OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЭНДИЛИКДА БУХОРОДА! 16.09.2016 06:20

 

SWOA1048

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Тошкент вилоятидаги таълим муассасаларида маданият ва санъат намоёндалари томонидан ўтказилаётган “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари, жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошлаб Бухоро вилоятининг Қоракўл, Олот, Жондор туманларидаги 23 та умумтаълим мактабларида, 1 та спорт мактаби интернатида, 1 та болалар мусиқа ва санъат мактабида, 12 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларида юқори савияда ўтказилмоқда.

JGNO1655

Мазкур тадбирларда 65 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, уларда жами 14 мингдан зиёдўқувчи ёшлар иштирок этишди.

UUIB4146

Тадбирларда ўқувчи-ёшлар юртимизнинг кўзга кўринган санъат ва маданият, адабиёт вакиллари билан суҳбатлар чоғида қалбидаги орзулари билан ўртоқлашмоқдалар. Кейинги йилларда туман ёшлари фан олимпиадаларида, спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқдалар. Тарғибот тадбирларида ана шундай ёшлардан бир гуруҳи ўз истеъдодларини намойиш этдилар.

AQMR6413

Мазкур тарғибот тадбирлари ёшларимизни маънан етук, ўз юрти келажагига муносиб ҳисса қўша оладиган баркамол авлод бўлиб вояга етишишларида муҳим аҳамият эга эканлиги шубҳасиз.Тарғибот тадбирлари ҳафта охирига қадар давом этади.

 Ёшлар маданият ва санъат маркази

матбуот хизмати

 

 QNAH8066

KEUB8164

UJKD8516