OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА ТАСДИҚЛАНГАН РЕЖА АСОСИДА! 10.09.2016 11:53

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли Мажлис баёнига кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида жорий йилнинг март-декабрь ойлари давомида маданият ва санъат намоёндалари иштирокида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган бўлиб, мазкур тадбирлар Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан,  Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, ҳамда Ёшлар маданият ва санъат Маркази билан ҳамкорликда алоҳида тасдиқланган режа асосида ўтказилмоқда.

TWUD1493

Мазкур ҳужжат асосида, 2016 йил 6-10 сентябр кунлари Қашқадарё вилоятидаги таълим муассасаларида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 9 сентябр куни Тарғибот тадбирлари Қашқадарё вилояти Миришкор, Қарши, Деҳқонобод, Қамаши туманларидаги таълим муассасаларида ташкил этилди.

CRFT2071

Миришкор туманида 8 та умумтаълим мактаби ва 4 та ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасасида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

IMG_1041

Мазкур тадбирларга Ўзбекистонда Халқ артисти Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Гавҳар Зокирова, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Эгамберди Раҳимов, Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқий театри актёри Отабек Хақбердиев, Ўзбек Миллий Академик драма театри актрисаси Вазира Юнусова, хонандалар  Дилноза Исмияминова, Ёдгор Мирзажонов, Отабек Муталхўжаев, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ҳамда шоирлардан Мирзапўлат Тошпўлатов, Тоҳир Қаҳҳоров ва бошқалар иштирок этишди.

Мазкур туманда Тарғибот тадбирларга жами 2000 нафар шундан 800 нафар  коллеж 1200 нафар мактаб  ўқувчи ёшлари жалб этилди.

Қарши туманида 9 та умумтаълим мактаби ва 4 та ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасасида, ҳамда Қарши тумани Комол Давронов фермер хўжалиги 158 отрядда жойлашган туман уюшмаган ахолисига Тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Мазкур тадбирларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Мадина Мухторова, Актёрлар Қобил Умиров, Суҳроб Ҳасанов, Шерали Ортиқов, хонандалар “Сарбон” гуруҳи Фарҳод Саидов, Воҳиджон Исоқов, Севара Ҳамроева ва бошқалар иштирок этишди.

Бу тумандаги Тарғибот тадбирларига жами 3050 нафар, шундан 1800 нафар мактаб, 1200 нафар коллеж ўқувчи ёшлари, ҳамда 50 нафар теримчилар жалб этилди.

Деҳқонобод туманида 8 та умумтаълим мактаби, 4 та ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаси тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Мазкур тадбирларга актёрлар Ўткир Бойқобилов, Қобил Умиров, Суҳроб Хасанов, Шерали Ортиқов, Хонандалар Илхом Сидиқов, Наргиза Гулиева, Тошпўлат Маткаримов ва бошқа таниқли санъаткорлар қатнашдилар.

Мазкур туманда тарғибот тадбирларга жами 2300 нафар шундан 700 нафар коллеж, 1600 нафар мактаб ўқувчи-ёшлари жалб этилди.

Қамаши туманида  8 та умумтаълим мактаби, 5 та ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасасида ҳамда, Қамаши тумани Оқкўзар маҳалласи далаларида пахта тераётган теримчиларга тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Мазкур тадбирларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саъдулла Қорабоев, Рихсивой Алиев, Ўзбек давлат драма театри актёри Шохрух Комилов,  хонандалар Саъдулла Бадалов, Умида Ходжаева, Тоҳир Усмонов, Зарина Аслзода, ёзувчилар уюшмаси аъзоси Жумақул Қурбонов, Мунаввара Мансурова, Ҳафиза Эгамбердиевалар ва бошқалар иштирок этишди.

Мазкур туманда Тарғибот тадбирларга жами 4500 нафар, шундан 2400 нафар мактаб, 2000 нафар коллеж ўқувчи-ёшлари ва 100 нафари теримчилар жалб этилди.

Тарғибот тадбирлари давомида ёшларни ватанпарварликка ундовчи, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга даъват этувчи “Марра бизники” номли видеоролик намойиш этилди.

QGUF7218

9 сентябр куни жами  33 та умумтаълим мактаби, 17 та академик лицей ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаси ҳамда, 2 та пахта даласида ҳам тарғибот тадбирлари ўтказилиб, уларга жами  11850 нафар талаба-ёшлар ва теримчилар жалб этилди.

NATX6136

Мазкур тадбирлар “Қашқадарё”, “Насаф” телеканаллари, “Олтин воҳа” радиоканали, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Қашқадарё” газеталари ҳамда, бир қатор ижтимоий тармоқлар орқали ёритилди.

HSSM3593

Мазкур тадбирларда 64 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, жами 11850 нафар, шундан  7000 нафар умумтаълим муассасалари ўқувчилари 4700 нафар  академик лицей ва касб-ҳунарколлежлари талабалари ва 150 нафар теримчилар иштироки таъминланди.

SBMW3138

Маълумотлар киритилиши давом этмоқда.

 Ёшлар маданият ва санъат Маркази

Матбуот хизмати