OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ГУЛНОРА КАРИМОВАДАН ИНТЕРВЬЮ!  09.03.2013 01:27

gulnarakarimova(13).jpg
Ҳозирги кунда Гулнора Каримованинг ғоялари, лойиҳалари, мамлакатимиздаги аёллар, ёшлар, болалар ҳаётида муҳим ўрин тутиб, кўплаб ижобий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Лекин, ўзбек халқи қанчалик севиб ардоқлаётган Гулнора Каримова ҳақида, хорижнинг баъзи оммавий ахборот воситаларининг фикрлари эса турлича. Ахир айтишади-ку, “ҳаммага бирдек ёқиш қийин, тош ҳам мевали дарахтга отилади”.
Гулнора Каримованинг Швецариянинг "Билан" молиявий журналида чоп этилган интервьюси, “Фурсатдан фойдаланиб қолган  қарама-қарши кучлар бўлиб ўтган ишларни менинг номим билан боғлашга уриндилар”. сўзлари билан бошланади.
gulnarakarimova(2).jpg
Унинг аввалида,  бундан кўп йиллар аввал  испан журналларининг бири “El Pais” журналида Гулнора Каримова малика Диана, Сара Палин, Жеймс Бонднинг қизлари сингари таниқли аёлларга қиёсланиб, лекин, бу унинг фазилатларига ҳали тўлиқ таъриф эмаслиги ёзилган. Ҳақиқатдан ҳам, икки фарзанднинг онаси,  ўзининг 40 ёшида кўп қиррали ҳаёт йўлини босиб ўтган доно ва заковатли аёл! “Ўзбекистоннинг Испаниядаги собиқ элчиси,  БМТ нинг Женевадаги доимий вакили, шунингдек Guli заргарлик  буюмлари тўпламлари муаллифи, Googoosha тахаллуси билан  юрак торларини чертувчи ижод намуналари эгаси  у” дейилган жумлалар бор, мақолада. Шунингдек, юқори даражадаги билим эгаси, Нью-Йорк Fashion Institute of Technology да, ҳамда Харвард университети магистратурасида таҳсил олган, докторлик диссертациясини ҳимоя қилган, профессор!  
gulnarakarimova(7).jpg
Унинг раҳнамолигида фаолият кўрсатаётган турли хайрия ташкилотлари, миллионлаб инсонлар тақдири билан боғлиқ бўлган хайрли лойиҳалар, буларнинг бари  бир аёл уддалаши мумкин бўлмаган, кўп қиррали ҳаёт йўлидир! Бадавлат, гўзал, ақлли Гулнора Каримова бугунги кунда барча қизлар ва аёлларнинг “орзуидаги аёл” сиймосига айланган, десам адашмайман.  
Telia Sonera мобил операторининг  Ўзбекистон  бозорига кириб олиш мақсади борлиги ҳақидаги шубҳаларга ойдинлик киритиш ҳаракатида бўлган, “Билан” нашриёти Гулнора Каримовага  ўз саволлари билан мурожаат қилди! Гулнора Каримова эса, мазкур нашриётга эксклюзив (!) интервью берди.
gulnarakarimova(1).jpg
Интервьюда қалтис саволларга, аниқ жавоблар берилди.
- Россия МТС мобил компниясининг Ўзбекистондаги бош директори Бекзод Аҳмедовнинг  номи  халқаро интерпол қидируви рўйхатига тушгач,  Швейцария ҳуқуқ-тартибот органлари,  миллионлаб ўзбекистонликларга қарашли, ўзбек франкларини музлатиб қўйди. Шу иш юзасидан тергов ҳужжатлари зикр этилганда барча бўлиб ўтган ишлар сизнинг номингиз билан  боғлиқ бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар тарқалган. Бу масала бўйича сизнинг нуқтаи назарингиз?!

gulnarakarimova(5).jpg
Гулнора Каримова: -  Мен бу масала юзасидан узоқ вақт гапиришни ҳоҳламагандим. Аммо,  бу ишга ойдинлик киритиш вақти келди, деб ўйлайман. Ҳаммаси солиқ қўмитасининг 2011 йилда МТС фаолиятини навбатдаги уюштирилган  текширувидан бошланди. Натижада мазкур мобил операторининг кўпгина қонун талабларини бузганлиги, матбуотда очиб ташланди! Ана шу кундан буён  ҳайратга соладиган воқеалар кетма-кетлигининг гувоҳи бўляпман.
МТС - бу жудаям кескин сиёсат олиб борадиган  йирик компания. Унинг бир қолипда турмайдиган  тажрибасини Қирғизистон, Туркманистон ва Ҳиндистон мисолида кўриш мумкин. МТСнинг  бу тижорат урушига Ўзбекистон  ҳам  рўпара бўлди.
Бекзод Аҳмедовни  жуда кўп йиллардан буён биламан.  Бу даврлар мобайнида унинг ота-онаси ва опасини ҳам яқиндан таниганман. Айнан, мана шу танишув,  Тошкентда унинг мушугини ҳеч ким “пишт” - дея олмайдиган даражага олиб келди. Афсуски, мана шу обрў уни  мамлакат иқтисодидаги майдонда ўз мавқеига эга бўлган инсон сифатида гавдаланишига  йўл очиб берди. У эса ғирромлик йўлига ўтиб, маълум бўлишича, махсус биллинг дастуридан фойдаланиб, абонентлар ҳисобидан пул ечиб олишни бошлаган! Компаниянинг муаммоларини ечиш жараёнида шунга амин бўлдимки, Бекзод Аҳмедовнинг Ўзбекистондан қочиб чиқиб кетиш сабабларининг илдизи жуда ҳам чуқур. Бу иш Москвада, Швейцария ва Швецияда овоза бўлди. Фурсатдан фойдаланиб қолган  қарама-қарши кучлар эса, бўлиб ўтган ишларни менинг номим билан боғлашга уриндилар.
Telia Soneraнинг собиқ менежерлари e-mail ларида иккита вариант бўлгани,  гўёки улар синглим орқали ҳамкорлик қилишга келишиб олишгани, ёҳуд Бекзод менинг вакилим бўлиб, улар билан музокара  қилгани ва шу сабаб  Ўзбекистон  бозорига  кириб келишгани  кўрсатилади. Бу ҳужум менга нисбатан уюштирилган зарбаларнинг биринчиси эмас! Мен ҳаётим давомида кўп тўфонлару чақинларга дуч келдим ва ҳар сафар  бу талофатлардан менинг дўстларим ва яқинларим ҳам азият чекишади.
gulnarakarimova(3).jpg
Шу ўринда Гулнора Каримованинг қанчалик жонкуярлиги сезилади. У ўз бошига тушган ишлардан яқинлари қанчалик изтиробда қолаётганидан ташвишда, биринчи навбатда ўзини эмас, атрофдагиларнинг хотиржамлигини ўйлаётганлиги унинг қанчалик кўнгли тоза инсон эканлигини билдиради.
-
Ҳуқуқ-тартибот органлари кўпроқ Бекзод Аҳмедов билан қизиқишган.  Чунки, кўпчилик уни сизнинг ишончли  вакилингиз, деб билган. Telia Soneraнинг Ўзбекистонга кириб келишида ростдан ҳам сизнинг ҳиссангиз борми?

gulnarakarimova(6).jpg
Гулнора Каримова: - Кўпчиликни ўйлантирган савол мени ҳам ўйлантиради. Ўзбекистон  прокуратураси сайтида, МТС компанияси линияси орқали Ўзбекистонга олиб кирилган телекоммуникацион жиҳозлар  нархи, 50 баробарга оширилиб  ёзилган!  Ҳайрон қоласан киши... Бекзод Аҳмедов Ўзбекистонда жуда кўп нуфузли инсонлар билан ишлаган. Тўғри, бу инсонлар ошкораликни ёмон кўришади, лекин улар ўзларига яраша улкан имкониятларга эга инсонлар. Улар ҳам бу воқеани кўриб,  “бир вақтнинг ўзида МТС нинг бош директори бўла туриб, яна  ақлбовар қилмас қинғирликларга қандай улгурган экан” - деб  ҳайратдалар. Яна шу давр мобайнида Бекзод улар билан ошна-оғайниликни ҳам ўз ўрнига қўйиб келган.
Мени янада  таажжубга солгани  centrasia.ru,(http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1344122880) news.ivest.kz ва maxala.org сайтларида чоп этилган мақолалардаги маълумотлар, прокуратура материаллари билан мос келиб турибди. Буни қандай тушуниш керак?
Мен бу иш  борасидаги ҳақиқат  юзага чиқиши учун, албатта ички ҳужжатларни ҳам бир кўришни истайман!  “Mannheimer Swartling” швед адвокатлар жамоасининг мустақил текшируви бундай ҳужжатларни топа олмаган. Мен умуман, Telia Sonera вакиллари билан учрашмаганман ва гаплашмаганман! Вакиллар орқали музокара қилишни эса  ҳеч қачон маъқулламаганман! Тажрибам шуни кўрсатадики,  бундай ҳолатлар, албатта муаммо келтириб чиқаради. Шу боис, мен бир ишни бошласам, вакиллар билан эмас, тўғридан тўғри эгаси  билан гаплашаман! Шунингдек, бир нарсага ҳечам тушунолмаяпман, қандай қилиб Telia Sonera Бекзод Аҳмедов билан шартнома тузиши, тил топишиши  мумкин? Ахир, у уша пайтда МТС нинг бош директори лавозимида эди-ку?!
Бекзод Аҳмедов бир эмас, икки жойдан-Москвадан ва Тошкентдан  маош олар эди! Ундан ташқари, Москвада 15 млн доллар миқдоридаги кўчмас мулки бор эди! Менинг фикримча, Telia Sonera билан тузилган ўша шартнома,  МТС билан келишилган ҳолда тузилиши керак эди. Бу хато ҳеч қайси тижорат қонунига тўғри келмайди! Соscom ни сотиб олиш билан, Telia Sonera нафақат Ўзбекистонга, балки Афғонистон ва Тожикистонга ҳам жойлашиб олди. Ажабланарлиси шундаки, барча айблов фақат Ўзбекистон  бозорига қаратилмоқда. 2012 йилнинг кузида Бекзод Аҳмедовнинг кирдикорларидан яна бири фош бўлди! У жуда катта миқдордаги пулларни, доимий  шу иш билан шуғулланиб юрганлар ёрдамида,  нақд пулларга айлантирган. Афсус Бекзод Аҳмедовнинг қанчалар “серқирра истеъдод эгаси” эканлигини  билмаган эканман!

Ҳа, чиндан ҳам, ишонган тоғингда кийик ётмайди, дейди халқимиз. Баъзида ишонган  инсонинг асл ниқобини йиртганида, ҳайрон қолиш мумкин.

- Сиз Швейцарияда бизнес юритишга қизиққанмисиз? Ёки Швецариядаги компанияларга бирор жиҳатдан алоқангиз борми?
gulnarakarimova(10).jpg
Гулнора Каримова: - Мен ҳеч қачон  Швейцарияда бизнес олиб бориш ҳақида ўйламаганман! Чунки, менинг дипломатик  мақомим бунга йўл қўймайди. Агар мен 6 йил Швейцарияда ишлаган  вақтимда, бизнес билан шуғулланганимда нафақат Швейцария ҳуқуқ- тартибот органлари, балки БMТ ҳам буни муҳокама қилган бўлар эди! Чунки, мен  БМТ нинг Женевадаги доимий вакили лавозимидаман. МТС  туфайли, менинг ҳаётимда вужудга келган муаммолар, яна бир қатор йирик ташкилотлар фаолиятида ҳам, менга юзма-юз келди. Қанча тошлар отилди. Қолаверса, менинг номимни Зеромакс, Interspan, Оксус Голд олтин қазиб чиқарувчи компанияси, Россиянинг Вим-Биль-Дан сут ва Карсберг пиво ишлаб чиқарувчи компаниялари каби компаниялар билан боғлиқ ҳолатларда ҳам, кўп бора тилга олишган. 2011 йилда мен Швецарияда шантаж ва таҳдид учун судга бермоқчи ҳам бўлдим, лекин менинг дипломатик мақомим, ўз ҳуқуқимни ҳимоя қилиш учун, даъво аризаси билан мурожаат қилишимга йўл қўймайди. Лекин, Швейцарияда чоп этиладиган бир қатор газеталардан барча айбловлар учун, даҳлим йўқлиги борасидаги жавобни чоп этилишига эришдим!
Албатта, бундай йўналтирилган зарбаларга қарши тура олиш учун штатдаги ходимлардан иборат катта куч керак бўлади ва бундай ҳолатлар албатта, Фонд Форумдек асосий фаолиятдан чалғитиши табиий.
gulnarakarimova(4).jpg

Чиндан ҳам, инсонлар айбни бировни қидиришлари ўринлимикан? Аллақачон миллатимизнинг ғурури, фахрига айланган, миллат, халқ дардида ёнган зиёли аёлни, қандайдир компанияларнинг ноқонуний фаолиятига дахлдор деб, “тош” отиш, етарлича далилларга эга бўлмай туриб, шов–шув учун, унинг номини қандайдир ҳолатларга аралаштириш... Наҳотки, ўз номини машҳур қилиш учун, бировнинг номидан фойдаланиш, ҳозирги кунда баъзи кимсалар учун, ҳаёт тарзига, тузатиб бўлмас иллатга айланган бўлса? Бугун Фонд Форум асосчиси Гулнора Каримовани қўллаб-қувватлаган 7 миллионли халқ эса, ундай кимсаларга нафрат кўзи билан боқиб турганлиги шубҳасиз!  Шуниси ҳам, аниқки, бундай зарбалар ва “тош”лар, ҳеч қачон Гулнора Каримовадек ўзбек қизининг иродасини бука олмайди! Унда Тўмарисдек момолар қони бор!
gulnarakarimova(11).jpg

Дунёда аёллардан арбоблар жуда кўп, лекин улар ичида бу номга муносиби, яна ҳам аниқроғи, ўз халқи, Ватани учун Гулнора Каримова каби жон куйдираётгани йўқ!
gulnarakarimova(9).jpg

У ўзбек халқи учун, шижоат, адолат, заковат, гўзаллик, билим ва ҳақиқий инсоний фазилатлар тимсолига айланиб бўлган.
gulnarakarimova(8).jpg