OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОҲАНГЛАРДА ЯШАЙМАН ҲАМОН...” ҲУЖЖАТЛИ ФИЛЬМ ТАҚДИМОТИДАН! 12.09.2016 17:04

 photo (3)

Жорий йилда ўзбек профессионал мусиқа санъатининг ёрқин намоёндаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси мусиқасининг муаллифи, композитор Мутал (Мутаваккил) Бурҳонов таваллудининг 100 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда.

photo (2)

Ушбу атоқли санага бағишлаб, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан ижодкорнинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи “Оҳангларда яшайман ҳамон...” номли ҳужжатли фильм суратга олинди. Жорий йилнинг 9 сентябрь куни ушбу фильмнинг тақдимоти, ҳамда композитор асарлари асосида Ўзбекистон Миллий симфоник оркетрининг концерти Республика Киночилар уйида намойиш этилди.

photo (1)

Концертда ижодкорнинг халқимиз орасида оммалашган бир қатор асарлари ижро этилди. Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Женисбек Пиязов, Маъсума Болтабоева, Халқаро танловлар совриндори Хадича Имомназарова, Рустам Алимардонов каби истеъдодлар ўз ижод маҳсуллари билан иштирок этишди.

photo (4)