OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ПАРАЛИМПИЯЧИЛАРИМИЗ МУВАФФАҚИЯТЛАРИ! БАТАФСИЛ! 18.09.2016 17:06

 XIRD4008

Рио-де-Жанейродаги Ёзги XV Паралимпия ўйинларида, Ўзбекистон Паралимпия терма жамоасининг иштироки ҳақида батафсил!

1 КУН. Ўзбекистон Терма жамоаси илк кунни жуда муваффақиятли бошлашди! Учта олтин, иккита кумуш медаль ва учта бронза, бу кутилмаган муваффақият бўлди!

60 кг вазн тоифасида татамига чиққан Шерзод Намозов биринчи олтин медаль соҳиби бўлди.

-66 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз Ўткиржон Ниғматов ҳам олтин медаль эгаси бўлди.

 Учинчи олтин медаль эгаси Ҳусниддин Норбеков бўлди ва у енгил атлетиканинг диск улоқтириш баҳсларида иштирок этиб, 59 метру 75 сантиметр натижа қайд этиб, жаҳон рекордини ҳам янгилади!

Сузиш бўйича Кирил Панков ва Муслима Одилова 100 метр масофага баттерфляй усулида ўтказилган баҳсларда кумуш медалларни қўлга киритишди.

Музаффар Турсунхўжаев ва Фотимахон Амилова эса, бронза медаллар эгаси бўлишди.

Дзюдочимиз Севинч Салаева 52 кг вазн тоифасида бронза медали эгаси бўлди.

Ўзбекистонлик спортчилар биринчи кунданоқ, учта олтин, иккита кумуш ва учта бронза медаллари билан учинчи ўринда!

2 КУН. Бу куни спортчиларимиз учта медални қўлга киритишди. -73 кг вазнда курашга тушган Феруз Саидов бронза медали эгаси бўлди.

Дзюдонинг аёллар ўртасидаги -63 кг вазн бўйича, Турсунпошша Нурматова ҳам бронза медалини қўлга киритди.

Учинчи бронза медалга тўппончадан отиш баҳсида  Сервер Ибрагимов эга бўлди.

Ўзбекистон Паралимпия терма жамоасида, 2 кун ҳисобида умумий учта олтин, иккита кумуш ва олтита бронза, жами 11та медаль бор ва умумжамоа ҳисобида 6-ўринда!

3 КУН. Спортчиларимиз саккизта медални қўлга киритишди: битта олтин, иккита кумуш ва бешта бронза! Дзюдо бўйича +100 кг вазнда баҳсларга киришган Одилжон Тулендибоев Паралимпия ўйинлари чемпионига айланди.

+70 кг вазн тоифасида дзюдочи Ҳайитжон Алимова кумуш медаль соҳибаси бўлди.

200 метрга комплекс усулда сузиш бўйича Фотимахон Амилова ҳам кумуш медални қўлга киритди.

Шохсанамхон Тошпўлатова худди шу йўналишдаги мусобақада бронза медали эгаси бўлди.

70 кг вазн тоифасида татамига чиққан Гулруҳ Раҳимова ҳам бронза медали соҳибаси бўлди.

-100 кг вазн тоифасида татамига чиққан Ширин Шарипов ва  90 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган Шуҳрат Бобоев ҳам брон медалларни қўлга киритишди.

Енгил атлетиканинг узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган Дониёр Солиев ҳам бронза медали эгаси бўлди.

Учинчи кун ҳисоби бўйича,  Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси тўртадан олтин ва кумуш, ўн битта бронза, жами 19та медаль жамғарган ҳолда  умумжамоа ҳисобида 8-ўринда бўлди.

4 КУН. Жамоамиз яна 2 олтин медални қўлга киритишди. Фотимахон Амилова ва Фирдавсбек Мусабеков сузиш мусобақасида олтин медалли бўлишди. Фотимахон Амилова эса, бундан аввал ҳам кумуш ва бронза медалларни қўлга киритган эди.

Ўзбекистонликлар эса олтита олтин, тўртта кумуш ва ўн битта бронза медаль билан кучли олтиликда.

5 КУН. Сузиш мусобақасида Дмитрий Хорлин, пауэрлифтингда Ахрор Бозоров бронза медалларни қўлга киритишди. Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси 6та олтин, 4та кумуш ва 13та бронза, жами 23та медаль билан Паралимпия ўйинларининг бешинчи кун якунларига кўра 9-ўринда бўлди.

6 КУН. Бу куни битта спорт  тури белгиланди – енгил атлетиканинг 100 метрга эстафетаси ва шу куни Енгил атлетиканинг 4x100 метрга эстафета баҳсларида стартга чиққан Миран Сахатов (Жалолиддин Ҳамроқулов ҳамроҳлигида), Мансур Абдурашидов, Дониёр Солиев ва Фахриддин Ҳамроевдан иборат жамоамиз масофани 43,47 вақт натижаси билан учинчи ўринда босиб ўтишга муваффақ бўлишди. Бу натижа спортчиларимизнинг жорий мавсумнинг энг юқори натижаси сифатида қайд этилди.  Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси олтинчи кун турнир жадвалига кўра, ўн биринчи ўринда бўлди.  

7 КУН. Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси учун омадли келди! Ҳамюртларимиз битта олтин, иккита кумуш ва учта бронза медалларни қўлга киритишди!

Енгил атлетика баҳсларининг найза улоқтириш турида иштирок этган Александр Свечников 65 метру 69 сантиметр натижа билан олтин медални қўлга киритиш билан бирга Паралимпия ўйинлари рекордини ҳам янгилади.

Енгил атлетиканинг ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз София Бурхонова, кумуш медални қўлга киритди ва натижасининг юқорилиги жиҳатидан жаҳон рекордини янгилади. Унинг улоқтирган снаряди 15 метру 5 сантиметр масофага бориб етди.

Аёллар ўртасида 50 метрга эркин усулда сузиш баҳсларининг финал босқичида Муслима Одилова кумуш медаль соҳибаси бўлди.

Худди шу мусобақа иштирокчиси Шоҳсанамхон Тошпўлатова эса, бронза медални қўлга киритди.

Енгил атлетиканинг ядро улоқтириш баҳсларида яна бир Паралимпиячи спортчимиз Ҳусниддин Норбековнинг ядроси ядроси 15 метру 17 сантиметр масофага бориб етди ва у бронза медали эгаси бўлди. Эслатиб ўтамиз, Бу Ҳусниддин Норбековнинг иккинчи медали, чунки у  Мусобақанинг биринчи куни у диск улоқтириш баҳсларида жаҳон рекорди эвазига Паралимпия чемпионига айланган эди.

50 метрга эркин усулда сузиш баҳсларининг финал босқичида иштирок этган яна бир спортчиси Музаффар Турсунхўжаев маррага учинчи бўлиб келиб, жамоага учинчи бронза медалини тақдим этди.

7 кунда, еттита олтин, олтита кумуш ва ўн еттита бронза медали билан Ўзбекистон жамоаси турнир жадвалининг 12-поғонасида бўлди.  Шу куни Спортчиларимизнинг медаллари сони 30 та (!) бўлди!

8 КУН. Жамоа учун  медалсиз кун бўлди...

9 КУН. Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси 7 та олтин, 6та кумуш ва 17та бронза, жами 30та медаль билан умумжамоа ҳисобида 16-ўринда.

Мусобақалар ўз ниҳояси етди ва сўнгги кун ҳам, Паралимпиячи спортчиларимиз учун муваффақиятли бўлди! Енгил атлетиканинг найза улоқтириш баҳсларида иштирок этган Нозимахон Қаюмова 44,58 метр натижа билан Жаҳон рекордини ўрнатиб, олтин медални қўлга киритди! Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси учун 31 медаль!

 1473935433_svechnikovvv

МАЪЛУМОТ УЧУН: Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси XV ёзги Паралимпия ўйинларида 5 спорт турида 32 спортчи иштирок этишди!

XV ёзги Паралимпия ўйинларида энг кўп спортчилар билан иштирок этаётган давлатлар эса, Хитой- 17 та спорт туридан 327 нафар спортчи, Бразилия - 22 та спорт тури 310 нафар спортчи, АҚШ -  20та спорт тури 288 нафар спортчи, Буюк Британия - 20та спорт тури 260 нафар спортчи, Австралия - 16та спорт тури 175 нафар спортчи, Украина - 15та спорт тури 171 нафар спортчи, Аргентина - 15 та спорт тури 162 нафар спортчи, Канада - 19та спорт тури, 159 нафар спортчи, Германия-  17 спорт тури 158 нафар спортчи, Япония - 17 спорт 144 нафар спортчи, Эрон - 12 спорт тури 112 нафар спорчи, Италия - 14 спорт тури 103 спортчи.

Спортчиларимиз Паралимпия ўйинларининг 31 медалига шулардан  8 та  олтин, 6 та кумуш, 17 бронза медалларини қўлга киритиб умумжамоа ҳисобида 200 яқин иштирок этган  давлатлар ўртасида  15- ўринни (медаллар сони бўйича 12- ўрин), Марказий Осиё давлатлари ўртасида 1- ўринни, МДХ давлатлари ўртасида 2- ўрин (1- ўрин Украина, 171 спортчи билан иштирок этган), Осиё давлатлари ўртасида 2- ўрин (1- ўрин Хитой, 326 спортчи билан иштирок этган) қўлга киритдилар!

Дзюдо спорт тури бўйича умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди!

Спортчиларимиз томонидан 6 та Жаҳон, 7 та Паралимпия ўйинлари, 12  та Осиё рекорди ўрнатилди!

Шу вақтга қадар бирорта давлат вакиллари, яъни иштирокчилар сони ва қўлга киритилган медаллар сони бўйича, бундай юқори натижани қайд этишмаган муваффақият!

1473414058_par-utkir-nematov

Албатта, бу ютуқлар замирида Давлатимизнинг ёшларга, спортчиларга яратаётган имкониятлари ҳамда, юксак ишончи, спортчиларнинг, мураббийларнинг тинимсиз меҳнати, иқтидори, Ўзбекистонимизга муносиб фарзанд бўлишга астойдил ҳаракат, ҳамда Ватанга бўлган чексиз меҳру муҳаббат мужассам!  

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

XUMU6595

WEEJ4733

VCMW2172

NOZZ8550

MHGM0943

LHRY1013

LGRN7146

JEHN6933

GBKT6896

FWWO2785

DSC_0680

DSC_0671

DSC_0572

DSC_0559

DSC_0540

1473661704_par-fotima-amilova

1473414049_par-sherzod-nazarov