OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЭЗГУЛИККА ЧОРЛОВЧИ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ НАВОИЙДА ДАВОМ ЭТМОҚДА! 21.09.2016 12:19

 

AICH5892

Айни кунларда “Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусидаги тарғибот тадбирлари, Навоий вилоятининг Навоий ва Зарафшон шаҳарлари шунингдек, Кармана, Учқудуқ, Томди туманларида кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда.

OZHB3936

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда ўтказилаётган тарғибот тадбирларининг иккинчи куни яъни, 20 сентябрь кунитарғиботчилар28 та умумтаълим мактабларида ва 12 та касб-ҳунар коллежида, белгиланган режага қўшимча Кармана туманидаги “Кармана” маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳамда Учқудуқ туманидаги “Учқудуқ” маданият саройида, шунингдек меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан тадбирларни кўтаринки руҳ ва кайфиятда ўтказдилар.

QUYX0951

Тадбирларда жами 9770 нафар, шундан 5870 нафар умумтаълим муассасалари, 3200 нафар академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчилар ҳамда 700 нафар уюшмаган аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

PADR2685

Халқимизнинг севимли санъаткорлари, адабиётшунос олимлар иштирокида ўтказилаётган мазкур тадбирларда иштирокчи ўқувчи талаба-ёшлар билан дилдан суҳбатлашиб, юртимизда бугунги кунда эришилаётган ютуқлар, келгусида эгалланажак марралар борасида ўзаро фикр алмашмоқдалар. Тарғибот тадбирлари давомида иқтидорли, изланувчан ёш истеъдод соҳиблари ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олмоқдалар.

VEII1264

Катта таассуротларга бой бўлган бундай тадбирлар ўқувчи-ёшларнинг мафкуравий иммунитетини янада кучайтиришга, уларда ватанпарварлик, шукроналик ҳиссини камол топтиришга ва келажакка бўлган мустаҳкам ишончини янада орттиришга ҳамда ёшларни турли салбий оқим ва ёт ғоялар, зарарли иллатлар таъсиридан ишончли асраш ва ҳимоялашга хизмат қилади.

Ёшлар маданият ва санъат маркази

Матбуот хизмати

NQNT8538