OzodbekNazarbekov

 

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ТАДБИРЛАР НАВОИЙДАН ХОРАЗМ ВИЛОЯТИГА... 24.09.2016 04:21

 GEVH7850

Навоий вилоятидаги таълим муассасаларида мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мавзуидаги тарғибот тадбирлари вилоятнинг Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, Кармана, Учқудуқ, Томди, Қизилтепа, Навбаҳор, Конимех, Хатирчи, Нурота, Кармана туманларида ўтказилди.

JYII0797

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил қилинган маърифий анжуманларда таниқли шоир, ёзувчи ва ёш олимлар, кино ҳамда театр актёрлари, хонандалар иштирок этди. 

OPZT2661

Бу тадбирлар орқали, ёш авлод вакилларини умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, онгу шуурини мафкуравий, маънавий ҳамда ахборот хуружларидан ишончли ҳимоя қилиш, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш каби эзгу мақсадлар кўзда тутилган. Шу боис уларда истиқлол шарофати билан турли соҳалар, жумладан, таълим тизимида эришилган ютуқлар, жойларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига бағишланган фотокўргазма, “Кеча ва бугун”, “Ибратли йўл” деб аталган слайд-шоулар намойиш қилинди.

PSWT5781

Бинобарин, миллий армиямиз салоҳияти акс эттирилган, бугунги кунда дунёнинг айрим давлатларида юз бераётган нотинчлик, хунрезликлар, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини тушунтиришга қаратилган қисқа метражли фильмлар ҳам иштирокчиларни бефарқ қолдирмади. 

OPZT2661

Мазкур тадбирларда 65 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб жами 36 690 нафар, шундан 19 070 нафар умумтаълим муассасалари, 14 600 нафар академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчилар,1 320 нафар пахта йиғим-теримида иштирок этаётган ҳашарчилар, 1 100 нафар уюшмаган аҳоли ҳамда 600 нафар ҳарбий ҳизматчиларнинг иштироки таъминланди.

JYII0797

Тарғибот гуруҳлари вакиллари билим даргоҳларидаги тадбирларни якунлагач пахта далаларига ҳам ташриф буюрдилар. Ҳашарчиларга оқ олтин ҳисобланган пахта миллий бойлигимиз эканлиги, шунингдек, миллий қадриятларимиз, маданий меросимиз, уларнинг жамиятда ва ҳар биримизнинг ҳаётимизда тутган ўрни, фарзандларнинг ўз ота-оналари ҳамда Ватан олдидаги бурчи, меҳр-оқибат, юртга садоқат каби мавзуларда фикрлар билдирилди, санъаткорлар иштирокида мусиқий чиқишлар ташкил этилди.

 Ёшлар маданият ва санъат маркази

Матбуот хизмати