OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА ДАВОМ ЭТМОҚДА! 10.09.2016 11:07

 KILM1227

 

Жорий йилнинг 29 июль санасида Фарғона вилоятида якунланган “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари бир ойлик танаффусдан сўнг, 6 сентябрдан бошлаб Қашқадарё вилоятида бошланди.

CHOW4663

Барчамизга маълумки мазкур тадбирлар, Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот Маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат Маркази билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

 

CESV5607

 

6 сентябрдан 8 сентябрга қадар вилоятнинг Яккабоғ, Чироқчи, Шаҳрисабз, Китоб, Ғузор, Нишон, Муборак, Касби туманларида бўлиб ўтган тарғибот тадбирларида жами 83 та умумтаълим мактаблари, 48 та касб-ҳунар академик лицейи ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда 1 та Меҳрибонлик уйида юқори савияда ўтказилди.

 

MWAF3827

 

Мазкур тадбирларда 60 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар иштирок этди.   

 

ROTU1613

Жумладан;  Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Мадина Мухторова, Ҳамиджон Тўхтаев, Рихсивой Алиев, Самандар Ҳамроқулов, Дилноза Исмияминова, эстрада хонандалари Фарҳод Саидов,

RTBA4683

 

Жаҳонгир Позилжонов, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари  Малика Эгамбердиева, Гуласал Абдуллаева, Ёдгор Мирзажонов, Отабек Муталхўжаев, Диёр Маҳкамов, ҳамда “Сурҳон” гуруҳи ва бошқалар.  

 

RVFK4608

 

Мазкур тарғибот тадбирларида жами 34 996 нафардан зиёд ёшлар, шундан 21 877 нафар умумтаълим муассасалари ҳамда13 119 нафар академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг иштироки таъминланди.

Тарғибот тадбирлари 10 сентябрь кунига қадар давом этади.

 Ёшлар маданият ва санъат маркази

Матбуот хизмати