OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262

баннер туй_2

ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЯНАДА ЮКСАК МАРРАЛАРНИ ЭГАЛЛАЙМИЗ!” 23.09.2016 08:32

 FRFY1533

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот Маркази, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Ёшлар маданият ва санъат Маркази ҳамкорлигида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусида тарғибот тадбирлари ҳозирда Навоий вилоятида ўтказилмоқда.

QFCK9435

Тадбир доирасида тарғиботчилар гуруҳи 21 сентябрь куни Навоий вилоятининг Хатирчи, Нурота, Кармана туманларида меҳмон бўлиб, 30 та умумтаълим мактаблари, 17 та касб-ҳунар коллежи ҳамда белгиланган режага қўшимча равишда Хатирчи туманидаги Зарафшон пиллахона мажмуаси, Хатирчи агросервис касб-ҳунар коллежи, Боғчакалон МФЙ биноси, Хатирчи уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи ва Хатирчи "Зарафшон" қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида пахта йиғим терими ҳашарчилари учун тарғибот тадбирлари юқори савияда ўтказилди.

GDUD1327

Мазкур тадбирларда 65 нафарга яқин таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб жами 11700 нафар, шундан 6000 нафар умумтаълим муассасалари, 5100 нафар академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчилар ҳамда 600 нафар пахта йиғим терими ҳашарчилари иштироки таъминланди.

KFZL2938

Юзма-юз мулоқотларда қатнашган навқирон авлод вакиллари давлатимиз томонидан яратиб берилаётган беқиёс имкониятлар ўзлари эришаётган ютуқларнинг бош омили эканлигини билдирдилар. Тарғибот гуруҳининг аъзолари Ватан, Истиқлол, тинчлик ҳамда бахтиёр ёшликни тараннум этувчи қўшиқлардан куйлаб бердилар.

Ёшлар маданият ва санъат маркази

Матбуот хизмати

VDHF2062

HOHE4222

ALIL4142