиликда, азиз Юртбошимизнинг номи ҳам, Буюк аждодларимиз қаторида тилга олинади...

photo (4) 

Юртдошларимиз қайғуда, мотамда, аммо барибир кўнгиллари хотиржам, бошини баланд тутишмоқда, негаки, ЮРТБОШИМИЗ ҳаётини фидо қилиб барпо этган Мустаҳкам, Тинч, Фаровон Давлатимиз бор! У мана шу ўз умрини бағишлаган, шунчалик азиз билган, асраб -  авайлаган озод  ва обод, Тинч ва фаровон Юртни Ўз Халқига, авлодларига мерос қилиб қолдирди! Бу азиз Меросни эса, кўзқорачиғидек асраб-авайлаш, унинг ривожига муносиб ҳисса қўшиш, Ўзбек Халқининг бурчи, эзгу мақсади бўлиши керак, деб ўйлаймиз!

Ҳозир чиндан ҳам, ҳис-туйғуларга бериладиган, қайғуга берилиб, таъзия билдириш билан чегараланиб қоладиган вақт эмас! Ҳар биттамиз, АЗИЗ ОТАМИЗНИ, ЮРТИМИЗНИ номига бўҳтон уюштираётган, ҳар хил гапларни гапираётган ғаламисларга қарши курашишимиз шарт, бу бизнинг бурчимиз, керак бўлса вазифамиз, деб ўйлаймиз! Биз учун, Юртимиз учун, бизни тинчлигимиз учун, мана шу биз нафас олаётган эркин ҳаво, мусаффо осмон учун, шунча йиллар давомида соғлиғини йўқотган, бутун ҳаётини фидо қилган ИНСОННИНГ АЗИЗ ХОТИРАСИ учун, керак бўлса, ЮРТИМИЗ КЕЛАЖАГИ учун, БОШИМИЗНИ БАЛАНД ТУТИШИМИЗ, ОЛДИНГА ИНТИЛИШИМИЗ, ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ОРЗУЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШИМИЗ КЕРАК!

photo (17)

ЮРТ ОТАСИ ВАФОТ ЭТДИ... АММО, УНИНГ ОРЗУЛАРИНИ ФАРЗАНДЛАРИ АМАЛГА ОШИРАДИ! УНДАН МЕРОС МУСТАҚИЛ, ОЗОД ВА ОБОД, ТИНЧ ВА ФАРОВОН ЮРТНИ АСРАБ-АВАЙЛАБ, ЯНАДА ЮКСАЛТИРАДИ! БУНГА ҲАЛИ БУТУН ДУНЁ ГУВОҲ БЎЛАДИ!

photo (10)

ЮРТБОШИМИЗ ФАРЗАНДЛАРИ, ЎЗ ЮРТИНИ ҲЕЧ КИМГА, ҲЕЧ ҚАЧОН БЕРИБ ҚЎЙМАЙДИ! МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИ, ЭРКИМИЗНИ, ОЗОДЛИГИМИЗНИ, ТИНЧЛИГИМИЗНИ, ВАТАНИМИЗНИ ҲЕЧ КИМГА БЕРИБ ҚЎЙМАЙМИЗ!

photo (16)

МУСТАҚИЛ ДАВЛАТНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИБ, ЮРТИМИЗ ОТАСИ ОРЗУСИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРАМИЗ! БУ БИЗНИНГ БУРЧИМИЗ, ОЛИЙ МАҚСАДИМИЗ БЎЛИШИ КЕРАК!

photo (1)

ОТАМИЗ АЙТГАНЛАРИДЕК, “БИЗ ҲЕЧ КИМДАН КАМ ЭМАСМИЗ, КАМ БЎЛМАЙМИЗ”!

 Саида Вахобова

Феруза Фаттохова