OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ВАТАННИ АСРАЙЛИК! ИШОНЧНИ ОҚЛАЙЛИК! 05.09.2016 23:40

foto_(2)_133

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон: - Бир хулосага келишдан олдин инсон фикр қилади, солиштиради, ақлни ишга солади. Шу яшаб турган кунимизга, тинч-фаровон турмушимизга, 25 йилда мисли кўрилмаган даражада яхши томонга ўзгарган ҳаётимизга Шукрона қилмасак, нонкўрлик бўлмайдими? Азизлар, раҳматли Юртбошимиз, Она Юртимиз, болаларимиз ўйнаб-кулиб, катта бўлаётган Ватанимиз учун туриб бера олайлик! Биз бирдам бўлсак, ҳеч ким бизни енга олмайди! Биз бир тану бир жонмиз!

photo (4)

Хонанда Али Отажонов: - Юртбошимизнинг И.А.Каримовнинг “Юрт учун, эл учун, бизнинг эртанги буюк келажагимиз учун ҳеч качон, ҳеч қаерда бўш келманг, азиз фарзандларим!” сўзлари бизга куч бағишлайди! Биз Ёшлар Сиздан Миннатдормиз! Юртимиз Халқимиз, Тинчлигимиз учун қилган меҳнатингизни қадрлаймиз ва унутмаймиз! Ишонаманки, Биз Ёшлар, Сизнинг Ишончингизни Оқлаймиз! Биз Юртимизни Тинчлиги, Фаровонлиги, Йўлида бир тану бир жон бўлиб, ҳаракат қилишимиз керак. Юртимизни кўраолмаётганларга аҳамият бермайлик, ахир биз келажаги буюк Ватан! Биз Юртимизни Севамиз! Ватанимизни Тинч ва Бахтли Ҳаёти йўлида ҳамиша хизмат қиламиз! Огоҳ бўлайлик, бир тану бир жон бўлайлик! Ватанни Асрайлик!!!

 IMG_0687

Актриса Халима Ибрагимова: - Азиз Юртдошлар!!! Ватандошлар!!! Бутун дунёга Ўзбекни қандайлигини, аҳил меҳрибон эканлигимизни исботлашимиз керак! Ҳаммамиз  аҳил бўлиб, қўлни қўлга бериб, бирлашиб Юртимиз, Юртбошимиз ҳақида ҳар хил гапларга кўзимиз тушса, жавоб ҳам қайтармасдан "блок" қилиб ташлайлик!!! Чунки, бунақа гапларни ёзаётганлар жавоб қайтаришга ҳам арзимайди! Кимлар ҳақида гап бораётганини биласиз! Огоҳ бўлайлик!!! Ўзбекистон тинчлигини сақлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир!!! Ўзбекистон Келажаги Буюк Давлат! Ҳеч қачон, ҳеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистоним!